Авторы

  • Моҳира Анкабаева
    Жиззах давлат педагогика университети Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46404

Ключевые слова:

адиб ғариб Каъба Бухоро тўй – чавғон Чодак Шоҳруҳбий Абулфайзхон Ар – рисола ад давриййа Муҳаммад Шариф Бухорий Абдулғозий Турди Фароғий Сўфи Оллоёр Юсуф Қорабоғий Абу Абдулло ас – Сиёлқутий Муҳибулло ал – Ҳиндий Мирзо Абдулқодир Бедил Вафоий Мулло Масти Охунд Назр Равнақ Андалиб Роқим Нишотий Машраб Ҳувайдо Умар Боқий.

Аннотация

Ушбу мақолада Чимён фарзанди Хожамназар Ҳувайдо яшаган даврнинг ижтимоий – сиёсий ва адабий муҳити ҳақида фикр юритилади.  Хожамназар Ҳувайдо яшаган ва ижод қилган давр мураккаблиги ва қатор фожеаларга бойлиги билан  тадқиқ марказида туради. Ҳувайдо яшаган тарихий давр Мовароуннаҳрда  фан ва маданият, ижтимоий- маънавий фикр тараққиёти, уларнинг мавжуд замондошларга муносабати ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳолда ривожланганлиги таҳлилга тортилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

153

ХОЖАМНАЗАР ҲУВАЙДО ЯШАГАН ДАВРНИНГ ИЖТИМОИЙ – СИЁСИЙ

ВА АДАБИЙ МУҲИТИ

Анкабаева Моҳира Мурадовна

Жиззах давлат педагогика университети

Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13347031

Аннотация

Ушбу мақолада Чимён фарзанди Хожамназар Ҳувайдо яшаган даврнинг ижтимоий

– сиёсий ва адабий муҳити ҳақида фикр юритилади. Хожамназар Ҳувайдо яшаган ва
ижод қилган давр мураккаблиги ва қатор фожеаларга бойлиги билан тадқиқ
марказида туради. Ҳувайдо яшаган тарихий давр Мовароуннаҳрда фан ва маданият,
ижтимоий- маънавий фикр тараққиёти, уларнинг мавжуд замондошларга муносабати
ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳолда ривожланганлиги таҳлилга тортилган.

Калит сўзлар:

адиб, ғариб, Каъба, Бухоро, тўй – чавғон, Чодак, Шоҳруҳбий,

Абулфайзхон, Ар – рисола ад давриййа, Муҳаммад Шариф Бухорий, Абдулғозий , Турди
Фароғий , Сўфи Оллоёр, Юсуф Қорабоғий, Абу Абдулло ас – Сиёлқутий, Муҳибулло ал –
Ҳиндий, Мирзо Абдулқодир Бедил, Вафоий, Мулло Масти Охунд, Назр, Равнақ, Андалиб,
Роқим, Нишотий, Машраб, Ҳувайдо, Умар, Боқий.


Адиб ва шоир яшаган замон нотинчликларга қанчалик бой бўлмасин, адабиёт,

санъат, маънавият ва бадиият ўз ўрнида турғун тўхтаб қолмади ва шу зиддиятли
даврда ҳам Ҳувайдо каби бир қатор ижодкорлар фаолият юритдилар. Хожамназар
Ҳувайдо яшаган даврларда халқни эксплутация қилиш жуда кучайиб кетди,
дарбадарлар сони кундан – кун, йилдан – йил ортиб борди. Уларни ҳимоя қилувчи
ҳақгўйларнинг ўзлари ҳам гадой, ғариб, қаландарона умр ўтказа бошлади ва бунинг
оқибатида, кўчага ҳайдалган қашшоқларни ҳимоя қилувчилар пайдо бўлди. Ҳимоясиз
халқнинг ҳаётини ўз кўзи билан кўрган, ҳаттоки, ўз бошидан кечирган Ҳувайдо ҳам
замондошларини фожиали ҳаётини акс эттирувчи асарлар яратишга ҳаракат қилди.

Ҳувайдо ижодини кузатар эканмиз, шоир асарларида Машрабдагидек

ҳимоясизлар ҳаёти манзараси билан танишамиз. Қашшоқлар ҳаётини акс эттиришда,
Ҳувайдо Машраб ижодий анъаналарини давом эттиргандай, адабиёт тарихидаги
етакчи ғоялардан бири – гуманистик мотивлар бойитиб борилгандай туюлади.

1

Айни

ҳолни бошқа тадқиқотчилар ҳам алоҳида қайд этганлигини таъкидлаймиз. Ўз яшаган
даври можароларини шоир ошиқнинг ҳол – аҳволини янада ёрқинроқ кўрсатиш учун
“гўй – чавғон” ўйинида ишлатиладиган таёқчадан ашё сифатида фойдаланади,
тўғрироғи, ошиқни ўша таёқчага қиёслайди ва катта бир ҳодисани қисқа сатрларда акс
эттиришга эришадики, бу ҳол ижодкорнинг катта маҳоратга эга эканлигини
тасдиқлайди:

Телбалардек ҳар тараф афтону хезон югуруб,
Гўй – чавгон хурда янглиғ беқарор ўлдум, дариғ.

Ҳувайдо умри давомида замондошларни, жафокаш улуғ халқни ҳимоя

қилувчилар тарафида туради, уларнинг дилини оғритмасликка чақиради. Ғарибларга

1

Худайбердиев А. Жизнь и творчество Ходжаназара Хувайдо. Дисс...канд.фил.наук. –Т.: 1990. Стр.: 42.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

154

нисбатан қўлланилган хилма – ҳил ножўя ҳаракатлар, барча гуноҳлардан энг оғир,
юзта Каъба қурганда ҳам савоби унинг ўрнини қоплай олмаслигини барала уқтиради:

Ғарибни кўнглини бузмак гуноҳи беадад эрмиш,
Кафорат бўлмағой юз Каъбани қайтиб бино қилсанг.

Бу мисраларда биз ўрганган ижодкор гуманизмининг энг юксак чўққисини

кўрсатувчи шоҳ байтлардан биргинаси дейиш мумкин. А. Ҳудойбердиевнинг ҳақли
таъкидлашича, Ҳувайдо бу даражага ўз – ўзидан эмас, кўриб ўтганимиздек, Навоий ва
Машрабнинг илғор адабий тажрибаларини ўзлаштириш натижасидагина етиб келди.

2

Хожамназар Ҳувайдо яшаган ва ижод қилган давр ўзининг жуда ҳам

мураккаблиги ва қатор фожеаларга бойлиги билан турли асарлардан муносиб ўрин
олганди. Аслида бу давр Марказий Осиёда ижтимоий – сиёсий барқарорлик авж олган,
аштархонийлар сулоласининг сўнгги вакили Абулфайзхон (1711-1747) ҳукумати
инқирозга юз ўгирган, чекка вилоятларда сиёсий бошбоқдоқлик ва солиқлар зулмидан
норозилик кучайган, хусусан, Чодак, (Чуст шаҳридан 30 км шарқдаги қишлоқ)
саййидлари Бухоро амирлигидан мустақил бўлган Фарғона хонлигини ташкил этишга
киришган, минглар уруғининг энг обрўли зодагонларидан бири бўлган Шоҳруҳбий
уларнинг ёрдами билан Хўқанд хонлигини ташкил этган (1709 й) йилларга тўғри
келди.

3

Тарих саҳифалари ва тарихий воқеликка назар ташлаганимизда, ўша даврдаги

мавжуд сиёсий тузум босими халқ оммаси қаддини батамом буккан эди.

Тинимсиз урушлар, ҳаддан ташқари оғир солиқлар, маҳаллий ҳокимларнинг

бебошликлари устига тез- тез бўлиб турган табиий офатлар (қурғоқчилик, ҳашарот
босиши) ҳам мамлакатнинг иқтисодий аҳволини издан чиқарди, халқнинг аҳволини
янада ночорлаштирди.

Мана шундай машъум ҳолатлар тинимсиз давом этган бўлса-да, Ҳувайдо яшаган

тарихий давр хусусан Мовароуннаҳрда фан ва маданият, ижтимоий- маънавий фикр
тараққиёти, уларнинг мавжуд замондошларга муносабати ўзига хос хусусиятларга эга
бўлган ҳолда ривожланди. Хусусан, проф. М. Ҳошимхоновнинг қайд этишича,
ижтимоий–маънавий фикр тараққиёти ва бадииятида Муҳаммад Шариф Бухорий,
Абдулғозий , Турди Фароғий , Сўфи Оллоёр, Юсуф Қорабоғий, Абу Абдулло ас –
Сиёлқутий, Муҳибулло ал – Ҳиндий, Мирзо Абдулқодир Бедил, Вафоий, Мулло Масти
Охунд, Назр, Равнақ, Андалиб, Роқим, Нишотий, Машраб, Ҳувайдо, Умар, Боқий ва
бошқа мутафаккирлар тарихий – тадрижий даврнинг мураккаб жарёнида эл – юрт
назарига тушган илғор фан арбоблари, атоқли шоир ва олимлар, тақдири мураккаб
истеъдодли алломалари эдилар. Улар асарларининг тили, кўтарган ғоялари
ҳамоҳанглигига кўра бир – бирига яқин турган маслакдош эдилар

4

.

Қўқон хонлари халқнинг ижтимоий – иқтисодий ва маданий даражасини кўтариш

чораларини излашган. Ижодкорларга раҳнамолик қилиб, рағбатлантиришган. Адабиёт
ва санъат ривожига имкон яратишган. Улар воситасида халқнинг маънавий камолига
таъсир ўтказишган.

2

Худайбердиев А. Жизнь и творчество Ходжаназара Хувайдо. Дисс...канд.фил.наук. –Т.: 1990. Стр.: 43

3

Қодирқул Рўзматзода. Хожамназар Ҳувайдонинг тасаввуфий қарашлари. Монография. –Т.: “ZILOL

BULOQ”? 2019. Б.: 11.

4

Ҳошимхонов М. Машраби мўътабар ўзум. Тошкент, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонаси нашриёти, 2007. Б.: 40.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

155

XVIII аср I ярмида Қўқон адабий муҳити ташкил топа бошлаган. Жумладан, бу

борада Мирзо Олим “Ансобус – салотин” асарида 1732 – 1733 йилларда Абдулкаримхон
даври ҳақида шундай ёзган: “Абдулкаримхон ... хизматиға эшон, мулло, олим
Конибодомий ва домулло, олим Намангоний келиб суҳбат тутар эрдилар. Аларнинг
суҳбатидан ифода ва истифода топиб, неча умумий диний ва кашф яқиниға олим ва
кошиф бўлиб камолот ҳосил қилди.

5

Баъзи тадқиқотларда XVII - XVIII асрларда кўзга кўринган шоирлар яшаб ижод

этмаган, адабий - бадиий ижодиёт ривожланмаган деган мулоҳазалар ҳам учрайди.
Лекин кейинги йилларда олиб борилган қатор изланишлар натижасида бу фикрнинг
бирёқлама эканлигини кўрсатди. Бизназарда тутаётган тарихий бир даврда ижтимоий
фикр тараққиётига ва бадииятига ҳисса қўшган, шоир ва адиблар Юсуф Қорабоғий,
Муҳаммад Шариф Бухорий, Иноятулло Бухорий, ал – Ҳиравий ва Ҳусайн ал – Холхолий
каби мутафаккирлар етишиб чиқди.

Файласуф ибн Муҳаммад Юсуф ал – Қорабоғий ал – Муҳаммад Шоҳий

6

жамият

маънавий ҳаётида ҳурфикрлилик ғояларини тарғиб этган йирик олим ҳисобланади. У
асли озарбайжонлик бўлиб, мамлакатни турклар ишғол қилган даврда
Мовароуннаҳрга қочиб келишга мажбур бўлди ва Самарқандда, кейинчалик Бухорода
яшади.

7

Ҳувайдо яшаган даврдаги маънавий ҳаётнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз

юритилганда, дастлаб Муҳаммад Шариф Бухорий (1609-1697 Бухоро), тўғрисида
мухтасар тўхталиш жоиз, деб ҳисоблаймиз. Унинг кенг фақатгина ижодида бадииятга
оид билимларнигина эмас, балки илмнинг тарих, шеърият, ҳуқуқ, тилшунослик,
адабиёт каби жабҳаларини ҳам қамраб олингани, унинг бизгача йигирмадан ортиқ
асари етиб келганлигини таъкидлаш лозим. Масалан, улардан “Ар – рисола ад
давриййа” (“Даврийлик ҳақидаги рисола”), асари Бухорода ёзилган. Яна “Рисолату
истизами давр мин тасасул” (“Даврийликнинг муттасилликка зарурий тобеълиги
ҳақида”) рисоласи шулар жумласидандир. Муаллифнинг яна бир машҳур асари
“Такаммуле ат – татимме” (Татимматул тўлдирилиши”) бўлиб, у мазмун – моҳиятига
кўра Юсуф Қорабоғийнинг “Татимматул хавоши фи изолатил ғавоши” (“Ноаниқларни
тузатишда ҳошияларнинг якунланиши”) номли илмий- бадиий ва фалсафий асарига
тўлдириш, шарҳ тарзида ёзилганлигини соҳа илм аҳли яхши билишади.

Ислом дини асосларини ва тасаввуф тариқатларини инқирозга маҳкум этувчи

бундай иллат фақат Хожамназар Ҳувайдо яшаган давр учунгина эмас, балки XVII
асрдаги бутун Марказий Осиё ҳудуди учун хос бўлиб, бундай иллатга қарши Бобораҳим
Машраб ва Сўфи Оллоёрнинг муросасиз курашганлигидан гувоҳлик берувчи бир неча
адабий далиллар келтиришимиз мумкин. Хусусан, бу ўринда, Бобораҳим Машрабнинг
ёлғончи, ситамгар, таъмагир саййидлар, мулло ва хожа (эшон)лар қаторида мусулмон
бўлишдан кўра, инсоф – диёнатли кофирларга раҳнамо бўлишни афзал кўриши бежиз
бўлмаганлиигини таъкидлаймиз:

Мазлум эллар инграшиб, ким парча нонға зор эса,

5

Қаюмов А . Қўқон адабий муҳити. Т.: “Фан”. 1961, Б.: 41. (“Ансобус – салотин, 18-б варақ”.)

6

Нуритдинов М. Юсуф Қорабоғий ва Ўрта Осиёда XVI - XVII асрлардаги ижтимоий – фалсафий фикр. Т.:

“Фан”, 1991. Б.: 42.

7

Ўша асар, Б.: 46.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

156

Куфр элиға Машрабидек раҳнамо пайдо бўлур.

8

Шунингдек, Бобораҳим Машраб билан бир тарихий даврда яшаб, ижод қилган

Сўфи Оллоёрнинг шариатга мутлақо зид сохта тариқатларга қарши эканлигини, унинг
қуйидаги мисралари тасдиқлай олади:

Алар ўзлариға ориф қўйиб от
Ўқурлар омиларга яхши абёт...

Ёки Сўфи Оллоёр бундай сохта тариқатчилар бир нечта эканлигини алоҳида

таъкидлаб ёзади:

Бўлубдур ҳам тақи бир фирқа пайдо
Оти мўъмин, вале нафсига шайдо.

Хожамназар Ҳувайдонинг ўзига замондош бўлган таъмагир, ёлғончи, диёнатсиз

ва сохта шайхларга қарши уларнинг гуноҳлари ва ёмон кирдикорларини худди
ўзининг шахсий гуноҳлари сифатида фош этиши нақшбандия тариқати ғояларига
содиқ эканлини тасдиқловчи муҳим далил бўла олади. Эътибор қиламиз:

Гунаҳ айлаб бирикмаган кичикдин то қариғунча,
Худодин қўрқмаган, инсофи йўқ, юзи қаро кулман.

9

Ҳувайдо фақатгина бу билангина кифояланиб қолмайди, балки у ўз илмига амал

қилмайдиган, икки кунлик дунё роҳати, айшу ишрати йўлида таъмагирлик, риёкорлик
қиладиган шайх ва муллоларни шайтон деб атаганлигини кузатамиз:

Ду рўза иззати дунё учун, эй хожау мулло,
Ўқиб илмингга қилмасанг амал монанди шайтонсан

.

10

Хуллас , Хожамназар Ҳувайдо ўз замонасининг илғор фарзанди ва ижодкори

сифатида тарихий давр ўртага қўйган ўта мураккаб муаммоларни ҳал этишга интилди.
Ўзига яқин замондош бўлган буюк мутасаввиф шоирлар Бобораҳим Машраб, Сўфи
Оллоёрнинг илғор тасаввуфий ғояларини ижодий ривожлантирди.

11

Азиз ватандошимиз, оташнафас шоир Ҳожамназар Ҳувайдо ўзининг ўлмас илмий

– адабий мероси билан миллионлаб кишиларни баҳраманд қилган ва келмоқда. Неча
йиллар ўтибдики, унинг сеҳрли шеъру ғазаллари ҳануз инсонларни ўзига мафтун
этиб, қалбларини титратмоқда. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки Ҳувайдо асарлари
бадиий юксаклиги, ҳис – туйғуларнинг қайноқлиги, нозик фикрлар билан
суғорилганлиги, халқ ижодиётига хос ва мос бўлган маъно ва мазмунларга бойлиги,
мусиқийлиги, қўйингки, бутун – бутун маънавий жозибаси билан барчани сеҳрлайди.

References:

1.

Худайбердиев А. Жизнь и творчество Ходжаназара Хувайдо. Дисс...канд.фил.наук. –

Т.: 1990.
2.

Қодирқул Рўзматзода. Хожамназар Ҳувайдонинг тасаввуфий қарашлари.

Монография. –Т.: “ZILOL BULOQ”? 2019.
3.

Ҳошимхонов М. Машраби мўътабар ўзум. Тошкент, Алишер Навоий номидаги

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007.

8

Машраб. Девон. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. Б.: 308.

9

Хожамназар Ҳувайдо. Девон. Иккинчи нашр. –Т.: Янги аср авлоди , 2017. Б.: 186-187.

10

Ўша асар,Б.: 180-181.

11

Қодирқул Рўзматзода. Хожамназар Ҳувайдонинг тасаввуфий қарашлари.

“ZILOL BULOQ”. 2019

Б.: 16.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

157

4.

Қаюмов А . Қўқон адабий муҳити. Т.: “Фан”. 1961, Б.: 41. (“Ансобус – салотин, 18-б

варақ”.)
5.

Нуритдинов М. Юсуф Қорабоғий ва Ўрта Осиёда XVI - XVII асрлардаги ижтимоий –

фалсафий фикр. Т.: “Фан”, 1991
6.

Машраб. Девон. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.

7.

Хожамназар Ҳувайдо. Девон. Иккинчи нашр. –Т.: Янги аср авлоди , 2017.

Библиографические ссылки

Худайбердиев А. Жизнь и творчество Ходжаназара Хувайдо. Дисс...канд.фил.наук. –Т.: 1990.

Қодирқул Рўзматзода. Хожамназар Ҳувайдонинг тасаввуфий қарашлари. Монография. –Т.: “ZILOL BULOQ”? 2019.

Ҳошимхонов М. Машраби мўътабар ўзум. Тошкент, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007.

Қаюмов А . Қўқон адабий муҳити. Т.: “Фан”. 1961, Б.: 41. (“Ансобус – салотин, 18-б варақ”.)

Нуритдинов М. Юсуф Қорабоғий ва Ўрта Осиёда XVI - XVII асрлардаги ижтимоий – фалсафий фикр. Т.: “Фан”, 1991

Машраб. Девон. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.

Хожамназар Ҳувайдо. Девон. Иккинчи нашр. –Т.: Янги аср авлоди , 2017.