Авторы

  • Шокир Маматкулов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.132861

Ключевые слова:

Трансферт нархлар назорат қилинадиган битимлар трансчегаравий операциялар халқаро хорижий компаниялар солиқ резиденти хорижий (норезидент) компания тақсимланмаган фойда соф фойдани тақсимлаш фойда солиғи

Аннотация

Тезисда трансферт нархлар тушунчаси, трансферт нархларни белгилашнинг халқаро амалиёти ва уни назорат қилиш мезонлари ва ташкилий ҳуқуқий асослари таҳлил қилиниб, унинг ривожланиш босқичлари изоҳланди. Ўзбекистонда трансферт нархларни белгилаш ва назорат қилишнинг ҳуқуқий асослари ўрганилиб, амалиётда учраётган муаммолар ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар берилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

13

ТРАНСФЕРТ НАРХЛАРНИ БЕЛГИЛАШДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ

БАРТАРАФ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

Маматкулов Шокир

https://doi.org/10.5281/zenodo.16759380

Аннотация:

Тезисда трансферт нархлар тушунчаси, трансферт нархларни

белгилашнинг халқаро амалиёти ва уни назорат қилиш мезонлари ва ташкилий
ҳуқуқий асослари таҳлил қилиниб, унинг ривожланиш босқичлари изоҳланди.
Ўзбекистонда трансферт нархларни белгилаш ва назорат қилишнинг ҳуқуқий асослари
ўрганилиб, амалиётда учраётган муаммолар ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар
берилган.

Калит сўзлар:

Трансферт нархлар, назорат қилинадиган битимлар,

трансчегаравий операциялар, халқаро хорижий компаниялар солиқ резиденти, хорижий
(норезидент) компания, тақсимланмаган фойда, соф фойдани тақсимлаш, фойда солиғи

Аннотация:

В статье проанализировано понятие трансфертного ценообразования,

международная практика установления трансфертных цен, критерии его
регулирования и организационно-правовые основы, а также разъяснены этапы его
развития. А также изучены правовые основы установления и контроля трансфертных
цен в Узбекистане, приведены проблемы, возникающие на практике, и внесено
предложения по их решению.

Ключевые слова:

Трансфертное ценообразование, контролируемые сделки,

трансграничные сделки, международные иностранные компании, налоговый резидент,
иностранная (нерезидент) компания, нераспределенная прибыль, распределение
чистой прибыли, налог на прибыль

Abstract:

The article analyzes the concept of transfer pricing, international practice of

establishing transfer prices, criteria for its regulation and organizational and legal framework,
and also explains the stages of its development. The legal basis for establishing and controlling
transfer prices in Uzbekistan has also been studied, problems that arise in practice have been
presented, and proposals have been made for their solution.

Key words:

transfer pricing, controlled transactions with interested parties, cross-border

transactions, international foreign companies, tax resident, foreign (non-resident) company,
retained earnings, distribution of net profit, income tax.

Кириш

Халқаро солиққа тортиш – турли мамлакатлар солиқ қонунчилигида

тадбиркорлик фаолияти субъекти ёки жисмоний шахсга солиқ тайинлаш ёхуд алоҳида
мамлакатлар солиқларининг халқаро жиҳатларидир. Трансферт баҳоларнинг
шаклланиши, капиталнинг ошишига доир солиқлар, доимий ваколатхоналарни солиққа
тортиш, тўлов манбасидан ундириладиган солиқлар – бу амалиётчилар энг кўп
тўқнашадиган асосий муаммоларнинг айримлари ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда трансферт баҳолари солиқ тўловчилар ва солиқ

органлари учун ҳам бирдек аҳамиятли, чунки улар даромад ва харажатларнинг катта
қисмини ифодалайди, демак, турли солиқ юрисдикциясидаги ўзаро боғлиқ
корхоналарнинг солиққа тортиладиган фойдасини ҳам аниқлайди. Мазкур
йўналишларда тадқиқотлар олиб бориш бугунги куннинг долзарблигини кўрсатади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

14

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Трансферт нархни белгилашда илмий тадқиқотлар ривожланган мамлакатларда

тадқиқот йўналиши сифатида ўрганиб келинмоқда.

Б.Хасанов фикрига кўра трансферт баҳо cиёсати масаласи бўйича молиячи ва

маркетологлар ўртасида уни шакллантиришга нисбатан икки муқобил ёндашув –
харажатлар ва қиймат ёндашувлари соҳасида баҳс-мунозара келиб чиқади деб
такидланган.

Трансферт баҳолар тўғрисида мулоҳаза юритишда унинг бозор баҳолари билан

фарқли жиҳатларига эътибор қаратиш лозим. Амалдаги Солиқ кодексининг «Бозор
нархлари тўғрисидаги умумий қоидалар» моддасида битимларнинг нархлари, ушбу
битимлар тарафларининг даромадлари ва харажатлари бозор нархлари сифатида тан
олиниши учун қуйидаги талаблар бажарилиши таъкидланган: мустақил шахслар
ўртасидаги битимлар, биржа савдоларининг натижаларига кўра тузилган
битимлардаги шартномавий нархлар банди ёки нархларни келишиш баённомаси, солиқ
тўловчи солиқ (зарар) суммаларига мустақил тузатиш киритишни амалга оширмаган
бўлса ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларда бозор нархи деб топилади.

Соя-Серко А.А. трансферт баҳоларни устидан ўрнатилган солиқ назоратига ишора

қилиб, уларни иқтисодий адабиётларда шубҳали ёки ғайриоддий баҳо деб
қаралаётганини эътироф этади. Унинг фикрича, трансферт баҳога берилган таъриф
ўринли бўлиб, бу ҳолат трансферт баҳоларнинг тижорат мақсадларига эришиш учун
бозордан ташқарида томонларнинг келишувига мувофиқ аниқланиши ҳамда айнан
солиқ юкини пасайтириш мақсадида қўлланилиши билан изоҳланади.

Попова (2014) солиқ потенциалини баҳолашнинг ягона методикасини ишлаб

чиқишда қуйидагилар билан боғлиқ бўлган илмий асосланган бошқарув қарорлари
қабул қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтган: донор ҳудудлар ва дотацион ҳудудлар
ўртасида ҳудудлараро трансфертлар тақсимланиши; ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш стратегиясининг ишлаб чиқилиши; амалдаги солиқ тизимининг
миқдорий баҳоланиши ва уни янада ривожлантириш йўллари мавжудлиги; ҳудудлар
даражасида тармоқлар кесими, шунингдек, солиқ потенциали динамикасининг
шаклланиш позицияси бўйича таққослашдан фойдаланиш имкониятлари; солиқ
рақобати позициясидан ҳудудларни баҳолаш имкониятини берувчи солиқ
потенциалини давлатлараро таққосланиши.

Тадқиқот методологияси
Ушбу мақолада трансферт баҳоларнинг шаклланишини таҳлил қилишда мантиқий

усул ва моделлаштириш усуллари, таҳлил ва синтез, норматив ёндашув, тизимли ва
қиёсий таҳлил, статистик ва эконометрик таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон бозори иқтисодиётига интеграциялашиши

иқтисодиётнинг тизимини жаҳон стандартларига мос шакллантиришни тақозо қилади.
Трансферт баҳоларнинг шаклланиши (инглизча Funds Transfer Pricing, FTP) – бир-
бирига ўзаро боғлиқ шахсларнинг корхонанинг бозор баҳосидан фарқ қилувчи ички
баҳоларида товарлар ёки хизматларни амалга ошириши. У шахслар гуруҳига тегишли
фойдани паст солиқ ставкалари амал қилаётган давлатдаги шахслар фойдасига қайта
тақсимлаш имконини беради. Бу тўланадиган солиқларни энг паст миқдорга тушириш


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

15

мақсадида халқаро солиқни режалаштиришнинг энг содда ва кенг тарқалган усули
ҳисобланади. Трансферт баҳолар давлат фискал ташкилотларининг назорат объекти
ҳисобланади.

2022 йилнинг 1 январидан Трансферт нархни белгилашда солиқ назорати кучга

кирди.

(Солиқ кодексининг VI бўлими)

. Трансферт нархлар деганда ўзаро алоқадор

тарафлар ўртасидаги битимларда шаклланадиган ва (ёки) мустақил шахслар ўртасида
битимлар тузилаётганда таққосланадиган иқтисодий шароитларда қўлланилиши
мумкин бўлган холис тарзда шаклланадиган нархдан фарқ қиладиган нарх тушунилади

(СКнинг 176-моддаси)

.

Агар шахслар ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу шахслар

тузадиган битимларнинг шартларига ва (ёки) натижаларига ва (ёки) ушбу шахслар
фаолиятининг иқтисодий натижаларига ёки ўзларини вакил қилган шахсларнинг
фаолиятига таъсир кўрсатса, ушбу қисмда кўрсатилган шахслар солиқ солиш
мақсадларида ўзаро боғлиқ бўлган шахслар деб эътироф этилади

(СКнинг 37-моддаси)

.

Ўзаро алоқадор тарафлар фаолиятининг мустақил шахслар томонидан

таққосланадиган иқтисодий шароитларда олиниши мумкин бўлган шароитлар ва
натижалардан фарқ қиладиган тижоратга оид ва (ёки) молиявий шароитлар ва (ёки)
натижалар Солиқ кодексининг мақсадида трансферт нархни белгилаш деб тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси трансферт нархни белгилашда солиқ

назорати доирасида, ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда қуйидаги солиқларнинг
тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишини текширади:

1) фойда солиғини;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;
3) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни;
4) қўшилган қиймат солиғини;
5) акциз солиғини.

Солиқ кодекси мақсадида, 180-моддада назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

16

ҳолда ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битимлар назорат қилинадиган битимлар

деб эътироф этилади. Шунингдек, ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида шаклланадиган

назорат қилинадиган битимни қуйидаги расмда ҳам кўришимиз мумкин.

Трансферт нархни белгилашда солиқ назорати доирасида назорат қилинадиган

битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқларнинг тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши
ва тўланишини текшириш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан унинг
жойлашган ери бўйича ўтказилади

(СКнинг 194-моддаси).

Йирик солиқ тўловчилар тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчиларнинг солиқ

аудити Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан
инспекция бошлиғининг (инспекция бошлиғи ўринбосарининг) буйруғи асосида амалга
оширилади

(СКнинг 140-модаси)

.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, трансферт нархни белгилашда солиқ назорати

доирасида назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан
солиқларнинг тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишини текшириш ҳуқуқини Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясига ҳам бериш юзасидан Солиқ
кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Б.А.Хасанов. Бошқарув ҳисоби: назария ва услубиёт. Монография. Т.: «Молия»,

2003., б. 154.
2.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири). 176-178 моддалар.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 02/19/СК/4256-сон;
11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон. www.lex.uz/docs/4674902.
3.

Соя-Серко А.А. Трансфертное ценообразование: на что нужно обратить внимание

аудиторам. www.cyberleninka.ru/article/n/transfertnoe-tsenoobrazovanie-na-chto-nuzhno-
obratit-vnimanie-auditoram (мурожаат қилинган сана: 17.04.2020)
4.

Попова Г.Л. (2014) Классификация формализованнқх методов оценка налогового

потенциала. Экономический анализ: теория и практика.34 (385) –с.44-55.
5.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом насҳриёт уйи

2020.- 640 б.

Библиографические ссылки

Б.А.Хасанов. Бошқарув ҳисоби: назария ва услубиёт. Монография. Т.: «Молия», 2003., б. 154.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири). 176-178 моддалар. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 02/19/СК/4256-сон; 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон. www.lex.uz/docs/4674902.

Соя-Серко А.А. Трансфертное ценообразование: на что нужно обратить внимание аудиторам. www.cyberleninka.ru/article/n/transfertnoe-tsenoobrazovanie-na-chto-nuzhno-obratit-vnimanie-auditoram (мурожаат қилинган сана: 17.04.2020)

Попова Г.Л. (2014) Классификация формализованнқх методов оценка налогового потенциала. Экономический анализ: теория и практика.34 (385) –с.44-55.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом насҳриёт уйи 2020.- 640 б.