Авторы

  • Мухлиса Рустамова
    Фарғона политехника институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46376

Ключевые слова:

саноат оқава сувлари тозалаш усуллари сув миқдорини аниқлаш.

Аннотация

Мақолада саноат корхоналарида ҳосил бўладиган оқава сувларни оқизиш,  тозалаш ва миқдорини аниқлаш масалалалари ўрганилган. Бу кўрсаткичлар таҳлили Фарғона шаҳар мисолида кўриб чиқилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

97

ФАРҒОНА ШАҲРИ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ УЧУН ЗАРУР БЎЛАДИГАН

СУВ САРФЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Рустамова Мухлиса Мухторалиевна

Фарғона политехника институти

rustamovam4500@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.13683887

Аннотация.

Мақолада

с

аноат корхоналарида ҳосил бўладиган оқава сувларни

оқизиш, тозалаш ва миқдорини аниқлаш масалалалари ўрганилган. Бу кўрсаткичлар
таҳлили Фарғона шаҳар мисолида кўриб чиқилган.

Калит сўзлар:

саноат оқава сувлари; тозалаш усуллари; сув миқдорини аниқлаш.


Кириш.

Саноат корхоналарида ҳосил бўладиган оқава сувларни оқизиш ва

тозалаш, оқава сув таркиби ва хоссалари, оқава сувларни тозалаш, тутилган
чиқиндиларга ишлов бериш ва тозаланган сувларни зарарсизлантириш усуллари,
ишлатиладиган иншоотларнинг турлари, тузилиши ва уларни хисоблаш методикаси,
ҳамда республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва худудий
муаммоларнинг оқава сувларни тозалаш тизими истиқболига таъсири масалалари
хозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

Саноат корхоналарининг жадал ривожланиши сув хавзаларини ифлосланишининг

бирдан бир омилидир. Оқава сувларини кўп миқдорда сув ҳавзаларига тушириш билан
бирга уларнинг тозалигини сақлаб қолиш коммунал хўжалигидаги муҳим вазифалар
сирасига киради. Шунинг учун ҳам саноат оқава сувларини тозалаш усулларини тўғри
танлаш билан сув ҳавзаларига тушириладиган сувларнинг санитария нормаларига тўла
мувофиқ келишини таъминлаш мумкин.

Асосий қисм.

Саноат корхоналарида техник сув уч йуналиш бўйича ишлатилади:

1.

Техник мақсадда келиб тушувчи сувнинг 70 дан 89% гача миқдори саноат

корхоналарида иссиқлик алмашинувчи ускуналар маҳсулотини совитувчи хладоагент
сифатида, ёки қурилма ва машиналарнинг алоҳида элементларини жуда қизиб кетишда
сақлаш учун ишлатилади. Бу сув совитилаётган маҳсулот таъсирида исийди, лекин
кирланмайди.
2.

Техник сувнинг 5дан 12% гача миқдори маҳсулот ёки хом ашёларни тозалаш учун

ҳамда транспортировка муҳити сифатида ишлатилади. Бу сув ифлосланади ва агарда
маҳсулот юқори температурали бўлса, исийди.
3.

Техник сувнинг 10 дан 20% гача миқдори буғланиш ҳисобига йўқолади ёки ишлаб

чикарилувчи маҳсулот таркибига кириб кетади (буғ, шакар, нон ва ҳ.к.)

Иқтисодий қарашлар, экология талаблари бўйича, шунингдек, табиий

манбалардаги сув захирасининг чегараланганлиги сабабли, саноат корхоналарида
техник сув таъминотининг айланма тизимини ўрнатиш тавсия қилинади. Техник сув
таъминотининг айланма тизимида сув кўп маротаба ишлатилади.

Ишлатилиш жараёнида сув сифатининг ўзгаришига кўра, айланма сув таъминоти

куйидагиларга бўлинади:
1.

“Тоза цикллар” - ишлатилганда фақат исийдиган сув учун;

2.

“Ифлос цикллар” — ишлатилганда фақат ифлосланувчи сувлар учун;


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

98

3.

“Аралаш цикллар” - ишлатилганда бир вактнинг ўзида сув ҳам исийди, ҳам

ифлосланади.

1-гурух саноат корхоналарида ишлатилувчи техник сув учун чегаравий

температура белгиланади. Т <30°С булиши, унинг оптимал қиймати 15°С бўлиши керак.

Айланма сув таъминоти тизимларида, Са ва Mg совуқ ташувчилар (хладоноситель)

сифатида ишлатилувчи сувнинг карбонат каттиклиги Жк- 2,8...3,0 мг-экв/л дан
ошмаслиги, оғирлигининг мумкин бўлган концентрацияси эса, совитувчи
аппаратлардаги сувнинг ҳаракатланиш тезлигига кўра, қабул қилинади.

Корхонанинг техник сувга талаби ҳисоб китоби Qr сезиларли миқдорда

ишлатилувчи ускуна тури ва технологик жараённинг қабул қилинган схемасига боғлик.
Q

r

фақат сув-истеъмол ускунасининг технология маълумотлари бўйича аиикланади.

Адабиётларда [10-12], бирлик маҳсулот (тайёр маҳсулот оғирлиги бирлигига) сув

сарфинииг чегаравий меъёрлари ҳакида маълумотлар келтирилади. Бу маълумотлар
қайта ишлаш натижасидан ва сув сарфи катталикларининг ўртача миқдорини аниқлаш
билан олинади (саноатнинг у ёки бу соҳасида). Аммо бу меъёрлар ҳар бир аниқ
корхонанинг ўзига хослигиии тўлиқ ҳисобга олмайди ва фақатгина тахминий ҳисоб-
китоблар учунгина ишлатилиши мумкин.

Сув олиш иншооти майдони учун ишлатиладиган сув айланма сув таъминоти

бўйича ишлатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади

.

Айланма схемалар - сув

таъминоти тизимини арзонлаштиришда, тоза сув истеъмолини ва ифлос сув
оқаваларини кисқартиришда катта имкониятларни очади. Айланма схемаларни
яратишда технологик аппаратлардаги фақат 70-85% техник сувнинг исиши ва
совитилгандан сўнг, қайта ишлатиш ҳолатидан фойдаланилади. Бу тизимларда
нисбатан кам ифлосланган техник сувнинг айрим қисмидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Тозаланган сув (15%) қайта ишлатилади. Сув таъминотининг айланма тизимида
насослар истеъмолчиларга сувни водопровод тармоғи орқали етказиб беради.

Истеъмолчилардаги исиган ва ифлосланган сув трубопроводлар тизими орқали,

ифлос сувни тозалаш станциясига йўналтирилади. Тозаланган, аммо ҳали илиқ сув
резервуарда йиғилади, ундан айланма сув станциялари насослари оркали совитиш
қурилмасига узатилади [4].

Унда совутилган сув яна

насослар билан истеъмолчиларга етказилади. Айланма

тизим иш жараёнида сувнинг бир қисми йўқолади: оқиб кетиши, буғланиши ва совитиш
қурилмасидан учиб кетиши; нозичлик орқали оқиши ва истеъмолчилар
ифлослантирган, қайта фойдаланиб бўлмайдиган сувни оқаваларга оқизиш ҳисобига
йўқолиши мумкин. Бу йўқолишлар ўрнини тўлдириш учун табиий манбадан мос
миқдордаги сув олинади ва насослар орқали сув тозалаш станцияларга йўналтирилади.
Тозаланган сув совитиш қурилмалари резерварига оқизилади. Резервардан тузли
балансини ушлаб туриш учун сувнинг бир қисми узлуксиз канализацияга оқизилади
[2,3,4].

Айланма тизимлар техник шароитлар, экологик талаблар ва иқтисодий

мулоҳазалар бўйича қурилади [2,4].

Техник шароитлар бўйича бу тизимдан фойдаланиш зарурдир, чунки тўғридан -

тўғри сув таъминотини амалга ошириш учун мавжуд табиий сув манбаси дебити етарли
эмас. Айланма тизимлар зарурияти экологик талаблар билан ҳам тушунтирилади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

99

Айланма тизимлардан фойдаланишда ифлос сув оковаларининг сув ҳавзаларига тушиш
миқдори камаяди. Экологик нуқтаи назарида, оқавасиз айланма тизимлар жуда катта
киймата эгадир. Корхоналарда сув таъминотининг оқавасиз (ёпиқ) тизимларида тоза
сув ўрнига, аввалдан биологик тозаланган, саноат ва маиший оқава сувларнинг техник
сув сифати меъёригача тозаланган сув ишлатилади [4].

Техник сув таъминотида ишлатилувчи, биологик тозаланган оқава сувлар техник,

иқтисодий ва санитар - гигиеник талабларга жавоб бериши керак. Мос меъёрларга
жавоб берганда ҳам, озиқ - овқат, гўшт – сут ва фармацевтика саноатида бундай сувдан
фойдаланиш мумкин эмас [3].

Иқтисодий мулоҳазалар бўйича сув таъминоти айланма тизимларидан

фойдаланишда: cyв йиғиш қурилмалари, биринчи тозалаш насос станциялари, табиий
ва оқава сувларни тозалаш иншоотларини қуриш учун харажатларни камайтиришга
имкон туғилади [4].

Корхонанинr барча категориялардаги сувга эҳтиёжи қуйидаги асосий талабларга

мос келувчи табиий манбалардан қондирилади:

а) корхонанинг келгусидаги ривожи учун зарурий сув миқдорини узлуксиз олишни

таъминлаш;

б) истеъмолчилар талабларига тўлиқроқ даражада жавоб берувчи ёки бошланғич

сувни оддий ва экологик қайта ишлови ҳисобига эришилган шундай сифатдаги сувни
етказиш;

в) истеьмолчиларга воситаларнинг кам сарфи билан сув етказиш имкониятини

таъминлайди;

г) шундай қувватга эга бўлиши керакки, ундан сув олиш мавжуд экологик тизимни

бузмаслиги лозим.

Аниқ истеъмолчи учун сув таъминоти манбасини танлаш ҳақидаги масалани тўғри

ечиш истеъмолчи жойлашган худуднинr сув ресурсларини қунт билан ўрганиш ва
таҳлил қилишни талаб қилади. Саноат корхоналари сув таъминоти учун ер усти ва ер
ости сувлар ишлатилади. Ер усти манбалар – бу дарёлар, кўллар,сув омборлари; ер ости
манбалари эса - грунтли ва артезиан сувлари ва булоқлар ҳисобланади [6].

Кўп сонли дарёлар суви сезиларли лойқаликка, opraник моддалар вa

бактерияларнинг юқори таркибиra, кўпинча эса, сезиларли рангга эгадир. Шу билан
бирга, сув нисбатан камроқ қаттиқлиги билан характерланади [6].

Кўллар суви одатда жуда кам миқдордаги муаллақ моддалар ( яъни кам лойқалик)

билан фарқланади. Барча ерусти сувлар сифати атмосфера ёғинлари, қор эритмаларига
узвий боғлиқдир. Сув тошқинлари даврида уларнинг лойқалилиги ва бактериал
ифлосланганлиги ортади, қаттиқлиги эса камаяди.

Ерости сувлари таркибида, қоида бўйича, муаллақ моддалар мавжуд эмас (яъни,

жуда шаффоф), паст бактериал ифлосланганликка эга, аммо шу ижобий сифатлар билан
бир қаторда, кўп ҳолларда кучли минераллашган бўлади. Улардаги эриган тузлар
характерига кўра, улар у ёки бу салбий хусусиятларга: юқори қаттиқлик, нохуш таъмга
ва айрим бошқа хусусиятларга эга булиши мумкин [6].

Сув таъминоти манбасини танлаш масаласи ичимлик суви етказиб бериш

иншоотлари лойиҳасида бош масалалардан биридир, чунки у таркибидаги у ёки бу


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

100

бошқа иншоотлар мавжудлигини, демак, қурилиш ва эксплуатация қийматини
аниқлайди [4].

Сув таъминоти манбасини танлашда сув сифати ва унинг қувватини ҳисобга олиш

зарур. Сув манбасини танлаш асосан маҳаллий табиий шароитлар билан аниқланади,
шунинг учун аввал топографик, гидрологик, санитар ва бошка тадқиқотлар олиб
борилади [6].

Хўжалик - ичимлик сув таъминоти учун ер ости сув манбаларидан фойдаланиш

тавсия қилинади, улардан фойдаланмаслик эса ҳар томонлама асосларни тaлaб қилади.
ШНҚ 2.04.02-2019 ичимлик сифатига ер ости сувларини хўжалик -ичимлик сув
таъминоти билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ишлатишни маън қилади [4].

Бир неча сув манбалари мавжуд бўлганда, мавжуд вариантлар техник – иқтисодий

таққосланади.

Табиий манбадан сув олиш ва уни қисман тозалаш учун сув йиғма иншоотлари

қурилади. Манба танлови ЎзДСт 951-2011ra кўра, амалга оширилиши керак [6].

Фарғона шаҳар саноат корхоналарида бир йилда ўртача 10 марта авария

ҳолатлари содир бўлади ва бунинг учун йиллик ичимлик суви миқдорининг 0,20 фоизи
сарфланади. Марғилон шаҳрида бир йилда ўртача 12 марта авария ҳолатлари содир
бўлади ва бунинг учун йиллик ичимлик суви миқдорининг 0,17 фоизи сарфланади.
Қуқон шаҳрида бир йилда ўртача 12 марта авария ҳолатлари содир бўлади ва бунинг
учун йиллик ичимлик суви миқдорининг 0,24 фоизи сарфланади. Қувасой шаҳрида бир
йилда ўртача 20 марта авария ҳолатлари содир бўлади ва бунинг учун йиллик ичимлик
суви миқдорининг 0,91 фоизи сарфланади [9]. Юқоридаги маълумотларни инобатга
олсак саноат корхоналари сув сарфини таҳлил этиш орқали кўп миқдордаги оқава
сувларни сув ҳавзаларига тозаланмасдан ташлашини олдини олиш мумкин булади.

Хулоса.

Иқтисодий мулоҳазалар бўйича сув таъминоти айланма тизимларидан

фойдаланишда, cyв йиғиш қурилмалари, бирламчи тозалаш станциялари, табиий ва
оқава сувларни тозалаш иншоотларини қуриш учун харажатларни камайтиришга
имкон туғилади. Саноат оқава сувларини тозалаш усулларини тўғри танлаш билан сув
ҳавзаларига тушириладиган сувларнинг санитария нормаларига тўла мувофиқ
келишини таъминлаш имкониятига эга бўлинади. Сув ҳавзаларини саноат оқава
сувлари билан ифлосланишини олдини олиш туфайли экологик хавфсизлик
даражасини оширилишига эришилади.

References:

1.

Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация

тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018 йил 30
ноябрь, ПҚ-4040-сон.
2.

Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг

сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2019 йил 26 ноябрь, ПФ-5883-сон.
3.

ЎзДСТ 951-2011. Аҳолини марказлашган хўжалик-ичимлик сув таъминоти

манбалари. Гигиеник, техник талаблар ва танлаш қоидалари
4.

ЎзДСТ 950-2011. Ичимлик сувининг гигиеник талаблари ва сифатини назорат

қилиш.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

101

5.

Сумароков С.В. “Математическое моделирование систем водоснабжения.” -

Новосибирск: Наука, 1983.-С. 178.
6.

Храменков, С. В. “Стратегия модернизации водопроводной сети.” Стройиздат, 2005.

– 398 с

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018 йил 30 ноябрь, ПҚ-4040-сон.

Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2019 йил 26 ноябрь, ПФ-5883-сон.

ЎзДСТ 951-2011. Аҳолини марказлашган хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбалари. Гигиеник, техник талаблар ва танлаш қоидалари

ЎзДСТ 950-2011. Ичимлик сувининг гигиеник талаблари ва сифатини назорат қилиш.

Сумароков С.В. “Математическое моделирование систем водоснабжения.” -Новосибирск: Наука, 1983.-С. 178.

Храменков, С. В. “Стратегия модернизации водопроводной сети.” Стройиздат, 2005. – 398 с