ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
13
ДАРС ЖАРАЁНИДА POWER POINT ДАСТУРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ
АҲАМИЯТИ
Дониёрова Ёрқиной Гуломовна
Жиззах шаҳар 19-умумий ўрта таълим
мактаби инлиз тили ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13929229
Маълумки, ҳозирги кунда жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларини, шу
жумладан таълим сифатини оширишни ахборот-коммуникация технологияларисиз
тасаввур қилиш қийин. Агар чет эл тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, замонвий
шароитда ахборот-коммуникацон технологияларнинг тезкор ривожланиши таълим
жараёнида уларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун қулай шароитни вужудга
келтирди. Масалан, ҳозирда United Kingdom Open University (Буюк Британия)
талабалари бевосита ахборот технологиялардан фойдаланиш орқали таълим
олмоқдалар
1
. Ахборотли технология педагогик технологиянинг таркибий қисми,
техник воситаларининг мукаммаллашган замонавий тури сифатида таълим жараёнида
қўлланила бошланди. Демак, узлуксиз таълим педагоглар зиммасига янада катта
масъулият қўймоқда. Бу эса педагог учун нафақат педагогик маҳоратни балки ахборот
технологиялардан оқилона фойдаланишни ҳам билишни талаб этмоқда.
Замонавий таълимда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш уларнинг
имкониятларини тўлиқ тадбиқ этишга асосланади. Шунинг учун барча педагоглар
компьютер билан ишлаш кўникмаларини ўзлаштириши лозим. Ҳуқуқий фанларни
ўқитишга йўналтирилган машғулотлар жараёнида ахборот технологияларидан
фойдаланаолиш кўникмаларига эга бўлиш, таълим олувчилар томонидан назарий
билимларни пухта, чуқур ўзлаштирилиши, уларда амалий кўникмава малакаларнинг
ҳосил бўлишининг кафолати бўла олади.
Ахборот-коммуникация технологияларини барча дарсларда қўллаш мумкин. Дарс
жараёнида ва дарсдан ташқари машғулотларда электрон дарсликлар, слайдлар,
видеолавҳалар, мультимедиа ва бошқа қўлланмалардан фойдаланишни йўлга қўйиш
давр тақозасига айланди.
Кўргазмалилик асосий дидактик тамойиллардан бири бўлганлиги сабабли
педагоглар доим таълим жараёнида кўргазмали қуроллардан фойдаланишга ҳаракат
қилган. Ўқитувчилар янги мавзуни баён қилишда, уни мустаҳкамлашда, айрим ҳолларда
эса назорат босқичида ҳам кўпинча кўргазмали воситаларни қўллайдилар. Бунда
компьютер тармоқларидаги дастурлардан фойдаланиш педагогларни таълим-тарбия
беришдаги имкониятларини янада кенгайтиради. Ана шундай имкониятлардан бири
Power Point дастуридир. Мазкур дастурда ишлаш бошқа дастурларга қараганда барча
педагоглар учун қулай ва осондир.
Power Point дастурида тайёрланган тақдимот ёки слайд-фильм ўз ичига намойиш
этиладиган материалнинг режаси ва асосий тушунчаларини, барча керакли схемалар,
диаграммалар, жадваллар, расмларни олади. Бу дастурда слайдлар анимацияси билан
бирга масалалар учун блок-схемалар тайёрлаш, билим назоратини амалга ошириш, дарс
сўнгида мавзунинг асосий босқичларини умумлаштириш мумкин. Power Point
1
http://www.open.ac.uk
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
14
дастурида тайёрланган слайдлар анимация, интерфаол элементлар билан биргаликда
ахборот беришнинг сифат жихатидан янги даражасини таъминлайди. Овоз бериш
имконияти ва сюжетли ўйинлар талабаларнинг эмоционал ҳолатига яхши таъсир этади
ва ўқув материалининг чуқур ўзлаштирилишига ёрдам беради.
Power Point дастуридан фойдаланганда тақдимотни қўллаш вақти, слайдларнинг
мазмуни, кетмакетлиги, эстетик безагиги хисобга олиш зарур. Слайдларда тақдим
этиладиган ахборотларда мавзуга оид янги маълумотларни келтириш лозим. Бу эса
талабаларнижараёнга нисбатан қизиқишини ва мавзу юзасидан янги билимларни
ўзлаштиришларига кўмаклашади.
Бундан ташқари, талабалар ҳам компьютерда ишлашга кўникма ҳосил қилишлари
лозим. Мавзулар бўйича мустақил топшириқларни айнан компьютер технологиялари
ёрдамида бажариши мақсадга мувофиқдир. Чунки, компьютер дастурлари орқали
ўзлаштирилган мавзулар талабаларнинг хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади ва
мавзуни мустақил ўзлаштиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Узлуксиз таълим тизимида мустақил фикрловчи, ҳар қандай масала юзасидан
ўзининг асосланган фикр ва қарашларига эга бўлган инсонни тарбиялаш бош масала
сифатида қўйилар экан, ўқитишнинг янги усул ва услубларини ишлаб чиқиш ва жорий
қилиш эҳтиёжи кун сайин ортиб бораверади. Бу эса биз педагоглар олдига замонавий
педагогик ва ахборот-коммуниция ва инновацион технологиларни уйғунлаштирган
ҳолда таълимни ташкил этиш орқали, провардида узлуксиз таълим тизимида сифат ва
самарадорликка, рақобатбардош кадлар тайёрлашга эришиш таъминланади.
References:
1.
http://www.open.ac.uk