ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
72
ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ДАВЛАТ МУЛКИНИ
ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА ПРОКУРОР НАЗОРАТИ: ҲУҚУҚИЙ ВА
НАЗАРИЙ АСОСЛАР
Мамасиддиқов Аҳрор Шерали ўғли
Фурқат тумани прокурори катта ёрдамчиси
тел.:+998 90 056 22 98
https://doi.org/10.5281/zenodo.16949359
Аннотация.
Мазкур тезисда ёқилғи-энергетика соҳасида прокурор назоратини
амалга оширишнинг ҳуқуқий ва назарий асослари миллий қонунчилик ҳужжатлари ва
ҳуқуқшунос олимларнинг назарий қарашлари асосида таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
прокурор назорати, назорат ҳужжатлари, қонунийлик, прокурор
текшируви.
ПРОКУРОРСКИЙ НАДЗОР ПРИ ПРИВАТИЗАЦИИ ГОСУДАРСТВЕННОГО
ИМУЩЕСТВА В ТОПЛИВНО-ЭНЕРГЕТИЧЕСКОМ СЕКТОРЕ: ПРАВОВЫЕ И
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ
Мамасиддиқов Аҳрор Шерали ўғли
Старший помощник прокурора Фуркатского района.
тел.:+998 90 056 22 98
Аннотация.
В данном тезисе правовые и теоретические основы осуществления
прокурорского надзора в топливно-энергетическом секторе проанализированы на
основе национального законодательства и теоретических взглядов ученых-юристов.
Ключевые слова:
прокурорский надзор,
акты прокурорского надзора,
законность,
прокурорская проверка.
PROSECUTORIAL OVERSIGHT IN THE PRIVATIZATION OF STATE
PROPERTY IN THE FUEL AND ENERGY SECTOR: LEGAL AND THEORETICAL
BASICS
Mamasiddikov Akhror
Senior Assistant to the Prosecutor of Furkat District
Tel.:+998 90 056 22 98
Annotation.
This thesis analyzes the implementation of prosecutorial oversight in the
process of privatizing state property in the fuel and energy sector of our country, the
application of prosecutorial oversight documents, and the issue of further improving
prosecutorial control in this area.
Keywords:
prosecutorial oversight, oversight documents, legality, prosecutorial
inspection.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг
4-моддасига кўра, прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири
бу – вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва
бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларни ижро этилиши устидан назорат олиб
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
73
боришдир
1
. Ушбу фаолият йўналишидан келиб чиқиб, 2018 йилдан бошлаб
прокуратура ходимлари томонидан давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини
назорат қилиш ваколатлари кенгайтирилди. Бунда улар хусусийлаштириш
шартномалари шартларига амал қилиниши, давлат мулкининг ноқонуний сотилиш
ҳолатларига йўл қўймаслик учун бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги “Ёқилғи-
энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва
“Энергоназорат”
тизимини жорий этиш тўғриси”даги Фармони билан ёқилғи-энергия
ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва
мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ташкил этилди
2
.
Қонунлар ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош
прокурорининг соҳавий буйруқлари асосида ташкиллаштирилган ва уни амалга
оширишни шакллари, йўналишлари шакллари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 июндаги Сенат
мажлисида прокуратура органларини коррупциядан ҳоли, чинакам халқ
прокуратурасига айлантириш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш
мақсадида, энг аввало, тизимдаги вазиятни ўнглашга, жамоада ишчан ва соғлом
муҳитни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар Концепциясини ишлаб чиқиб,
муайян ишларни амалга оширишдан бошлади ва қонунлар ижроси устидан назоратни
амалга оширишнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилди. Олинган ахборотлар
асосида энг муаммоли соҳаларни аниқлаб, қонун бузилиш ҳолатлари ва тизимли
камчиликларнинг асл сабабларини бартараф этиш чоралари кўришга, ижтимоий соҳада
прокурор назоратини таъминлаш баробарида фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатишга
алоҳида аҳамият берилди ва мурожаатлар билан ишлаш фаолиятига ҳам янгича
ёндашув асосида ташкил этиш чоралари кўрилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатларини қонунда ўрнатилган тартибда кўриб чиқиб, ватандошларимизнинг
муаммоларига амалда ечим топишдан иборатдир.
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, қонунлар ижросини
текшириш қонунларнинг бузилаётганлиги тўғрисидаги аризалар ва бошқа
маълумотлар асосида, шунингдек, қонунийлик прокурор томонидан чоралар
кўрилишини талаб қиладиган ҳолатда эканлигидан келиб чиққан ҳолда қонунда
белгиланган тартибда ўтказилади. Демак, прокурор назорати текшируви учун
қуйидагилар асос бўлади:
1)Қонун бузилиши тўғрисидаги аризалар ва бошқа маълумотлар;
2)Қонунийлик прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қиладиган
ҳолатдалиги
3
.
1
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни. 257-II-сон. 29.08.2001. Қонунчилик
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати
механизмларини такомиллаштириш ва «рақамли энергоназорат» тизимини жорий этиш тўғрисида”ги
Фармони. ПФ-77-сон. 24.05.2023. Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.
https://www.lex.uz/uz/docs/6472925
3
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни. 257-II-сон. 29.08.2001. Қонунчилик
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
74
Илмий адабиётларда прокурор назоратининг функционал аҳамиятига алоҳида
эътибор қаратган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти тизимида
прокуратура органларининг ўрни ва роли масалаларини ўрганишга катта эътибор
берилмоқда. МДҲ давлатлари ичида ҳам Европа давлатларида ҳам хозиргача
прокуратура органидан воз кечилмаган, ва прокурор назорати орқали давлатда ҳуқуқ
устуворлигини таъминлаш ушбу давлатларнинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда.
Прокурор назоратини бирорта давлат идорасининг функцияси билан таққослаб ёки
тенглаштириб бўлмайди. Биламизки, прокурор назоратининг ўзига хос хусусиятлари
бор.
Булар:
1) мавжуд булган барча конунларни фукаролар ва ташкилотлар томонидан
уларнинг фаолият доирасидан катъий назар аниқ ва тўғри кўлланилиши таъминлаш;
2) прокурор назорати прокуратура фаолиятининг асосий йўналишлари асосида
амалга оширилиши;
3) прокурор назорати олий конун чикарувчи ва ижро органларига, Ўзбекистон
Республикаси олий мансабдор шахсларига, умумий юрисдикция судларига Ўзбекистон
Республикаси Конституциявий судига нисбатан татбик этилмаслигидир. Хозирда
прокурорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси, Вазирлар
Маҳкамасининг конунларни кандай ижро этаётганлиги устидан назорат эмас, балки
улар томонидан кабул килинган қонун, Фармон, Фармойиш ва қарорларни ижросини
таъминлаш вазифасини амалга оширмоқдалар.
Прокурор назоратининг назарий-ҳуқуқий жиҳатлариҳақида гапирганда,
прокурорнинг назорат функцияси давлат мавжуд бўлишининг зарур шартларидан бири
эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки,ҳуқуқ-тартиботни, жумладан, қонун
устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш давлатнинг устувор сиёсий-ҳуқуқий
вазифаларидан ҳисобланади. Прокурор назоратининг тушунчаси мазмуни ҳақида
кўплаб олимлар томонидан турли ўхшаш ва фарқли мулоҳазалар билдирилган.
Жумладан, М.Рустамбаев “Прокурор назорати – давлат номидан махсус ваколатга
эга мансабдор шахс – прокурорлар томонидан қонун бузилиши ҳолатларини ўз вақтида
аниқлаш ва бартараф этиш, айбдор шахсларни қонун билан белгиланган тартибда
жавобгарликка тортиш билан қонунларни аниқ вабир хилда бажарилишини
таъминлашга қаратилган фаолиятдир
4
, деб кўрсатган. Б.Пўлатов “Прокурор назорати –
давлат фаолиятининг шу давлат номидан амалга оширилувчи алоҳида мустақил
кўриниши ва прокуратуранинг асосий, етакчи функцияси ҳисобланади. Прокурор
давлат номидан назоратни амалга оширади. Прокурор назорати фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишини тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф
этишнинг муҳим механизми бўлиб қолмоқда”, деб таърифлаган
5
.
Яна бир ҳуқуқшунос олим З.Ибрагимов эса, “Прокурорга қонунда, бир томондан,
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ваколатлари берилган бўлса, иккинчи томондан
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ёки уларни келтириб чиқарувчи шарт-
4
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва прокуратура: рисола / Масъул
муҳаррир: ю.ф.д., проф. А.Х.Саидов. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2005. –Б. 8-12.
5
Пўлатов Б.Х. Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг конституциявий мақоми // “Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари Ахборотномаси”, 2017, No4 (32). –Б. 27-28
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
75
шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш мажбурияти ҳам юклатилган, деб
таъкидлаган
6
.
Ф.Рахимовнинг фикрига кўра, “Ўзбекистонда прокурор назорати – Ўзбекистон
Республикаси номидан давлат фаолиятини амалга оширувчи прокуратура
органларининг ўзига хос фаолият туридир. Прокурор назорати давлат фаолиятининг
мустақил, алоҳида мақомга эга ўзига хос кўринишидир”
7
. Бу ерда, қонунларнинг аниқ
ва бир хилда бажарилиши устидан назорат функциясининг пировард мақсади
қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш ҳисобланади. Бу борада, рус
ҳуқуқшуноси В.Рохлинга кўра, прокурор назоратининг моҳияти унинг қуйидаги
хусусиятларида намоён бўлади
8
:
1) прокурор назорати давлат номидан, давлат хизматчиларининг алоҳида тоифаси
– прокурорлар томонидан амалга оширилади;
2) прокурор назорати қонунда белгиланган катта (кенг) кўламдаги таъсир
чоралари воситалари орқалиамалга оширилади;
3) прокурор назорати давлатнинг алоҳида функцияси –муҳофаза ва назорат
функциясини таъминлашга хизмат қилади;
4) прокурор назорати давлат фаолиятининг бошқа шаклларидан ўзининг
қонунбузилишга нисбатан муносабат билдириш шаклларига кўра фарққилади
9
.
Бундан ташқари, қуйидаги жиҳатлар прокурор назоратининг мазмунини янада
очиб беради:
прокурор назорати давлат ва жамиятнинг энг муҳим масалалари –
қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида амалга
оширилади; ҳуқуқий табиатига кўра барча қонунлар ва қонуности ҳужжатларининг
юридик ва жисмоний шахслар томонидан уларнинг фаолият доирасидан қатъий назар
аниқ вақтда тўғри қўлланилишини таъминлашга қаратилади;
прокурор назорати Конституция билан белгиланган махсус мақомга эга бўлган энг
таъсирчан ва самарали давлат назорати шакли ҳисобланади.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш ўринлики, прокурор назоратини ҳуқуқий ва
назарий жиҳатдан тадқиқ этиш мамлакатимизда ҳар бир соҳада қонун устуворлиги
таъминланиши, қонунийликнинг бирлиги ва мустаҳкамланиши, инсон ва фуқаролар
ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг, шунингдек, жамият ва давлатнинг қонун билан
қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашни кафолатлаш
мақсадида амалга оширилади.
6
Ибрагимов З.С. Мустақиллик ва Ўзбекистон Республикаси прокуратураси (истиқлол йилларидаги
ҳуқуқий мақоми ривожланишининг қиёсий таҳлили). Монография. –Т.: “Noshir”, 2011. –Б. 131.
7
Рахимов Ф.Х. Прокурор назорати ва фаолият йўналишлари: илмий-амалий мақолалар тўплами / ю.ф.д.
Т.А.Умаров умумий таҳрири остида. –Т.: “Ношир” нашриёти, 2008. –Б. 87-94.
8
Прокурорский надзор в Российской Федерации. // Отв. ред. проф. Рохлин В.И. -М.: “Сентябрь”2000.-Стр.
18, 29-32.
9
Прокурорский надзор в Российской Федерации. // Отв. ред. проф. Рохлин В.И. -М.: “Сентябрь”2000.-Стр.
18, 29-32.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
76
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни. 257-II-сон.
29.08.2001.
Қонунчилик
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат
назорати механизмларини такомиллаштириш ва «рақамли энергоназорат» тизимини
жорий этиш тўғрисида”ги Фармони. ПФ-77-сон. 24.05.2023. Қонунчилик ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси.
https://www.lex.uz/uz/docs/6472925
3.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни. 257-II-сон.
29.08.2001.
Қонунчилик
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси.
4.
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва прокуратура:
рисола / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. А.Х.Саидов. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2005. –Б. 8-12.
5.
Пўлатов Б.Х. Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг конституциявий
мақоми // “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари
Ахборотномаси”, 2017, No4 (32). –Б. 27-28.
6.
Ибрагимов З.С. Мустақиллик ва Ўзбекистон Республикаси прокуратураси
(истиқлол йилларидаги ҳуқуқий мақоми ривожланишининг қиёсий таҳлили).
Монография. –Т.: “Noshir”, 2011. –Б. 131.
7.
Рахимов Ф.Х. Прокурор назорати ва фаолият йўналишлари: илмий-амалий
мақолалар тўплами / ю.ф.д. Т.А.Умаров умумий таҳрири остида. –Т.: “Ношир” нашриёти,
2008. –Б. 87-94.
8.
Прокурорский надзор в Российской Федерации. // Отв. ред. проф. Рохлин В.И. -М.:
“Сентябрь”2000.-Стр. 18, 29-32.
9.
Прокурорский надзор в Российской Федерации. // Отв. ред. проф. Рохлин В.И. -М.:
“Сентябрь”2000.-Стр. 18, 29-32.