Авторы

  • С. Исаев
    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти МТУ
  • У. Жўраев
    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти
  • О. Муродов
    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46370

Ключевые слова:

такрорий экин тариқ кунгабоқар зовур сувлари минерализация самарадорлик.

Аннотация

Ушбу мақолада сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси бўлган зовур сувлари билан такрорий тариқ ва кунгабоқар экинларини суғориб етиштириш, бунда зовур сувларини минерализациясини аниқлаш ва суғориш сувининг самарадорлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

16

ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАРНИ СУҒОРИШДА ЗОВУР СУВЛАРИНИНГ

СИФАТИНИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

С.Исаев

1

У.Жўраев

2

О.Муродов

2

1

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини

механизациялаш муҳандислари институти МТУ

2

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари

институти” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти

https://doi.org/10.5281/zenodo.13729560

Аннотация.

Ушбу мақолада сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси

бўлган зовур сувлари билан такрорий тариқ ва кунгабоқар экинларини суғориб
етиштириш, бунда зовур сувларини минерализациясини аниқлаш ва суғориш сувининг
самарадорлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

такрорий экин, тариқ, кунгабоқар, зовур сувлари, минерализация,

самарадорлик.

Кириш.

Суғорма деҳқончилик билан шуғулланадиган давлатларда сув тақчиллиги

кучли сезилаётган бир вақтда янги сув манбаларини излаб топиш сўнги йилларнинг
мухим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу сабабли қишлоқ хўжалигида махаллий
сув ресурслари – коллектор-зовур, ер ости ва оқова сувлардан фойдаланиш
имконларини кенгайтириш сув танқислигининг салбий оқибатларини олдини олиш
имконларини яратади.

Минераллашган коллектор-зовур сувларидан фойдаланиш мумкинлиги қатор

тажриба станцияларида (Марказий мелиоратив, Фарғона, Бухоро, Хоразм) атрофлича
ўрганилган. Баъзи маълумотлар коллектор-зовур сувларини тупроқ ва ўсимликка
зарарли таъсир этишини кўрсатса, айримлари ижобий натижаларга эришиш
мумкинлигини эътироф этади. Минераллашган сувлардан фойдаланиш самарасига
экиннинг биологик хусусияти ва туз таъсирига чидамлилиги, тупроқнинг сув-физик
хоссалари ва зовурлашганлик даражаси, сувнинг минераллашганлиги ва туз таркиби
каби омиллар кучли таъсир этади.

Тадқиқот материаллари ва услуби.

Такрорий экин сифатида тариқнинг (Panicum

miliaceum L.) “Саратовское - 853” ва кунгабоқарнинг (Helianthus annus L.) “Дилбар”
навларини кам минераллашган (3 гр/л бўлган) зовур сувлари билан тариқ экинида
ЧДНС га нисбатан 70-75-65 % да, кунгабоқар экини 70-70-65 % бўлганда 0-1-1 суғориш
тартибида 2 маротаба суғорилган бўлиб, иккала экин учун суғориш олди тупроқ
намлигининг ҳисобий қатлами 50-70-50 см да мaвсумий суғориш меъёрлари тариқ
экинида 1752-1451 м

3

/гa тенг бўлган бўлса, кунгабоқар экинида эса 1755-1464 м

3

/гa

меъёрда суғориш ишлари амалга оширилди.

Дала тажрибасида кузатишлар, ҳисоблаш ва таҳлиллар “Дала тажрибаларини

ўтказиш услублари” ЎзПИТИ услубий қўлланмасига амал қилинган ҳолда олиб борилди.
Кимёвий моддаларни ишлатиш даврида «Ўсишни созловчи моддаларни давлат
синовидан ўтказиш бўйича қисқача услубий кўрсатмалар»дан фойдаланилди ва
олинган маълумотларга Б.А.Доспехов услуби бўйича математик статистик ишлов
берилди.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

17

Таҳлил ва натижалар.

Тажриба майдони бўлган Бухоро вилоятининг Вобкент

туманидаги “Агрофайз зийнати” фермер хўжалигига хизмат кўрсатадиган Қўнғирот
зовурининг узунлиги 5,7 км бўлиб, хизмат кўрсатадиган майдони 205,2 гектарни,
зовурнинг сув сарфи 0,24-0,43 м

3

/сек ни ташкил этди (1-жадвал).

1-жадвал

Вобкент туман Қўнғирот зовурининг сув сарфи хақида маълумот

Қўнғирот зовурининг сув сарфи ва минерализацияси

Июн

Июл

Август

Сентябр

Октябр

Ойлик ўртача сув сарфи (м

3

/сек)

1.

0,24

0,35

0,43

0,35

0,26

Зосур сувининг минерализацияси

2.

3,02

2,63

2,80

3,02

3,16

1-расм.

Зовурнинг ойлик ўртача сув сарфи, м

3

/сек (амал даври ва амал даври

охирида)

SAR орқали баҳолаш жараёнида сув сифати билан бирга сув ишлатиладиган

ҳудуднинг тупроқ-мелиоратив шароитлари, тупроғининг сув ўтказувчанлик қобилияти
ҳамда суғориш режими ва техникасининг эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ
саналади.

Ушбу усул билан бирга, суғориш сувларининг тупроққа кўрсатадиган салбий

таъсирларини аниқлашнинг бошқа бир қатор усуллари мавжуд бўлиб, улар суғориш
сувини умумий шўрланиш, натрийли, магнийли ва хлоридли тузлар ҳосил бўлиши
хавфлари мавжудлиги орқали баҳолаш имконини беради.

2-жадвал
Қўнғирот зовури сувининг сифатини баҳолаш.

Суғоришлар

сони

SAR

кўрсаткичи

Умумий туз

шундан заҳарли

тузлар миқдори

0,24

0,35

0,43

0,35

0,26

0

0,05

0,1

0,15

0,2

0,25

0,3

0,35

0,4

0,45

0,5

Июн

Июл

Август

Сентабр

Октабр

сув с

ар

ф

и

3

ек

)

Зовурнинг ойлик ўртача сув сарфи (м

3

/сек)


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

18

Суғориш

сувининг

сифати

миқдори,

г/л

г/л

%

2020 йил

1-суғориш

Қониқарли

11-15

2,6

1,1

44

2-суғориш

Қониқарли

11-15

2,8

1,2

42

2021 йил

1-суғориш

Қониқарли

11-15

2,8

1,2

42

2-суғориш

Қониқарли

11-15

2,9

1,3

45

2022 йил

1-суғориш

Қониқарли

11-15

2,9

1,2

43

2-суғориш

Қониқарли

11-15

3,0

1,3

44

Тажрибаларда суғориш ишлари олиб борилган 2020-2022 йилларда Қўнғирот

зовурининг минерализацияси қуйидагича бўлган (2-жадвал). Яъни, 2020 йил такрорий
экинларнинг амал даврида 1-суғоришда Қўнғирот зосувирининг минерализацияси 2,6
г/л ни ташкил қилиб, халқаро SAR классификатори бўйича 11-15 (Mm)L)

1.5

га тенг бўлди.

Худди шундай такрорий экинларни 2-суғориш даврида зосур сувининг
минерализацияси 2,8 г/га га ҳамда SAR классификатори бўйича 11-15 (Mm)L)

1.5

ни

ташкил қилди.

2-расм.

Зовурнинг ойлик ўртача минерализацияси, л/гр (амал даври ва амал даври

охирида)

2021 йил такрорий экинларнинг амал даври бўлган 1-суғоришда фойдаланилган

зовурининг минерализацияси 2,8 г/л ни, 2-суғориш даврида зовур сувининг
минерализацияси 2,8 г/л га тенг бўлгани аниқланди. Тажриба йилининг сўнгги 2022
йилида такрорий экинларнинг амал даврида 1-суғоришда Қўнғирот зовурининг
минерализацияси 2,9 г/л ни ташкил қилиб, халқаро SAR классификатори бўйича 11-15
(Mm)L)

1.5

га тенг бўлди. Такрорий экинларни 2-суғориш даврида зовур сувининг

минерализацияси 3,0 г/л

ни ташкил қилди.

3

2,6

2,8

3

3,2

0

0,5

1

1,5

2

2,5

3

3,5

Июн

Июл

Август

Сентабр

Октабр

ми

н

ер

али

заци

яс

и

/гр)

Зовурнинг ойлик ўртача минерализацияси (л/гр)


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

19

Ўрганилган вариантлар ичида кузги буғдойдан сўнг такрорий экин сифатида

тариқ экинини экиш юқори самарадорликка олиб келди. Кузги буғдой йиғиштириб
олингандан сўнг тариқ экилган далада 1 центнер дон етиштириш учун сарфланган
умумий сув миқдори, 173,2 – 185,3 м

3

ни ташкил этган бўлса, 1 центнер ҳосил

етиштириш учун сарф бўлган суғориш суви миқдори 94,9-95,4 м

3

га тенг бўлди. Худди

шунингдек, 1 м

3

суғориш суви ҳисобига етиштирилган тариқ ҳосили 1048,4-1054,1 гр. га

тенг бўлди.

2-Расм.

Такрорий экинларининг ўртача 3 йиллик ҳосилдорлиги ва 1 ц ҳосил

етиштириш учун сарфланган умумий ва суғориш сув сарфи.

Хулоса.

Сув танқисчилиги шароитида такрорий экинларни зовур сувлари билан

суғорилган ҳолда етиштириш бўйича олиб борилган тажриба натижалари кўра халқаро
SAR классификатори бўйича зовур сувлари минерализацияси 3 г/л гача бўлгани
аниқланиб, мaвсумий суғориш меъёрлари тариқ экинида 1752-1451 м

3

/гa тенг бўлган

бўлса, кунгабоқар экинида эса 1755-1464 м

3

/гa меъёрда суғориш ишлари амалга

оширилди.

References:

1.

C.А.Маматов зовур сувларини суғоришга ишлатиш бўйича тавсиялар. Тошкент,

САНИИРИ, 2011, 14 б
2.

Б.Ж.Азимов, Р.Ш.Тиллаев, Р.И.Исаев Суғориладиган ерларда бошоқли ғалладан

кейин экиладиган такрорий экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар. Т. 1995. 60-бет.
3.

Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Тошкент. 2007. –141 б.

4.

Доспехов Б. Методика полевого опыта 5-ое изд. доп. и перераб. Москва

Агропромиздат 1985. -245-256 стр.
5.

Isaev, S., and Haidarov, B. (2018). Drainage water use for cotton-plant irrigation. Bulletin

of Science and Practice, 4(9), 109-113 P.
6.

Khamidov M.K., Balla D., Hamidov A.M., Juraev U.A.Using collector-drainage water in

saline and arid irrigation areas for adaptation to climate change. 2020. IOP Conference Series:
Earth and Environmental Science 422(1),012121

0,0

50,0

100,0

150,0

200,0

250,0

1-вар

2-вар

3-вар

4-вар

5-вар

6-вар

25,8

30,7

29,0

24,8

28,7

26,8

200,5

148,1

163,3

211,1

161,0

179,3

101,1

75,2

80,8

105,2

80,8

88,4

Ҳосилдорлик, ц/га

1 ц ҳосил
етиштириш учун
сарф бўлган умумий
сув миқдори, м3/ц

1 ц ҳосил
етиштириш учун
сарф бўлган
суғориш суви
миқдори, м3/ц

Библиографические ссылки

C.А.Маматов зовур сувларини суғоришга ишлатиш бўйича тавсиялар. Тошкент, САНИИРИ, 2011, 14 б

Б.Ж.Азимов, Р.Ш.Тиллаев, Р.И.Исаев Суғориладиган ерларда бошоқли ғалладан кейин экиладиган такрорий экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар. Т. 1995. 60-бет.

Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Тошкент. 2007. –141 б.

Доспехов Б. Методика полевого опыта 5-ое изд. доп. и перераб. Москва Агропромиздат 1985. -245-256 стр.

Isaev, S., and Haidarov, B. (2018). Drainage water use for cotton-plant irrigation. Bulletin of Science and Practice, 4(9), 109-113 P.

Khamidov M.K., Balla D., Hamidov A.M., Juraev U.A.Using collector-drainage water in saline and arid irrigation areas for adaptation to climate change. 2020. IOP Conference Series: Earth and Environmental Science 422(1),012121