ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
79
8-СИНФДА “КУНТУҒМИШ” ДОСТОНИНИ ЎРГАНИШНИНГ ТАҲЛИЛ
УСУЛЛАРИ
Нурбоев Ширинбек
(ЖДПУ ўқитувчиси)
https://doi.org/10.5281/zenodo.13326621
Аннотация:
Ушбу мақолада ушбу достонни дидиактик таҳлил усуллари, хусусан,
мант ва образлар таҳлилининг ўзига хос хусусиятлари, мезонлари,шунингдек, мезон ва
усуллари ҳақида сўз юритилган.
Калит сўзлар:
дарслик, ўқув дастури, достон, омил, Эргаш шоир, бахши,савол-
топшириқ, таҳлил, қадрият, сюжет.
Бадиий асарларнинг дидактик таҳлили, қандай хусусиятларга эга ва қандай
усуллар орқали амалга оширилади? Ушбу назарий саволнинг ечимини топиш учун
илмий манбаларга мурожаат қиламиз. Таниқли методист олим Қ.Йўлдошев
қуйидагиларни таъкидлайди: “Ўқув (дидактик) таҳлили жамоат шаклида оширилиб
бадиий асарнинг ҳозирги ҳаётий ва бадиий мантиғи ва ҳамда эстетик ўзига хослигини
англаш орқали ўқувчиларда эзгу маънавий сифатларни шакллантиришга
йўналтирилган эстетик – педагог фаолиятдир”
1
. Бошқа илмий манбаларда дидактик
таҳлил қуйидаги усуллар орқали амалга оширилиши қайд этилган:
1.
Матн асосидаги (текстуал) таҳлил;
2.
Образлар асосидаги таҳлил;
3.
Муаммоли ўқув таҳлили
2
.
“Адабиёт” дарсликларидаги бадиий асарларнинг ўқув дидактик таҳлили ўқув
машғулотида билим олувчиларнинг ёш хусусиятлари, интеллектуал имкониятларига
қараб амалга оширилади. Дидактик таҳлилнинг таъкидланган ҳар бир турининг ўзига
хос мезонлари ва хусусиятлари мавжуд. Масалан, Матн асосидаги (текстуал) таҳлилда
энг аввало, муҳокамага қўйилган асар матнининг структураси (қурилиш таркиби), матн
мантиғи, етакчи ғоялар, асосий маъно ва бадиий жозибадорлик таҳлили устуворлик
қилади, матннинг эстетик моҳияти иккинчи режага тушиб қолади. Бадиий асарнинг
образлар асосидаги таҳлилида таълим берувчи (ўқитувчи) ва таълим олувчи
(ўқувчи)ларнинг асосий эътибори муҳокамадаги асарнинг образ (тимсол)ларига,
уларнинг хатти – ҳаракатлари, ички ҳис – туйғулари, мақсади ва ўйларига қаратилади.
Асар матнининг бадиий жозибаси образлар таснифига эътиборни қаратиш ва таҳлил
қилиш, улар руҳиятини очиш ва энг муҳими, ўқув – билиш компетентликни
ривожлантиришда кўзга ташланади. Бу усулда таҳлилда ўқитувчи йўналиш беради,
ўқувчи таълим олувчи сифатида фаол иштирок этадилар. Бадиий асар дидактик
таҳлилининг учинчиси – муаммоли ўқув таҳлилининг мазмун – моҳиятига эса
олдингилардан бутунлай фарқланади. Унда таълим берувчи (ўқитувчи) етакчилик
қилади: бадиий асар матнидан келиб чиқиб, бадиий ёки бирор бир ҳаётий муаммо
қўяди, савол – топшириқларни ўқувчиларга беради, уларни қўйилган муаммонинг
ечимини
топишга
ўқувчилар
диққати
йўналтирилади,
сўнг
муҳокамани
умумлаштиради.
1
Йўлдош Қ., Йўлдош М. Бадиий таҳлил асослари. – Т.: “Камалак”, 2016., - 264 –б.
2
Ступина В.Н. Методика анализа художественного произведения. – Курген, ИПКПРО., 2005, -11-С.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
80
Дидактик (ўқув) таҳлилда ўқувчилар адабий тимсолларни ўз тақдири ва ўзига хос
табиатига эга тирик кишилар тарзида қабул қилишларига эришиш мақсадга
мувофиқдир. Шундагина, бу тимсоллар туйган туйғулар, уларнинг шодлиг – у қайғулари
тарбияланувчиларга ҳам “юқади”, яъни ўз таъсирини кўрсатади. Айни замонда,
уларнинг тарбияланиши ва ривожланишига ўз ижобий таъсирини кўрсатади
(1)
.
Бадиий асарлар дидактик таҳлили мобайнида тимсолларнинг ижобий ва салбий
каби бир – бирига зид гуруҳларга ажратилишига йўл қўймаслик, ҳар бир бадиий
тимсолни ўзи қарама – қарши табиатли кишилар нуқтаи назаридан тўғри баҳолашга
эришиш лозимлиги бугунги методика илмида алоҳида аҳамият касб этади
(2)
.Иқтибос
сифатида берилган малоҳазалардан келиб чиқадиган хулоса шуки, бадиий асар
таҳлилида ўқитувчи энг аввало, ўқувчи – шогиртларига атрофдаги одамларни яхши ёки
ёмонга ажратиш мумкин эмаслигини, ҳаётдаги ҳар бир киши табиатида ижобий ва
салбий характер – хусуиятлар мавжудлигини қайта – қайта таъкидлаган ҳолда муҳокама
қилинаётган ҳар бир асар тимсоллари мисолида тушунтириб, улар онгига сингдириб
боришлари зарур. Айтилган мулоҳазаларга яна қўшимча қилиб таъкидламоқчимизки,
ҳар бир бадиий асар таҳлилида ўқувчилар устозлари назарда тутган етакчи фикрларни
ўзлаштириб олиш билан бирга, уни инсон сифатида ҳаяжонлантирган ҳақиқатлар,
асарда содир бўлган хилма – ҳил воқеа-ҳодисаларни туйишлари, китобхон сифатида
бадиий образга нисбатан муносабатлари энг муҳим омиллардан бири саналади.
Дидактик таҳлил давомида ўқувчиларда муайян фикрнинг пайдо бўлиши, тимсолларга
бирор бир муносабат уйғотишга, ўқитувчи назарда тутган адабий далилларга мос
келиши – келмаслигидан қатъий назар, ўз қарашларини белгилаб олиши мақсадга
мувофиқ бўлади. Шу маънода “Адабиёт” дарслигидаги ҳар бир асарнинг дидактик (ўқув)
таҳлилида ўқитувчи юқорида таъкидлаганимиз матн ёки образ асосидаги таҳлилими,
ёки бўлмаса, муаммоли ўқув таҳлилими, барибир улар таяниб машғулотни олиб
борсагина, иккала томон (таълим берувчи ва таълим олувчи) кўзланган мақсадга
эришилади, натижада якунланган машғулотда самарадорлик устуворлик қилади.
8-синф “Адабиёт” дарслигидан ўрин олган Эргаш Жуманбулбул ўғлининг
“Кунтуғмиш” достонини дидактик (ўқув) таҳлили усулларидан фойдаланиб ўрганишни
мақсадга мувофиқ, деб топдик. Мазкур достонни ўрганиш учун дастурда 4 соат вақт
ажратилган.
Достонни дидактик таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда ўрганиш мақсадида
ўқитувчи томонидан анча илгари муддатда – ўқув йилининг бошида ёки чоракликнинг
бошланишидаёқ ўқувчиларига “Кунтуғмиш” достонини тўлиғича ўқиб чиқинг, ўзингиз
маъқул бўлган матнларни конспектлаштириб олинг. Бадиий образлар фаолиятига
тааллуқли нутқларни “эслаб қолинг, уларнинг баъзиларини ёдлаб олинг !” деган савол
ва топшириқни бермоғи лозим. Берилган вазафанинг бажарилишини қатъий назоратга
олган ўқитувчи интернет саҳифаларига мурожаат қилишларини ундаги достон билан
боғлиқ фикр – мулоҳазалар, мақолалар ва монаграфик тадқиқотлардан самарали
фойдаланишлари зарурлигини айтиб, тегишли методик тавсияларни бермоғи лозим.
Албатта, ўқувчилар берилган вазифани бажаришлари учун анчагина вақт талаб
этилади, дастлаб достон матнини топиб ўқиб чиқиш, ундаги воқеа – ҳодисалар
тафсилотлари, бадиий образлар фаолияти, уларнинг мақсади ва хатти – ҳаракатлар
достондаги асосий ва етакчи ғоялар, асарнинг тили ва бошқа масалалар ҳақида муайян
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
81
маълумотларни билиб, уларни ўзлаштириб олишлари зарур. Шундан сўнггина асар
таҳлилига бағишланган муҳокамада фаол қатнашишлари учун достоннинг дидактик
таҳлилини амалга оширса бўлади. Бу жараёнда ўқитувчи бир қатор савол ва
топшириқларга таяниб иш кўради, ўқувчилар эса тегишли жавобларни беришади, охир
оқибат қизғин муҳокама орқали кўзланган мақсадга эришилади.
Ўқувчилар ўз жавобларида достон матни, дарсликда берилган назарий маълумот,
достон ҳақидаги мақола, ўзи излаб топган қўшимча адабиётлар ва интернет
материаллари асосида тўплаган маълумотларга бевосита таянган ҳолда муайян фикр –
мулоҳазаларини айтадилар. Бири – иккинчисининг фикрларига муносабат
билдирадилар, учинчиси уларнинг фикрларини тўлдирадилар, айтилмаган ва қолиб
кетган жиҳатларни қайд қиладилар. Бу жараёнда ўқитувчининг ёрдамчи саволлари
асосида ўзларининг достон ҳақидаги тасаввурларини бойитадилар. Масалан,
достоннинг куйловчилари ҳақида фикр айтилганда ўқитувчининг томонидан
тўлдирилган “бу достон Эргаш Жуманбулбул ўғли, Нурман Абдувой ўғли, Ислом шоир
Назар ўғли, Бекмурод Жўрабой ўғли, Эгамберди Олломурод ўғли каби бахшилардан ёзиб
олинган” лиги ҳақидаги назарий маълумотлар ҳам ўқувчиларнинг бахшилар ва достон
вариантлари тўғрисидаги кўникмаларини такомиллаштиришга, тегишли билимларини
бойитишга ёрдам беради.
Сўнгра, ўқувчилар тўплаган материаллари асосида:
“Сиз ўқиган достон қандай
хусусиятларга? У достоннинг қайси турига мансуб, деб ўйлайсиз? Ундаги етакчи ғоялар
нималардан иборат?”
тарзидаги саволларга қуйидагича жавоб берадилар: “Кунтуғмиш”
достони бизга етиб келган ҳолида бадиий баркамол, композицион пишиқ, ишқий –
романтик достонларнинг энг етуги ҳисобланади. Унда ишқ, муҳаббат, вафо ва оила
масалалари ижтимоий ҳаёт ҳодисалари билан маҳкам боғлиқ тасвирланади. Достоннинг
дидактик (ўқув) таҳлилида ўқитувчи тўғри йўналиш берувчи устоз, ўқувчилар эса
муҳокаманинг фаол аъзоси сифатида тегишли хулосалар чиқарувчи шогирд. Шу
маънода, ўқитувчининг
“достон сюжетидаги асосий кўзга ташланиб турган воқеалар
нималардан иборат?”
деган саволига уқувчиларнинг “достонда Буврахоннинг
дабдабали сарой муҳити ҳам, чўпонлар қўшхонасидаги фақирона ҳаёт ҳам, катта карвон
йўлидаги савдогарлар тўдасининг ғаламисликларию балиқфурушлик билан кун
кўрувчи сайёдларнинг аҳволи ҳам, нобоп қурилган замона зулми билан тўрт томонга
улоқтириб ташланган ота – оналар ва эгизаклар тақдири ҳам – ҳамма – ҳаммаси муайян
ўтмиш даври турмуш тарзининг реал манзаралари сифатида ғоятда табиий ва ёрқин
намоён бўлган”лигини таъкидлайдилар. Бош ҳакам сифатидаги ўқитувчи
шогирдларининг жавобларини эшитиб, натижалари асосли эканлигини инобатга олиб,
улардаги ўқув – билиш компетентлигини янада ривожлантириш йўлини тутгани
мақсадга мувофиқ бўлади.
Дарсликда достоннинг қисқартириб берилган матни дастурий талқинда кўзланган
мақсад ва қарашлар ўз ифодасини топган. Назарий билимлар ҳам достон ҳақидаги
мақолада берилган. Дарсликдаги достон матни билан боғлиқ 20 та савол ва
топшириқлар орқали унинг тўлиқ дидактик таҳлилини амалга ошириш мумкин. Агар
бордию ўқитувчи мазкур достонни ўрганишга бағишланган дарсларини хилма – хил
тарзда кўринишда олиб боришни ният қилса, бу дарсни достон таҳлили охирида муайян
савол ва топшириқларни ўртага ташлаб ҳам, ўқувчиларни достоннинг эпик қаҳрамони
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
82
ҳақида бошқачароқ фикрлашга йўналтириувчи, бу билан белгиланган мақсадга
эришишнинг иккинчи ва бошқа савол ва топшириқдан фойдаланган ҳолда ташкил
этиши ҳам мумкин.
Дарсликдаги достон матни билан илк танишувдан сўнг барча ўқувчиларда “достон
туш кўриш воқеаси билан бошланиши ҳақидаги таассавурга эга бўлишади, яъни Авлиёи
Қорахоннинг ўғли Кунтуғмишнинг Зангар подшоси вазирининг қизи гўзал Холбекани
тушида кўриб, унга ошиқ бўлиб қолиши, Холбека ҳам туш кўриб, унга кўнгил боғлиб ва
ўз суратини чиздириб, бир сандиққа солиб, дарёга оқизиб юборади”, деган фикр
устуворлик қилади.
“Шундан сўнг” достонда яна нималар содир бўлади?
тарзидаги
ўқувчиларнинг қизиқишларини орттирадиган муаммоли масаланинг ечимига
навбатдаги жавобни топиш талаб этилади.
Дастлаб ўқувчиларнинг олдига қўйилган бу муаммоли масаланинг ечими томон
йўналтирилиб:
Дарёга оқизилган сандиқни ким олиб чиқади? Сандиқнинг ичидаги суратни
кўриб қандай аҳволга тушди? Буни қандай изоҳлайсиз?
сингари саволлар ўртага
ташланади. Бу саволга жавоб излаш учун ўқувчиларнинг диққати достон матнидаги:
Боғ ичинда олма – анор истайдир,
Бўйи махбуб, мушки дилдор истайдир.
Қадрдонлар, бирга юрган бекларим,
Дўстлар-ай, кўнгил бир ёр истайдир.
Тарзидаги эпик қаҳрамон кунтуғмушнинг нутқига қаратилади. Биладики,
Кунтуғмиш дарёдан оқиб келаётган сандиқни олиб чиқиб, очиб кўради: ичидаги сурат
қаҳрамонни бутунлай ишқ дардига мубтало қилади, дастлабки ички туйғулари
хосиласини ўртоғларига етказади. Бундан 8-синф ўқувчилари қандай хулоса
чиқарадилар, бу дарс жараёнида маълум бўлади. Лекин ўқувчиларнинг ўз фикрларини
асослашлари мақсадга мувофиқ. Ҳар холда, маълум бўладики, эпик қаҳрамоннинг туш
кўриб ошиқ бўлиши ва яна машъуқанинг суратини кўриб, бу туйғунинг янада кучайиши
достонни композицион тарқоқликка эмас, балки унинг эмоционаллигини, ишонтириш
қуввати ва бадиий таъсир кучини оширишга олиб келган. Демак, “Кунтуғмиш”
достонида эпик қаҳрамоннинг ўзга мамлакат гўзалига ғойибона ошиқ бўлиши мотиви
сақланган ҳолда унинг шакл ва мазмунида, бадиий талқинида жиддий оргиналликка
эришилганлигини ўқувчилар онгига яна бир бор сингдириш мақсадга мувофиқдир.
Шундан кейин ўқувчиларнинг асосий диққат – эътибори Кунтуғмушнинг тақдири
ҳақида ўйлашга йўналтирилади. Ўқувчилар назарида
“у қаерга боради, кимлар билан
учрашади?”
Шу ўринда уларнинг диққати яна достон матнига қаратилади:
Ўзи сардор экан, сардор сабоқли,
От устига минган куни ўмоқли.
Халойиққа ёмон куни керакли,
Қарчиғай келбатли, бургут қабоқли,
Йигитнинг лочинини кўрдим бувишим.
Ўқувчилар бу сатрларга таяниб айни ҳақиқатни англайдилар: Кунтуғмишнинг
Зангорга кириб келиши, дорвозабон, бозорда калава сотувчи кампир, Холбеканинг
канизи Замонгул билан учрашуви эпизодларини эслайди. Канизларнинг Холбекага
баззоз қиёфасидаги номаълум киши ҳақида хабар берганларида, аввало,
Кунтуғмушнинг баҳодирлик сифатларини сўзлаганлигига ишонч ҳосил қилади.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
83
Ўқитувчи ўқувчиларини кузатишлари, зарур ўринларга тўғри йўналишга солиши керак.
Шу ўринда ўқитувчи достон матнидаги
“Подшо номардлик қилмасин, ўзидай подшоларга
таъна-маломат бўлмасин. Менинг шу шартим, эшитмаган, билмаган одам йўқ. Аёл
бўлсам ҳам қавмимдан қайтмайман, шоҳингдан қўрқмайман. Бизга ошиқ бўлган бўлса,
келсин, нард ўйнасин утса тегаман, утдирса подшо деб сийламайман.
Деган мулоҳазага
диққат – эътиборини қаратса, албатта, мақсадга мувофиқ иш бўлади. Шундан сўнг
ўқитувчи ўқувчилари эътиборини нард ўйинига, хусусан, бу ўйин ҳар бир қаҳрамоннинг
фаҳм – фаросатини, ақл – заковатини синаш воситаси бўлишлиги билан бирга муҳим
ижтимоий вазифани ҳам ўташига жалб қилмоғи, уларда муайян тасаввур ҳосил қилиш
зарур.
Гап шундаки, нард ўйинини пухта ўзлаштириб олган Холбекага мамлакат подшоси
Буврахон ҳам ошиқ. Уст – устига совчи қўяди. Лекин қизнинг шарти ҳаммага баровар.
Буврахон эса, бундай шартни бажаришга, ақл, фаросат ишлатиб, ўзининг Холбекага
муносиб эканлигини исботлашга қодир эмас. Шунинг учун ҳам у саройдаги ўзига муте
кишиларнинг маслаҳати билан Холбеканинг бахтини боғлайди, шаҳарга ташқаридан
ҳеч кимни киритмасликка, унинг номини тилга олмасликка фармон беради. Бу билан
соф севги ва эркин муҳаббат йўлини, адолат йўлини боғлаган бўлади. Достон матни
билан тўлиқ танишиб чиққан ҳар бир ўқувчида
“Холбеканинг кейинги тақдири нима
бўлади, Кунтуғмуш билан учрашадими?”
Деган саволларга жавоб бериш имконияти бор,
албатта.
Лекин, шундай бўлса-да, бу ўринда достон сюжети финалига Кунтуғмуш кириб
келади. Юқоридаги таъкидланган сатрлардан ёрқин ифодаланган эпик қаҳрамон куч-
қувватга тўла мард йигит. У ўзининг ақл – фаросати билан нард ўйинида кўплаб
талабгорларни енган мағрур Холбекани мот қилади, шу мардлиги ҳам у билан қовуша
олади. Уларни Буврахон жаллодлари банди қилиб, ҳайдаб кетаётганда ҳам ўз ёрининг
жаллодларга ялинмасликни маслаҳат берганлиги уларнинг соф севги ва эркин муҳаббат
танлаганлигидан далолат беради:
Аё нозим, бир ғаним бор, англаб ол,
Мен сўзлайин, зеҳнингни қўй, қулоқ сол.
Жаллодларга эланмагин бўйнингдан,
Гавҳарни не билсин ушалган сопол;
Ёмоннинг қарори бўлмас бир ерда,
Кишига касоди тегар тор ерда,
Гавҳарни не билсин ушалган сопол,
Зарнинг қадрини заргар билар ҳар ерда.
Кунтуғмишнинг ёрига қарата айтган ушбу мулоҳазалар, мардликни, баҳодирликни
тараннум этувчи бу сатрлар ижодкор халқимизнинг асрий тажрибаларидан келиб
чиққан ўзига хос панд – насиҳат, ўгит эканлигини ўқувчилар шуурига сингдириш
ўқтувчининг касбий фаолиятига тегишли вазифадир. Аслида бир – бирига яқин бир
неча мақол мазмунини халқона шеърий мисраларга ҳассослик билан сингдириб юбориш
Эргаш Жуманбулбул ўғлининг юксак маҳоратидан далолат беради.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
84
References:
1.
Джамолдинова Ш. Мактаб адабий таълимида халқ оғзаки ижоди намуналарини
муаммоли метод асосида ўрганиш йўллари (5-9-синфлар мисолида).Педагогика
фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертатсия. Самарқанл-2021.
2.
Болтаева А.Т. Адабиёт дарсларида бадиий асар қаҳрамонларини танқидий
баҳолашга ўргатиш технологиялари.педагогика...фалс.док.(РhD) дисс.-Т.,2018.