ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
202
ЭКСПОРТБОП ЎРИК ВА ШАФТОЛИ МЕВАЛАРИНИ САҚЛАШ
ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ҚЎЛЛАШ САМАРАДОРЛИГИ
Одинаев Мирзамад Исаевич
ТошДАУ қ.х.ф.ф.д., доцент
mirzamad_odinayev@mail.ru
Мумин Исамиддинов Муҳамадович
ТошДАУ мустақил тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13253640
Аннотация:
ушбу мақолада Республикамизда етиштирилаётган сақлашга
мўлжалланган ўрик ва шафтоли меваларини олдиндан совутиш ва сақлаштан кейинги
самарадорлиги тахлил қилинган. Оргоналиптик кўрсаткичлари тўғрисида илмий
мулоҳазалар, амалиётга асосланган ва синалган амалий таклифлар ва тавсиялар
келтирилган.
Мақола экспортга йўналтирилган данакли маҳсулотлардан бири бўлган
ўрик турини амалий тадқиқотларидан келиб чиқан натижаларга асосланган.
Калит сўзлар:
оргоналиптик кўрсаткичлар, мева банди, техник пишиш, скелет
илдизлари, муҳимлик коэффициенти, сифат кўрсаткичи, сархил, концентрат.
Ключевые слова:
Органолептические показатели, завязываемость плодов,
техническая спелость, скелетные корни, коэффициент важности, показатель качества,
сорт, концентрат
Keywords:
organoleptic indicators, fruit set, technical ripening, skeletal roots,
coefficient of importance, quality indicator, variety, concentrate.
Данакли мевали экинлар орасида ўрик энг машҳур ва қадимий мева турларидан
биридир. Ўрик Ўрта Осиё, Кавказорти, Шимолий Кавказ ва Украина, Молдова, Қримда
етиштирилади [1,3]. Шу қаторда ўрикнинг экспорт олдидаги ўрни ҳам жуда катта
бўлиб, йилига Ўзбекистонда 800 минг тоннага яқин хом-ашё етиштирилади, буларнинг
аксарияти экспорт қилинади, турли хил (қуритилган, сархил ва концентрат) шаклда.
Асосий экспорт бозорларимиз ҳам шаклга қараб геогрфик жойлашинуви ўзгача.
Агар қуритилган маҳсулотларимиз асосан Туркия ва Хитойга йўналтирилса, сархил ва
концентрат шаклида Россия бозорларида ўз ўрнини топади. Лекин барчасини
бирлаштирувчи омил бу етиштириш бозори ва истеъмол бозорини ораси минглаб
киллометрга тенг. Қуйидаги мақолада ҳар хил шаклдаги ўрикни экспорт
оргоналиптикаси тадқиқотларини ўз ичига олади ва батафсил ёритиб берилган.
Ўрик ва шафтоли маҳсулотларимиз кечки май ва июнь ойларида пиша бошлаши
туфайли кундузги харорат +30С дан юқорида бўлиши билан маҳсулотни тез етилишига
олиб келиши билан бир қаторда, оммавий пишиш холатларига дуч келинмоқда. Бу
холда етиштирилган меваларимизнинг нархи кескин тушиб кетмокда, ва
фермерларимиз самарадорлиги паст бўлмоқда.
Бу холатларни олдини олиш мақсадида ўрик ва шафтоли меваларимизни ялпи
пишиш даврида, техник холатига келганида йиғиб олиб, юқори намлик ва фаол
шамолатиш, ва қўшимча маҳсулот ривожланишни секинлаштирадиган хавфсиз
препаратлардан амалиётта фойдаланилди ва қуйидаги натижаларга эришилди.
Тадқиқотнинг амалий натижалари
қуйидагилардан иборат:
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
203
Ўрик ва шафтоли меваларини сақлашда 20% плескилл 200г/1 кг тиабендазол
фумиганти ва метилциклопропен бирикмаси (1-МСП)нинг 0,08% эритмаси билан
дастлабки ишлов берилиши натижасида сақланувчанлик 18-20%га ошиши аниқланган.
Бу усулни қўллаш самарадорлик даражасини янада ошишига хизмат қилади.
Ўрик ва шафтоли мевларини сақлашда дастлабки совитиш жараёни ишлов бериш
усулига қараб турлича давом этиши, меваларнинг ўртача ҳарорати йиғиб -териб
олинган пайтда 28°С бўлган бўлса, уларнинг ҳароратини 2°С га тушириш учун 360
дақиқа сарфланиши натижасида таркиби кечадиган биокимёвий жараёнлар таъсирида
сақлаш давомида йўқотишлар кўп бўлади. Фаол шамоллатиш тизими билан
жиҳозланган совутиш камерасида эса 160 дақиқа сарфланиши бир тарафдан вақтни
тежаса, иккинчи тарафдан меванинг биокимёвий таркибидаги ўзгаришлар
бошланишини олдини олади;
Оддий совутиш камерасида дастлабки совутиш амалга оширилганда ҳавонинг
нисбий намлиги 85% бўлган шароитда ҳароратни 2°С га тушириш учун 360 дақиқа
вақт сарф бўлди. Ҳавонинг нисбий намлиги 90% бўлганда эса 320 дақиқада ҳарорат
зарур бўлган меъёргача пасайди. Совутиш камераси ичида ҳавонинг нисбий намлиги
95% бўлганда эса ҳароратни 2°С га туширгунга қадар 280 дақиқа вақт сарфланди.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳавонинг нисбий намлиги қанчалик юқори бўлса,
совитиш жараёни шунчалик жадаллашади.
Ўрик мевалари оддий совуткичли омборларда сақланганда фаол шамоллатиш
тизими билан жиҳозланган сақлаш камераларида сақлаганга қараганда 3 марта кўп
вазн йўқотади. Жумладан, Кўрсодиқ навида оддий совуткичли камерада 10 кун
давомида сақланганда мева вазнида камайиш 0,7 г, яъни 1,87% ни ташкил қилган
бўлса, фаол шамоллатиш тизими билан жиҳозланган камерада сақланган меваларда
вазннинг камайиши 0,2 г, яъни 0,53% бўлади.
Ўрик ва шафтоли меваларини оддий совуткичли омборларда сақлашда фаол
шамоллатиш тизими билан жиҳозланган сақлаш камераларида сақлаганга қараганда
3,5 марта кўп йўқотишларга дуч келади. Исфарак нави меваларини оддий совуткичли
камерада 10 давомида сақланганда умумий йўқотишлар миқдори 6,02%ни ташкил
этса, фаол шамоллатиш тизими билан жиҳозланган камерада сақланган меваларда
умумий йўқотиш 1,78%, органолептик баҳоси 4,4 балл бўлади.
Ўрик ва шафтоли меваларини сақлаш иқтисодий жиҳатдан ижобий самара
беради. Жумладан, ўрикнинг Исфарак навини 20 кун давомида сақлаш учун сарф
бўлган умумий харажатлар 122 млн 9 минг 250 сўмни ташкил қилган. Меваларни
сақлашдан кейин қолган 14,1 тонна маҳсулотнинг ҳар бир килограмми 15 минг сўмдан
сотилиб, 211 млн 282 минг 500 сўм даромад қилинган. Бунда соф фойда 89 млн 273
минг 250 сўмни, иқтисодий самарадорлик 173,2% ни ташкил этган.
Шафтолининг Элберта навини 20 кун давомида сақлаш учун сарф бўлган умумий
харажатлар 148 млн 131 минг 500 сўмни ташкил қилган. 20 кун сақлаш натижасида
йўқотишлардан кейин қолган 15,1 тонна маҳсулотнинг ҳар бир килограмми 16 минг
сўмдан сотилиб, 242 млн 211 минг 200 сўм даромад қилинган. Ушбу жараёндан соф
фойда 94 млн 79 минг 700 сўмни, иқтисодий самарадорлик 163,5% ни ташкил этган.
Хулоса
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
204
Ўрик ва шпфтоли меваларни етиштириш даласидан сўнгги истеъмолчига
етказишда замбуруғ ва оддий метаболизм жараёнини секинлаштириш услуб ва
технологияларидан фойдаланилса мақсабда муввофиқ ҳисобланади. Маҳсулотларда
шунингдек, доғлар бўлмаслиги, мавжуд қизил доғлар эса тана умумий миқдорининг
5%идан ошмаслиги аниқланди. Ўрикнинг хид чиқариши ва хидга таъсирчанлик
даражаси паст бўлиши кузатилди. Сақланган ўрик ва шафтолининг органолептик
таҳлил қилинганда 10, 20 ва 30 кун сақлаганда сезиларли ўзгаришлар қайд этилди.
Сақлашнинг биринчи даврида (30 кун) ўрик меваларининг сифати сезиларсиз пасайди
ва бу пасайиш ўртача 7,28-8,28 баллни ташкил қилди. Ўрик ва шафтолининг ўз
хусусиятларини нисбатан узоқ сақлай олади. Мазкур маҳсулотларнинг мевасини
«техник» пишган даврда узиб олиб, экспорт қилиш мумкин. Бу даврда узилган мевани
сунъий иқлимда совутиш орқали унинг етилиш ва ривожаниши секинлаштирилади.
Иқтисодий самарадорликка эришилади.
References:
1.
Мирзаев М.М. Культура абрикоса в Узбекистане. Т., 2000.-190 с.
2.
Буриев Х.Ч. Ҳаваскор боғбонга қўлланма. –Т.: “Шарқ”, 2002. 207 б.
3.
Ковалев Н.В. Абрикос. М., 1963. –С 288.
4.
Костина К.Ф. Абрикос. ВАСХНИЛ, М., -Л., 1936. 292 с.