Авторы

  • Умиджон Исомиддинов
    Божхона институти Ўқув баталони курс бошлиғи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.45974

Аннотация

Фуқароларни қонунларга ҳурмат ва уларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонининг 16-мақсадида: Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш каби устувор вазифалар белгиланган. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш муҳим аҳамият касб этади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

115

БОЖХОНА СОҲАСИГА ДОИР МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ЮЗАСИДАН ИШ ЮРИТИШ ВА УНИНГ ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Исомиддинов Умиджон Хамдулла ўғли

Божхона институти Ўқув баталони курс бошлиғи

https://doi.org/10.5281/zenodo.14005669

Фуқароларни қонунларга ҳурмат ва уларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш,

ҳуқуқбузарликларни

олдини

олиш

юзасидан

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонининг 16-
мақсадида: Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф
этишнинг самарали тизимини яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини
сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш каби устувор вазифалар белгиланган.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш
муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, ушбу фармоннинг иккинчи устувор йўналишида мамлакатимизда

адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур
шартига айлантириш лозимлиги кўрсатиб ўтилган ҳамда мазкур фармоннинг 17-
мақсадида «Қонун устувор, жазо муқаррар» деган тамойил белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 3-

моддасида

маъмурий

жавобгарлик

тўғрисидаги

қонунчилик

қонунийлик,

фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб
учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланиши кўрсатиб ўтилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш – маъмурий процесс

таркибидаги маъмурий юрисдикциявий фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, иш бўйича далиллар тўплаш,
процессуал ҳужжатлар тузиш, уларни кўриб чиқиш ҳамда ишни тугатишгача бўлган
ҳаракатлар мажмуидан иборат.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг асосий вазифалари

сифатида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
(МЖтК)нинг 269-моддасида ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла
ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонунчиликка мувофиқ ҳолда ҳал
этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий
ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни
аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, фуқароларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашдан,
қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатлиги тарифланган.

Ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда

аниқлаш вазифасини таҳлил қилганда, ҳуқуқбузарлик ишини тўғри кўриб чиқиш учун
зарур бўлган барча ҳолатларни аниқлаш лозим.

Бундай ҳолатларга қуйидагиларни киритиш мумкин:


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

116

– маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги;
– маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишда шахснинг айбдорлик даражаси;
– маъмурий ҳуқуқбузарликнинг жавобгарликни вужудга келтириши;
– мулкий зарар келтирилганлиги;
– маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларнинг
мавжудлиги;
– ҳуқуқбузарга оид ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа маълумотлар;
– ишни тўхтатишга олиб келадиган ҳолатларнинг мавжудлиги.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича ҳар бир ҳолатни ўз вақтида аниқлаш

маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
муддатларга риоя этишни назарда тутади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
ишларни юритиш мазмуни нафақат ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама ва
тўла аниқлаб олишни, балки унинг объективлиги, холислигини ҳам талаб қилади.
Чунки, бу тоифадаги ишларни кўриб чиқишнинг асосий принципларидан бири –
объективликдир. Ушбу принципдан келиб чиқиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган давлат органлари ва
мансабдор шахслар барча ҳолатларни аниқлашлари шарт. Маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишларни юритишнинг объективлиги ушбу жараён иштирокчиларига,
уларнинг шикоятлари ва бошқа мурожаатларига нисбатан ҳурмат билан қарашни
назарда тутади.

Ушбу принципни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг МЖтК

билан бир қанча кафолатлар ўрнатилган

(масалан, ҳуқуқбузарликка оид ишлар қайта

кўриб чиқилиши мумкин)

маълум бир ҳолатда ишни кўриб чиқувчи давлат органи

(мансабдор шахслар)

ҳужжатларни талаб қилиб олиши, экспертиза ўтказиши ва бошқа

чораларни кўриши мумкин. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни
қонунчилик ҳужжатларига биноан, ҳал этиш – маъмурий фаолиятда қонунийликни
таъминлашнинг асосий қоидаларидан бири ҳисобланади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишлар бўйича чиқарилган қарорларни ижро этиш ҳам иш юритишнинг
асосий вазифаларидан бири бўлиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат
қилади. Маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қарорларни ижро этмаганлик,
ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг самарасини пасайтиради, қонунийлик
принципига путур етказади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни
юритишда маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва шарт-
шароитларини аниқлаш, унинг огоҳлантириш ва бартараф этиш функцияси
ҳисобланади.

Бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қоидаларга риоя

этилишини текшириш ва (ёки) назорат қилиш қонунчилик билан зиммасига
юклатилган тегишли органнинг ваколатли мансабдор шахслари нафақат
ҳуқуқбузарлик сабабларини аниқлашлари, балки ушбу сабаб ва шароитларни бартараф
этиш чораларини ҳам кўришлари лозим. МЖтКнинг 313-моддасига кўра, ишни кўриб
чиқувчи орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва
уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда бу сабаблар ва шарт-шароитларни
бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисидаги тақдимномани тегишли


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

117

корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига киритади. Раҳбар тақдим келиб тушган кундан
бошлаб бир ой ичида уни киритган органга (мансабдор шахсга) кўрилган чоралар
ҳақида маълум қилиши шарт.Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни
юритиш тартиби МЖтК, Олий Мажлиснинг қонунчилик ҳужжатлари, Президент
фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳамда қонуности
ҳужжатлари билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддасига асосан маъмурий

ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар қуйидаги ҳолларда юритилиши мумкин
эмас (бошланган иш эса тугатилиши лозим):

1) маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса;
3) ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этган шахс ақли норасо бўлса;
4) шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган
бўлса;
4

1

) шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида

қилган бўлса;
5) амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса;
6) маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса;
7) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу
Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса;
8) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий
жазо қўлланиш тўғрисида ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор
бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш
қўзғатилган бўлса;
9) шахс иши юритила бошланган пайтда вафот этган бўлса;
10)

ҳуқуқбузарликнинг

оқибатлари

бартараф

этилган

тақдирда

шахсни

жавобгарликдан озод этиш ушбу Кодекснинг тегишли моддасида назарда тутилган
бўлса;
10

1

) ҳуқуқбузар ушбу Кодекснинг 21

2

-моддасида назарда тутилган маъмурий

ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича жабрланувчи билан ярашган бўлса;
11)

Мазкур

бандида

(МЖтКнинг

271-моддаси

11-бандида)

кўрсатилган

“ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор
шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи
фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан
ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий
зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига
зарар етказилган ҳоллар мустасно”.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар барча фуқароларнинг келиб

чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволи, ирқи ва миллати, жинси, маълумоти, тили, динга
бўлган муносабати, машғулотининг тури ва хусусияти, яшаш жойи ва бошқа
ҳолатларидан қатъи назар, қонун олдида ва шу ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор
шахс) олдида тенглик асосида кўриб чиқилади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

118

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўзбек, қорақалпоқ тилида ёхуд муайян

жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тильда юритилади. Иш юритилаётган тилни
билмайдиган процесс иштирокчиларига таржимон орқали иш материаллари билан
тўлиқ танишиш ва ишнинг моҳияти бўйича кўриб чиқиш чоғида қатнашиш ҳуқуқи,
шунингдек, ўз она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги иш очиқ кўрилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни
кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай
ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойидаги жамоаларида ёки яшаш жойида кўриб
чиқилиши мумкин.

Амалдаги қонунчиликка кўра, божхона тўловлари билан боғлиқ (МЖтКнинг

227

24

, 227

25

, 227

26

-моддалари)

маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий ишлар

электрон тартибда эмас балки, умумий тартиб асосида юритилади. Шу боис, божхона
органларида умумий тартиблар асосида юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар
бўйича иш юритишни шартли равишда 3 босқичга бўлиб, ушбу босқичларнинг ҳар
бирида қандай процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши ва ҳужжатлар
расмийлаштирилишини кўриб чиқамиз:

Биринчи босқичи

ишни қўзғатишдир. Бунда ваколатли мансабдор шахс

томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинганлиги тўғрисида баённома
тузилади.

Баённома хатосиз ёзилиши, тушунчалар аниқ ва равон баён этилиши зарур.

Баённоманинг тузилган вақти ва жойи, тузувчининг ҳамда ундаги шахсларнинг
фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи, лавозими, манзили, маъмурий
ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни
назарда тутувчи норматив ҳужжат, ишни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа
маълумотлар аниқ кўрсатилиши керак.

Баённомага уни тузган шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс имзо

қўяди, гувоҳ ва жабрланувчилар бўлганда, улар ҳам имзо чекадилар. Ҳуқуқбузарлик
содир этган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага шу ҳақда
ёзиб қўйилади. У баённоманинг мазмуни юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришга,
баённомага имзо қўймаслигининг сабабларини баён этишга ҳақли ва бу мулоҳазалар
баённомага илова қилинади. Баённомани тузиш пайтида ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 294-
моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу ҳақда
баённомада қайд этилади.

Иккинчи босқич:

Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишига оид далилларни жамлайди:

1)

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома;

2)

маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтириш хатлари;

3)

жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари ва уларнинг аризалари ҳамда

тушунтириш хатлари;
4)

экспертизалар ва эксперт хулосаси;

5)

ашёвий далиллар;

6)

ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида тузилган баённомалар ва бошқа

материаллар;
7)

овозли ва видеоёзувлар;


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

119

8)

кинотасвир ва фотосуратлар.
Баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга

ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан
кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига
эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади. Мазкур нормани амалиётда
қўллашда, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича экспертиза тайинлаш ҳолатларида,
ҳолатга алоқадор олис ҳудудлардаги шахслардан қўшимча тушунтириш хатлари
олишда ва шунга ўхшаш ҳолатлар борки уларга аниқлик киритмасдан ҳолат юзасидан
қонуний қарор қабул қилиб бўлмайдиган ҳолларда юқоридаги норма бўйича
кечикишлар бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Учинчи босқичда:

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга оид

маълумотларга асосланиб тегишли органлар (мансабдор шахслар) маъмурий
ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берган ёки бермаганлигини, шахснинг айбдорлигини ва
ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни қонунда белгиланган
тартибда аниқлайдилар. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатини кўриб чиқувчи орган
(мансабдор шахс) далилларни баҳолайди, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама
тўла-тўкис ва объектив равишда текшириб чиқади. Далиллар маъмурий
ҳуқуқбузарлик ишига оид барча фактик маълумотлар ҳисобланади. Ушбу маълумотлар
орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани ёки этилмаганлиги, шахснинг
ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдорлиги, ишни қонуний кўриш учун бошқа барча
ҳолатлар аниқланади.

Юқоридаги далилларга асосланиб, маъмурий иш юритилади ва ваколати

доирасида кўриб чиқилади ёки тегишлилиги бўйича ваколатли орган (мансабдор
шахс)га юборилади. Ишни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс)
ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят белгилари бор деган хулосага келса, у материалларни
прокурорга, дастлабки тергов ёки суриштирув органига топширади.

Шунингдек, божхона органларида айрим турдаги (Ўзбекистон Республикаси

МЖтКнинг 17

2

-моддаси) божхона соҳасига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича

ишлар электрон тартибда юритилади.

Шунингдек, божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилганлиги Ўзбекистон

Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Ягона автоматлаштирилган ахборот

тизими орқали қайд этилган

ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган
божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари бўйича жарима солиш ҳақидаги
қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат

шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг
электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида

ҳуқуқбузарга электрон шаклда юборилади ёки қоғоз шаклида топширилади ёхуд почта
орқали топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қарор чиқарилган сана ва жой, уни чиқарган

органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси, маъмурий жавобгарликка


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

120

тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган
(аниқланган) вақт, жой ва ҳолатлар, ушбу Кодекс Махсус қисмининг мазкур
ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси ушбу модданинг қисми
кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва
муддатлари,

маъмурий

жавобгарликка

тортилаётган

шахснинг

ҳуқуқ

ва

мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят
беришнинг процессуал тартиби кўрсатилиши керак.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки,

божхона органлари томонидан

юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг айримлари умумий
тартиб қоидалар асосида юритилса, айримлари электрон тартибда юритилиши ҳамда
божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишнинг ўзига хос жиҳатларига
юқорида алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўйлаймизки ушбу тадқиқотимиз божхона соҳасига
оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишни ҳар томонлама тўлиқ ва тўғри
ташкил этишга хизмат қилади.

References:

1.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сон Қонуни.

3.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сон Қонуни.

4.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сон Қонуни.

5.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сон

Қонуни

.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги «2022 – 2026

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги
ПФ-60-сон Фармони.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сон Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сон Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сон Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сон Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги «2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги

ПФ-60-сон Фармони.