Авторы

  • Фарход Марданов
    Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.132855

Аннотация

Ҳар қандай ислоҳотни кафолатли амалга оширишнинг асосий шартларидан бири уларнинг ҳуқуқий негизини яратишдан бошланади. Иқтисодий ислоҳотлар қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилгандагина улар муайян натижа беради ва орқага чекиниш ҳам юз бермайди. Шунинг учун ҳам ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини яратиш бир қанча муҳим йўналишлар бўйича амалга оширилди. Мазкур йўналишлардан бири мулкдорликка асос соладиган қонунлар мажмуини яратишга қаратилган эди. Шу билан бирга, инсонларни мулкка бўлган муносабатларини ўзгартирмасдан туриб кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги ҳам аён эди.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

30

ЎЗБЕКИСТОНДА ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИККА ОИД ҚОНУН

НОРМАЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Марданов Фарход Нарзуллаевич

Ўзбекистон Республикаси

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

Жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси ўқитувчиси,

E-mail: farkhodmardanov@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.16777444

Ҳар қандай ислоҳотни кафолатли амалга оширишнинг асосий шартларидан бири

уларнинг ҳуқуқий негизини яратишдан бошланади. Иқтисодий ислоҳотлар қонун
ҳужжатлари асосида амалга оширилгандагина улар муайян натижа беради ва орқага
чекиниш ҳам юз бермайди. Шунинг учун ҳам ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини
яратиш бир қанча муҳим йўналишлар бўйича амалга оширилди. Мазкур
йўналишлардан бири мулкдорликка асос соладиган қонунлар мажмуини яратишга
қаратилган эди. Шу билан бирга, инсонларни мулкка бўлган муносабатларини
ўзгартирмасдан туриб кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги ҳам аён эди.

Маълумки, ўтган асрнинг 80-йилларида мамлакатимизда ва бутун собиқ Иттифоқ

давлатларида иқтисодий танглик юзага келди. Фуқароларга хусусий мулк ҳуқуқининг
берилмаганлиги, уларда “боқимандалик” кайфиятини юзага келтирди. Ҳатто,
фуқароларнинг кундалик озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш имкониятлари
камайиб, ижтимоий кескинлик юзага кела бошлади. Шундай вазиятда,

1989 йил 17

августда

Ўзбекистон

Республикасининг

Биринчи

Президенти

И.Каримов

бошчилигидаги республика ҳукуматининг Тошкентда бўлиб ўтган кенгайтирилган
йиғилишида аҳолига таморқа ва шахсий участкалар ажратиш масаласи муҳокама
қилинди ҳамда

“Қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томорқа билан таъминлаш,

уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш
ҳақида”ги қарор

қабул қилинди. Мазкур қарорда қишлоқда яшовчи ҳар бир кишига

ўртача 25 сотихдан ер ажратиб бериш ва таморқа майдонларини қарийб
4,5 баробар кўпайтириш назарда тутилган эди

1

. Шунингдек,

1989 йил 15 августда

Вазирлар Кенгашининг “Колхозчи, совхоз ишчилари ва фуқароларнинг шахсий
томорқа хўжаликларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори

қабул

қилинди

2

. Бу борадаги амалий ишлар натижасида 1989-1990 йилларда 1,5 миллиондан

кўпроқ оилага қўшимча ер ажратилди, 700 минг оилага янги таморқа ерлари берилди

3

.

Қайд этиш жоизки, мазкур қарорлар республикамизда хусусий мулкчилик сари амалга
оширилган дастлабки одилона ислоҳотлардан бири эди.

Хўш, бу даврда республикада мулк билан боғлиқ ишларнинг аҳволи ҳақида фикр

юритсак. Агар мамлакатнинг иқтисодий қувватини ташкил этадиган барча асосий
фондлар ўша пайтда 100 миллиард сўм ҳисобланса, амал қилинган тартибга кўра,

1

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б. 12.

2

Ўзбекистонда чорвачилик: бугунги ҳолат, муаммолар ва тараққиёт истиқболлари. Аграр секторни

ривожлантириш тенденциялари нуқтаи назаридан таҳлил. / Ю.Б.Юсупов, Ц.Лерман, А.С.Чертовицкий
ва бошқ. – Тошкент, 2010. – Б. 30.

3

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б. 12.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

31

қарийб 30 миллиард сўм пул Иттифоқ тобелигида бўлган. Ишлаб чиқаришнинг асосий
фонддарида эса, бу мутаносиблик янада ёмон. Бу соҳада маблағларнинг бешдан икки
қисми Иттифоқ тобелигида, шу жумладан саноатда ана шу маблағларнинг деярли
70

фоизи,

транспортда

ҳамда

моддий-техника

таъминотида,

илм-фанда

30 фоизга яқини Иттифоққа тегишли бўлган. Аммо, амалда бўлган конституциявий
нормаларга кўра барча давлат мулки (бу ҳамма асосий фондларнинг деярли
90 фоизини ташкил этади) бутун халққа тегишли бўлган. Модомики, республика
ўз бойликларини ўзи тасарруф эта олмас экан, унинг қандай масъулияти ҳақида,
республика халқининг қандай мулки ҳақида гап бориши мумкин?!

4

Шу сабабдан, бу мулкчиликнинг янги шаклларини яратиш, уни қонуний

мустаҳкамлаш жараёнлари бошланди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов қуйидагича фикрларни
билдирганди: “ҳозир республика Олий Советининг доимий комиссияларида бутун
тарихимиз давомида биринчи марта Ўзбекистон ССРнинг Мулкчилик тўғрисидаги
қонуни тайёрланиб бўлинмоқда. Бу чинакам мустақиллик сари ташланган дастлабки
қадам, иқтисодий ўзаро муносабатларга мутлақо янги ёндашув бўлади”

5

.

Демак, хусусий мулкчилик соҳасидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири

1990 йил

31 октябрда “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг

қабул қилиниши бўлди. Қонунда белгиланишича, хусусий

мулк ўз мол-мулкига хусусий тарзда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф
этиш ҳуқуқидан иборатдир.

1991 йил 15 февралда “Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

6

қабул қилинди. Мазкур

Қонунда “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўгрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунида белгилаб қўйилган мулк шаклларига мувофиқ қуйидаги
турдаги корхоналар иш олиб бориши мумкинлиги белгиланди: 1) жисмоний
шахсларнинг хусусий мулкига асосланган корхоналар; 2) ширкат (жамоа) мулкига
асосланган жамоа, оила, маҳалла корхоналари, ишлаб чиқариш кооперативлари;
хўжалик жамиятлари ва ширкатларига жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларга
қарашли корхоналар ҳамда жамоа мулкининг бошқа шаклларига асосланган
корхоналар; 3) давлат мулкига асосланган-республика давлат корхоналари,
Қорақалпогистон Республикаси давлат корхоналари, вилоятлараро, вилоят,
туманлараро, туман, шаҳар давлат корхоналари ва бошқа турдаги корхоналар;
4) аралаш мулкка асосланган давлатлараро ва қўшма корхоналар ҳамда
мулкчиликнинг турли шаклига мансуб, тўлиқ ёки ҳиссабай йўсинда иштирок этишга
асосланган бошқа корхоналар.

Мамлакатимизда амалга оширилган изчил ислоҳотлар ва мулкчилик соҳасидаги

муносабатларнинг янада ривожлантирилиши натижасида мазкур Қонун

Ўзбекистон

4

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллиги хусусида. // “Совет Ўзбекистони” газетаси,

1990 йил 21 июнь.

5

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б. 237.

6

“Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 15.02.1991 й.

229-XII-сонли Қонуни билан қабул қилинган. // Ўзбекистон ССЖнинг Олий Кенгаш Ахборотномаси 1991 й. 4-
сон, 78-модда


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

32

Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги Қонунига

мувофиқ ўз кучини йўқотган

7

,

деб топилди. Аммо, мазкур Қонун ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларида хусусий
мулкчиликни ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асос вазифасини ўтади.

1991 йил 31 августда

Ўзбекистон Республикаси мустақил деб эълон қилинди

ҳамда шу куни

“Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

8

қабул қилинди. Мазкур

Қонуннинг 9-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг мулкини давлат тасарруфидан
чиқариш ва хусусийлаштириш республика қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Республика ҳудудида жойлашган, Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган давлат
корхоналарини акцияли жамиятларга айлантириш, уларни мулкнинг бошқа
шаклларига ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган
шартлар асосида ва тартибда амалга оширилади”, деб белгиланди.

Мамлакатимизда

самарали,

ижтимоий

йўналишга

эга

бўлган

бозор

иқтисодиётини вужудга келтириш мақсадида

1991 йил 19 ноябрда “Давлат

тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни

9

қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси оммавий

мулкини ўзгартиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди.

“Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси Қонунининг қабул қилинишига қуйидаги объектив сабаблар мавжуд
эди:

биринчидан,

тоталитар тузумда шахснинг мулкдан бегоналашуви оқибатларини

тугатиш;

иккинчидан,

давлат мулкининг таркибий марказлашувининг ҳаддан ортиши,

ундан самарали фойдаланиш, бошқариш ва назорат қилишни таъминлай олмаганлиги;

учинчидан,

давлат мулкига нисбатан ташмачилик ва хўжасизликка барҳам бериш;

тўртинчидан,

бозор иқтисодиёти, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мулкнинг

давлат қўлида ҳаддан ортиқ марказлашувига зид эканлиги давлат тасарруфидан
чиқариш ва хусусийлаштиришда худди мана шу ҳолатлар ҳисобга олиниб, ислоҳотлар
амалга оширилди.

Ва ниҳоят,

1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон

Республикасининг Конституциясида

ҳам хусусий мулк, хусусийлаштириш

муносабатларини муҳофаза қилувчи нормалар мустаҳкамланди. Жумладан,
Конституциянинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги,
53-моддасида бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, давлат
истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият,
тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг
ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши
белгилаб қўйилган.

7

“Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек

айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 15.12.2000 й.
175-II-сонли Қонуни билан қабул қилинган. // “Халқ сўзи” газетаси. 2001 йил 9 январь, 6-сон.

8

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси

31.08.1991 й. 336-XII-сонли Қонуни билан қабул қилинган. // Ўзбекистон ССЖнинг Олий Кенгаш
Ахборотномаси 1991 й. 11-сон, 246-модда.

9

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 43-модда


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

33

Қайд этиш лозимки, собиқ Иттифоқ даврида белгиланган конституциявий

нормалардан фарқли равишда мазкур Конституцияда хусусий мулк бошқа мулк
шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, мулкдор фақат қонунда назарда
тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги, мулкдор
мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши
мустаҳкамлаб қўйилди.

Асосий Қомусимиздаги мазкур нормалар муҳим аҳамиятга эга бўлиб,

биринчидан,

давлат иқтисодий сиёсатининг асосий тамойилларини белгилайди,

иккинчидан,

иқтисодий сиёсатимизнинг мазмун-моҳияти, асосий йўналишларини Конституция
даражасида эътироф этади,

учинчидан,

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти

бозор муносабатларига асосланганлигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Шу ўринда айтиш лозимки, бозор муносабати – бу давлатнинг иқтисодий

фаолиятга аралашиши маълум даражада чекланган, мулк шаклларининг тенглиги,
рақобат, тадбиркорлик ва меҳнат қилишнинг эркинлиги асосида ривожланадиган
ўзига хос ижтимоий муносабатлар тизимидир. Айтиш лозимки, бозор муносабатлари
том маънода жамиятнинг иқтисодий негизини ташкил этади. Шундай экан,
мамлакатда бозор муносабатларини тартибга солувчи, унинг ҳуқуқий муҳофазасини
таъминловчи нормаларнинг қабул қилинганлиги, албатта, муҳим аҳамият касб этади.
Демак, бозор муносабатларининг жамият ва давлат ҳаётида тутган ўрнини инобатга
олинса, Конституциямизда бундай муносабатларни тартибга солувчи, мулк
шаклларининг хилма-хиллигини ва уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза
этилишини таъминловчи нормаларнинг киритилиши, қолаверса Конституциянинг XII
боби “Жамиятнинг иқтисодий негизлари” деб номланиши ҳам қонунчилик жараёнида
иқтисодий муносабатларга, мулк шаклларига, хусусан хусусий мулкнинг муҳофазасига
алоҳида эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради. Бундан ташқари, Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 53-моддаси 2-қисмида “хусусий мулк бошқа мулк
шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда
тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин”, деб
белгиланган ҳолда, мамлакатда хусусий мулкнинг бошқа мулк шакллари билан бир
қаторда, аммо алоҳида эътироф этилган.

Ўз навбатида, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳам қонун

билан рухсат берилган объектлар доирасида бўлиб, айрим соҳалар, албатта,
давлатнинг мутлақ ҳокимияти қолдирилиши лозим. Бу борада Конституциянинг 121-
моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича
тезкор-қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда бажарувчи
хусусий кооператив ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг бўлинмаларини
тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши таъқиқланади”, деб белгиланган.

Иқтисодиётда хусусий мулкчиликни янада кенгайтириш ва унинг ролини

ошириш, бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда хусусий
тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, хусусийлаштирилган
корхоналар билан банд бўлган ер участкаларидан мақсадли ва самарали
фойдаланишни таъминлаш, шунингдек уй-жой бозори ва ипотекани ривожлантириш
учун кучли рағбатлантирувчи омилларни вужудга келтириш мақсадида

2006 йил 24

июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик шахслар ва


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

34

фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер
участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ПФ-3780-сонли Фармони

10

қабул

қилинди. Унда 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг
юридик шахслари – резидентлар мулкий ҳуқуқ асосида ўзларига қарашли ёки улар
томонидан хусусийлаштириладиган бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш
инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек мазкур
объектларга туташ ер участкаларини қўлланиладиган технология жараёнлари, шаҳар
қурилиши норма ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш фаолиятини
амалга ошириш учун зарур бўлган миқдорда хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўлиши,
2008 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари –
резидентларига якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш
учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқи берилиши белгиланди.

Очиқ савдоларда хусусий мулк этиб сотиладиган корхоналар ва объектлар

рўйхатини кенгайтириш, бунда халқаро амалиётда қабул қилинган нормаларга риоя
этиш мақсадида

2007 йил 20 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш
жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-3897-сон Фармони

11

қабул қилинди. Ушбу Фармонга асосан, 2007 йилнинг

1 августидан бошлаб мамлакат иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган
стратегик тармоқларнинг хусусийлаштириладиган айрим акциядорлик жамиятларини
бошқаришда давлат иштирокининг махсус чекланган ҳуқуқи, яъни

“олтин акция”

жорий этилди.

Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи

Президенти И.А.Каримов ҳам ўзининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида
сўзлаган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни яанада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида “холисона
таҳлил, ислоҳотларимизнинг мантиғи ва изчиллиги, уларнинг энг замонавий бозор
нормаларига мувофиқлигини баҳолаш иқтисодиётни бошқариш тизимини янада
чуқурлаштириш, такомиллаштириш ва либераллаштириш бўйича жиддий эҳтиёж
мавжудлигини

кўрсатаётганлиги”ни

таъкидлагани

12

.

Қолаверса,

бозор

иқтисодиётининг негизи ҳисобланган хусусий мулкка нисбатан давлат томонидан
берилаётган асосий кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган “Хусусий мулкни ҳимоя
қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш
ва қабул қилиш зарурлиги алоҳида эътироф этилди.

10

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 июлдаги “Юридик шахслар ва фуқароларнинг

бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги
ПФ-3780-сонли Фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон,
288-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда.

11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги “Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари

корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-3897-сон Фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й.,
29-30-сон, 299-модда.

12

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни яанада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 41.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

35

Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб

қоидалари тўғрисида”, “Рақобат тўғрисида”ги янги Қонунларни қабул қилиш,
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”,
“Тадбиркорлик

фаолияти

эркинлигининг

кафолатлари

тўғрисида”,

“Товар

бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги Қонунларни
янги таҳрирда қабул қилиш ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига тегишли
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозимлигини таъкидлади.

Қайд этилган таклифларни инобатга олган ҳолда,

2012 йил 6 январда “Рақобат

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

13

қабул қилинди ҳамда шу

муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган

“Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги
Қонуни

14

ўз кучини йўқотди.

2012 йил 24 сентябрда “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар

ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни

15

қабул қилинди. Қонунда хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва

қиймати чекланмаслиги, хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, давлат
хусусий мулкнинг бут сақланишини таъминлаш ва унинг кўпайтирилиши учун барча
зарур шароитларни яратиши, мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва
тартибдагина ўз мол-мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги ҳамда хусусий мулк ва
мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари белгилаб қўйилди.

2012 йил 17 декабрда “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар

фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни

16

қабул қилинди. Мазкур Қонунга мувофиқ, хусусий банк ва молия

институтлари устав фондида (устав капиталида) муассислар (иштирокчилар) бўлган
жисмоний шахсларнинг улуши камида эллик фоизни ташкил этиши лозим бўлган
банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, шунингдек фақат
молиявий хизматлар кўрсатувчи ўзга юридик шахслардир. Хусусий банк ва молия
институтлари

тадбиркорлик

субъектларидир.

Хусусий

банк

ва

молия

институтларининг фаолиятини ташкил қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга
оширилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ банк, суғурта, лизинг хизматлари ёки бошқа

молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат
қилиш вазифалари зиммасига юклатилган давлат органлари хусусий банк ва молия
институтларининг фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш бўйича махсус
ваколатли давлат органларидир.

13

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги “Рақобат тўғрисида”ги ЎРҚ–319-сон Қонуни.

// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда.

14

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган “Товар бозорларида монополистик

фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги 355-I-сонли Қонуни. // Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 54-модда.

15

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябрдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар

ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–336-сон Қонуни. // Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 446-модда.

16

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 17 декабрдаги “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар

фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–339-сон Қонуни. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2012 й., 51-сон, 573-модда.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

36

Махсус ваколатли давлат органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган

ҳолларда фаолиятнинг тегишли соҳасида хусусий банк ва молия институтлари
раҳбарларига нисбатан малака талабларини белгилаши, шунингдек, хусусий банк ва
молия институтлари бажариши учун мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни ва
жалб этилган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган инвестицияларнинг энг кўп
миқдорларини белгилаши мумкин.

Қайд этиш жоизки, ўтган давр мобайнида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш

ва хусусийлаштириш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари бу борадаги туб
тадрижий ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Юртбошимиз
таъбири билан айтганда, иқтисодий ислоҳотни амалга оширишнинг асосий
нуқталаридан бири бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий негизини яратишдан иборатдир.
Аввал бошданоқ биз ўзимиз учун муҳим сабоқ чиқариб олдик – зарур ҳуқуқий омилни
шакллантирмасдан туриб, тегишли қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни қабул
қилмасдан туриб, ислоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолатини,
ислоҳотлар ортга чекинмаслигининг кафолатини амалда яратиб бўлмайди

17

. Зотан,

мустаҳкам ҳуқуқий негиз бўлгандагина ўзини оқламаган эски тизимни тўла ишонч
билан қайта қуриш, маданий бозор иқтисодиётига эга бўлган янги жамият қуриш
мумкин. Ҳозирги мутлақо янги сиёсий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни акс
эттирувчи янги қонунлар мажмуигина биз барпо этаётган адолатли фуқаролик
жамиятига барқарорлик, демократик характер бахш этувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Қайд этилганидек, ер – умуммиллий бойлик. Кейинги йилларда ушбу ресурсдан

оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер муносабатлари соҳасида
қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ахборот
технологияларини жорий қилиш орқали ер ажратиш тартибининг очиқлиги ва
шаффофлиги ортиб бормоқда, бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.

Бироқ ерни талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний

сотиш ҳолатлари ҳали ҳам кузатилаяпти. Ер ажратиш тартиби барча учун бир хил ва
шаффоф эмас. Бу эса хорижий тажрибани ўрганиш асосида янги, замон талабларига
жавоб берадиган шаффофликни таъминловчи ҳуқуқий тизимни йўлга қўйишни талаб
этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 8 июнь куни

қабул қилинган “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга
бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги фармони юқорида қайд этилган муаммоларни бартараф
этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ушбу Фармон, ер муносабатлари соҳасида
янги босқични бошлаб берди, дейиш мумкин.

Фармон билан ер участкалари хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи асосида,

давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши, қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайнаук цион
орқали реализация қилиниши белгилаб берилди.

17

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Тошкент: Ўзбекистон, 1995. –

Б. 29.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

37

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали

мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари
давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилиши назарда тутилди.
Ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал
қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилот ва фуқаролик
жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкинлиги белгиланди.

Янги тартиб бўйича кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси,

агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли
бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи
асосида ажратилади.

Фармон билан шаҳар ва туман ҳокимликларининг тўғридан-тўғри ер ажратиш,

фойдаланишга бериш, ер тоифасини ўзгартириш каби қатор ваколатлари бекор
қилинмоқда. Шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга
ажратиш каби ҳолатлар ер бериш тартибини бузиш ҳисобланиши белгилаб қўйил ди.
Ер тўғрисидаги қонунбузилишларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишни
мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар
ташкил этилмоқда.

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда вужудга келаётган муаммоларни

аниқлаш ва бартараф этиш, шу жумладан, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш,
ердан оқилона фойдаланиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, миллий
хусусиятларни инобатга олган ҳолда уларни жорий этиш ҳамда ер тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига риоя этилишини мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг
ягона амалиётини шакллантириш мазкур кенгашларнинг асосий вазифаси этиб
белгиланди.

Энди кенгашлар фаолияти тўлақонли йўлга қўйилиши натижасида

фуқароларнинг ноқонуний ерларда уй қуриши, ерларнинг ўзбошимчалик билан талон-
торож қилиниши тўлиқ бартараф этилади.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги йилларда ер эгалари, ердан

фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан ўзбошимчалик ва бепарволикка йўл
қўйиб келинаётир. Бундай қонунбузилиш ҳолатлари, асосан, ер майдонлари, шу
жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб
олиб, ноқонуний қурилишларга нисбатан эгалик ҳуқуқини бериш шаклида қайд
этилмоқда.

Ачинарлиси, бу каби ҳолатлар юзасидан бирор-бир шахснинг жавобгарлик

масаласи ҳал этилмасдан қолаётганидир. Яъни бунга ким айбдор, ким жавобгар экани
қонуний белгиланмаган эди.

Қонунчиликдаги ушбу бўшлиқдан аксарият ҳолатларда фермер хўжаликлари

раҳбарлари фойдаланиб, фуқаролар билан тил бириктирган ҳолда ерларни
ўзбошимчалик билан эгаллаш сони ортганди.

Шу йил 4 март куни Президентимиз томонидан имзоланган “Ер тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

38

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун бу борадаги ишларни ҳуқуқий тартибга
солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Унга кўра, Жиноят кодекси ердан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар янада

аниқ акс этган янги 197

1

-модда билан тўлдирилди. Унда белгиланганидек,

суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер
эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи жавобгар ҳисобланади.

Агар шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна бу ишга

қўл урса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик
бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари
ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни
чеклаш ва ҳатто уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши мумкин.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс иккинчи ва учинчи

қисмлар билан тўлдирилди. Яъни ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб
олиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш
бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача
миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб
бўлади.

Ер

тўғрисидаги

қонун

ҳужжатларини

бузганлик

учун

жавобгарлик

кучайтирилишига оид мазкур ҳужжат билан Фуқаролик кодексига ҳам ўзгартиш ва
қўшимчалар киритилди.

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу

шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотиш, ҳадя қилиш, ижарага бериш,
иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.

Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида

эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг
ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан
эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган
шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.