ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
24
МАМЛАКАТИМИЗ АКЦИЯДОРЛИК КОРХОНАЛАРИДА КАПИТАЛ
БОЗОРИНИНГ ЎРНИ
Самариддин Жумаев
“Деҳқонобод калий заводи” АЖ
Бош ҳисобчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14022244
Мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида молия бозорининг ўрни катта
ҳисобланади. Молия бозори бу олди-сотди объекти пул ёки пулга тенглаштирилган
қоғоз билан боғлиқ бўлган бозордир. Молия бозорининг асосий таснифлари
қуйидагилардан иборат. 1. Капитал бозори, 2. Қимматли қоғозлар бозори, 3. Валюта
бозори, 4. Олтин бозори, 5. Суғурта бозори. Замонавий иқтисодиётда молия бозорини
шаклланиши ва унинг устувор йўналишларидан бири бу капитал ёки фонд бозори
ҳисобланиб, уни ривожлантириш орқали миллий иққтисодиётнинг ривожланиши,
аҳоли даромадларининг кўпайиши, корхона ва корпорацияларнинг эса қўшимча
маблағлар жалб этишига замин яратади. Бунда иқтисодий муносабатлар нафақат пул,
балки бошқа турдаги молиявий инструментлар, жумладан, қимматли қоғозлар орқали
ҳам савдо қилиш имкониятини яратади.
Мамалакатимиз иқтисодиётининг сўнгги йилларда очиқ бозор сиёсати
тамойиллари асосида олиб борилиши хорижий инвесторларга кенг имкониятлар
яратилаётганлиги капитал бозорида уларнинг иштирокини йилдан йилга ошириб
келмоқда. Жумладан жорий йилнинг 01 июл санаси бўйича мамлакатимизда 325 та
номлари ёзилган хорижий инвесторларга тегишли 9 013,7 млрд сўмлик акция
пакетлари мавжудлигини мисол тарақасида айтиш мумкин. Юртимизда капитал
бозорини янада ривожлантириш, қимматли қоғозлар чиқарилишини кўпайтириш,
жисмоний ва юридик шахсларнинг фонд бозоридаги иштирокини кенгайтириш
юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 13.04.2021 йилдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6207-сон Фармонига кўра, капитал бозори фаолиятини
ривожлантириш уининг рақоботдошлигини ошириш, халқаро молия бозорлари билан
фаол интеграциялашуни амалга оширишда замонавий ахборот-коммуникация
технологияларидан кенг фойдаланиш соҳага илғор хорижий мезонлар ва
тажрибаларни жорий этиш, капитал бозорини замонавий талабларга жавоб берадиган
кадрлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, истиқболли, шу жумладан
хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни яратиш
каби бир қатор устивор вазифалар белгиланган. Бундан ташқари 2023 йил якунига
қадар капитал бозори капиталлашувини 45 трлн сўмга етказиш ва эркин муомаладаги
қимматли қоғозларнинг умумий ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг камида 5 фоизига
чиқариш вазифалари кўрсатиб ўтилган.
Акциядорлик корхоналари учун капитал бозори соҳасининг ривожланиши
корхоналарда қўшимча маблағларни жалб этиш имкониятини яратади. Шунингдек,
акциядорлик корхоналари маҳаллий эмитентларини дастлаб фонд биржасида
жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавиясиси асосида халқаро фонд биржаларида ҳам
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
25
жойлаштириш амалиёти жорий этилди. Шунингдек, оммовий савдолар орқали
акцияларни IPO ёки SPO усулида жойлаштириш амалиёти тадбиқ этила бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси статистик
маълумотига кўра, 01.08.2024 йил ҳолатига жами 669 та акциялорлик корхоналари
мавжуд бўлиб, 200,4 трлн сўмлик чиқарилган акциялар қийматига эга. Корпоратив
облигациялар бўйича эмитентлар сони 36 тани ташкил этиб, корпоратив
облигациялар чиқаришлар ҳажми 1 297,7 млрд сўмга етган. Мамлакатимиз бўйича
жами акциядорларнинг сони 982 471 тани ташкил этади. Шундан юридик шахслар
65 752 та, жисмоний шахслар эса 916 719 нафардан иборат. Жами депонентлари
эгалари 819 770 га етган. Улардан 63 179 таси юридик шахслар, 756 591 нафари
жисмоний шахслар ҳисобланади. Шунингдек, 01.08.2024 йил ҳолатига эмитентлар сони
700 тани қимматли қоғозлар сони эса 994 тани ташкил этган.
Хорижий
мамлакатлар
тажрибасидан
маълумки,
фонд
бозорини
ривожлантирмасдан хорижий инвестицияларни жалб этиш салмоғини ошириш
имконияти мавжуд эмас. Мамлакат ривожланишида хорижий инвестициялар, ва ташқи
сармояларнинг роли каттадир. Инвесторлар томонидан сармояларни киритишда
корхона ҳамда ташкилотларнинг имджлари тўғрисидаги маълумотларнинг
шаффофлигини таъминлаш, улар қулай ва тез муддталарда олиш шароитларини
яратиш зарур.
Маълумки, фонд бозори бугун хорижий инвесторлар ўз мамлакатини тарк
этмасдан туриб бошқа давлатлардаги бизнес субъектларига бевосита инвестиция
киритиш имкониятини тақдим этувчи майдон ҳисобланади. Республикамиздаги фонд
биржалари орқали бу амалиётни амалга ошириш имкониятлари чегараланган. Чунки
хорижий ва миллий инвесторларнинг масофадан туриб брокерлик ҳисобрақамлари
очиш ва фонд бозори орқали акциядорлик жамиятларига инвестиция киритиш
имкониятлари ҳали тақдим этилмаган.
Жаҳондаги ривожланиш тенденция шуни кўрсатмоқдаки, хорижий фонд
биржаларида молиявий инструментларнинг юзлаб турларидан фойдаланмоқда.
Тошкент республика фонд биржасида эса оддий ва имтиёзли акциялар ҳамда қисман
корпоратив облигациялар жойлаштирилган. Хорижий фонд биржалари тажрибаси
асосида миллий иқтисодиётнинг ривожланиши инвесторлар оқимини ошириши учун
турли молиявий инструментлардан ффойдаланиш чоралари кўриш лозим. Жумладан,
жаҳон иқтисодиётида эса иқлим ўзгаришларидан келиб чиққан ҳолда глобал яшил
тараққиётга интилиш нуқтаи назаридан сўнгги йилларда яшил облигациялар ҳам
муомалага чиқариш, жойлаштириш ва жалб қилинган капитални яшил лойиҳаларга
йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилатганлигини кўришимиз мумкин.
Иқтисодиётнинг шиддат билан ривожланиши, бунда рақамли иқтисодиётнинг
устоворлик касб этаётганлиги миллий фонд бозори ва унинг профессионал
иштирокчилари
фаолиятини
янада
такомиллаштириш
учун
рақамли
технологиялардан кенг фойдаланиш, унинг имкониятларини ошириш, хорижий
инвесторларни жалб қилишда қулайликлар эътибор қаратиш лозим.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
26
References:
1.
Ваҳобов А., Маликов Т. Молия: дарслик. – Т.: Ношир, 2011.
2.
С.Элмирзаев, Корпоратив молия, Дарслик Тошкент «IQTISOD-MOLIYA» 2019.
3.
Ўзбекистон Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси янгиликлар ва
статистика. t.me/UzCSD
4.
https://www.imv.uz/static/davlat-budjeti-daromadlari-2023