Авторы

  • Г.С. Қодирова
    (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик лицейи)

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46403

Ключевые слова:

достон матн тил нутқ бахши кўпмаънолилик эпик маҳорат сўз туркуми сингари.

Аннотация

Ахборотда тилимизга араб тилидан кириб келган сўзлар, хусусан, амалдор, азиз, улуғ сингари сўзларнинг матндаги лексик-семантик маънолари, таҳлил этилган. Шунингдек, баъзи сўзларнинг кўп маънолилик хусусиятлари ҳам текширилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

158

“ЗЕВАРХОН” ДОСТОНИДА АРАБЧА СЎЗЛАР

Г.С.Қодирова

(Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик лицейи)

https://doi.org/10.5281/zenodo.13354283

Аннотация.

Ахборотда тилимизга араб тилидан кириб келган сўзлар, хусусан,

амалдор, азиз, улуғ сингари сўзларнинг матндаги лексик-семантик маънолари, таҳлил
этилган. Шунингдек, баъзи сўзларнинг кўп маънолилик хусусиятлари ҳам
текширилган.

Аннотация.

В докладе в тексте анализируются слова, пришедшие в наш язык из

арабского языка, в частности, лексико-семантические значения таких слов, как
официальный, дорогой, великий. Также были исследованы многозначные свойства
некоторых слов.

Annotation.

In the report, the words that entered our language from Arabic, in

particular, the lexical-semantic meanings of words such as official, dear, great, are analyzed in
the text. The polysemous properties of some words were also investigated.

Калит сўзлар:

достон, матн, тил, нутқ, бахши, кўпмаънолилик, эпик маҳорат, сўз

туркуми сингари.

Key words:

such as epic, text, language, discourse, speech, polysemy, epic skill,

vocabulary.

Ключевые слова:

такие как эпос, текст, язык, дискурс, речь, многозначность,

эпическое мастерство, словарный запас.


Биз ўрганган “Зевархон” достони матнида от сўз туркумига кирувчи тилимизга

араб тилидан ўзлашган ўттиздан ортиқ, масалан,

аввал, ажал, азоб, айб, амалдор, арз,

бадан, бало, ватан, вақт, вафо, давлат, дуо, дунё, жаллод, жамол, жасад, жафо, золим,
зот, имон, инсоф, кулфат, либос, лочин, маслаҳат, мурод, олам, ошиқ

сингари сўзлар

ўзининг кўп маънолилик хусусиятларини намоён қилганлиги аниқланди. Қуйида
улардан айримларининг матн таркибида қўлланиш ҳолатини кузатамиз.

Амалдор

сўзи тилимизга араб тилидан ўзлашган сўз бўлиб, нуфузли луғатларда

унинг битта маъноси амал эгаси, мансаб-амал эгаси, лавозимли шахс маъноси
мавжудлиги қайд этилган. Биз ўрганган “Зевархон” достони матнида мазкур лексема
бир қатор маъноларни ифодалаб келишини кузатдик:

“Мансабдор, юқори лавозимли шахснинг мавжудлиги”

:

Пошшойимиз қошида

қанча амалдор, // У ерда ҳам қанча дардманд кишилар (141); Зангарда бор эди қанча
амалдор (152).

“Миннатдорчилик, ҳайриҳоҳлик”:

Сиздан ўзгани бу қуш билмади, //

Миннатдорлик қилди қанча амалдор (169).

“Мансаб-амал эгаси бўлмоқ”:

Оқшом ётиб, эрта-мертан тонг отди. Ҳасанхонни

чақириб бекларбеги амал бериб, ўзининг қошида сипоҳ - амалдор қилиб қуйди (175).

“Хизмат қилувчи мансабдор”:

Менинг ўлкам эди Чинмочин шаҳар, //

Хизматимда тайёр эди амалдор. // Чинмочинда менда шану шавкат бор, //
Хизматимни қилар эди кўп беклар (178-179).

“Муайян жойдан чиқиб, хулосага келмоқ”:

Амалдорлар, шабгирлар ундан

кетади, // Зиндоннинг бошига булар етади, // Неча сўзни амалдорлар айтади (189).


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

159

“Буйруқ-топшириқ бермоқ”:

Амалдор кўнглимда сенга айтаман. // Уч кунгача

бунда ҳеч қайсинг бўлма, // Жонзод бўлсанг бунда ҳеч қайсинг қолма. //

Энди тилимизга араб тилидан ўзлашган сўз сифатида кириб келган

асл (асил),

асли

сингари сўзларнинг достон матнида қўлланилиш жараёнига ва унда ифодаланган

маъноларга эътиборни қаратамиз:

асл→асли:

нуфузли луғатларнинг бирида

асл

сўзининг қуйидаги маънолари қайд

этилган: 1.келиб чиқиши, келиб чиқиш эътибори билан қарашлилиги; насли, таги;
2.келиб чиққан (асос) жойи; 3.чин, чинакам, ҳақиқий (ЎТИЛ, 1, 106-107).

Асли

сўзи ҳам

мазкур маъноларнинг биринчиси ва иккинчиси, шунингдек, ҳақиқат эътибори билан,
аслида; одатга кўра, табиатан; аслида каби маъноларни ифодалаши мумкин (ЎТИЛ, 1,
107). Биз ўрганган “Зевархон” достонида мазкур сўзлар матн таркибида қуйидаги
маъноларини ифодалаши аниқланди:

Асл:

Шундай асл қиз сенинг тенгингми? // Не иш бошлаб кўп ғавғолар қиласан

(164). Матндаги

асл

сўзи достон матнида фақат бир марта қўлланилган ва

чин,

чинакам, ҳақиқий

маъноларини ифодалашга хизмат қилган. Бу матн қирқ

қароқчиларнинг бошлиғи Саъдулла калга айтган сўзига тегишлидир.

Келиб чиқиши, насли

:

Шамшоддир менинг юртим, // Заргардир асли зотим (122);

Зевар асли Боғдод элда туради, // Табибликни касб қилиб юради (141).

Фикрнинг тўғрилигини (эпик қаҳрамоннинг шундай муносабатини)

билдиради, аслида:

Мен билмайман асли Луқмондан қолган, // Ҳазрати Луқмоннинг

шогирди бўлган. // Ўтган табибларнинг барини билган, // Шундай доно киши Зангарга
келган (142).

Бошланиши, асли:

Ул шоҳнинг кўнглига ғало-ғул тушди, // Дардманд эди асли,

подшо дарди бор, // Табиб деса кўнглидагин қаратар. // -Ундай бўлса бориб бергайсан
хабар, // Мени давлатима оп келмоқ даркор (142).

Асли, олдиндан:

Узоқ йўлга сафар қилиб бораман, // Сўйламайсан асли ўзинг

биласан. // Нима деб сўйласак тушиб турасан (143).

Ҳақиқатан эътибор билан, асли:

Ўрлик билан юрдинг умр кечириб, // Йўлли

бўлдинг, қолди бахтинг очилиб. // Чопган экан асли сенинг иқболинг, // Асли бу жаҳонда
йўқдир бу ёринг (165).

Ҳақиқатан ҳам, тўғриси:

Асли ўзим таркидунё қилганман, // Бир гап билан туя

миниб юрганман (168).

Айнан, асли:

Тунлари ғамга чулғонган, // Бу расминг бунда қолган, // Асли ўзинг

қайда, жонон? (187) каби.

“Зевархон” достони матнида от сўз туркумига кирувчи араб тилидан ўзлашган

лексемалардаги кўп маънолилик хусусиятларни ўрганиш давомида яна белги-
хусусиятни ифода этувчи сўзларда ҳам айни масала мавжудлигини кузатдик. Масалан

улуғ

лексемасини олайлик. Бу сўз “эгалланган ўрни, ҳажми ғоят йирик, жуда катта,

улкан, буюк” каби (ЎТИЛ, 4, 280) маъноларни ифодалаганлиги нуфузли луҳатларда
қайд этилган. Бу сўз достонда бир мартагина қўлланган ва “буюк, ёши катта, обрўли”
маъносини ифодалашга хизмат қилган:

Шаҳаншоҳлар ҳар шаҳарда, // Чорвадорлар

кезар чўлда. // Улуғ киши назаркарда // Дуосин олган яхшироқ (139).

Тилимизга араб тилидан ўзлашган ва “улуғ, қадрли” каби маъноларини

англатувчи

“азиз”

сўзи ҳам достон матнида учрайди. Бу сўз бор-йўғи беш марта


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

160

қўлланган, унинг шаклдошларидан

азизлаб, азизлардан, азизларни, азизни

сингарилар 1

мартадан учрайди. Гап бу ерда уларнинг статистикаси эмас, балки қайси маъноларда
қўлланиши ҳақида бормоғи лозим. Бизнинг аниқлаган маълумотлар қуйидагилардан
иборатдир:

Эъзоз-эътиборга, иззат-икромга лойиқ, ардоқли:

Сулаймон давлатли азиз

султоним, // Гул юзли султоним, ҳолинг на бўлди? (123); Мен келаман бунда йўлларни
юриб, // Ўтказганман қанча азизни кўриб, // Ғилмонларман мен ҳам суҳбатим қуриб
(168)

. Бу матнларнинг биринчисида

азиз султоним

бирикмаси “подшоҳим” маъносини,

иккинчисидаги

азиз

сўзи “азиз-авлиёлар” маъносида, учинчисидаги

ғилмонлар

сўзи

арабча “ғулом” сўзининг кўплиги бўлганлиги боис болалар, йигитлар; хизматлар
маъносини ифодалаган. Исломий-диний тасаввурга кўра

ғилмон

сўзи жаннатда хизмат

қиладиган ёш, гўзал йигит маъносида қўлланади. Халқ достонлари тилида бу сўзнинг
кўчма маъноси ҳам мавжуд (гўзал қиз, аёл, пари каби). Масалан, “Юсуф ва Аҳмад”
достонида қуйидаги мисраларда айни лисоний ҳолат кузатилади:

“Ҳузур кўриб

ғилмонларни қучганлар, бекларим жонингга қурбон бўлайин”.

Кўрамизки, иккинчи

мисолдаги

ғилмонлар

сўзи эпик қаҳрамонлардан бири Маликаи Хубон нутқида

қўлланган ва матнда унинг сафдошлари ҳисобланган йигитлар, хизматкорлар назарда
тутилмоқда.

Ҳаёт учун энг қадрли, тенги йўқ:

Бу ерда кесилур бу азиз бошим, // Мендан

хабари йўқ қавм-қардошим. // Заҳар-заққум бўлди бу ичган ошим! (146); Бугун кесилади
бу азиз бошим. // Ўлиб кетсам йўқдир юрар йўлдошим (146); Бу азиз бошим чанг бўлиб, //
Дийдаларим пурнам бўлиб (160)

каби.

Қадрли, нигоҳига тушмоқ, улуғ:

Подшо рўпара бўлгандан Ҳасан вазирни таниди. -

Бу ёққа чиқиб ўлтиринг, меҳмон, — деб ўтқизиб, дастурхон ёздириб, олдига таом тайёр
қилдириб қўйди. Ҳасанхон айтди: -Худо азиз қилган одам ҳеч ерда хор бўлмайди экан
(174).

Улуғлаб, қадрлаб, ҳурматлаб:

Подшо тошқини келиб, буларнинг хизматини

билиб, азизлаб, ҳурмат қилиб, энди табиблар, тила мақсадингни, деб турибди (149).

Мўъжиза кўрсатувчи, каромат, башорат қилувчи

:

Бир гап билан туя миниб

юрганман, // Азизларни зиёрат қип кўрганман. // Азизлардан нажот топиб қолганман,
// Отамда бор эди у шону шавкат (168).

References:

1.

Зевархон // Баҳром ва Гуландом. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат

нашриёти, 1986.
2.

Жуманазарова Г. Фозил Йўлдош ўғли достонларининг лингвопоэтикаси. Т. 2012.

3.

Ўринбоева Д. “Ўзбек халқ оғзаки ижоди асарларининг қиёсий частотали луғати”.

Самарқанд, СамДУ нашри, 2017.

Библиографические ссылки

Зевархон // Баҳром ва Гуландом. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986.

Жуманазарова Г. Фозил Йўлдош ўғли достонларининг лингвопоэтикаси. Т. 2012.

Ўринбоева Д. “Ўзбек халқ оғзаки ижоди асарларининг қиёсий частотали луғати”. Самарқанд, СамДУ нашри, 2017.