Авторы

  • Санжар Алматов
    Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Олий таълимдан кейинги таълим факультети мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46010

Аннотация

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 16 диний конфессияга мансуб 2 238 диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Улардан 2064 таси исломий, 157 таси христиан, 8 таси яҳудий, 6 таси баҳоий жамоалари, биттадан Кришнани англаш жамияти ва Будда ибодатхонасидир. Булардан ташқари конфессиялараро Библия жамияти ҳам фаолият юритмоқда.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

56

ИЖТИМОИЙ МОСЛАШТИРИШ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

МОҲИЯТИ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСИ

Алматов Санжар Зокирович

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Олий таълимдан

кейинги таълим факультети мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13986145

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 16 диний конфессияга мансуб 2 238

диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Улардан 2064 таси исломий, 157 таси
христиан, 8 таси яҳудий, 6 таси баҳоий жамоалари, биттадан Кришнани англаш
жамияти ва Будда ибодатхонасидир. Булардан ташқари конфессиялараро Библия
жамияти ҳам фаолият юритмоқда.

Диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқлилигидан қатъи назар, фаолият

борасида бир хил ҳуқуққа эгадирлар. Ушбу диний ташкилотларнинг эмин-эркин
фаолият олиб бораётгани ҳам юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг
амалий ифодасидир.

Маълумотларга кўра, бугун дунёда 500 га яқин террорчилик ташкилоти фаолият

кўрсатмоқда. Уларнинг 80 фоизи ислом ниқоби остида фаолият юритади. Улар
қаторига “ИД (Ислом давлати)”, “Жабҳа ан-Нусра”, “Ансару аш-Шам” (Сурия), “ал-
Қоида”, “ал-Жиҳод ал-Исломий”, “ат-Такфир ва-л-Ҳижра” (Миср), “Абу Сайяф”
(Филиппин), “Озод Ачех”, “Лашкари жиҳод” (Индонезия), “Қуролли исломий ҳаракат”
(Жазоир), “Боко ҳарам” (Нигерия), “Ислом жиҳоди уюшмаси”, “Туркистон ислом
ҳаракати”, “Толибон” (Афғонистон) каби ташкилотларни киритиш мумкин[1].

Сўнгги йилларда мутаассиб оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини хорижий

мамлакатлардаги меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “Интернет” орқали
тарғибот ўтказиш, оила аъзолари, яқинлари ва қўшниларини ўз гуруҳига тортиш,
яширин “ҳужралар” ташкил этиш, диний-экстремистик мазмундаги материалларни
босма, электрон кўринишда тарқатиш каби усулларда амалга оширмоқда.

Юқоридаги муаммоларни бартараф этишда ҳалқаро террорчилик ва

экстремистик

гуруҳлар

фаолиятини

тугатиш

ёки

уларнинг

“етакчи”ларини жавобгарликка тортишнинг ўзи етарли эмаслигини кўрсатмоқда.
Мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар экстремизмни бартараф этиш учун
аввало унинг мафкурасига қарши курашишни талаб этилади.

Мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида
бузғунчи ғояларга қарши курашиш борасидаги ёндашувлар ўзгарди ва асосий эътибор
экстремизмнинг оқибатлари билан эмас, унинг сабаб ва омилларини бартараф этишга,
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, хавфсизлик, динлараро тотувлик ҳамда
бағрикенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, “Жаҳолатга
қарши маърифат’ ғояси асосида зўравонлик мафкурасининг тарқалишининг олдини
олишда ёшларнинг диний-ахлоқий онгни шакллантириш ва маърифат асосида
уларнинг мафкуравий тарбиялаш мазкур вазифанинг асосий бўғинига айланди [2].


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

57

Шу ўринда ижтимоий ва диний реабилитация қилиш, диний асослар сабабли

бузғунчи (деструктив) мафкуралар таъсирига тушиб қолган фуқароларни диний-
ахлоқий дунёқарашларини маърифат асосида мафкуравий қайта тарбиялашдаги ўрни
қандай эканлигига тўхталиб ўтамиз.

Реабилитация – лотин тилидан “rehabilitatio” қобилиятни қайта тиклашни

англатади. “реабилитация” нотўғри айбланган ёки туҳмат қилинган шахснинг
шаънини, обрўсини олдинги ҳуқуқий мақомини (суд ёки маъмурий тартибда),
касалликлар, шикастланишлар, жисмоний ёки ақлий қобилиятлари чекланган
шахсларнинг соғлиғи ва меҳнат қобилиятини тиклаш маъноларида ишлатилади [3].

Соҳаларда фойдаланилишига кўра, ҳуқуқий реабилитация, тиббий реабилитация,

жисмоний реабилитация турларига ажратиш мумкин.

Тариҳда илк марта “реабилитация” атамаси француз ҳуқуқшуноси Bleynianus[4][5]

томонидан ўрта асрларда француз маҳкумларини афв этиш орқали илгариги
ҳуқуқларини тиклашда ишлатилган.

Реабилитация – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари томонидан жиноят

содир этишда асоссиз гумон қилинган ёхуд айбланган шахс шаъни ва қадр-
қимматининг тикланиши. Реабилитация инсон ҳуқукларини кафолатлашнинг ўзига
хос тури.

Реабилитация ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаровий жамият қуришнинг муҳим

шартларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида шахснинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, шунингдек, халқаро
ҳужжатлар билан муҳофаза қилинади ва кафолатланади. 1930-1940 йиллардаги
қатағон қурбонларининг хотирасини абадийлаштиришда ҳамда уларнинг шаъни ва
қадр-қимматини тиклашга қаратилган норматив ҳужжатларда реабилитация қўллаш
назарда тутилган. Шунингдек, шўролар даврида мамлакатнинг олис жойларига
мажбурий равишда кўчирилган халқлар ва айрим фуқаролар ҳам реабилитация
қилинди[6]. Реабилитация қилинган шахсга нисбатан ғайриқонуний процессуал
мажбурлов чоралари қўлланган, чунончи ушлаб турилган, қамоқда сақланган, эгаллаб
турган лавозимидан четлаштирилган, тиббий муассасага жойлаштирилган бўлса, унга
етказилган моддий ва маънавий зиён қопланиши, унинг барча ҳуқуклари тикланиши
шарт.

Реабилитация

тўла

ёки

қисман

реабилитация

кўринишида

бўлади.

Жавобгарликдан батамом озод қилинган айбсиз шахс тўла реабилитация қилинган
ҳисобланади. Агар шахс қамоқда сақлаб турилганига қараганда камроқ муддатга
озодликдан маҳрум этилган ёки қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган,
айблов қисман чиқариб ташланган, юқори суд озодликдан маҳрум қилиш муддатини
ўталган қисмидан ҳам камайтирилган ёхуд енгилроқ жазо тури билан алмаштирган,
жиноий жазо тайинламай ҳукм чиқарган бўлса, у қисман реабилитация қилинган
бўлади. Тўла ёки қисман реабилитация этилган шахсга зиён тегишлича тўла ҳажмда
ёхуд қисман қопланиши лозим. Реабилитация қилинганни лавозимига тиклаш,
ишлашдан маҳрум бўлган вақтини меҳнат ва ихтисослик стажига қўшиш, ўқув юртида
ўқиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш тартиби бор. Шахс ушлаб
турилгани,

қамалгани,

лавозимидан

четлаштирилгани,

тиббий

муассасага


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

58

жойлаштирилгани ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситалари орқали
тарқатилган бўлса, у реабилитация қилингани ҳақида оммавий ахборот воситаларида
хабар берилиши шарт. Реабилитация этилган шахс вафот этган тақдирда унга
етказилган моддий зиён унинг меросхўрлари ва оила аъзолари фойдасига ундирилади.
Зиённинг миқдорини суд белгилайди. Мулкий зиён тўланишини манфаатдор шахслар
терговчи, прокурор ёки суддан 2 йил мобайнида, бошқа ҳуқуқларни тиклашни 1 йил
мобайнида талаб қилишлари мумкин[7].

Ижтимоийлаштириш лотинча sociālis “дўстона, никоҳ, иттифоқдош” сўзининг

таржимаси, яъни ўзбек тилидаги “жамоат”, “жамият-ижтимоий муносабатларнинг аниқ
бир шаклда тарихий ривожланишида кишиларнинг ўзаро муносабатларда
бирлашуви”[8], одамларнинг жамиятдаги ҳаёти, уларнинг жамиятдаги муносабатлари
яъни “ижтимоий” сўзига, -лаштириш, шахсларни жамиятдаги ҳаётга, муносабатларга
мослаштиришни англатади.

Ижтимоийлаштириш икки томонлама жараёндан иборат: 1) шахснинг атрофдаги

муҳит, табиат, жамият, давлат ва институтционал тузилмалари билан ўзаро
муносабатларининг шаклланиши; 2) шахснинг ҳаётий ҳолатларга ва атрофдаги
одамларга таъсир этиши билан ўзини шахс сифатида танитиш жараёнидир.

Ижтимоийлаштириш жараёнида шахс керакли билимлар тизимини, жамият,

жамоат ёки муайян гуруҳларга оид қадриятлар, меъёрлар, талаблар ва сабабларни
тўлиқ ёки қисман даражада ўзлаштиради, ижтимоий муҳит билан муносабатга
киришиш кўникмаси ва малакасини ҳосил қилади.

Педагог олимларимизнинг ёндошувига кўра, ижтимоийлаштириш – шахсда юксак

маънавият, маданият ва ижтимоий фаолиятни шакллантиришдан иборат жараёндир.
Аслида ижтимоийлаштириш жараёни шахснинг бутун ҳаёти давомида кечади ва унинг
тадқиқ этиш ижтимоий-гуманитар фанлар, жумладан, -ижтимоий педагогика, - умумий
педагогика,
-тарбиявий ишлар методикаси, -социология каби фанлар объекти ҳисобланади.

Ижтимоийлаштириш тушунчасини америкалик социолог Франклин Генри

Гиддинг 1887 йили киритган. Ф.Гиддинг таълимотига кўра ижтимоийлаштириш –
шахснинг ижтимоий табиати ёки характерини ривожлантириш, инсонни ижтимоий
ҳаётга тайёрлашдир. Мазкур ёндошувда шахсни ижтимоийлаштиришнинг икки муҳим
вазифаси таърифланган:1) шахс ижтимоий табиатини ривожлантириш; 2) шахсни
ижтимоий ҳаётга тайёрлаш.

Шундай қилиб, бузғунчи ғоялар таъсирига тушган шахсларни ижтимоий

мослаштириш ва реабилитация қилиш – бузғунчи ғоялар таъсиридан соғлом диний
қарашларни шакллантириш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф
этиш орқали жамиятдаги ўрнини тиклаш ва жамият ҳаётига мослаштиришдир.

Экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги мавжуд тажриба, шунингдек,

минтақа давлатларидаги мазкур таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳолатнинг
ретроспектив ва қиёсий таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, Марказий Осиёда
экстремистик ва террорчилик фаолияти, асосан, миллатчилик (миллий), ижтимоий,
диний ва сиёсий ғоялар остида амалга оширилмоқда[9].


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

59

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” жиноятчиликка қарши
курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришни, шу
жумладан экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий
чораларни кучайтиришни назарда тутади.

Давлат ва жамоат институтларининг диний асослар сабабли бузғунчи

мафкуралар таъсирига тушиб қолган фуқароларни ижтимоий ва диний реабилитация
қилишга қаратилган ишлари фаол давом этмоқда.

Маслан, 2019-2021 йилларда “Меҳр” дастури доирасида Афғонистон, Сурия ва

Ироқдан халқаро террорчилик ташкилотлари сафига адашиб қўшилиб қолган 531
нафар хотин-қизлар ва болалар Ўзбекистонга қайтарилиб, уларнинг ижтимоий
мослашуви ва реинтеграцияси учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди.

Бунда бир қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, шу жумладан

Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва БМТнинг Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) муҳим
ёрдам берди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2396-сонли резолюциясига биноан чет эл
террорчи жангарилари билан боғлиқ ва терроризмнинг қурбони бўлиши мумкин
бўлган хотин-қизлар ва болаларга ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон бундан кейин ҳам диний сабабларга кўра бузғунчи мафкуралар

таъсиридан жабр кўрган шахсларга ҳар томонлама ижтимоий-ҳуқуқий ва моддий
ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни давом эттиришни мақсад қилган
[10].

Мазкур фаолият, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, халқаро ҳуқуқ ва

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг умумэътироф этилган тамойил
ва нормаларига асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15
декабрдаги “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг
2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон
Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш
тўғрисида”
ги, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 5 июлдаги “Виждон эркинлиги
ва диний ташкилотлар тўғрисида”
ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 1 июлдаги ПФ-6255-сон Фармони билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича
2021-2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси”нинг қоидалари билан
тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида

Қонуни”нинг 15-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти экстремизмга қарши курашиш
бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари экани кўрсатилган бўлиб,
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига экстремизмга қарши курашиш


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

60

бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи давлат органлари ҳамда
бошқа субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний

ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида, Виждон эркинлиги – бу
фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод
қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқи ҳисобланиб, эътиқод
қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва
маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга
нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга ҳамда
вояга етмаганларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний
вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда диний ташкилотларга жалб этишга,
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш,
унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказиш, фуқароларнинг
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш, урушни, миллий, ирқий, этник
ёки диний адоватни тарғиб қилиш, фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига тажовуз
қилиш, фуқаролар тотувлигини бузиш, вазиятни беқарорлаштирувчи туҳматдан
иборат уйдирмаларни тарқатиш, аҳоли ўртасида саросима уйғотиш ҳамда шахс,
жамият ва давлатга қарши қаратилган бошқа ҳаракатлар содир этиш мақсадида
диндан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2021

йил

1

июлдаги

“2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш
бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-
6255-сон фармонида, экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва чек қўйиш ҳамда
уларни молиялаштириш манба ва каналларига барҳам беришга қаратилган янада
самарали чора-тадбирларни белгилаш, бу борада миллий ва халқаро даражада саъй-
ҳаракатларни бирлаштириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан экани
кўрсатилган.

Мамалакатимизда диний-маърифий соҳа асосини ислом маърифати ҳамда диний

бағрикенглик анъаналарини мустаҳкамлаш, аҳолининг диний эркинликлари
кафолатлари учун шароит яратиш ташкил этади.

References:

1.

О.Юсупов “Мамлакатимизда диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши

курашнинг долзарб йўналишлари” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита расмий веб сайти. //электрон манба:
http://new.religions.uz/news
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 04.09.2019 йилдаги “Диний-

маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарори //электрон манба://lex.uz/ru/docs/4500897
3.

Д.Н. Ушаков “Рус тилининг изоҳли луғати” (1935-1940)//электрон манба:

https://kartaslov-ru.translate.goog


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

61

4.

А.М. Прохоров

Совет энскилопедик луғати

4-нашр. Москва-1988. - 1600 б.

//электрон манба:https://ru-m-wikipedia-org.translate.goog
5.

Н.И. Миролюбов

Реаблитация махсус юридик институт сифатида Қозон-1902 й

//электрон манба: https://ru-m-wikipedia-org.translate.goog
6.

Ғ.Абдужабборов QOMUS.INFO Онлайн энциклопедияси//электрон манба:

https://qomus.info/encyclopedia/cat-r/reabilitatsiya-uz-2/
7.

Ўзбекистон

Республикаси

ЖПК,

301-313

моддалар

//электрон

манба:https://www.lex.uz/acts/111460
8.

Юридик луғат. Ўзбекистон Республикаси Миллий интернет портали. //электрон

манба// электрон манба: https://huquqiyportal.uz
9.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

21.07.2021

йилдаги

“2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш
бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-
6255-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва
терроризмга

қарши

курашиш

бўйича

2021-2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси” //электрон манба:
https://lex.uz/docs/5491626
10.

“Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш

бўйича 2021-2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси” //электрон манба:
https://lex.uz/docs/5491626

Библиографические ссылки

О.Юсупов “Мамлакатимизда диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита расмий веб сайти. //электрон манба: http://new.religions.uz/news

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 04.09.2019 йилдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарори //электрон манба://lex.uz/ru/docs/4500897

Д.Н. Ушаков “Рус тилининг изоҳли луғати” (1935-1940)//электрон манба: https://kartaslov-ru.translate.goog

А.М. Прохоров Совет энскилопедик луғати 4-нашр. Москва-1988. - 1600 б. //электрон манба:https://ru-m-wikipedia-org.translate.goog

Н.И. Миролюбов Реаблитация махсус юридик институт сифатида Қозон-1902 й //электрон манба: https://ru-m-wikipedia-org.translate.goog

Ғ.Абдужабборов QOMUS.INFO Онлайн энциклопедияси//электрон манба: https://qomus.info/encyclopedia/cat-r/reabilitatsiya-uz-2/

Ўзбекистон Республикаси ЖПК, 301-313 моддалар //электрон манба:https://www.lex.uz/acts/111460

Юридик луғат. Ўзбекистон Республикаси Миллий интернет портали. //электрон манба// электрон манба: https://huquqiyportal.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.07.2021 йилдаги

“2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича

-2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси” //электрон манба: https://lex.uz/docs/5491626

“Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича 2021-2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси” //электрон манба: https://lex.uz/docs/5491626