Авторы

  • Э. Ҳ. Эшбоев
    Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази
  • Ф. С. Қаландарова
    Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46390

Аннотация

Қўтир касаллиги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хасталиклардан ҳисобланади. Давлатлараро урушлар, табиий офатлар (сув тошқинлари, ер қимирлашлар) ички ва ташқи миграциянинг ҳаддан ортиқ ривожланиб кетиши сабабли коммунал-маиший хизматларнинг тартибли ишламаслиги қўтир касаллигининг кўпайиб кетишига сабаб бўлган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

45

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚЎТИР БИЛАН КАСАЛЛАНИШ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Эшбоев Э. Ҳ.

1

Қаландарова Ф. С.

2

Республика ихтисослаштирилган

дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази

1

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти

2

https://doi.org/10.5281/zenodo.13591398

Қўтир касаллиги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хасталиклардан ҳисобланади.

Давлатлараро урушлар, табиий офатлар (сув тошқинлари, ер қимирлашлар) ички ва
ташқи миграциянинг ҳаддан ортиқ ривожланиб кетиши сабабли коммунал-маиший
хизматларнинг тартибли ишламаслиги қўтир касаллигининг кўпайиб кетишига сабаб
бўлган.

Бутун дунёда ҳар йили 250-300 млн. одамлар қўтир касаллигига чалинади. Агарда

ўз вақтида беморларга ташғис қўйилиб, зудлик билан даволаш чора- тадбирлари
қўлланилмаса, касаллик аввал бир кейинчалик бир нечта оила аъзолари орасида
тарқалиб кетади. Беморлар ўз вақтида даволанмаса бир бир ярим ой ичида уларнинг
териси орасида 10-20 минглаб каналар пайдо бўлади.

Ишимизнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳудудлари

аҳолиси орасида қўтир билан касалланиш ҳолатларини баҳолаш.

Тадқиқот объекти сифатида 2018-2023 йиллардаги статистик маълумотлардан

фойдаландик.

Республикамизда 35 775 нафар қўтирга чалинган беморлар қайд қилинганлиги

аниқланди. Шундан 51,3% 14 ёшгача бўлган болалар, 48,7% ни катталар ташкил қилди.
Касалланиш интенсив кўрсаткичи – 2018 йили – 17.8 дан 2023 йил – 19.2 га ошиши
аниқланди. Тошкент шаҳрида касалликнинг кўтарилиш 2,9 дан 13,0 гача, Андижон,
Наманган ва Фарғона вилоятларида 15,5-37,8 оралиғида бўлган. Лекин 14 ёшгача
бўлган болалар орасида касалланиш 2018 йили 41,4-49,4, 2023 йилга келиб 56,0-66,7
гача ошган. Самарқанд вилоятида 2018 йил интенсив кўрсаткич – 7,7 дан 2023 йилга
келиб 6,6 га тенг эканлиги аниқланди. Сирдарё вилоятида 2018 йил интенсив
кўрсаткич – 23,4; 2019 йил - 22,3; 2020 йил – 23,8; 2021 йил - 47,6; 2022 йил – 34,9 ва
ниҳоят 2023 йил - 33,3 14 ёшгача болаларнинг касалланиши жами беморларнинг 54,8%
ни ташкил этган. Тошкент вилоятида интенсив кўрсаткич 40,5 дан 31,3 гача камайган.
14 ёшгача бўлган болалар орасидаги касалланиш эса аксинча 41,5 %дан 52,5% гача
кўтарилган. Жиззах вилоятида 2020 йили 5,7 бемор аниқланган бўлиб, 2023 йилга
келиб, вилоятда беморларнинг сони 264 (17,8)ни, аксинча уч бараварига
кўпайганлигини кузатдик. 14 ёшгача бўлган болаларнинг касалланиши 55,0%-50,7%
ларни ташкил қилган. Шу йили республика бўйича 5084 та (15,2) бемор қайд қилинган,
яъни интенсив кўрсаткич республикадан деярли уч баравар кам. Тошкент шаҳрида
2018 йили 73 нафар (2,9) шахсда қўтир касаллиги аниқланган. 2019 йилда бу рақамлар
213 га (8,5) кўтарилган. Орадан уч йил ўтиб, аниқланганлар сони 383 (13,0) ни, 14
ёшгача болаларнинг касаллинши 57,7% ташкил қилган.

Шундай қилиб, қўтир касаллиги бўйича олиб борилган (2018-2023 йй.)

таҳлиллардан маълум бўлдики, касалланиш 17,8 дан (2018), 19,2 (2023 й.)га, яъни 1,4


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

46

га ошган. Айниқса, 14 ёшгача бўлган болалар орасида (47,4% дан -53,0% гача)
кўрсаткич сезиларли даражада (5,6%) кўтарилган. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, қўтир
касаллиги, айниқса, болалар орасида учраши йилдан-йилга ошиб бориши
кузатилмоқда.