Авторы

  • Бобир Махмудов
    Навоий шаҳар 11-сонли ихтисослаштирилган мактаб биология фани ўқитувчиси.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46049

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармонида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 484-сонли қарори билан тасдиқланган “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси”да муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда жуда катта ишлар амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 58-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида майдони 280507 гектар бўлган “Судоче-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

136

МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ ЎСИМЛИКЛАР ДУНЁСИ

Махмудов Бобир Турғунжон ўғли

Навоий шаҳар 11-сонли ихтисослаштирилган

мактаб биология фани ўқитувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.13928828

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–

6155-сон Фармонида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 484-сонли
қарори билан тасдиқланган “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида
биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси”да муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудлар майдонини кенгайтириш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2021
йилда жуда катта ишлар амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8
февралдаги 58-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида майдони 280507
гектар бўлган “Судоче-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди. Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сонли қарор билан Зомин, Нурота, Қизилқум ва
Сурхон давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари ва муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари тўғрисидаги низоми тақдиқланди.
Намунавий низом асосида 6 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма
зоналари тўғрисидаги низомлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-131-сонли
қарори билан давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида Навоий
вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1200000 гектар бўлган "Марказий
қизилқум" миллий табиат боғи; Томди туманида умумий майдони 40 000 гектар бўлган
"Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхонаси ташкил этилди. Ушбу муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудларнинг ташкил этилиши муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
нисбатан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони улуши 11,2 % га
етказиш ишлари амалга оширилди. Йўқолиб бораётган ҳайвон ва ўсимлик турларини
сақлаб қолиш, экологик барқарорликни қарор топтириш, ноёб ва йўқолиб бораётган
турларни сон жиҳатидан кўпайтириш мақсадида мамлакатимизда ҳам алоҳида
муҳофаза қилинадган ҳудудларни кенгайтириш ва уларни давлат муҳофазаси остига
олиш мақсадида турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жаҳон миқёсида олиб қарайдиган бўлсак чорва молларини доимий боқиш

натижасада содир бўладиган яйловлар трансформациясини баҳолаш ва яйловларнинг
келажагини башоратлашнинг функсионал индикаторларини аниқлаш ва консептуал
моделларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПФ-24-сон «Яйловларни
муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси президентининг 11
сентябрдаги 2023 йилдаги ПФ-158-сон “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” стратегияси тўғрисида
фармонининг 71- Биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш бандига
кўра Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни 12 фоизгача кенгайтириш, 2 миллион
гектар ҳажмда табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликларини биоботаник


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

137

текширишни ҳар йили амалга ошириш белгилаб қўйилган тизимини жорий этиш
тартиби белгилаб берилди.

Ҳозирда республикамизда яйловларнинг табиий ўсимликлар қопламини асраш ва

улардан барқарор фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида “атроф-
табиий муҳитга зиён йетказадиган экологик муаммоларни олдини олиш борасида
тизимли чора-тадбирдар кўриш” бўйича муҳим ва долзарб вазифалар белгилаб
берилган.

Миллий табиат боғи ўсимлик қоплами чўлнинг иқлим шароитларига жуда яхши

мослашган турларга бой бўлиб, иқлим шароити кескин ўзгарувчан бўлсада ҳудуд
биогеценозининг асосий ҳаёт манбаи мазкур ўсимликлар дунёси ҳисобланади.
Ҳудуднинг тақир ерлар ва кучли шўрланган ерларни ҳисобга олмаганда деярли барча
қисмида ўсимликлар тарқалган. Марказий Қизилқум ўсимликлар қоплами ҳудуд
аҳолисининг чорвалари учун асосий боқма яйловлар бўлиб, улар Қоракўлчиликнинг
асосий манбаи ҳисобланади. Қизилқумнинг шўрхок ерларида тарқалган турлардан
асосан Қорасаксовул ва унга яқин ерларда оқбоялич (

Салсола Ричтери ва С. субапҳйлла

),

чала буталардан кейреук (

Салсола ригида

), бир йиллик ўсимликлардан (

Салсола cрасса,

Гамантҳус овинус, Ҳалимоcнемис виллоса

) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бундан

ташқари алоҳида-алоҳида бўлиб ўсувчи ранг (

Cарех пҳйсодес

), мартук (

Еремопйрум

Буонапартис

) қўнғирбош (

Поа Булбоса

) каби ўсимликларни учратиш мумкин Ботаник

олимларнинг қайд қилишича ҳудудда иқлим шароитлари кескинлигига қарамай шувоқ
(

Артемисиа диффуса

), терескен (

Еуротиа cератоидес

), боялич (

Салсола арбусcула

),

чирмовуқ (

Cанволвулус

), аччиқ бодом каби йирикроқ турлар ҳам тарқалган. Туб

аҳолининг қайд этишича бундан анча олдин табиий аччиқ бодом ва писта зич ўсган
бўлиб, узоқ йиллар давомида ёқилғи сифатида фойдаланиш оқибатида камайиб кетган.
Бунинг исботини ўсимлик қолдиқлари ва илмий мабаалардан ҳам билиш мумкин.

Ҳудудда табиий булоқлар ва ерости сувлари яқин ҳудудларида ўсимликлар зич

ўсади. Бу булоқлардан асосан ҳудудда учрайдиган ҳайвонлар сувга бўлган талабини
қондириш мақсадида фойдаланилади. Бу ерларда Марказий Қизилқумнинг табиий
шароитида ўсишга мослашган селен, илоқ, қиёқ, қамиш ва бошқа шу каби ўсимлик
турларини экиб кўпайтириш ва ҳайвонот дунёси учун озуқа манбаи сифатида
фойдаланиш мумкин.

Марказий Қизилқум яйловларининг ҳозирги ҳолати чўлланиш жараёни ва тупроқ

структурасининг техноген бузилиши билан боғлиқ бўлиб, бу жараён бугунги кунда
инсониятнинг глобал экологик муаммоларидан биридир. Марказий Қизилқум миллий
табиат боғи ҳудудининг шу вақтга қадар экологик ҳолатнинг ёмонлашуви антропоген
ва техноген омилларнинг таъсири айниқса ўсимликлар қоплами ва яйловларнинг
ўзгаришига олиб келган. Кузатув ишлари шуни кўрсатадики, турлар хилма хиллиги
бўйича доминант оилалар қуйидагилар:

Ченоподиаcеае

(22 тур),

Астераcеае

(17),

Брассиcаcеае

(13 турдан),

Борагинаcеае, Поаcеае

(10 турдан),

Сарёпҳйллаcеае,

Ранунcулаcеае, Лилиаcеае

(7 турдан) ва

Ламиаcеае

(6 тур) оилалар вакиллари эканлиги

аниқланди. Ўрганилган ҳудудда қолган оила вакилларининг 5 та дан кам турлари
борлиги қайд этилган.

Ченоподиаcеае

оиласи ҳудудда нафақат турлар таркиби, балки

ўсимликлар қопламида доминантлик қилиши билан ҳам бошқа оила вакилларидан


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

138

устунлик қилади. Чунки чўл шароити мазкур оила вакилларининг кенг тарқалиши учун
энг қулай ҳудуд ҳисобланади.

Марказий Қизилқум ҳудудида тарқалган тупроқ қатламлари жуда сийрак ва

гумусга бой бўлмасада, унда ўсаётган ўсимликлар ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Зеро
миллион йиллардан буён шаклланиб келаётган ўсимлик турларининг ҳаёт фаолияти
тупроқнинг ҳосил бўлиши ва унинг унумдорлигини ошишида муҳим ўрин тутади.

Чорвачилик сифатида шу вақтга қадар ҳудуднинг яйловларидан фойдаланиш

натижасида ҳамда яйловлардан фойдаланиш тартибига илмий тарафдан
ёндашилмаганлиги оқибатида жуда катта майдонларда чўлланиш даражаси ортиб
борган, Айниқса, қишлоқ ва овул отарлари, фермер хўжаликларига қарашли отарлар
яйловлардан юқори нагрузкада фойдаланилганлиги, яъни, 1 бош қўйга 2-3 га яйлов
ўрнига 1 га яйловга 3-4 тадан чорва моллари тўғри келиши яйловдаги ўсимликларни
ўсиб-ривожланиб, пишган уруғлари ерга тушиб улгурмаслиги оқибатида кўп турлар
йўқолиб кетган.

Қизилқумда жуда катта аҳамиятга эга бўлган саксовул, сигирқуйруқ, қуёнсуяк,

қандим ва бошқа йирик бўталарни инсонлар томонидан ёқиш мақсадида йиғиб
олиниши натижасида ҳудудда майдонларида катта-катта майдонлар ялонғоч ҳолга
келиб қолган бу эса ўз навбатида қумларнинг кўчишига, саҳрода қум бўронлари пайдо
бўлиши,ўсимликлар қоплами йўқолишига олиб келган.

Шу боисдан Йўқолиб бораётган ҳайвон ва ўсимлик турларини сақлаб қолиш,

экологик барқарорликни қарор топтириш, ноёб ва йўқолиб бораётган турларни сон
жиҳатидан кўпайтириш мақсадида мамлакатимизда ҳам алоҳида муҳофаза қилинадган
ҳудудларни кенгайтириш ва уларни давлат муҳофазаси остига олиш мақсадида Навоий
вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1 200 000 гектар бўлган "Марказий
қизилқум" миллий табиат боғи ташкил этилди.

Миллий табиат боғининг ташкил этилиши ва фаолияти йўлга қўйилиши

натижасида, иш жараёнини самарали ташкил этиш, ҳайвонот дунёси ва ўсимликлар
хилма-хилликларини аниқлаш мақсадида фотоқопқонларни келтириш, ўрнатиш ва
техник жиҳатидан таъминлаш ишлари ҳам давом этмоқда.

Бундан ташқари мамлакатимиз бо'йлаб амалга оширилаётган “Яшил макон”

умуммиллий лойиҳаси доирасида "Марказий Қизилқум" миллий табиат бог'и ҳам о'з
ҳиссасини қо'шган холда Табиат бог'ининг рекреация зонасига 5 минг туп иқлим
шароитига мос келадиган ко'чатлар (саксовул) экилиб “Яшил макон” платформасига
киритилди ҳамда ҳудуднинг ўсимликлар дунёсини асраш, кўпайтириш, ва ҳудуднинг
ҳайвонот дунёси учун озуқа манбаи сифатида фойдаланиши имконини беради.

Фитомелиорация ўсимликлар дунёсига нисбатан янги ва истикболли йуналиш

бўлиб табиий яйловлар, ўсимликлар қопламини яхшилашда ҳамда махсулдорлигини
сезиларли ва кафолатли оширишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

“Марказий Қизилқум” миллий табиат боғидаги ноёб ҳайвон турларини ҳамда

ўсимликларни асраш мақсадида давлат инспекторлар томонидан туну кун назорат рейд
тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

139

References:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПФ-24-сон

«Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони.
2.

ҳамда Ўзбекистон Республикаси президентининг 11 сентябрдаги 2023 йилдаги

ПФ-158-сон “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” стратегияси тўғрисида фармони.
3.

Абдуллаев С., Раимбаева Г. Тўқ тусли тупроқларининг микроэлементларига

эрозиянинг таъсири // Тупроқшунослар ваагрокимёгарлар Ш-қурултойи маъруза ва
тезислари тўплами.-Тошкент, 2000.
4.

Добровольский, В.В. Биосферные циклы тяжелых металлов и регуляторная роль

почвы / В.В. Добровольский // Почвоведение. –1997. - №4.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПФ-24-сон «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони.

ҳамда Ўзбекистон Республикаси президентининг 11 сентябрдаги 2023 йилдаги ПФ-158-сон “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” стратегияси тўғрисида фармони.

Абдуллаев С., Раимбаева Г. Тўқ тусли тупроқларининг микроэлементларига эрозиянинг таъсири // Тупроқшунослар ваагрокимёгарлар Ш-қурултойи маъруза ва тезислари тўплами.-Тошкент, 2000.

Добровольский, В.В. Биосферные циклы тяжелых металлов и регуляторная роль почвы / В.В. Добровольский // Почвоведение. –1997. - №4.