Авторы

  • Шоҳижаҳон Калонов
    Кимё халқаро университет мустақил тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46363

Аннотация

Ўзбекистонда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнида давлат олий таълим муассасаларининг молиявий ҳисоботи муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу тадқиқотнинг мақсади давлат олий таълим муассасаларида молиявий ҳисоботнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва таҳлил қилишдир. Тадқиқот вазифалари қуйидагилардан иборат: молиявий ҳисобот шаклларини аниқлаш, молиявий мустақилликнинг янги йўналишларини ўрганиш, бюджет сиёсатининг номарказлашуви таъсирини таҳлил қилиш ҳамда давлат, хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари ўртасидаги фарқларни аниқлаш.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

37

ДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАЛАЛАРИДА МОЛИЯВИЙ

ҲИСОБОТНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Калонов Шоҳижаҳон Нормахмад Ўғли

Кимё халқаро университет

мустақил тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13738713

Кириш

Ўзбекистонда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнида давлат олий

таълим муассасаларининг молиявий ҳисоботи муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу
тадқиқотнинг мақсади давлат олий таълим муассасаларида молиявий ҳисоботнинг
ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва таҳлил қилишдир. Тадқиқот вазифалари
қуйидагилардан иборат: молиявий ҳисобот шаклларини аниқлаш, молиявий
мустақилликнинг

янги

йўналишларини

ўрганиш,

бюджет

сиёсатининг

номарказлашуви таъсирини таҳлил қилиш ҳамда давлат, хорижий ва нодавлат олий
таълим муассасалари ўртасидаги фарқларни аниқлаш.

Давлат олий таълим муассасаларида молиявий маблағларнинг назорати ва

самарали ишлатилиши турли шаклдаги молиявий ҳисобот шакллари асосида амалга
оширилади. Хусусан, уларнинг асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий

ҳисоботлари;

давлат

бюджетига,

давлат

мақсадли

жамғармалари

бюджетларига

даромадларнинг тушумлари тўғрисидаги ҳисобот;

давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот

1

.

Таъкидлаш жоизки, бюджет ташкилотлари ҳисобланган давлат олий таълим

муассасаларида маблағларни шакллантириш ва тасарруф қилиш бўйича либерал
бюджет сиёсати амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли “Давлат олий таълим
муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
Қарорига асосан олий таълим муассасаларига қатор молиявий мустақиллик берилди,
уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт

асосида ўқитиш қийматини белгилаш;

талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва

узайтириш;

таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва

илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва
мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш кабилар шулар жумласидандир

2

.

1

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сонли буйруғи “Ўзбекистон

Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли бҳс) «бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат
рақами 3124]

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли “Давлат олий таълим

муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

38

Бюджет сиёсатининг номарказлашуви – бу маҳаллий ҳокимият органлари

ваколатларига кўплаб молиявий қарорлар қабул қилишни тақдим этишни англатади.
Масалан, М.Хайдаровнинг фикрига кўра: Номарказлаштириш натижасида жамият
хизматларини шундай ташкил ва тақдим этилиши назарда тутиладики, улар маҳаллий
аҳоли эҳтиёжларини тўлақонли қониқтиришни таъминлашлари керак

3

.

Қуйидаги расмда давлат, хориж ва нодавлат олий таълим муассасаларида

молиявий маблағлар ва бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўйича амалга оширган
тадқиқот иши доирасида ишлаб чиқиган мезонлари хусусида маълумотлар
келтирилган.

1-расм. Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг умумий ва ўзига хос

бўлган фарқли

жиҳатлари

4

Расмдан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда фаолият юритаётган давлат, хорижий

ва нодавлат олий таълим муассасалари олтита йўналиш бўйича умумий ва ўзига хос
жиҳатларга эга. Хусусан:
1.

Молиявий манбалар: Давлат ОТМлари асосан бюджет маблағларига таянса,

хорижий ва нодавлат ОТМлар кўпроқ хусусий инвестициялар ва тўлов-контракт
маблағларига таянади.
2.

Ҳисоб сиёсати: Давлат ОТМлари бюджет ҳисоби стандартларига, бошқалар эса

МҲХС ёки бошқа халқаро стандартларга амал қилади.

3

Хайдаров М.Т. Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш масалалари//Иқтисод ва молия. –Т., 2017. -

№6. – Б.21-30.

4

Хожаев А.С. Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби ва ички аудитини

такомиллаштириш. 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» ихтисослиги бўйича
иқтисодиёт фанлари доктори (Doctor of Science) диссертацияси автореферати. –Т.: ТМИ, 74 б.

Молия-

лаштириш

тартиби

Давлат

Хорижий

Нодавлат

Хўжалик ҳисоби асосида миллий стандартлар асосида юритилади

Хўжалик ҳисоби асосида миллий ва ҳалқаро стандартлар асосида юритилади

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Йўриқнома асосида ягона счётлар

режаси орқали юритилади

Ташкилий-

ҳуқуқий

шакли

Давлат

Хорижий

Нодавлат

Масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона шаклида ташкил этилади

Бюджет ташкилоти ҳисобланади

Ҳисобни

юритиш

тартиби

Давлат

Хорижий

Нодавлат

Муассаса таъсисчисининг шахсий маблағлари, тадбиркорлик фаолияти асосида топилган (таълим

хизматлари кўрсатиш ва ҳ.к.) асосида молиялаштирилади

Юқори турувчи хорижий ОТМнинг маблағлари, таълим хизматлари, ўзининг қўшимча топган

қонунчилик билан тақиқланмаган фаолиятларидаги маблағлари асосида молиялаштирилади

Бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар асосида молиялаштирилади

Мулкий

ҳолати

Давлат

Хорижий

Нодавлат

Давлат олий таълим муассасалари давлат бюджети асосида ташкил этилади ва бюджет

ташкилоти сифатида давлат субъекти ҳисобланади

Хорижий олий таълим муассасалари ёки филиаллари хориж капитали асосида ташкил этилади ва

ўзини ўзи молиялаштириш тизими орқали фаолият кўрсатади.

Таъсисчининг маблағлари ҳисобидан ташкил этилади ва кўпинча масъулияти чекланган жамият

шаклида фаолият кўрсатади.

Счётларни

очиш

тартиби

Давлат

Хорижий

Нодавлат

Бюджет ҳисобини юритиш учун Марказий банкнинг ягона ғазна ҳисобварақларини очади.

Тижорат банкларида 20 талик рақамли хўжалик ҳисобини юритиш учун хорижий ва миллий

валютадаги счётларни очади.

Тижорат банкларида 20 талик рақамли хўжалик ҳисобини юритиш учун миллий, зарур ҳолда

хорижий валютадаги счётларни очади.

Ҳисобот

тақдим

этиш

тартиби

Давлат

Хорижий

Нодавлат

Иш ҳақи ва ажратмалари бўйича ойлик, чораклик, йиллик молиявий ҳисоботлар, статистика

ҳисоботлари, мулкий ҳолатлари тўғрисидаги ҳисоботлар

Иш ҳақи ойлик, ҚҚС ойлик, статистик ҳисоботлар, йиллик молиявий ҳисоботлар

Йиллик, чораклик солиқ ва статистика ҳисоботлари, иш ҳақи ойлик, йиллик молиявий

ҳисоботлар


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

39

3.

Молиявий ҳисобот шакллари: Давлат ОТМлари учун махсус ҳисобот шакллари

мавжуд, бошқалар эса умумий қабул қилинган молиявий ҳисобот шаклларидан
фойдаланади.

Бу фарқлар молиявий ҳисоботларнинг тузилиши, мазмуни ва тақдим этилишида

ўз аксини топади.

Хулоса ва таклифлар:
Давлат олий таълим муассасаларида молиявий ҳисоботнинг ўзига хос жиҳатлари

қуйидагилардан иборат:
1.

Бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобининг алоҳида

юритилиши;
2.

Молиявий мустақилликнинг кенгайиши билан ҳисобот шаклларининг

мураккаблашуви;
3.

Бюджет сиёсатининг номарказлашуви таъсирида маҳаллий эҳтиёжларнинг

ҳисоботларда акс эттирилиши.

Молиявий ҳисоботни такомиллаштириш учун қуйидаги таклифлар илгари

сурилади:
1.

Халқаро стандартларга мувофиқ янги ҳисобот шаклларини жорий этиш;

2.

Молиявий ҳисоботларнинг шаффофлигини ошириш механизмларини ишлаб

чиқиш;
3.

Молиявий ҳисобот тузиш бўйича ОТМ ходимларининг малакасини ошириш

дастурларини ташкил этиш.

Бу чора-тадбирлар давлат олий таълим муассасаларида молиявий ҳисоботнинг

сифатини ошириш ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

References:

1.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сонли

буйруғи "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС)
«бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида" [Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2019 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3124]
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли

"Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари
тўғрисида" ги Қарори
3.

Хайдаров М.Т. Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш масалалари //

Иқтисод ва молия. - Т., 2017. - №6. - Б.21-30.
4.

Хожаев А.С. Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

ҳисоби ва ички аудитини такомиллаштириш. 08.00.08 - «Бухгалтерия ҳисоби,
иқтисодий таҳлил ва аудит» ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари доктори (Doctor
of Science) диссертацияси автореферати. - Т.: ТМИ, 74 б.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сонли буйруғи "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида" [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3124]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли "Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарори

Хайдаров М.Т. Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш масалалари // Иқтисод ва молия. - Т., 2017. - №6. - Б.21-30.

Хожаев А.С. Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби ва ички аудитини такомиллаштириш. 08.00.08 - «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари доктори (Doctor of Science) диссертацияси автореферати. - Т.: ТМИ, 74 б.