Авторы

  • Феруза Раҳмонова
    Фарғона давлат университети тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46471

Ключевые слова:

гендер тенглик тазйиқ зўравонлик ижтимоий дунёқараш ижтимоий механизм ҳуқуқ ҳуқуқий маданият ижтимоий-сиёсий фаоллик ижтимоий ҳимоя ижтимоий стереотиплар оилавий қадриятлар.

Аннотация

ушбу мақолада хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-фалсафий, педагогик-психологик ва социологик омилларини аниқлаштириш орқали жамиятда тазйиқ ва зўравонликларга муросасизлик муҳитини яратишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари очиб берилган, оилавий зўравонликларга қарши курашда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган таълимий-тарбиявий ва профилактик вазифалар таҳлил қилинган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

119

ХОТИН-ҚИЗЛАРДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛ ШАХС СИФАТЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МУАММОСИНИ ПСИХОЛОГИК ВА ПЕДАГОГИК

ҲОДИСА СИФАТИДА ЎРГАНИШ

Раҳмонова Феруза Баҳромжон қизи

Фарғона давлат университети тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.12770627

Аннотация:

ушбу мақолада

хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя

қилишнинг ижтимоий-фалсафий, педагогик-психологик ва социологик омилларини
аниқлаштириш орқали жамиятда тазйиқ ва зўравонликларга муросасизлик муҳитини
яратишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари очиб берилган, оилавий зўравонликларга
қарши курашда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг
оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, интеллектуал ва ижодий
қобилиятларини ривожлантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга
қаратилган таълимий-тарбиявий ва профилактик вазифалар таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

гендер тенглик, тазйиқ, зўравонлик, ижтимоий дунёқараш,

ижтимоий механизм, ҳуқуқ, ҳуқуқий маданият, ижтимоий-сиёсий фаоллик, ижтимоий
ҳимоя, ижтимоий стереотиплар, оилавий қадриятлар.


Хотин-қизларда ижтимоий фаол шахс сифатларини шакллантириш муаммосини

психологик ва педагогик ҳодиса сифатида ўрганиш қадимги даврлардан бошланди.
Хотин-қизлардаги ижтимоий фаол шахс сифатларини шакллантириш ретроспективаси
тарбия ва таълимнинг қуйидаги хусусиятлари билан намоён бўлади: кўплаб тарихий
даврларда асосий эътибор ўғил болаларни тарбиялашга қаратилган; аёл фақат оила ва
уй рўзғор ишларини ўрганиши мумкин; қизларга тикувчилик, кашта тикиш, тўр
тўқишни ўргатиш керак.

Бироқ, тарихий манбалар қизлар тарбияси булар билан чекланмаганлигини

кўрсатади. Зеро, Ислом таълимоти кишилик жамиятида ўз ўрнини топиб, унинг диний
ва дунёвий ҳаётида амалий суратда тадбиқини топган илк саодат асридан бошлаб ёш
авлод тарбиясига катта аҳамият бериб, жамият асосининг пойдевори, уммат истиқболи
бўлган ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларини талаб қилади. Бу
борада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб
айтадилар: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп
миқдордаги нафл садақасидан яхшироқдир”. Бошқа бир ҳадисда: “Ота болага гўзал
одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди”,-дейилган (Термизий ривояти)[1]. Ислом
таълимотида қизларнинг касб-ҳунарлар эгаси бўлиб улғайишига жиддий аҳамият
берилиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом яна айтадилар: “Фарзандларингизга сузиш ва
камон отишни, аёлларга касб-ҳунарни ўргатинглар”[2]. Демак, одоб-ахлоқни муносиб
тарзда берилиши билан боғлиқ масалалар ҳам ислом таълимотида алоҳида
таъкидланган.

Ислом динининг асосий манбалари Қуръон ва суннада аёл ҳуқуқлари ва улар

билан боғлиқ масалалар атрорфлича ёритилган бўлиб, улардаги нормаларнинг
ҳаммасида аёл улуғланган[3], унинг жамиятдаги ўрни кўрсатиб берилган ҳамда
аёлларга кенг ҳуқуқлар берилган.

Юқорида баён этилганларга асосланиб, қуйидаги хулосаларга келамиз:


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

120

Биринчидан, исломда аёл мавқеи ва унинг жамиятдаги ўрни масаласини

ислом динининг асл манбалари Қуръони карим ва ҳадислар асосида очиб бериш лозим.

1. Иккинчидан, ислом таълимотида аёллар ҳолатининг мазмуни ислом ҳуқуқида

мавжуд бўлган никоҳ, оила, ажралиш мерос, мулкий муносабатлар билан қўшиб
ўрганилиши [4] ни эътиборга олиш керак.

Учинчидан, ислом таълимотида аёллар масаласига умумижтимоий ҳодиса

сифатидақараш, аёлларнинг меҳнат ва ижод қилишини, ижтимоий ҳаётда, давлат
ишларида қатнашишини, оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш
[5] йўлларини ўрганишдир.

Тўртинчидан, аёллар масаласини урф-одатлар, миллий маданиятлар,

ижтимоий институтлар, ҳуқуқ ва жамият билан боғлаб ўрганишда уларнинг
ижтимоий-ҳуқуқий аҳволини; иқтисодий муносабатлардаги иштирокини; сиёсий
тизимлардаги мавқеини;маданий ривожланиш ва диний ҳаётдаги ўрнини; оилавий
муносабатларнинг шаклланиши ва мустаҳкамлашдаги ўрнини Қуръони карим ва
ҳадислар асосида ўрганиш орқали тадқиқ этиш мумкин.

Қизларда ижтимоий шахс сифатлари ва ижодкорликни шакллантириш ҳамда

тарбиялаш тажрибасига Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг фарзандлари яққол
мисол бўла олади. Ҳиндистоннинг машҳур сиёсатчиси ва тарихчиси Жавоҳирлаъл
Нерунинг айтишича: “Бобур санъат ва адабиётнинг улкан ҳомийси, Бобурийлар саройи
жуда шукуҳли, бой ва мисли кўрилмаган сарой эди. Албатта, бундай сарой ва бундай
маданият ўзидан-ўзи қурилмайди. Шоҳ ва шаҳзодалар олим, шоир ҳамда маданиятли
кишилар бўлмасалар, илму маданият ривожига у қадар парво қилмасликлари мумкин.
Аммо Бобур, унинг тўрт ўғли ва бир қизи — Ҳумоюн, Комрон, Аскарий, Ҳиндол ва
Гулбадан бегим ҳам тарихда чуқур из қолдирган шоир, тарихчи, илму санъатни яхши
ўрганиб, ўзлаштирган кишилар эдилар. Улардан бўлган фарзандларнинг барчаси ҳам
ота-боболарининг изидан бориб, атоқли шоир, адиб ва олимлар сифатида илму санъат
ривожига катта ҳисса қўшиб келдилар” [6]. Гулбадан бегим: Бобурнинг бу фазилатли,
билимли қизи Кобулда 1527 йилда Дилдор бегимдан туғилди, аммо укаси Ҳиндол
Мирзодек Моҳим бегим тарбияси остида бўлди. У Ҳумоюн Мирзога атаб
“Ҳумоюннома”ни ёзди. У тўрт ёшида отасидан абадий айрилган бўлса-да, отасининг
тарихчилик истеъдодини мерос олди. “Ҳумоюннома” жуда ихчамлиги, равон услубда
ёзилгани ҳамда фасоҳат ва балоғат авжида эканлигини кўплаб тазкирачилар, тарихчи
олимлар таъкид этганлар. Бобуршоҳнинг набиралари ва уларнинг фарзандлари ҳам
шеърий истеъдодни Бобуршоҳдан мерос олиб, шеъру адабиёт анъаналарини
кўрагонийлар оиласида давом эттирдилар. Мисол учун, Комроннинг қизи Гулруҳ
бегим, Аврангзебнинг қизи Зебуннисо бегим ва бошқаларнинг номи, асарлари айрим
тазкираларда зикр этилган. Демак, Бобуршоҳ нафақат буюк бир империяни, энг
шавкатли бир маданий даврни ўз фарзандларига мерос қилиб қолдирмади, балки
шоирлик ва тарихчилик истеъдодини, илмпарварлик ҳамда санъатга қизиқиш каби
олий хислатларни ҳам қолдириб, тарихда бобурийлар(кўрагонийлар) номини
мангуликка эриштирди. Бобурийлар даврида ҳам таълим-тарбия, одоб-ахлоқ
масаласига алоҳида ёндашув сифатида қаралган.

Буюк аждодларимиз Абу Наср Форобий, Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин

Муҳаммад Бобур, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат асарларида хотин-қизларнинг


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

121

жамиятдаги ўрни ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор
қаратилган. Жумладан, Алишер Навоий аёлларни улуғлашга, уларнинг оиладаги ва
жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга бағишланган асарларида «Ер юзида ўзининг
ақл-заковати, мард ва донолиги, гўзал ҳусни, андиша ва сабр-тоқати, меҳр ва садоқати
билан дунёга донг таратган аёллар жуда кўп”– деб, алоҳида таъкидлайди.

Мамлакатимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорати ва матонати, ақл-заковати,

нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим,
Зебуннисо, Нодира, Увайсий, Анбар отин, Зулфия ва бошқа юзлаб аёлларимизни
халқимиз ҳамиша эҳтиром билан тилга олади. Уларнинг ўзига хос бўлган маънавий-
ахлоқий фазилатлари бугун ҳам хотин-қизларимиз сиймосида давом этишини
таъминлаш, жаҳон маданияти тамаддуни хазинасига муносиб ҳисса қўшган буюк
аёлларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ёшларимизга намуна қилиб кўрсатиш, салбий
ҳолатларнинг олдини олиш, жамиятдаги мавжуд муаммоларга ечим топиш, хотин-
қизларимиз ўз ҳаётидан мамнун ва бахтиёр бўлиб яшашларини таъминлашнинг муҳим
шартидир.

Ҳар бир соҳада олиб борилаётган чуқур ислоҳотларга инновацион ёндашув

зарурияти вужудга келган бугунги куннинг энг асосий талаби халқнинг дарди билан
яшаш, хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий
муҳитнинг барқарорлигини таъминлашга эришишдир. Чунки, ҳар бир аёлнинг ортида
унинг оиласи, фарзандлари туради. Шундай экан, бизнинг юртимизда ҳар бир аёлнинг
ҳаётдан рози бўлиб, бахтли яшаши давлатимиз эътиборида турган энг муҳим
масаладир.

Бугунги кун аёли нафақат оилада уй бекаси, тарбиячи вазифасини бажаради, у

жамиятдаги барча соҳаларда ижтимоий фаол инсон сифатида ҳам ташаббус ва ғайрат
билан иштирок этади. Аёл ўзининг маънавий қиёфаси, ички дунёси, муомала
маданияти, ўз касбининг фидойиси, эзгу фазилатлар эгаси бўлиши билан нафақат
фарзандлари, балки касбдошлари ва шогирдларига ҳам ибрат бўла олади. Ўзбекистон
аёли оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўзининг ижобий фазилатлари билан
асрашга интилади, жамият ва оиланинг ҳар бир аъзосига одоби, маънавий-ахлоқий
фазилатлари билан намуна бўлади. Оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни
ўзига хос аёллик маҳорати билан тартибга солади. У доим атрофидагиларга ижобий
кайфият бахш этувчи меҳрибонлик рамзи сифатида намоён бўлади ва ўзининг кенг
дунёқараши, билими, тадбиркорлиги, ташаббускорлиги ва режалилиги билан турмуш
ўртоғига яхши маслаҳатгўй ва кўмакдош бўла олади. Буларнинг барчаси мамлакатда
хотин-қизлар гендер тенглигини таъминлаш зарурлигини тақозо этади.

Ўзбек этнопедагогикаси сохасида бир қанча тадқиқотлар мавжуд, аммо қизлар

тарбияси хусусиятларини ўрганиш, қиз бола шахсини шакллантириш жараёнининг
назарий ва амалий мазмунини тадқиқ қилиш, мамлакатимизнинг турли
ҳудудларининг миллий-маданий хусусиятларидан келиб чиқиб, замонавий қизлар
тарбияси хусусиятлари, анъаналарини ўрганиш, ўзбек халқининг урф-одатлари
асосида “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”ни ҳаётга жорий қилиш дастурини
моделлаштириш ҳамда замонавий қизларни шакллантириш жараёнида уни қўллаш
самарадорлигини ошириш имкониятларини ўрганиш зарурати мавжуд. Ўзбек халқ


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

122

миллий тарбия тизими хусусиятлари, умуминсоний тарбия тажрибасини ўрганиш ва
англашнинг бой манбаини очиб беради. Шу муносабат билан яқин вақтларга қадар,
илмий педагогик тадқиқoтлар эътиборидан четда қолиб келаётган ўзбек қизлари
тарбиясининг тарихий педагогик тажрибаси жуда бой методик ёндашувларга эга.

Хулоса қилганда, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда

тегишли ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий асосларнинг яратилиши, жамиятдаги
позитив кучларнинг сафарбар этилиши уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими
самарадорлигини оширишнинг инновацион модели яратилишида муҳим асос бўлиб
хизмат қилади.

References:

1.

Бобохонов Ш., Ирисов А. Ҳадис илмининг пешволари. –Т.: 1992. –Б. 34-67

2.

Бобохонов Ш., Ирисов А. Ҳадис илмининг пешволари. –Т.: 1992. –Б. 34-67

3.

Qaxxarova, M., & Raximshikova, M. (2020). MORAL CONTINUITY IS A

SOCIALPHILOSOPHICAL, HISTORICAL PHENOMENON. The Light of Islam, 2020(3), 103-112
4.

Yusupova, N. (2020). Important Terms And Conditions Of Marriage Agreement In

Islamic Law. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 2(11), 36-48.
5.

Ismailova, Z., Choriev, R., Musurmanova, A., & Aripjanova, M. (2020). Methods of training

of teachers of university on advanced training courses. Journal of Critical Reviews. Innovare
Academics Sciences Pvt. Ltd.

https://doi.org/10.31838/jcr.07.05.85

6.

Bobur

oilasida

farzand

tarbiyasi.

Doktor

Shafiqa

Yоrqin.

http://www.e-

tarix.uz/maqolalar/691-maqola.html

7.

Нишонова Н.Р. Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида хотин-қизлар

фаолиятининг ижтимоий-фалсафий таҳлили. Фалсафа фан доктори (DSc) дис.автореф.–
Тошкент: 2019.
8.

Холматова М.Х. Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод тарбияси. –Т:

Ўзбекистан, 2001.
9.

Маткаримова Г.А. Халқаро ва миллий ҳуқуқда аёлларнинг гендер ва репродуктив

ҳуқуқлари: Юрид. фан. д-ри ... дис. – Тошкент, 2002.
10.

Насруллаева Х. Ўзбекистонда Хотин-қизлар ижтимоийлашуви жараёнининг

фалсафий таҳлили: Фалсафа фан. номз. ... дис. – Тошкент, 2000.

Библиографические ссылки

Бобохонов Ш., Ирисов А. Ҳадис илмининг пешволари. –Т.: 1992. –Б. 34-67

Бобохонов Ш., Ирисов А. Ҳадис илмининг пешволари. –Т.: 1992. –Б. 34-67

Qaxxarova, M., & Raximshikova, M. (2020). MORAL CONTINUITY IS A SOCIALPHILOSOPHICAL, HISTORICAL PHENOMENON. The Light of Islam, 2020(3), 103-112

Yusupova, N. (2020). Important Terms And Conditions Of Marriage Agreement In Islamic Law. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 2(11), 36-48.

Ismailova, Z., Choriev, R., Musurmanova, A., & Aripjanova, M. (2020). Methods of training of teachers of university on advanced training courses. Journal of Critical Reviews. Innovare Academics Sciences Pvt. Ltd. https://doi.org/10.31838/jcr.07.05.85

Bobur oilasida farzand tarbiyasi. Doktor Shafiqa Yоrqin.http://www.e-tarix.uz/maqolalar/691-maqola.html

Нишонова Н.Р. Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида хотин-қизлар фаолиятининг ижтимоий-фалсафий таҳлили. Фалсафа фан доктори (DSc) дис.автореф.–Тошкент: 2019.

Холматова М.Х. Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод тарбияси. –Т: Ўзбекистан, 2001.

Маткаримова Г.А. Халқаро ва миллий ҳуқуқда аёлларнинг гендер ва репродуктив ҳуқуқлари: Юрид. фан. д-ри ... дис. – Тошкент, 2002.

Насруллаева Х. Ўзбекистонда Хотин-қизлар ижтимоийлашуви жараёнининг фалсафий таҳлили: Фалсафа фан. номз. ... дис. – Тошкент, 2000.