Авторы

  • Худайберган Худайберганов
    Урганч давлат университети мустақил тадқиқотчиси, Урганч, Ўзбекистон

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46291

Ключевые слова:

морфо-биологик таснифи хўжалик белгилари ички тўқималар.

Аннотация

мақолада сабзининг морфо-биологик таснифи ва хўжалик белгилари бўйича хорижий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда келтирилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

7

САБЗИНИНГ МОРФО-БИОЛОГИК ТАСНИФИ ВА ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИ

Худайберганов Худайберган Шарипович

Урганч давлат университети мустақил тадқиқотчиси, Урганч, Ўзбекистон

https://doi.org/10.5281/zenodo.13833768

Аннотация:

мақолада сабзининг морфо-биологик таснифи ва хўжалик белгилари

бўйича хорижий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари чуқур илмий
таҳлил қилинган ҳолда келтирилган.

Калит сўзлар:

морфо-биологик таснифи, хўжалик белгилари, ички тўқималар.

Сабзи – икки йиллик ўсимлик. Уруғ қадалгандан кейин ҳаётининг дастлабки

йилида озиқ-овқатга ишлатиладиган этли илдизмева ҳосил бўлади, иккинчи йили
уруғдонлар етилади. Бошқа илдизмевалар каби, сабзи ҳам бошча, асосий барглар,
куртаклар ҳамда қуриган барглар изларини сақлайдиган қисм; ўрта қисм: бўйинча; дум
қисми – илдизмевадан иборат [9].

Илдизмеванинг кўндаланг кесимида икки қисм ажратилади: гўштдор этининг

қалин пўст қавати (флоэма) ва ўзак (ксилема, ёғоч). Пўст (флоэма) ташқи қисм
(илдизмевани қопловчи тўқима), ўрта ва ёғоч (ксилема) билан туташган ички қисмдан
иборат. Флоэманинг ушбу қисмлари ташқи кўриниши ва кимёвий таркибига кўра бир-
биридан жиддий фарқ қилади [2].

Пўст қисми фоизи кўпроқ, ўзаги камроқ бўлган сабзи энг юқори сифатли

ҳисобланади. Ҳаттоки ранги тиниқ сабзиларда ҳам ўзакнинг сифати гўштдор пўстдан
паст бўлади. Унда каротин, қанд, қуруқ модда миқдори пастроқ, хиди ва таъми камроқ
ёқимли бўлади. Алоҳида илдизмеваларда битта навнинг ўзида пўстнинг ўзакка нисбати
бошқа навларда ўртача олинганига қараганда анча катта чегарада ўзгариб туриши
мумкин. Илдизмеванинг солиштирма оғирлиги билан пўстнинг ўзакка нисбати
ўртасида ижобий боғлиқлик мавжуд, солиштирма оғирлиги ҳам, пўстнинг ўзакка
нисбати ҳам юқори бўлган илдизмеваларда каротин ва қанд моддасининг миқдори, шу
жумладан сахароза кўпроқ бўлади [3, 4].

Илдизмеванинг ташқи ранг тиниқлиги ундаги каротин миқдорининг кўрсаткичи

бўлиб хизмат қилмайди. Ички тўқималарнинг ранги ташқи рангдан жиддий фарқ
қилади. Илдизмева тўқималаридаги ҳаво туфайли қоплама тўқиманинг ранги кўпинча
очариб кетади [6].

Сабзи илдизмеваларининг қоплама тўқималари мустаҳкам бўлмайди, нимжон

эпидермис осон шикастланади, ҳаттоки кучсиз механик таъсирлар ҳам уларнинг
касалланишига олиб келади, бу эса маҳсулот сифатини пасайтиради ва уни истеъмолга
яроқсиз қилиб қўяди [3].

Илдизмеваларнинг узунлигига қараб сабзи навлари мушак сабзи (5-8 см), ярим

узунчоқ (10-20 см) ва узун (20 см дан ортиқ) навларга ажратилади. Уларга қуйидаги нав
турлари ва навлар киритилади: мушак сабзилар – Мушак нав тури: Париж мушаги; ярим
узунчоқ Шантане нав турлари: Шантане 2461, Сквирск, Беқиёс (Несравненная), қишки
Москва А-515 нави, Витаминли, Хибинская; Нантская: Нантская 4, Нантская 14,
Харьковская, Грибовская, Лосиноостровская 13 навлари; Геранда, Геранда 129; узун
навлар -Валерия, Валерия 5, Сибирча қизил [7, 8].


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

8

Европанинг оқ сабзиси – илдизмева тўқималарида гипоктилдаги хлорофилдан

ташқари бошқа пигментлар бўлмайди. Саноат аҳамиятига эга эмас, морфологик ва
биологик белгиларига кўра селекция учун дастлабки материал сифатида
ажратилмайди.

Европанинг сариқ сабзиси (ксант-бинафша ранг). Ўзаги ва пўсти сариқ, таркибида

ксантофилл ва каротин излари мавжуд.

Европанинг бинафша сабзиси (антоциан) – пўсти бинафша рангда, ўзаги сарғиш-

тўқ сариқ. Нидерландиянинг Purple Winter навини табиий озуқа бўёғи сифатида
ишлатиш мумкин.

Европанинг тўқ сариқ сабзиси (каротинли) – пўсти тўқ сариқ, ўзаги сарғиш,

таркибидаги каротин туфайли барча мамлакатларда кўпроқ тарқалган.

Илдизмевалар шакли ва ўлчамига кўра нав турларининг 3 гуруҳи ажратилади:

конуссимон, цилиндрик ва овал.

Конуссимон нав турлари гуруҳига бизнинг мамлакатимиздаги ва хорижий

мамлакатлардаги навларнинг аксарияти киритилган.

Амагер нав тури – илдизмевалар узун (18-22 см), семиз (d 3,5 -5,0 см ва ундан

ортиқ), бироз торайган, учи тўмтоқ ёки бироз учли. Amager, Flakke навлари киради.
Уларда илдизмеванинг узунасига ва энига жадал ўсишини назорат қиладиган генлар
бор.

Валерия нав тури - илдизмевалар узун (18 - 22 см), нисбатан ингичка (d 2,5 - 3 см),

пастга қараб кенгаяди, учли. Бу турга турли селекцион маркали ва географик келиб
чиқиши ҳар хил Валерия 5, St. Valery, Imperator турлари киритилган.

Геранда нав тури – илдизмевалари қисқа (узунлиги 8-10 см), йўғон (d 4 - 8 см)

тўмтоқ учли ёки ўткир учли. Бу тур навларида илдизмеванинг диаметр бўйича жадал
ўсишини назорат қиладиган генлар бор.

Шантенэ нав тури – илдизмевалар ўртача узунликда (12 - 15 см), йўғон (d 4 - 6 см),

пастга қараб кам кенгаяди, тўмтоқ учли ёки ўткир учли. Ушбу нав турига турли
мамлакатларда ўсадиган сабзи киритилган.

Цилиндрик нав турлари гуруҳи мамлакатимиздаги ва хорижий мамлакатлардаги

кўплаб селекцион навларни бирлаштиради.

Амстердам нав тури – илдизмевалар қисқа ва ўртача узунликда (10 -15 см),

нисбатан ингичка (d 2 - 2,5 см), тўмтоқ учли. Бошқалардан фарқ қиладиган хусусияти –
тўпбарги катта эмас, барг тор ланцетсимон бўғинли шаклда.

Бурликумер нав тури – илдизмевалар узун (20 - 25 см), диаметр 3-5 см, пастга кам

кенгайган, тўмтоқ учли ёки бироз учли. Бу нав тури болалар овқати учун қайта ишлаш,
шарбатлар тайёрлашда ишлатилади.

Нантская нав тури – илдизмевалар ўртача узунликда (12 - 15 см), йўғонлиги ўртача

(d 2,5 - 4,5 см), пастга кам кенгайган, тўмтоқ учли ёки бироз учли. Ғарбий Европа
мамлакатларида бу нав туридан саноат усулида қайта ишлаш (болалар овқатлари,
шарбат тайёрлаш, консервалаш)да фойдаланилади.

Овал нав турлари гуруҳидаги нав турларининг сони кўп эмас, Европа

мамлакатларида кенг тарқалмаган. Грело нав тури – илдизмевалар юмалоқ, узунлиги ва
диаметри 3 - 4 см.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

9

Каротель нав тури – илдизмевалар эллипсимон (узунлиги 6 - 8 см, d 4 - 7 см) баъзан

пастга кам кенгайган бўлади [1, 5].

References:

1.

Алейникова Т.Л., Рубцова Г.В., Павлова H.A. Руководство к практическим занятиям

по биохимии. М.: «Медицина», 2000. 128 с.
2.

Арасимович В.В. Методы биохимического исследования растений. JL:

Агропромиздат, 1987. - 430 с.
3.

Беликов П.С. Физиология растений: Учебное пособие. / П.С. Беликов, Г.А.

Дмитриева. М.: Изд-во РУДН, 2002. - 248 с.
4.

Беюл Е. А., Евисенина Н. И., Парамонова Э. Г., Лукасик И. С. Пищевая ценность

овощей и фруктов. М.: «Пищевая промышленность», 2002. 80 с.
5.

Боданов Ю. Хранилища для фруктов и овощей // Хозяин. 1991. - № 8.-С. 41 -43.

6.

Буренин В.И. Овощи родник здоровья. - Л.: Колос, 1990. - 186 с.

7.

Государственный

реестр

селекционных

достижений,

допущенных

к

использованию: офиц. издание. М., 2002. - 120 с.
8.

Мамонов Е.В. Сортовой каталог. Овощные культуры. М.: изд-во ЭКСМО-Пресс, Лик

пресс, 2001. - 496 с.
9.

Широков Е.П. Технология хранения и переработки овощей с основами

стандартизации. -М.: Агропромиздат, 2008.

Библиографические ссылки

Алейникова Т.Л., Рубцова Г.В., Павлова H.A. Руководство к практическим занятиям по биохимии. М.: «Медицина», 2000. 128 с.

Арасимович В.В. Методы биохимического исследования растений. JL: Агропромиздат, 1987. - 430 с.

Беликов П.С. Физиология растений: Учебное пособие. / П.С. Беликов, Г.А. Дмитриева. М.: Изд-во РУДН, 2002. - 248 с.

Беюл Е. А., Евисенина Н. И., Парамонова Э. Г., Лукасик И. С. Пищевая ценность овощей и фруктов. М.: «Пищевая промышленность», 2002. 80 с.

Боданов Ю. Хранилища для фруктов и овощей // Хозяин. 1991. - № 8.-С. 41 -43.

Буренин В.И. Овощи родник здоровья. - Л.: Колос, 1990. - 186 с.

Государственный реестр селекционных достижений, допущенных к использованию: офиц. издание. М., 2002. - 120 с.

Мамонов Е.В. Сортовой каталог. Овощные культуры. М.: изд-во ЭКСМО-Пресс, Лик пресс, 2001. - 496 с.

Широков Е.П. Технология хранения и переработки овощей с основами стандартизации. -М.: Агропромиздат, 2008.