Авторы

  • Жасурбек Илхомбеков
    Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46121

Ключевые слова:

Интернет Интернет тармоғи ахборот ҳуқуқ виртуал макон муаммолар ҳуқуқий тартибга солиш ҳуқуқбузарликлар.

Аннотация

Ушбу мақолада Интернетда ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий муаммолари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Асосий урғу Интернетни ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига қаратилган. Мақолада Интернет глобал ахборот тизими ёрдамида содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, уларнинг тарқалишига асос бўлиб хизмат қилаётган сабабларга батафсил тўхталиб ўтилган. Шу билан бир қаторда мақолада Интернетда ҳуқуқий тартибга солишнинг мураккаблиги билан боғлиқ бир қатор сабаблар ҳам ёритилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

38

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ВУЖУДГА КЕЛГАН ҲУҚУҚИЙ

МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

Илхомбеков Жасурбек Илхомбек ўғли

Тошкент давлат юридик университети

ўқитувчиси, юридик фанлари бўйича

фалсафа доктори

ORCID-0000-0002-9867-3363

E-mail: jafarbek22@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.13917923

Аннотация

: Ушбу мақолада Интернетда ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий

муаммолари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Асосий урғу Интернетни ҳуқуқий
тартибга солиш масалаларига қаратилган. Мақолада Интернет глобал ахборот тизими
ёрдамида содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, уларнинг
тарқалишига асос бўлиб хизмат қилаётган сабабларга батафсил тўхталиб ўтилган. Шу
билан бир қаторда мақолада Интернетда ҳуқуқий тартибга солишнинг мураккаблиги
билан боғлиқ бир қатор сабаблар ҳам ёритилган.

Мақолада Интернет тармоғининг ҳуқуқий мақомини, ундан фойдаланувчиларнинг

ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, Интернет тармоғида содир этилган
ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни белгиловчи қонунчиликни такомиллаштириш
зарурлиги қайд этилган.

Калит сўзлар:

Интернет,

Интернет тармоғи, ахборот, ҳуқуқ, виртуал макон,

муаммолар, ҳуқуқий тартибга солиш, ҳуқуқбузарликлар.


Бугунги замонавий дунёда ҳамжамиятлари тобора Интернетдан фойдаланишга

жиддий аҳамият қаратганлиги сабабли виртуал ҳақиқат билан тўлдирилган янги
рақамли дунё шаклланди. Инсоният унда яшашга ҳаракат қилмоқда ва шу билан
ўзининг муносабатлар этикасини шакллантирмоқда.

Интернетдаги муносабатлар жадаллик билан ривожланмоқда ва ҳаётнинг барча

соҳаларига таъсир қилмоқда. Бу эса уни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати
келиб чиқаётганини билдирмоқда.

1

XXI аср ахборот-технологиялари асри ва биз бугун ахборот асрида яшамоқдамиз.

Замонавий ахборот жамиятида эса ахборот технологиялари жадаллик билан тараққий
этиб бормоқда. Бугун Интернет тармоғи миқдор ва сифат жиҳатдан ўсиб бормоқда.
Хусусан, тармоқ операторлари ва фойдаланувчилари сони кун сайин ортиб бормоқда,
тақдим этилаётган хизматлар доираси кенгаймоқда. Интернет тармоғидан фойдаланиш
билан боғлиқ янги ижтимоий муносабатларининг пайдо бўлиши сабабли ушбу соҳадаги
ҳуқуқий тартибга солиш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу Интернет тармоғидаги

1

Анисимова А. С. Интернет-отношеня в современном обществе: проблемы упорядочения. // Электронный

ресурс:

file:///C:/Users/Dell/Downloads/internet-otnosheniya-v-sovremennom-obschestve-problemy-

uporyadocheniya.pdf


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

39

муносабатлар соҳасидаги қонунчиликнинг барқарор ва самарали ривожланишини
таъминлайди.

Интернет мавжуд ҳуқуқий тизимлар ва ҳуқуқшуносларнинг олинган ҳуқуқий

билимларининг чуқурлиги ҳамда мураккаблигини текшириш учун жуда қаттиқ синов
майдони бўлди. Янги виртуал маконда фаолият билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган
ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилиш турли хил ҳуқуқий механизмлар ва ҳуқуқий
техникалардан фойдаланишни талаб қилади.

2

Бугунги кунда айрим ҳуқуқ соҳаларининг Интернетга алоқадор умумий нормалари

мавжуд.

Лекин,

глобал

тармоқдаги

муносабатларни

тўғридан-тўғри тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг йўқлиги,
шунингдек уларни самарали қўллаш имкониятининг мавжуд эмаслиги аллақачон
ижтимоий муносабатларнинг ривожланишига салбий таъсир ўтказишни бошлади.
Хусусан, муаллифлик ҳуқуқи ва (ёки) турдош ҳуқуқлар, шахсий маълумотлар, Интернет-
савдо, ахборот хавфсизлиги ва бошқа бир қатор соҳаларда ушбу муаммолар учрамоқда.

Таъкидланганидек, виртуал маконда ахборот олишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга

солиш ва амалга ошириш борасида етарли муаммоли вазиятлар мавжуд. Бугунги кунда
глобал тармоқда ахборот алмашинуви доирасида бир қанча муаммолар мавжуд. Қуйида
биз энг асосий муаммоларга тўхталиб ўтамиз.

Демак, ҳозирги вақтда Интернет тармоғидаги асосий муаммолар қуйидагилардир:

1)

Экстремистик фаолият билан боғлиқ материалларни глобал ахборот тармоғида

тарқатиш;
2)

Интернетда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ

муаммолар;
3)

Тармоқ манзилига (домен номи) мутлақ ҳуқуқларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга

солиш
4)

Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш;

5)

Интернет тармоғида электрон тижоратни ҳуқуқий тартибга солиш;

6)

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ташвиқот қилиш, ноқонуний

реклама қилиш;
7)

Интернетда порнографик материалларни ноқонуний тарқатиш;

8)

Интернетда туҳмат;

9)

Интернетда фирибгарлик.
Келтирилган рўйхат бугунги кундаги виртуал маконда содир этиладиган энг кенг

тарқалган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар турларидир. Глобал тармоқда
ҳуқуқбузарликларнинг жадал ривожланишига бир қатор асосларни сабабчи қилиб
кўрсатиш мумкин. Хусусан:

Биринчидан

, бу фойдаланувчиларнинг анонимлиги. Бу хусусият ҳуқуқбузарлик

қилмоқчи бўлган айрим субъектлар учун жозибали бўлиб кўринади, чунки улар
Интернетда ўзлари ва жойлашувлари ҳақидаги маълумотларни нотўғри кўрсатиш ёки
яшириш имкониятига эгалар.

Иккинчидан

, бу глобал ахборот тармоғига киришнинг арзонлиги. Биз яшаётган

бугунги кунда деярли ҳар бир киши нисбатан кичик тўлов эвазига Интернетга кириши

2

Леанович Е. Проблемы правового регулирования Интернет отношений с иностранным элементом. //

Электронный ресурс:

https://elib.bsu.by/bitstream/123456789/30059/1/2000_4_JILIR_leanovich_r.pdf


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

40

имкониятига эга. Ёки Wi-FI тармоғи билан жиҳозланган кафелар, боғлар ва бошқа
одамлар гавжум бўлган жамоат жойларида ҳам бепул кириш имкониятларига эга.

Учинчидан

, Интернетда амалга оширилган ҳаракатларни бажариш тезлиги

бўлиб, бунда Интернетда ахборот тарқалишининг юқори тезлиги мавжуд, ушбу
жараёнда Интернет тезлиги хатто давлатлар ўртасидаги чегараларни ҳам бузади.

Тўртинчидан

, Интернетнинг кўлами ва глобал ҳажми билан боғлиқ бўлган катта

аудиторияни қамраб олиш имконияти.

Юқоридагилардан хулоса қилишимиз мумкинки, Интернет жиноят учун жуда

жозибали воситадир. Жазосизлик, анонимлик, кўп сонли ишонувчан одамлар -
буларнинг барчаси Интернетдаги ҳуқуқбузарликлар тобора кучайиб бораётганининг
сабаблари бўлиб ҳисобланади.

Интернетда ҳуқуқий тартибга солишнинг мураккаблиги билан боғлиқ асосий

сабабларга келсак, улар қуйидагилардир:
1)

Интернетда юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи ягона қонуннинг

йўқлиги.
2)

Ахборот хавфсизлиги воситаларининг етишмаслиги ёки номувофиқлиги.

3)

Ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг юқори латентлиги, жазодан

қочиш ва Интернет орқали янги ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларни содир этиш
имконини беради.
4)

Интернетда ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир этиш усулларининг хилма-хил

эканлиги.
5)

Интернетдаги ҳуқуқбузарликларни, жиноятларни исботлаш қийин, бу

Интернетнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш,
шубҳасиз, ҳуқуқий давлат томонидан тартибга солиш (тегишли қонунларни қабул
қилиш ёки амалдагиларини тузатиш), шунингдек, Интернетда онлайн жиноятлар,
терроризм ва экстремизмга қарши курашда давлатлараро ҳамкорликни талаб қилади.

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш, шубҳасиз, ҳуқуқий давлат томонидан тартибга

солиш (тегишли қонунларни қабул қилиш ёки амалдагиларини тузатиш), шунингдек,
Интернетда онлайн жиноятлар, терроризм ва экстремизмга қарши курашда
давлатлараро ҳамкорликни талаб қилади. Лекин Интернетда жиноятларнинг олдини
олиш муаммосига кўпроқ эътибор қаратиш лозим

3

.

Бироқ, ҳозирги вақтда Интернет ҳуқуқий майдондан ташқарида бўлишни,

назоратсизлик, рухсат бериш ва қонунсизлик муҳити сифатида ҳаракат қилишни
тўхтатмоқда. Аксарият давлатлар турли даражадаги фаолият билан тармоқ ҳуқуқий
муносабатларини тартибга солиш, кибержиноятчилик, халқаро терроризм ва
экстремизм, гиёҳвандлик, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иқтисодий,
сиёсий ва диний асосларга тажовузларни бостириш бўйича чоралар кўрмоқда.

Юқорида таъкидилганидек, бугунги кунда Интернетга уланиш жуда осон ва оддий

ҳодисадир. Интернетга уланишда фойдаланувчи баъзан тармоқ қурилмаси, ушбу
уланиш учун хавфсизлик чоралари ва ундан ҳам кўпроқ қандай эҳтиёт чораларини

3

Микаева А. С.

Проблемы правового регулирования в сети Интернет и их причины

.

// Электронный

ресурс:

https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-pravovogo-regulirovaniya-v-seti-internet-i-ih-

prichiny/viewer


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

41

кўриш кераклиги ҳақида ҳеч қандай маълумот олмайди. Интернетдан фойдаланиш
билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган хавфлардан (хавфсиз алоқа протоколлари,
ахборотни ҳимоя қилишнинг криптографик усуллари ва бошқалар) ҳимоя қилиш учун
дастурлар, дастурий маҳсулотлар ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ёки
фойдаланувчиларни юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида огоҳлантириш
усулларини ишлаб чиқиш керак. Бу, айниқса, виртуал олам билан энди танишишни
бошлаган фойдаланувчилар учун жуда муҳим ва долзарб саналади. Бу соҳада, айниқса
вояга етмаганларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

Хулоса шуки, бугунги кунда юқорида таҳлил қилинган муаммоларни бартараф

этиш ва олдини олиш мақсадида қонунчилик базасини такомиллаштириш талаб
этилади. Ўзбекистон Республикаси Интернет маконини тартибга солиш борасида
маълум бир даражада қонунчилик базасига эга ва у ривожланмоқда. Ушбу база
тақиқланган маълумотларнинг тарқалишига қарши изчил курашни таъминлаши ва
Интернетда янги муаммолар пайдо бўлишининг олдини олиш имкониятига эга. Бироқ,
бизнинг фикримизча, ушбу соҳадаги қонунчилик базаси такомиллаштирилиши керак ва
янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши лозим.

References:

1.

Анисимова А. С. Интернет-отношеня в современном обществе: проблемы

упорядочения. // Электронный ресурс:

file:///C:/Users/Dell/Downloads/internet-

otnosheniya-v-sovremennom-obschestve-problemy-uporyadocheniya.pdf

.

2.

Леанович Е. Проблемы правового регулирования Интернет отношений с

иностранным

элементом.

//

Электронный

ресурс:

https://elib.bsu.by/bitstream/123456789/30059/1/2000_4_JILIR_leanovich_r.pdf

.

3.

Микаева А. С. Проблемы правового регулирования в сети Интернет и их причины.

// Электронный ресурс:

https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-pravovogo-

regulirovaniya-v-seti-internet-i-ih-prichiny/viewer

.

4.

Jasurbek, I. L. H. O. M. B. E. K. O. V. (2022). DEVELOPMENT TENDENCIES OF THE RIGHT

TO RECEIVE INFORMATION IN THE VIRTUAL SPACE. INTERNATIONAL JOURNAL OF SOCIAL
SCIENCE & INTERDISCIPLINARY RESEARCH ISSN: 2277-3630 Impact factor: 7.429, 11(11), 17-
22.
5.

Ilkhombekov, J. (2022). THE ROLE AND ROLE OF THE MEDIA IN THE INFORMATION

DISTRIBUTION PROCESS. Академические исследования в современной науке, 1(17), 80-84.
6.

Илхомбеков, Ж. И. Ў. (2022). Ўзбекистон Республикаси қонунларида оммавий

ахборот воситалари эркинлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари. Scientific
progress, 3(4), 1068-1074.
7.

ИЛХОМБЕКОВ, Ж. (2022). АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ, МОҲИЯТИ, ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТИ ВА

КАФОЛАТЛАРИ. ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ, 2(6), 49-53.
8.

Jasurbek, I. (2024). Comparative Legal Analysis of Reforms Conducted for the

Development of the Information Sector in the New Uzbekistan. American Journal of Public
Diplomacy and International Studies (2993-2157), 2(1), 72-81.
9.

Jasurbek, I. (2024, February). Internet activity coordination organizations. In E

Conference World (No. 4, pp. 158-166).

Библиографические ссылки

Анисимова А. С. Интернет-отношеня в современном обществе: проблемы упорядочения. // Электронный ресурс: file:///C:/Users/Dell/Downloads/internet-otnosheniya-v-sovremennom-obschestve-problemy-uporyadocheniya.pdf.

Леанович Е. Проблемы правового регулирования Интернет отношений с иностранным элементом. // Электронный ресурс: https://elib.bsu.by/bitstream/123456789/30059/1/2000_4_JILIR_leanovich_r.pdf.

Микаева А. С. Проблемы правового регулирования в сети Интернет и их причины. // Электронный ресурс: https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-pravovogo-regulirovaniya-v-seti-internet-i-ih-prichiny/viewer.

Jasurbek, I. L. H. O. M. B. E. K. O. V. (2022). DEVELOPMENT TENDENCIES OF THE RIGHT TO RECEIVE INFORMATION IN THE VIRTUAL SPACE. INTERNATIONAL JOURNAL OF SOCIAL SCIENCE & INTERDISCIPLINARY RESEARCH ISSN: 2277-3630 Impact factor: 7.429, 11(11), 17-22.

Ilkhombekov, J. (2022). THE ROLE AND ROLE OF THE MEDIA IN THE INFORMATION DISTRIBUTION PROCESS. Академические исследования в современной науке, 1(17), 80-84.

Илхомбеков, Ж. И. Ў. (2022). Ўзбекистон Республикаси қонунларида оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари. Scientific progress, 3(4), 1068-1074.

ИЛХОМБЕКОВ, Ж. (2022). АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ, МОҲИЯТИ, ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТИ ВА КАФОЛАТЛАРИ. ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ, 2(6), 49-53.

Jasurbek, I. (2024). Comparative Legal Analysis of Reforms Conducted for the Development of the Information Sector in the New Uzbekistan. American Journal of Public Diplomacy and International Studies (2993-2157), 2(1), 72-81.

Jasurbek, I. (2024, February). Internet activity coordination organizations. In E Conference World (No. 4, pp. 158-166).