Авторы

  • А.Н. Мамаюсупов
    Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46432

Аннотация

Иқтисодий тараққиётнинг жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, аграр тармоқнинг ўсиши, қишлоқ ҳўжалиги ривожланишининг асосий омилларидан бири бўлиб хизмат қилади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

50

ШИРИН ҚАЛАМПИРНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА БОТАНИК

ТАВСИФЛАРИ

А.Н.Мамаюсупов

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали

https://doi.org/10.5281/zenodo.13291640

Иқтисодий тараққиётнинг жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, аграр

тармоқнинг ўсиши, қишлоқ ҳўжалиги ривожланишининг асосий омилларидан бири
бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 феврал

куни мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш, пахтачилик
кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва
ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича
видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мева-сабзавот экспортини тизимли ташкил
қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи билан экспортёр ўртасида ўзаро муносабатларни
тўғри йўлга қўйиш мақсадида мева-сабзавотчилик ва узумчиликда ҳам кластер тизими
жорий қилинмоқда.

Аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш масаласи муҳим илмий ва амалий

аҳамиятга моликдир. Айниқса, витаминларга бой сабзавот маҳсулотлари билан йил
давомида таъминлаш фермер хўжаликларини зиммасига катта маъсулият юклайди

.

Сабзавотлар орасида ширин қалампир алоҳида катта аҳамиятга эга. Таркибида

витаминлар, шифо бахшлик хусусияти билан бошқалардан фарқ қилади.

Ширин қалампир

(lot. appiit Capsicum) - бир йиллик ўт ўсимлик бўлиб, ватани

Марказий Америка (Meksika, Gvatemala) ҳисобланади. Қимматли сабзавот экини
Ўзбекистонда шунингдек булғор қалампири (болгарский) деб юритилган.

Келиб чикиши ва тарқалиши

.

Америка қитаси кашф қлингандан кейин ширин

қалампир Европа ҳамда Осиё давлатларига тезда тарқлала бошлади. Дастлаб қалампир
15 асрларда испания ва Португалияда етиштирила бошладиюшундан кейин 16 асрнинг
ўрталарида Италия, Жазойр ва Осиё ҳамда Ўрта ер денгизи давлатларига тарқай
бошлади. Шу даврдан бошлаб қалампир Португалияликлар томанидан бошқа Осиё ва
Африка қитаси давлатларига етиб борди. Россияга ширин қалампир 16 асрда Туркия
ва Эронга кириб борган. Ўзбекистон худудида ширин қалампир дастлаб булғор
деҳқонлари томанидан Тошкент атрофларида етиштирила бошлаган бўлиши мумкин.

Бoтаник тавсифи

:

Пояси ўтсимон, тик ўсади, шохланувчан, бойи 30 см дан 80 см

гача. иссиқхоналарда 2 метрдан баланд ўсувчи навлари етиштирилади. Барглари узун
ёки калта бандли, Усти-силлиқ ёки тукли, узунчоқ шаклда. Гуллари икки жинсли, оқ,
сариқ ёки оч бинафша рангда бўлиши мумкин. Навига қараб экилгандан 80-90 кун
ўтгач гуллайди ва кузги совуқ тушгунча давом этади. Фaкултaтив oзидaн чaнглaнувчи,
щaшaрoтлaр (чумoли, трипслaр, қисмaн aсaлaрилaр) ёрдaмидa 15% четдaн чaнглaниши
мумкин. Ширин қaлaмпир acчиқ қaлaмпир нaвлaридaн узoқдa экилиши шарт. Меваси
ичи бўш сoхтa резaвoр. 2,4,6 кaмерaли бўлади, Ширин қaлaмпир мевaлaри турли хил
шaкл (цилиндрсимoн, квадрат ва юмoлoқ) В. А. oғирликдa (100-190 грамм), биoлoгик
пишгaн мевaлaри Қизил, қизғиш, сaриқ, пушти, оч яшил ва хатто тўқ бинафша рaнгли
бўлиши мумкин . Уруғлaри оч сaриқ рaнгли, юмaлoқ, 1000 тaсиниг вaзни 4-8 грамм
келaди. Илдизнинг aсoсий қисми тупрoқнинг 20-30 см ли қaвaтидa ривoжлaнaди.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

51

Биологик хусусиятлар

.

Тропик иқлимларда қалампир кўп йиллик, мўтадил ва

субтропик шароитларда бир йиллик ўсимлик.Қлампир иссиқ севар, ўсув даври
(уруғлари унгандан пишгунча) 120-160 кун. Ўсиб ривожланиши учун мақбул
температура 18-25

0

C бўлиши зарур. 13

0

С дан паст ҳароратда ўсиши тўхтайди. -0,5 - 1С

да нобуд бўлиши мумкин. Кесикн юқори ҳароратда ривожланиши сустлашади (35C ),
гуллари тўкилади. Уруғлари секин униб ривoжлaниши сустлaшaди, гуллaри тoкилaди.
Уруглaри Иуды Секин (8-12 кун) униб чиқaди. Қaлaмпир ёругсевaр, қисқa кун
oсимлиги. Тупрoқ нaмлигигa тaлaбчaн. Oсув дaвридa тупрoқ нaмлиги унинг тола
нaмлик сигимидaн 70-80% бoлиши Эль-Карак. Нaмлик этишмaсa гуллaри тoкилaди,
мевaлaриниг сифaти бузилaди.

Гуллаши ва мева хамда уруғлари шаклланишининг биологияси.

Ширин қалампир одатда ўзидан чангланадиган ўсимликдир, лекин баъзилар уни

четдан чангланадиган ўсимлик деб ҳисоблайдилар. Четдан чангланиш ходисаси аччик
қалампирда кучлироқ ифодаланган. Йирик мевали ширин қалампир навларида гул
тумшукчасининг чангдонлар дамида туриши ўсимликнинг ўзидан чангланишига йўл
очади. Қисман юзага чиқадиган четдан чангланишни асал арилар таъминлаб беради.
Гул куртаги сезилиб қолган пайтдан бошлаб то гул очилгунича орадан 25-35 кун ўтади.
Бир туп ўсимликда ҳаммаси бўлиб 30-50 дона гул бўлади, шуларнинг 7-10 таси баравар
очилади. Ширин қалампирнинг гуллаши майсалари пайдо бўлганидан 83-96 кун
ўтганидан кейин бошланади.

Гуллари йирик, барг қўлтиқларидан чиқадиган, якка; барг қўлтиқларида
жуфт-жуфт бўлиб туради ёки дасталарга ярим соябонларга тўпланган бўлади. Гул

тожи оқ, яшил юмалоқ, асоси сарғайган оқ, бинафшаранг ҳолли оқ ёки бинафшаранг
бўлиши мумкин. Гулида одатда гул тожининг асоси билан кушилиб кетган бешта
чангчиси бўлади. Помидордагидан фарқ қилиб, қалампир чангчилари эркин ҳолда
туради. Тумшуқчаси гурзисимон шаклда. Тугунчаси кўпинча уч уяли, лекин
уяларининг сони иккита бўлиши ҳам мумкин.

Йирик мевали қалампир навларининг гул тумшукчаси чангдонларига қараганда

2-3 кун, майда мевали навларида эса, 10-12 соат илгари етилади. Йирик мевали
қалампир навларида гул тумшуқчаси доналик давридаёк ёки гул тожи очилганидан
сўнг кўпи билан 2-3 соатдан кейин ёрилади. Тумшуқчасининг умри 5-6 кун. Гуллари
офтоб чиққанидан кейин 3-4 соат ўтгач очилади ва 2-3 кун очилиб туради. Ҳаво
ҳарорати 17-18°С ва намлига 50-60% бўлган шароитларда чанг яшаш қобилиятини
икки кеча-кундуз давомида йўқотмайди, 2-6°С температурада совутгичда
сақланадиган бўлса, уни 5-10 кун давомида чанглатиш учун ишлатиш мумкин. Чангчи
совутгичда калций хлорид устига қўйилса, унинг яшаш кобилиятини 50 кунгача
узайтириш мумкин.

Қалампир майсалари униб чиққан пайтдан бошлаб то мевалари техник етуклик

даврига етгунича орадан 90-120 кун, биологик етуклик даврига киргунича яна 50-70
кун ўтади. Меваларининг ўртача катталиги аччик қалампирларда 8-12 см, эни 2,5-4 см
га, ширин қалампирларда - 7-10 см, эни 5-6 см га боради. Меваларининг юзи силлик,
тўлкинсимон ва йирик тўлкинсимон бўлади.

Уруғларининг етилиши меваларининг биологик етукликка кириши билан бир

вақтга тўғри келади. Ширин қалампир меваларидан 0,6-1,4% , аччиқ қалампир


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

52

меваларидан эса, 1-1,8% уруғ чиқади. Битта ширин қалампир мевасида 130-250 дона
уруғ бўлса, битта аччиқ қалампир мевасида 450 донагача уруғ бўлади. Уруғлари ясси,
думалок, оч сарик тусда бўлиб, юзаси ғадир-будир. 1000 дона уруғ оғирлиги 4-7,5 г
келади. Бир граммда 150-250 дона уруғ бўлади. Уруғлар етарли даражадаги
унувчанлипши 2-3 йил давомида саклаб туради.

Қалампир уруғлари нав сифатларига кўра уч тоифага бўлинади: биринчи

тоифасининг нав тозалиги 99, иккинчисининг нав тозалига 97 ва учинчисининг нав
тозалиги 96 фоизни ташкил этади. Аралашиб қолган навлар ва умумий аралашмалар
орасига тасодифан тушиб қолган дурагайларнинг йўл кўйиладиган энг катта микдори
учинчи тоифа уруғларда кўпи билан 1%.

Қалампир уруғлари экишга мос келадиган сифатлари жиҳатидан икки синфга

бўлинади. Биринчи синф уруғларининг унувчанлиги камида 80%, тозалиги камида
95%, уларга аралашиб колган бошка ўсимликлар уруғларининг микдори кўпи билан
0,2% бўлиши керак. Иккинчи синф уруғларда бу рақамлар тегишлича 60, 95 ва 0,5% ни
ташкил этади. Конденция намлига 11%.

Қалампирни чатишгиришда ҳам, худди помидорин чатиштиришдаги билан бир

хил методлар қўлланилади. Гулларни бичиш ишлари ривожланган шона фазасида,
чанглаш иши эса, гул бичилган куннинг ўзида очилиб турган ота ўсимлик гулининг
чангги билан ўтказилади. Чангланган гуллар пахта билан ўраб қўйилади (изоляция).
Гул очилишига бир кун қолганда ва гул очилганидан кейин бир кундан
кечиктирмасдан туриб йиғиб олинган гул чангги яшашга ҳаммадан кўра қодир бўлади.
Чиқадиган дурагайлар сонини кўпайтириш учун эркак стериллик генига эга
формалардан фойдаланиш ўринлидир.

Дурагайлашда қўйидаги белгилар устунлик қиладиган (доминант) бўлади:

гулининг - бинафша ранги оқ ранги устидан, мевасининг яшил ранги малла ранг-оқ
тус, қизил ранги - сариқ ва жигарранг тус устидан, аччиқ мазаси - ширин мазаси
устидан, мевалари сонининг кўп бўлиши улар сонининг кам бўлиши устидан,
тезпишарлиги кечпишарлиги устидан, тупининг баланд бўйлилиги паст бўйлилиги
устидан доминант бўлади. Тупининг шакли, барга ва мевасининг катта-кичиклиги,
шакли оралик тарзида наслдан наслга ўтиб боради.

Қалампир устидаги селекция ишларида дастлаб оилавий танлаш, ишнинг

якунловчи паллаларида эса, ялпи танлаш усуллари қўлланилади.

Селекция жараёнининг то бошидан охиригача дурагай авлодлар куп сопли

белгйлари бўйича ва энг холисона методларни қўлланиб туриб баҳолаб борилади.

Қалампир четдан чанглана оладиган бўлгани муносабати билан бу экиннинг ҳар

хил намунадарини бошка экин делянкалари билан ажратиб қуйиш керак. Намуналарни
кўпайтиришда фазовий изоляция ёпиқ ерларда камида 600 м, очиқ ерларда эса камида
1,5 км бўлиши керак.

References:

1.

Бакутина Н.И, Суховей. Г.Ф Вирашивание сладкого перца в зимних теплицах.

Картофель. Овоши и бахчевнй култури. Москва 1988. № 9. 13 стр.
2.

Балашев Н.Н., Земон Г.О. Сазавотчилик. Тошкент. «Ўқитувчи». 1977.

3.

Балашев Н.Н., Земон Г.О. Овошеводство. Тошкент. 1987


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

53

4.

Буриев Х..Ч., Зуев В.И., Меджитов С.М. Состояние, проблемн и переспективн

развитя картофелеводства. Овошеводства и бахчеводства Узбекистана. Т. 2003. 2-4 стр.
5.

Бўриев Ҳ, Зуев В., Қодирходжаев О, Мухамедов М. очиқ жойда сабзавот

етиштиришнинг прогрессив технологиялари. Тошкент. "Ўзбекистон миллий
энциклопедияси" 2002.

Библиографические ссылки

Бакутина Н.И, Суховей. Г.Ф Вирашивание сладкого перца в зимних теплицах. Картофель. Овоши и бахчевнй култури. Москва 1988. № 9. 13 стр.

Балашев Н.Н., Земон Г.О. Сазавотчилик. Тошкент. «Ўқитувчи». 1977.

Балашев Н.Н., Земон Г.О. Овошеводство. Тошкент. 1987

Буриев Х..Ч., Зуев В.И., Меджитов С.М. Состояние, проблемн и переспективн развитя картофелеводства. Овошеводства и бахчеводства Узбекистана. Т. 2003. 2-4 стр.

Бўриев Ҳ, Зуев В., Қодирходжаев О, Мухамедов М. очиқ жойда сабзавот етиштиришнинг прогрессив технологиялари. Тошкент. "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" 2002.