ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
4
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ФОНД БОЗОРИДАГИ ФАОЛИЯТИНИНГ
АМАЛДАГИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Бўриев Жамшид Парда ўғли
Марказий банк Қашқадарё вилоят бош бошқармаси Кредит ташкилотларда
молиявий мониторингни мувофиқлаштириш ва валюта назорати бўлими
бошлиғи
https://doi.org/10.5281/zenodo.13788517
Аннотация:
Ушбу мақолада тижорат банкларининг фонд бозоридаги
фаолиятининг амалдаги ҳолати таҳлил қилинади. Банкларнинг фонд бозорига
интеграциялашуви ва улар томонидан бажарилаётган функциялар иқтисодиётда
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бозорнинг ликвидлиги ва барқарорлигига таъсир
кўрсатади. Мақолада банклар томонидан амалга оширилаётган инвестиция
стратегиялари, фонд бозорида капитал жалб қилиш усуллари, шунингдек, улар дуч
келадиган молиявий рисклар ва уларни бошқариш механизмлари батафсил
ўрганилади.
Шунингдек,
банкларнинг
фонд
бозоридаги
фаолиятининг
самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар келтирилади.
Калит сўзлар:
Тижорат банклари, фонд бозори, инвестиция стратегиялари,
капитал жалб қилиш, молиявий рисклар, рискларни бошқариш, банк фаолияти,
молиявий барқарорлик.
Тижорат банкларининг фонд бозоридаги фаолиятини таҳлил қилиш орқали
уларнинг фонд бозоридаги фаоллиги йилдан-йилга ортиб бораётганлигини
кўришимиз мумкин. Хусусан,
«
Ўзсаноатқурилишбанк
»
АТБ томонидан 1998-2019
йиллар давомида амалга оширилган акциялар эмиссиясини 3-жадвалда келтирилган.
2-жадвал
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ акциялар эмиссияси таҳлили
1
Чиқарилиш
рақами,
жойлаштириш
тартиби
Рўйхатга
олинган
сана
Акция сони, минг дона
Номинал
баҳоси
Эмиссия
ҳажми, млн.
сўм
Оддий
Имтиёзли
1, очиқ
25.06.1998
1120
280
1500
2100
2, очиқ
19.03.1999
1280
320
1500
2400
3, очиқ
20.07.2000
1000
-
1500
1500
4, очиқ
11.01.2001
1800
200
1500
3000
5, очиқ
13.11.2002
400
400
1500
1200
6, очиқ
31.10.2005
800
-
1500
1200
7, очиқ
21.04.2006
4400
-
1500
6600
8, очиқ
01.03.2007
-
300
1500
450
9, очиқ
24.08.2007
4500
500
2000
10000
10, очиқ
28.12.2007
30000
-
2000
60000
11, ёпиқ
06.10.2008
32700
-
2000
65400
12, ёпиқ
17.05.2010
48000
2000
2360
118000
1
Муаллиф ҳисоб-китоби
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
5
13, ёпиқ
20.08.2010
48000
2000
2475
123750
14, очиқ
28.11.2011
9800
-
2475
24255
15, ёпиқ
28.06.2012
57800
2000
2785
166543
16, ёпиқ ва очиқ
02.08.2012
54578,1
-
2785
152000
17, ёпиқ
2014
112378,1
2000
2 917
333641
18, ёпиқ
02.09.2014
112378,1
2000
3252
371958
19, очиқ ва ёпиқ
30.09.2014
100000
-
3252
325200
20, ёпиқ
31.12.2015
204365,135
2000
3382
697927
21, очиқ
05.03.2016
65000
-
3382
219830
22, ёпиқ
18.07.2017
36376994,03
356000
19
697927
23, ёпиқ
02.08.2017
1430555,945
14000
19
27447
24, ёпиқ
05.09.2017 33144578,947
-
19
629747
25, ёпиқ
22.12.2017
8158000
-
19
155002
26, ёпиқ
30.10.2018 15789473,684
-
19
300 000
27, ёпиқ
25.12.2018 23684210,527
-
19
450000
28, ёпиқ
18.10.2019
133 000 000
-
19
2 527 000
«
Ўзсаноатқурилишбанк
»
АТБ томонидан 1998 йилдан буён ўтган давр мобайнида
28 марта акциялар эмиссия қилган. Бевосита акциялар эмиссиясига тўхталадиган
бўлсак, биринчи ва иккинчи эмиссияларда банк 20 фоизлик доирада имтиёзли
акциялар жойлаштириш имкониятидан максимал фойдаланган. Бунда биринчи
эмиссияга қадар банк устав капитали 1 млрд. сўмга тенг бўлган ва акцияларига 2578 та
юридик ҳамда 8014 та жисмоний шахслар эгалик қилишган бўлиб, ҳеч бир шахснинг
улуши 5 фоиздан ошмаган. Биринчи эмиссияда 2,1 млрд. сўм акциялар муомалага
чиқарилган бўлиб, бунда тақсимланмаган фойдани дивидендга йўналтириш мақсадида
1000 сўмлик акция номинали 1500 сўмга оширилган ва қўшимча равишда яна
600 млн. сўмлик акция муомалага чиқарилган. Бунда яна бир алоҳида хусусияти бир
акциядор улуши 35 фоиздан ошиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2008
йил
6
октябрдаги
ПҚ-944-сон
«
Ўзбекистон акциядорлик тижорат саноат-қурилиш банкининг
капиталлаштириш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
»
ги
қарорига асосан ўн биринчи акциялар эмиссияси 2008 йил 13 августда амалга
оширилган. Қарорда
«
Ўзсаноатқурилишбанк
»
нинг акциядорлари томонидан умумий
қиймати 65,4 млрд. сўм миқдоридаги қўшимча акцияларни эмиссия қилиш ҳамда
банкнинг устав капиталини 100 млрд. сўмга етказиш белгиланган. Қарор ижроси
таъминланиши натижасида банк устав капитали 100 млрд. сўмга етказилди ва
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 35 фоиз улушга, Ўзбекистон Республикаси
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси эса 26 фоизлик улушга эгалик қила бошлади.
Натижада эмиссияга қадар 17,4 фоиз улушга эгалик қилган
«
British Glass Group
»
МЧЖ
ҚК, 14,5 фоиз акцияга эгалик қилган
«
Absolute Investments Trust
»
МЧЖ улуши мос
равишда
6,0 фоиз ва 5 фоизга қадар пасайди.
Тақсимланмаган фойдани реинвестицияга йўналтириш ҳисобига банк акцияси
номинали 12-эмиссияда 2360 сўмга, 13-эмиссияда 2475 сўм, 15-эмиссияда 2785 сўмга,
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
6
17-эмиссияда 2917 сўмга,18-эмиссияда 3252 сўмга, 20-эмиссияда 3382 сўмга
оширилган. 2017 йил 18 июлдаги банк акцияларининг 22-эмиссияси натижасида 3382
сўмлик акция номиналини 19 сўмга пасайтириш амалга оширилган, мазкур эмиссия
бўйича устав капиталида ўзгариш бўлмаган.
Мазкур эмиссиялар ва давлат номидан
«
Ўзсаноатқурилишбанк
»
АТБга улуш
киритиш амалиётлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8
февралдаги
ПҚ-2764-сонли,
2017
йил
16
июндаги
ПҚ-3066-сонли,
2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4015-сонли, 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4487-сонли
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 сентябрдаги
тегишли Фармойишига асосан амалга оширилганлигини ҳам шу ўринда таъкидлаб
ўтишимиз лозим. Бугунги кунда банк устав капиталида Ўзбекистон Республикаси
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси улуши 82,09 фоиз, Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги улуши 13,4 фоизни ташкил этиб, иккала йирик акциядорнинг давлат
номидан умумий улуши 95,49 фоизни ташкил этмоқда. Ваҳоланки, 1998 йилда ҳеч бир
йирик акциядорнинг улуши 5 фоиздан ошмаган.
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция фаолияти
нуқтаи назаридан Ўзсаноатқурилишбанк АТБ айни вақтда Ўзбекистон Республикаси
Валюта биржасининг 11,13 фоиз, Тошкент республика фонд биржасининг 6,25 фоиз,
«
Qurilishmashlizing
»
RILK АЖ,
«
ELSIS-SAVDO
»
АЖ,
«
UzMED-lizing
»
АЖ ва
«
Chilonzor
buyum savdo kompleksi
»
АЖлар 5 фоиздан ортиқ акцияларига эгалик қилади.
Тижорат банклари ўз фаолиятида молиявий ресурс жалб қилиш мақсадида
корпоратив облигациялар муомалага чиқаришлари ва жойлаштириш амалиётларидан
кенг фойдаланади. Тижорат банкларининг акциялар бозорида инвестор сифатида
иштирок этишига нисбатан маълум бир чекловлар мавжуд бир шароитда
облигациялар бозорида инвестор сифатида фаолият юритишига нисбатан ҳеч қандай
чеклов мавжуд эмас. Шу боис облигациялар портфелига нисбатан диверсификациялаш
амалиётига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Келтирилаётган жиҳатлар
асосида тижорат банкларининг облигациялар бозоридаги фаолиятини 3-жадвалда
келтирилган.
3-жадвал
«Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан муомалага чиқарилган корпоратив
облигациялар таҳлили
2
Чиқарилиш
рақами
Рўйхатга
олиш санаси
Облигациялар
сони, дона
Номинал
қиймати, сўм
Умумий
ҳажми, минг
сўм
2
09.03.2010
60 000
100 000
6 000 000
3
29.12.2010
170 600
100 000
17 060 000
4
10.08.2012
100 000
100 000
10 000 000
6
19.11.2019
50 000
1 000 000
50 000 000
7
19.11.2019
50 000
1 000 000
50 000 000
8
19.11.2019
50 000
1 000 000
50 000 000
2
Муаллиф ҳисоб-китоби (
«
Ўзсаноатқурилишбанк
»
АТБнинг молиявий ҳисоботлари асосида)
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
7
Республикада корпоратив облигациялар бозорида энг юқори улушга
Ўзсаноатқурилишбанк эгалик қилади. Умумий ҳолда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
корпоратив
облигациялар
бозорида
мунтазам
фаолият
юритишини
4-жадвал маълумотларидан ҳам кўришимиз мумкин.
Облигация номинал баҳоси 1 млн. сўм белгиланганлиги бизнингча бироз
мунозарали. Бундай амалиёт бошқа тижорат банкларига ҳам тегишли. Чунки ҳар
қандай қимматли қоғоз бир донаси баҳоси қанчалик юқори бўлса, унга қизиқиш
билдирувчи инвесторлар доираси шунчалик тор бўлади. Аксинча ҳолатда эса кичик
инвесторларнинг ҳам қизиқиши юқорилиги кузатилади. Айниқса корпоратив
облигациялар бўйича даромад аниқ бўлиб турган ҳолатда жозибадорлик янада ошади.
4-жадвал
«
Ўзсаноатқурилишбанк
»
АТБ томонидан муомалага чиқарилган корпоратив
облигациялар таҳлили
3
Муддатлари
Йиллик
устама фоиз
миқдори
Эмиссия ҳажми
(млн. сўм)
Фоиз тўлаш
тартиби
10 йиллик (16.03.2020
гача)
*ҚМС
6 000
Ҳар ярим йилда
10 йиллик (23.11.2020
гача)
ҚМС
17060
Ҳар чоракда
10 йиллик (03.05.2022
гача)
ҚМС – 1
10 000
Ҳар чоракда
3 йиллик (02.12.2022
гача)
ҚМС + 2
50 000
Ҳар чоракда
5 йиллик (29.11.2024
гача)
ҚМС + 3
50 000
Ҳар чоракда
7 йиллик (27.11.2026
гача)
ҚМС + 4
50 000
Ҳар чоракда
* ҚМС – қайта молиялаш ставкаси
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан муомалага чиқарилган корпоратив
облигациялар
фоиз
ставкаси
қайта
молиялаш
ставкасида
белгиланиши
жозибадорликка хизмат қилган. Бунда 2019 йилда муомалага чиқарилган
облигациялар муддатидан келиб чиққан ҳолда фоизларнинг юқори белгиланган.
Инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда қайта молиялаш ставкасидаги
ўзгаришлар истиқболда фоиз тўловларидаги ўзгаришларга ҳам сабаб бўлишини шу
ўринда алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозим.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бугунги кунда халқаро фонд биржаларида
еврооблигация жойлаштирган илк корпоратив эмитент ҳисобланади. 2019 йил
26 ноябрда банк 300 млн. долларлик корпоратив еврооблигацияларини Лондон фонд
биржасида йиллик 5,75 фоизлик фоиз ставкада жойлаштиришга эришди. Айнан 5
йиллик суверен еврооблигациялар 4,75 фоиздан муомалада бўлиб турган бир вақтда
корпоратив облигациялар фоиз ставкаси риск учун мукофот асосида 5,75 фоизга
3
Муаллиф ҳисоб-китоби
(«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг молиявий ҳисоботлари асосида)
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
8
жойлаштирилиши нисбатан муваффақиятли ҳисобланади. Мазкур еврооблигация
бўйича фоиз тўловлари ҳар 6 ойда амалга оширилади. Буни 1-расмда кўриш мумкин.
1-расм.
«
Ўзсаноатқурилишбанк
»
АТБнинг оддий ва имтиёзли акциялар
бўйича дивидендлари динамикаси
4
, фоизда
Оддий акциялар бўйича дивиденд пастлиги сабабларини аниқлаш учун банкнинг
фойдаси тақсимланиш амалиётига ва унда биринчи навбатда оддий ва имтиёзли
акциялар бўйича дивидендларга йўналтирилган фойда 2-расмда таҳлил қилинган.
2-расм.
«
Ўзсаноатқурилишбанк
»
акциялари кесимида дивидендларга
йўналтирилган соф фойда улуши
5
, фоизда
2-расм маълумотларига кўра 2012 йил якунлари бўйича тақсимланиши лозим
бўлган фойданинг 47 фоизи дивидендларга йўналтирилган бўлса, 2013-йил якунлари
бўйича бу кўрсаткич 2,48 фоизга тенг бўлган. Қолган даврлар бўйича эса 30-34 фоиз
атрофидаги фойда дивиденд сифатида акциядорларга тўлаб берилган. Таҳлил
қилинаётган даврда оддий акциялар бўйича дивиденд депозит ва омонат фоизларидан
ҳам кескин паст. Бундай шароитда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ акцияларига қизиқиш
кескин паст бўлиши табиий ва мавжуд миноритар акциядорлар ҳам ўз акцияларидан
тезроқ қутилишга интилади. Даромадлиликнинг таъминланмаганлиги шаротида
зарар биринчи навбатда миноритар инвестор зиммасига тушиши, манфаатдорлиги
таъминланмаслигини ҳам шу ўринда қайд этиб ўтишимиз лозим. 2019 йил якуни
бщйича 50,1 фоиз соф фойда дивидендга йўналтирилган. 2020 йил якуни бўйича эса бу
миқдор нолга тенг. Бу жиҳат қўшича эмиссия қилинадиган акцияларни очиқ
жойлаштиришга тўсқинлик қиладиган омилга айланади. Фойданинг катта қисмини
4
Муаллиф ишланмаси (
https://uzpsb.uz/uz/for-investors/qimmatli-qogozlar-haqida-malumot/
.)
5
Муаллиф ишланмаси («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ йиллик умумий йиғилишлари қарорлари асосида).
5
0
2,6
2,67
3,13
2
3,3
7,6
0
25
20
23
23
23
23
23
23
23
0
10
20
30
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
Оддий
Имтиёзли
42,7
0
30,04
30,04
30
33,71
30,12
50,1
0
4,37
2,48
2,86
2,53
2,15
1,89
0,68
0,23
0,2
0
10
20
30
40
50
60
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
Оддий акциялар бўйича
Имтиёзли акциялар бўйича
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
9
дивидендларга йўналтириш эмитент акциялари учун реклама вазифасини ўтаб беради
ҳамда акция курсининг ошишига ҳамда кейинги ҳар қандай қимматли қоғозлар
эмиссиялари муваффақияти учун хизмат қилади. Шу боисдан истиқболда ҳар бир
эмитент мазкур жиҳатга эътибор қаратиши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида, тижорат
банкларнинг фонд бозоридаги фаолиятининг амалдаги ҳолати бўйича қуйидагиларга
амин бўлдикки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан оддий акциялар учун
бериладиган дивиденд фоиз ставкалари нисбатан анча паст фоиз қилиб
белгиланганлигини бу эса ўз навбатида уларни бозорда жойлаштиришда бир қатор
муаммоларга дуч келиши мумкинлигини кўрдик. Аксинча, имтиёзли акциялар бўйича
таклиф этиладиган дивидент фоиз ставкалари анчагина юқори ва уларни
жойлаштиришда муаммо туғдирмасли кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, номинал баҳонинг пастлиги ҳисобига акциялар сонининг юқори
бўлиши банклар қатори ҳар қандай акциядорлик жамиятларида акциядорлар умумий
йиғилиши ташкил этиш, саноқ комиссияси фаолиятида мураккаблик касб этади. Бир
сўмлик акция бўйича тўланган дивиденд миқдори ҳақида хорижий инвесторга
маълумот беришни тасаввур қилиш ҳолатнинг мураккаблигини ўзида яққол намоён
қилади. Ушбу жиҳатлар тижорат банкларининг акциялари номинал қийматини
белгилашда инобатга олинмаганлигини кўришимиз мумкин.
Тижорат банклари ўз фаолиятлари давомида молиявий ресурс жалб қилиш
мақсадида корпоратив облигацияларни муомалага чиқариш ва жойлаштириш
амалиётлари орқали фонд бозорида иштирок этади. Шунингдек, мамлакатимизда
тижорат банкларининг акциялар бозорида инвестор сифатида иштирок этишига
нисбатан маълум бир чекловлар мавжуд бир шароитда облигациялар бозорида
инвестор сифатида фаолият юритишига нисбатан ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас.
Бунда фақат облигациялар портфелига нисбатан диверсификациялаш амалиётига
жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
References:
1.
Qodirov, Farrux. "Econometric modeling of medical services in the territories.
"
International Conference on Information Science and Communications Technologies ICISCT
.
2022.
2.
Qodirov Farrux Ergash o’g’li. Econometric modeling of the development of medical
services to the population of the region / Berlin Studies Transnational Journal of Science and
Humanities. 2022/5/9. 1.1 Economical sciences.
3.
Ergash o'g'li, Qodirov Farrux. "Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасининг келгуси
ҳолатини башоратлаш."
Сервис” илмий-амалий журнал
(2022): 56-59.
4.
Ergash o’g’li, Qodirov Farrux. "ECONOMETRIC MODELING OF THE DEVELOPMENT OF
MEDICAL SERVICES TO THE POPULATION OF THE REGION."
Berlin Studies Transnational
Journal of Science and Humanities
2.1.1 Economical sciences (2022).
5.
Ergash o’g’li, Qodirov Farrux. "CREATION OF ELECTRONIC MEDICAL BASE WITH THE
HELP
OF
SOFTWARE
PACKAGES
FOR
MEDICAL
SERVICES
IN
THE
REGIONS."
Conferencea
(2022): 128-130.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
10
6.
Ergash o’g’li, Qodirov Farrux. "IMPORTANCE OF KASH-HEALTH WEB PORTAL IN THE
DEVELOPMENT OF MEDICAL SERVICES IN THE REGIONS."
Conferencea
(2022): 80-83.
7.
Қодиров,
Ф.
“ИЖТИМОИЙ
ВА
ХИЗМАТ
КЎРСАТИШ
СОҲАСИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШДА
СОҒЛИҚНИ
САҚЛАШ
ХИЗМАТЛАРИНИ
ЭКОНОМЕТРИК
МОДЕЛЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ”. ЎзР ФА В.И.Романовский номидаги Математика
институти, 2022.
8.
Қодиров, Ф. “ВИЛОЯТ АҲОЛИСИГА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ
ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНИШ МЕХАНИЗМИНИНГ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ”. Andijon
Mashinasozlik Instituti, 2022.
9.
Қодиров, Ф. “АҲОЛИГА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ КЕЛГУСИ
ҲОЛАТИНИ БАШОРАТЛАШ”. Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти, 2022.
10.
Qodirov, F. “OPTIMUM SOLUTIONS FOR THE DEVELOPMENT OF MEDICAL SERVICES IN
PRIVATE CLINICS”. MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT
TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI QARSHI FILIALI, 2022.
11.
Қодиров, Ф. “Қашқадарё вилояти аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш
тармоқларини ривожлантиришнинг истиқболлари”. «O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV
XO‘JALIGI» âà «AGRO ILM», 2022.
12.
Қодиров, Ф. “ҲУДУДЛАРДА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ЭКОНОМЕТРИК
МОДЕЛЛАШТИРИШ”. ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ АХБОРОТНОМАСИ, 2022.
13.
Qodirov, F. “Қашқадарё ҳудуди аҳолисига хизмат кўрсатиш тармоқлари ва уларга
таъсир этувчи омиллар”. “O‘zbekiston Qishloq Va Suv xo‘jaligi” Jurnali, 2022.
14.
ҚОДИРОВ, Ф. “Ахолига хизмат кўрсатиш сохасининг моделлаштиришни тизимли
имитация қилиш”. ИЈТИСОДИЙ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ОЙЛИК НАШР, 2022.
15.
Qodirov, F. “QR-KOD TEXNOLOGIYASI ASOSIDA ELEKTRON KUTUBXONA TIZIMINI
DASTURIY VA APPARAT TAMINOTINI YARATISH”. MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI QARSHI FILIALI, 2021.
16.
Қодиров, Ф. “СОЗДАНИЕ ПРОГРАММНОГО ОБЕСПЕЧЕНИЯ И АППАРАТА
ЭЛЕКТРОННОЙ
БИБЛИОТЕЧНОЙ
СИСТЕМЫ
НА
ОСНОВЕ
QR-КОДОВОЙ
ТЕХНОЛОГИИ”. Kokand University, 2020.
17.
Кодиров, Ф. “АНАЛИЗ БИОСИГНАЛОВ В ЭЛЕКТРОКАРДИОГРАФИИ И МЕТОДЫ ИХ
ОБРАБОТКИ”. МУҲАММАД
АЛ-ХОРАЗМИЙ
НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ
АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ҚАРШИ ФИЛИАЛИ, 2020.
18.
Qodirov,
F.
“MASOFAVIY
TA’LIMDA
O’QISHNING
QULAYLIKLARI
VA
KAMCHILIKLARI”. МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ҚАРШИ ФИЛИАЛИ, 2020.
19.
Қодиров, Ф. “ЗАМОНАВИЙ КОМПЬЮ ТЕР УЙИНЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
СИНФЛАНИШИ”. МУХАММАД
АЛ-ХОРАЗМИЙ
НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ
АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ КАРШИ ФИЛИАЛИ, 2019.
20.
Qodirov, F. “YOSHLAR MA’NAVIYATINI YUKSALTIRISHDA MILLIY ONLAYN KITOB
DO’KONINI ISHLAB CHIQISH VA TADBIQ ETISH”. МУХАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ КАРШИ ФИЛИАЛИ, 2019.