ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
18
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА КЎРСАТУВЛАРНИ ОЛДИНДАН МУСТАҲКАМЛАБ
ҚЎЙИШ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ВИДЕОЁЗУВДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ҲОС ЖИҲАТЛАРИ
ОСОБЕННОСТИ ПРЕДВАРИТЕЛЬНОГО ЗАКРЕПЛЕНИЯ ПОКАЗАНИЙ В
УГОЛОВНОМ ПРОЦЕССЕ И ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ВИДЕОЗАПИСИ ПРИ ЕГО
ОСУЩЕСТВЛЕНИИ
FEATURES OF PRELIMINARY RECORDING OF TESTIMONY IN CRIMINAL
PROCEEDINGS AND THE USE OF VIDEO RECORDINGS DURING ITS
IMPLEMENTATION
Муҳаммадалиев Минҳожидин Қурбонали ўғли
ИИВ Академияси олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч
докторантура докторанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.13375083
Аннотация.
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш процессуал
ҳаракатини амалга оширишда видеоёзувдан фойдаланиш ва унинг ўзига ҳос жиҳатлари
ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилган.
Таянч сўзлар:
Кўрсатув, мустаҳкамлаб қўйиш, суд, гувоҳ, жабрланувчи, сўроқ
қилиш, видеоёзув.
Аннотация.
При выполнении процессуального действия по предварительному
закреплению показов была дана обратная связь об использовании видеозаписи и ее
конкретных аспектах.
Ключевые слова:
Показания, закрепления, суд, свидетель, жертва, допрос,
видеозапись.
Annotation.
During the performance of the procedural action for the preliminary fixing
of the screenings, feedback was given on the use of video recording and its specific aspects.
Keywords:
Testimony, reinforcement, trial, witness, victim, interrogation, video
recording.
Дунёнинг барча мамлакатларида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, суднинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
таъминлашдаги ролини ошириш, жиноят процессуал қонуннинг тўғри татбиқ
этилишини таъминлаш бўйича самаралари тизимни жорий қилиш ҳамда уларни
амалиётга кенг миқёсда қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, БМТнинг
2030 йилгача эришилиши лозим бўлган “Барқарор ривожланиш мақсадлари”
(Sustainable Development Goals)дан бири ҳам айнан одил судловга эришиш даражасини
оширишдан иборат бўлиб, 2023 йилда дунё давлатларининг 32%да қонун устуворлиги
индекси (WJP) ёмонлашган, 33%да эса ўзгаришсиз қолган. Шунингдек, Ўзбекистон
Республикасида ушбу кўрсаткич 0,1%га кўтарилиб, яхшиланган 35% давлатлар
қаторидан жой олган ва дунёда 78-ўринни эгаллаган
1
. Ушбу ҳолат мамлакатимиз
1
WJP/ World Justice Project (Qonun ustuvorligi indeksi)
https://worldjusticeproject.org/rule-of-law-index/global/2023/
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
19
жиноят-процессуал
қонунчилигини
халқаро
тажрибалар
асосида
янада
такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Жаҳонда жиноят ишларини юритишда одил судловни таъминлаш мақсадида суд
муҳокамасида сўроқ қилиш орқали кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш
орқали далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш ҳамда уларга баҳо бериш, жиноят ишларини
юритиш давомида қонуний ва адолатли ҳукм, қарорлар ва ажримлар чиқариш,
шунингдек, ишни судга қадар юритиш ва суд босқичларида исботлаш жараёнида
вужудга келаётган муаммоларга қонуний ечим топиш билан боғлиқ тадқиқотлар амалга
оширилмоқда. Бунда кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институтининг
қўлланилиш кўламини ошириш ҳамда ўтказиш ва расмийлаштириш жараёнларини
соддалаштириш, унда қатнашувчи процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, мазкур ҳаракат натижасида олинган
далилларнинг мақбуллигига эришишга тўсқинлик қилаётган муаммоларга ечим топиш
муҳим аҳамият касб этмоқда.
Республикамиздаги суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли
ислоҳотларга қарамасдан, ишни судга қадар юритиш босқичида кўрсатувларни
олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқ суд-тергов амалиётини жорий этиш
бўйича сусткашлик кўзга ташланмоқда. Бундай ҳолат судда далилларни баҳолаш билан
боғлиқ айрим муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади ҳамда суднинг қонуний,
асослантирилган ва адолатли қарор чиқаришига салбий таьсир кўрсатмасдан қолмайди.
Масалан ушбу процессуал ҳаракат шу кунга қадар жами 34 маротаба (
2021 йилда 16
маротаба, 2022 йилда 4 маротаба, 2023 йилда 14 маротаба, шундан 1 таси рад қилинган
)
амалга оширилганлиги ушбу институтни қўллаш билан боғлиқ амалиётда ва
қонунчиликда муаммолар мавжудлигини яққол кўрсатади. Юқоридаги асослар,
биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессуал ҳуқуқида ишни судга
қадар юритиш босқичида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институти
янги институтлардан бири бўлгани боис илмий-назарий тадқиқот олиб боришни тақозо
қилиши; иккинчидан эса мазкур инситутни суд-тергов амалиётида қўллашда
оқсоқликка йўл қўйилаётганлиги сабабларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва
амалдаги қонунчиликни мазкур масала бўйича янада такомиллаштириш
йўл-йўриқларини излашга ундайди.
Фикримизча, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш – ишни судга қадар
юритиш босқичида далилларни мустаҳкамлаб қўйиш ва уларга баҳо бериш мақсадида
гувоҳ, жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарни кейинчалик ишни судга қадар юритиш
ва суд муҳокамаси чоғида сўроқ қилиш имконияти бўлмаслиги ҳақида жиноят
процессуал қонунчиликда белгиланган объектив сабаблар мавжуд бўлган ҳолларда, суд
томонидан суд тергови ёрдамида сўроқ қилиш орқали ўтказиладиган процессуал
ҳаракатдир.
Жиноят ишлари юзасидан исботлашни тўлиқлигини таъминлаш ва процесс
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилинишини янада кучайтириш
мақсадида 2020 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон
Республикасининг жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
20
қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” ЎРҚ-617-сон Қонуни
2
қабул
қилинди. Ушбу қонунга кўра, ЖПКда мавжуд бўлган ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса
содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш ва шахсни
ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш процессуал
ҳаракатлари видеоёзув орқали қайд қилиниши шартлиги белгилаб қўйилди.
Бу эса ўз навбатида, юқоридаги процессуал ёки тергов ҳаракатларини ўтказиш
учун масъул мансабдор шахслар томонидан масъулиятни янада ошириш лозимлигини
англатади. Бундан ташқари, мазкур тартиб – таомиллар юқорида кўрсатиб ўтилган
тергов ва процессуал ҳаракатларни ўтказиш жараёнида қонунийлик, ҳақиқатни
аниқлаш ва далилларга баҳо беришда холисликни таъминлайди.
ЖПКнинг 121
4
-моддасида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тартиби
белгиланган бўлиб, ушбу модданинг тўртинчи қисмида суд мажлиси аудио ва
видеоёзувдан фойдаланган ҳолда, шунингдек видеоконферецалоқа режимида
ўтказилиши мумкинлиги акс этган.
Фикримизча, мазкур қисмдаги “мумкин” сўзини “шарт” сўзига алмаштирилиши
керак. Зеро, мумкин атамаси мазмунидан ўтказмаса ҳам бўлади деган маъно англаш
қийин эмас. Таъкидлаш жоиз, айнан мазкур процессуал ҳаракатнинг хусусияти ва
келгусида суд томонидан далилларни баҳолашда муҳим эканидан келиб чиқиб уни
ўтказиш билан боғлиқ суд тергови ҳеч истисносиз видеоёзувга олиниш шарт. Қолаверса,
шу орқали кейинчалик суд муҳокамаси вақтида иш бўйича процесс иштирокчилари
томонидан қўшимча саволлар туғилишини олди олинади. Шунингдек, суд томонидан
далилларга холис баҳо бериш ва судда тортишувлик принципини рўёбга чиқарилишида
ёрдам беради. Бундай дейишга яна бир сабаб судга қадар ишни юритиш давомида
кўрсатуви олдиндан мустаҳкамланган гувоҳ, жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогар
кейинчалик суд муҳокамаси даврида иштирок этмаслиги мумкин.
А.В.Холоповнинг фикрига кўра, дастлабки тергов вақтида рақамли видеоёзув қайд
этиш техникаларидан фойдаланиш суд тергови давомида жиноятни тергов қилиш
давомида олинган энг тўлиқ ва объектив далилларни текшириш имкониятини беради.
Шу орқали суд томонидан тергов босқичида тўпланган далилларни текширишга ва
баҳолашга ижобий таъсир кўрсатади
3
.
И.Р.Силантьева эса, процессуал ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд қилиш энг
муҳим маълумотларни олишда бўлаётган жараённи ишончли, тўлиқ ва аниқ акс
эттиришини кафолатлайди ҳамда адолатнинг ошкоралиги, очиқлиги ва шаффофлиги
тамойилларини таъминлайди
4
, деб ҳисоблайди.
В.А.Родивилина ҳам И.Р.Силантьева каби, тергов ҳаракатларини видеоёзув орқали
қайд қилиш орқали олинган далилларни объективлик, равшанлик ва жараённи айнан
2
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 май кунидаги Ўзбекистон Республикасининг жиноят-
процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза
қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” ЎРҚ-617-сон қонуни.
(Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик хужжатлари миллий базаси.)
3
Холопов А.В. И
спользование видеозаписи при производстве допросов на предварительном следствии //
Криминалистика. – 2011. №1. (8) С 73-77.
https://www.procuror.spb.ru/k819.html
этилган вақт: 20.10.2023).
4
Силантьева И.Р.
Анализ протоколирования судебного заседания с использованием средств аудио- и
видеозаписи // Вестник Башкирского университета. 2013. Т. 18. №1. С. 271–274.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
21
ўша ҳолати каби такрорлаш нуқтаи назаридан ижобий томонларининг кўплиги бўйича
алоҳида ажралиб туришини таъкидлайди
5
.
Юқоридаги фикрларга қўшилган ҳолда фикримизча, суд томонидан кўрсатувларни
олдиндан мустаҳкамлаб қўйишда ўтказиладиган сўроқ қилиш жараёни видеоёзув
орқали қайд қилиниши шартлиги қуйидаги
афзалликларни
беради:
– суд томонидан ишни судга қадар юритиш давомида олинган далилларни объектив ва
тўлиқ текширилишини ҳамда уларни холисона баҳоланишини таъминлайди;
– суд муҳокамаси вақтида иш бўйича тарафлардан қўшимча саволлар туғилганда
видеоёзувни намойиш қилиш орқали уларга жавоб топиш имкониятини яратади;
– процесс иштирокчиларидан кўрсатув олишда уларга нисбатан руҳий ёки жисмоний
тазйиқлар ўтказилмаганлигига ҳамда йўналтирувчи саволлар берилмаганлигига
ишонч ҳосил қилинади. Шунингдек, процесс иштирокчиларини сўроқ қилиш давомида
берган кўрсатувларини келажакда ўзгартиришдан тийилишига олиб келади;
– процесс иштирокчиларининг кўрсатув бериш жараёнидаги хатти-ҳаракатлари ва юз-
тузилишларига қараб, маълумотларни ишончли эканлигига эришилади;
– жисмоний нуқсони бўлган шахсларни, шунингдек, фикрини баён қила олмаётган
шахсларни мутахассислар иштирокида кўрсатувларига аниқлик киритилишига
имконият яратади;
– процесс иштирокчиларининг берган кўрсатувларини сақлаш ва уларга кейинчалик
намойиш қилиш орқали ёдидан чиққан маълумотларни эслашга ва ҳолатни қайта
тиклашга ёрдам беради.
Шунингдек, ривожланган хорижий давлатларнинг яъни
АҚШ
ва
Канада
қонунчилигига кўра, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш суд мухбири томонидан
видеоёзувга олган ҳолда стенограмма шаклида амалга оширилади
6
. АҚШ
қонунчилигига асосан депозит яъни кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш
ҳаракати такомиллашиб бориши натижасида видеотасвирга олиниши ва стенограмма
шаклида қайд этилиши қуйидаги афзалликларни берган:
биринчидан,
видеотасвир гувоҳларнинг юз ифодалари ва ҳолатини аниқ кўрсатиши
сабабли уларнинг бошқа ноаниқ кўрсатувларига аниқлик киритган;
иккинчидан,
кўрсатув бераётган шахс томонидан барча маълумотлар тўлиқ ва
жисмоний шикастланишларсиз баён қилинган;
учинчидан,
видеотасвир суд мажлисида далиллар сифатида тақдим этилиб,
судьялар томонидан уларга баҳо беришда холислик таъминланган
7
.
Кўрсатувларни мустаҳкамлаб қўйиш жараёнида гувоҳ, жабрланувчи ва фуқаровий
даъвогарларнинг кўрсатувлари видеотасвирга олиниши шартлиги кейинчалик судда
кўрсатув бера олмайдиган оғир касал бўлган шахсни ўрнини босиши мумкин. Агар гувоҳ
судгача кутилмаганда вафот этадиган бўлса, жонли кўрсатув ўрнига видеотасвир
намойиш қилинади. Бу эса, ишни объектив ва тўлиқлигини янада таъминлабгина
5
Родивилина В.А.
Применение видеозаписи при производстве следственных действий: практические
рекомендации. // Вестник.
https://cyberleninka.ru/article/n/primenenie-videozapisi-pri-proizvodstve-sledstvennyh-
deystviy-prakticheskie-rekomendatsii
6
Deposition (Law).
https://en.wikipedia.org/wiki/Deposition_(law)
(Электрон манбага мурожаат этилган сана
09.12.2023)
7
The free dictionary by Farlex Source. URL:
http://legal-dictionary.thefreedictionary.com/deposition
манбага мурожаат этилган вақт: 20.10.2023).
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
22
қолмасдан, суд томонидан далилларни баҳолашда холисликни таъминлашга
эришилади. Шу сабабдан ҳам кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш жараёнини
видеоёзув орқали қайд қилиниши шарт бўлган процессуал ҳаракатларга қўшиш
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари юқорида билдирилган фикрга асосан суд томонидан
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш жараёни видеоёзув орқали қайд
қилинмаган тақдирда мақбул эмас далил сифатида қаралиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Шунингдек, судлар томонидан юқорида баён қилинган қоидани тўлиқ амалга
оширилишини таъминлаш мақсадида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш
жараёнини видеоёзувдан фойдаланган ҳолда амалга ошириш шартлигини белгилаш ва
ушбу тартиб амалга оширилмаган тақдирда далиллар мақбул эмас деб топилишини
Олий суд Пленумининг тегишли бандига киритиш лозим.
Хулоса ўринда шуни айтиш мумкинки, қонунчиликда кўрсатувларни олдиндан
мустаҳкамлаб қўйиш давомида видеоёзувдан фойдаланиш шартлиги бўйича қоида
белгилаш жиноят иши бўйича олинган далилларни кейинчалик суд томонидан якуний
қарор қабул қилишда уларга холис баҳо берилишига ёрдам беради.
References:
1.
WJP/
World
Justice
Project
(Qonun
ustuvorligi
indeksi)
https://worldjusticeproject.org/rule-of-law-index/global/2023/
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 май кунидаги Ўзбекистон
Республикасининг жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга
қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” ЎРҚ-617-сон қонуни.
(Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик хужжатлари
миллий базаси.)
3.
Холопов А.В.
Использование видеозаписи при производстве допросов на
предварительном следствии // Криминалистика. – 2011. №1. (8) С 73-77.
https://www.procuror.spb.ru/k819.html
(Электрон манбага мурожаат этилган вақт:
20.10.2023).
4.
Силантьева И.Р.
Анализ протоколирования судебного заседания с использованием
средств аудио- и видеозаписи // Вестник Башкирского университета. 2013. Т. 18. №1. С.
271–274.
5.
Родивилина В.А.
Применение видеозаписи при производстве следственных
действий:
практические
рекомендации.
//
Вестник.
6.
https://en.wikipedia.org/wiki/Deposition_(law)
мурожаат этилган сана 09.12.2023)
7.
The
free
dictionary
by
Farlex
Source.
URL:
dictionary.thefreedictionary.com/deposition
(Электрон манбага мурожаат этилган вақт:
20.10.2023).