Авторы

  • Гулҳаё Маҳмудова
    НавДПИ мустақил тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46106

Аннотация

Бухоро амирлигида манғитлар сулоласи 1756-1920 йилларда ҳукмронлик қилган. Афсуски, сулоланинг сўнгги йирик вакилларидан бири бўлган Амир Саид Абдулаҳадхоннинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти бугунги кунгача етарли тадқиқ қилинмаган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

91

АМИР АБДУЛАҲАДНИНГ ТАХТ САРИ ЙЎЛИ

Гулҳаё Маҳмудова

НавДПИ мустақил тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13922825

Бухоро амирлигида манғитлар сулоласи 1756-1920 йилларда ҳукмронлик қилган.

Афсуски, сулоланинг сўнгги йирик вакилларидан бири бўлган Амир Саид
Абдулаҳадхоннинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти бугунги кунгача етарли тадқиқ
қилинмаган.

Саййид Абдулаҳад Баҳодирхон 1857 йил 16 мартда Бухоро амирлигининг Кармана

шаҳрида туғилган. 1910 йил 22 декабрда вафот этган. 1885-1910 йилларда ҳукмронлик
қилган. У Бухоро амири Амир Музаффарнинг 14 ўғлининг тўртинчиси бўлган

1

. Онаси

Шамшодойим асли келиб чиқиши эронийлардан бўлиб, Амир Музаффарнинг суюкли
хотини ҳисобланган. Шамшодойим, ақл-фаросатли аёл бўлиб, Абдулаҳад ёшлигидан
онасининг тарбиясини олган. Бу аёл 1879-йилда Карманада вафот этган

2

.

Абдулаҳадхон туғилган пайтларда отаси Музаффархон Кармана беги эди.

Абдулаҳаднинг ёшлиги Карманада ўтди. Илк таълимни шу ерда олди.
Абдулаҳадхоннинг тарбиячиси Ҳамид Маъқул унга алифбо ва шеъриятни ўргатган.
Бўлажак ҳукмдор форс ва араб тилларини ўрганди. Рус ва француз тилларини ҳам ўқиди.
Қуръонни ёд олди. Амир Музаффархон 18 ёшида ўғлини Кармана беги этиб
тайинлайди

3

.

Тахтга ворислик қилиш тартиби амирлик қонунларида аниқ белгиланмаган.

Бухоронинг ҳар бир ҳукмдори ўз тахтини “энг муносиб ворис”га васият қилиши мумкин
эди. Лекин одатда амирлар ҳокимиятни ўзларининг тўнғич ўғилларига топширганлар,
улар ҳатто тириклигида ҳам меросхўр унвонига тенг катта тўра унвонини олганлар.

Дастлаб амир Музаффар тўнғич ўғли Абдумалик Тўра (1848–1909)ни тахт вориси

этиб тайинлайди. Аммо Россия империяси босқини даврида (1868) ота-ўғил ўртасида
келишмовчиликлар келиб чиқиши натижасида амир Музаффар ўғлини тож-у тахт
ворислигидан бутунлай маҳрум этади

4

. Айни пайтда Чоржўй беги вазифасида бўлиб

турган ўғли Нуриддин (1851–1868)ни ўзининг вориси этиб тайинламоқчи бўлганда, у
тўсатдан вафот этади. Сўнгра учинчи ўғли Абдулфаттоҳ (1856/57–1869)ни валиаҳд этиб
тайинлайди. Ҳатто уни 1869 йилда рус императори Александр ИИ ҳузурига фахрий элчи
сифатида юбориб, тахт ворислигига император розилигини олишга эришади

5

. Аммо

тўсатдан Абдулфаттоҳ ҳам вафот этади. Шундан сўнг амир Музаффар Абдулаҳадхонни
тахт вориси этиб тайинлайди. Абдулаҳадхонни 1883 йилда рус императори Александр
III (1881–1894) ҳузурига ташриф буюрган. Александр III ва рафиқаси Мария
Фёдоровнанинг Муқаддас тож кийиш маросимида қатнашган

6

. Музаффархоннинг

Абдулаҳадхонни Петербургга жўнатишидан мақсад Бухоро тахтига бўлажак ворисни
тасдиқлатиш эди. Абдулаҳадхон билан бирга Ҳисор ҳокими Остонақул қўшбеги (1860 –
1923), ички ишлар вазири Мирза Салимбек парвоначи (1848/50–1930) ва бошқа 16

1

Қ.Ражабов. Туркистон тарихида ўтган 55 буюк сиймо. Tошкент: 2022. 280-b

2

О. Хаитова, Х. Қурбонов. Кармана тарихи Т., 2018

3

С.Иноятов, Ҳ.Тўраев, О.Ҳайитова. Амир Абдулаҳадхон даврида Кармана. Т., 2004, 17-б.

4

Епифанова Л.М. Рукописные источники по истории Средней Азии периода присоединения её к России. Т., 1965,37-40-стр.

5

Шубинский П.П. Очерки Бухары //

Журнал «Исторический вестник»

С.-Петербургь 1892 119-стр.

6

Оренбургская старина // Вечерний Оренбург. 11 июля 2006 года. № 28


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

92

кишидан иборат бухороликлар ҳам борган. Уларга Россия билан алоқаларни яхшилаш
чораларини кўриш вазифаси ҳам берилган.

1885 йил август ойида Амир Музаффар ўз ерларини айланиб юрганда, Қарши

шаҳрида “юқумли безгак” касалига чалинади. Шундан кейин сафарини
якунлаб Бухорога қайтади. Шаҳардан ташқарида жойлашган қароргоҳи – Шербудунда
қолиб, ўша ерда 2 ой мобайнида даволанади. 28 сентябр куни касали яна қайта хуруж
қилади.

Амирга

яқин

бўлган Остонақулбий ҳамда Муҳаммадбий қўшбеги амирнинг

хасталигини кўриб, уни Бухородаги Аркка олиб келишади. Амир Музаффархон 1885
йилнинг 31 октябрида Аркда вафот этади. Унинг вафоти тўғрисидаги хабар ўғли
Абдулаҳад Карманадан келгунча сир тутилади.

1885 йилда отаси ўлимини эшитган Абдулаҳад мингтача чавандоз билан

Карманадан Бухорога йўлга чиқади. Йўлда Россия ҳукуматининг вакили генерал-
лейтенант Анненков билан учрашади. Анненков унга тахтга чиқиш борасида сиёсий
жиҳатдан қарама-қаршиликлар юз берадиган бўлса, у Россия ҳукумати ёрдамига
таяниши мумкинлигини билдирган. 1 ноябрда бўлажак ҳукмдор Баҳоуддин Нақшбанд
зиёратгоҳига етиб келади. Зиёрат амалларини бажариб, катта қўшин ҳамроҳлигида
Бухорога йўл олади

7

. Амир Музаффархон Бухородаги манғитлар сулоласи ҳукмдорлари

кўмилган Ҳазрат Эшони имло қабристонига дафн этилади

8

.

1885 йил 4 ноябрда Бухоро аркида Абдулаҳадни оқ кигизга ўтирғизиб, тахтга

ўтқазиш маросими бўлиб ўтади.

Амир Абдулаҳадхонга бу даврда Бухородан узоқда яшаётган 28 ёшли акаси –

Бухоро тахти даъвогари Абдумалик Тўра хавф солиб турарди. Отаси Музаффархоннинг
оғир касал эканлигидан хабар топган Абдумалик Тўра 1885 йилнинг кузида Бухоро
тахтини

эгаллаш

учун

ҳаракат

қилади.

Ҳисор

ҳокими

бўлган

укаси Абдулмўмин (1852 –1894/98) билан биргаликда тахт учун қаттиқ кураш
бошлайди.

Абдулмалик укаси Абдулаҳад ҳукмронлиги даврида унга нисбатан хавфли рақиб

ҳисобланган. Инглизлар доимий равишда уни қўллаб-қувватлашган. Ака-укаларга
инглизлар, Афғонистон амири Абдураҳмон, Кўлоб беги Сарихон ёрдамлашишга ваъда
бериб турдилар. Ҳатто Туркистон генерал-губернатори фон-Кауфман (1818–1882;
генерал-губернаторлик йиллари – 1867–1882) Россия Ташқи ишлар вазирига юборган
мактубида “Бутун Бухоро халқи Абдумаликни кутмоқда” деб хабар берган эди.
Худди шу даврда Чоржўй беги, Музаффархоннинг яна бир ўғли Сиддиқхон ҳам тахтга
даъвогарлик қилаётган эди. Отаси амир Музаффархоннинг рухсатисиз у билан учрашиш
ниятида Бухорога етиб келган Сиддиқхон Бухородаги хонадонларнинг бирида уй
қамоғига олинади, отасининг ўлимини ундан яширадилар. Аҳмад Дониш ҳар томонлама
Сиддиқхонни қўллаб-қувватлаб турган ва ўзининг “Наводир ул-вақое” китобининг
қўлёзмасини унга бериб қўйган. Ўша даврда Абдулаҳадхонга қарши қўзғолоннинг
олдини олиш мақсадида амирликда бўлган Карсев, агар тахт кураш бошланиб кетса, чор
ҳукумати Абдулаҳадни ҳатто қуролли кучлар билан ҳам қўллаб-қувватлашга қатъий
қарор қилганини маълум қилди. Музаффархоннинг 1885 йил октябрь ойида вафотидан

7

Шубинский П.П. Очерки Бухары //

Журнал «Исторический вестник»

С.-Петербургь 1892, 122-стр.

8

Мирзо Салимбек. Тарих-и Салими. Т., 2009. 82-б.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

93

сўнг подшо ҳукумати ўзаро низоларнинг олдини олиш учун яна бир бор шошилинч
чоралар кўрди. Туркистон генерал-губернатори вазифасини бажарувчи генерал Н.
Гродеков Сайид Абдулаҳадга телеграмма юбориб, тахт вориси сифатида подшо
ҳукумати уни доимо қўллаб-қувватлашини билдирди. Шу билан бирга, у Самарқандда
турган иккинчи бригада командирига телеграмма юбориб, унда 6-, 8-, 9- ва 19-
баталёнлар ва Урал полкини Бухорога жўнатишга (агар шароит мажбур қилса) тўлиқ
жанговар шай ҳолатда сақлашни буюрган

9

.

Тахт учун оғир курашларга қарамай, 1885 йил 4 ноябрда Бухоро аркида

Абдулаҳадни оқ кигизга ўтирғизиб, тахтга ўтқазиш маросими бўлиб ўтади.

References:

1.

Қ.Ражабов. Туркистон тарихида ўтган 55 буюк сиймо. Tошкент: 2022

2.

О. Хаитова, Х. Қурбонов. Кармана тарихи Т., 2018

3.

С.Иноятов, Ҳ.Тўраев, О.Ҳайитова. Амир Абдулаҳадхон даврида Кармана. Т., 2004

4.

Шубинский П.П. Очерки Бухары // Журнал «Исторический вестник» С.-Петербургь

1892
5.

Мирзо Салимбек. Тарих-и Салими. Т., 2009

6.

Оренбургская старина // Вечерний Оренбург. 11 июля 2006 года. № 28

7.

Т. Тўхтаметов. Русcко-Бухарские отношения в конце XIX - начале ХХ в. Победа

Бухарской Народной революции. Т., 1966

9

Т. Тўхтаметов. Русcко-Бухарские отношения в конце XIX - начале ХХ в. Победа Бухарской Народной революции. Т.,

1966. 50-б

Библиографические ссылки

Қ.Ражабов. Туркистон тарихида ўтган 55 буюк сиймо. Tошкент: 2022

О. Хаитова, Х. Қурбонов. Кармана тарихи Т., 2018

С.Иноятов, Ҳ.Тўраев, О.Ҳайитова. Амир Абдулаҳадхон даврида Кармана. Т., 2004

Шубинский П.П. Очерки Бухары // Журнал «Исторический вестник» С.-Петербургь 1892

Мирзо Салимбек. Тарих-и Салими. Т., 2009

Оренбургская старина // Вечерний Оренбург. 11 июля 2006 года. № 28

Т. Тўхтаметов. Русcко-Бухарские отношения в конце XIX - начале ХХ в. Победа Бухарской Народной революции. Т., 1966