ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
39
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЎЛАЖАК ИНГЛИЗ ТИЛИ
ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Рамбергенов Ринат Генжемуратович
Қорақлпоғистон тиббиёт институти,
Ўзбек тили, тиллар ва ижтимоий фанлар кафедраси ассистенти
https://doi.org/10.5281/zenodo.12697427
Аннотация:
Ушбу мақола ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини
ривожлантиришга бағишланган. Компетентли инглиз тили ўқитувчиси бўлиш учун
инсон эга бўлиши керак бўлган асосий кўникмаларнинг қисқача мазмунини
ифодалайди. Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ушбу тилда аниқ мулоқот қилишлари
ва касбий компетентлик кўникмаларига эга бўлишлари учун зарур методикалар бўйича
маълумотлар келтирилган.
Abstract:
This article is devoted to the development of professional competence of
teachers. It provides a summary of the basic skills one should possess to become a competent
English teacher. Information is provided on the methodologies necessary for future English
language teachers to communicate clearly in this language and acquire professional
competence skills.
Калит сўзлар:
касбий компетентлик, педагогик компетентлик, бўлажак инглис
тили ўқитувчиси, таълим, касбий компетентликнинг таркибий қисмлари.
Key words:
professional competence, pedagogical competence, future English teacher,
education, components of professional competence.
Ўзбекистоннинг Европа ва жаҳон ҳамжамиятларига фаол қўшилиши
мамлакатимизнинг замонавий таълим тизимига сезиларли таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси олий касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти чет
тилини ўқитишда касбий ўзига хосликни ҳисобга олишни талаб қилади, яъни
битирувчиларнинг келажакдаги касбий фаолияти муаммоларини ҳал қилиш мақсади
қўйилган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2017 йил 7
февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сонли “Таълим муассасаларида
чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги Қарори муҳим аҳамиятга эгадир[1; 2].
Саводли мутахассисни шакллантириш таълимнинг асосий вазифаларидан
биридир. Ўқитувчиларнинг компетентлиги тобора муҳим аҳамият касб этмоқда,
муқобил таълим тизимлари пайдо бўлиб, жамиятда мутахассисларга эҳтиёж ортиб
бормоқда. Бундан ташқари, касбий компетентлик ҳақида гап кетар экан, бу талаб
келажак авлод тарбияси учун масъул бўлган ўқитувчилар учун икки баравар аҳамият
касб этади. Таълим натижаларини башорат қилиш ва таълим жараёнларини
моделлаштириш, ҳозирги вақтда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Шундай қилиб, ўзбек жамияти учун очиқ, ижодий ва юқори малакали ўқитувчи ва
малакали мутахассисни тайёрлаш энг устувор вазифадир. Tалабалар эгаллаган чет тили
бўйича билим, кўникма ва малакалар тизими уларнинг таълим фаолияти жараёнида
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
40
шаклланадиган касбий компетентлик билан белгиланади. Шундай қилиб, талабанинг
ўзи ва унинг касбий компетенлигини шакллантириш касбий йўналтирилган таълим
марказида туради. Чет тилидаги коммуникатив компетентликнинг асосий таркибий
қисми ушбу мутахассислик битирувчиси олий ўқув юртини тугатгандан сўнг эгаллаши
керак бўлган касбий компетентлик тўплами билан белгиланади. Чет эл профессионал
муҳитида мулоқот қилиш қобилияти талабаларга, бўлажак инглиз тили
ўқитувчиларига таълим беришда алоҳида аҳамиятга эга. Бўлажак ўқитувчиларнинг
касбий таълимига компетентли ёндашуви ушбу мутахассислик битирувчиси эга бўлиши
керак бўлган қобилиятларни ажратиб кўрсатишга имкон беради.
Чет тили бўйича касбий компетентлик – бу кўп қиррали тушунча бўлиб,
битирувчиларни келажакдаги таълим ишлари учун ҳар томонлама тайёрлашни
таъминлайдиган мураккаб компетентлик тўплами сифатида талқин этилади [3].
Kасбий компетентлик касбий ривожланишни якка тартибда ва ўқитувчилар
жамоаси билан ташкил этиш, аҳлоқий ва масъулиятли касбий хатти-ҳаракатларни
намойиш этиш кўникмаларини ўз ичига олади [4].
Ўз-ўзини ривожлантириш ва такомиллаштириш маҳорати, малака ошириш учун
барча имконият ва манбалардан фойдаланиш қобилияти келажак ўқитувчиларининг
энг муҳим касбий компетентликлари деб ҳисобланиши мумкин. Бу ўз тажрибаларини ва
ўқитувчилар жамоасининг ютуқларини таҳлил қилиш, фикр алмашиш, муайян муассаса
олдига қўйилган таълим мақсадларига мос келадиган қўшма дастур ва лойихаларни
ишлаб чиқиш маҳоратини ҳам ўз ичига олади.
Ўқитувчиларнинг касбий компетентликлари аҳлоқий ва масъулиятли касбий
хатти-ҳаракатларни намойиш этиш қобилиятини ўз ичига олиши керак. Касбий
компетентлик аҳлоқий тамойилларга риоя қилиш, аҳлоқий вазиятни тавсифлаш,
муҳокама қилиш ва ҳимоя қилиш, конструктив мунозара қоидаларига риоя
қилинишини назорат қилиш қобилиятини назарда тутади. Aҳлоқий одоб-ахлоқ
меъёрлари ўқитувчидан демократик бошқарув услубига эга бўлишни, талабаларга
тегишли эътибор ва қўллаб-қувватлашни, ўқув жараёнида қарорларни асослашни,
таълим фаолияти билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатларда махфийликни сақлашни,
талабаларга нисбатан ҳар қандай камситишлардан сақланишни, турли хил низолар ва
муаммоларни ҳал қилишда маъмурий ҳуқуқни қўллашда адолатни намойиш қилишни
талаб қилади.
Oлий таълимнинг вазифаси олий ўқув юртлари битирувчиларининг келгуси
фаолиятида зарур бўлган маълум касбий кўникмаларни ривожлантиришдир. Чет
тилини ўрганишда касбий йўналтирилган ёндашув талабаларнинг касбий фикрлаш ва
билимларни қўллаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос касбий,
ишбилармонлик, академик вазиятларда чет тилида мулоқот қилиш қобилиятини
рифожлантиришни ўз ичига олади.
Юқорида айтиб ўтилганларнинг барчаси бизни бўлажак инглиз тили
ўқитувчиларининг тайёргарлиги ва ривожланишини пухта ўрганишга йўналтиради.
Tадқиқот учун бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини ўқитишнинг учинчи ва тўртинчи
курслари муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу ўқув даври бўйича таълим қуйидаги сабабларни ўз ичига олади:
-биринчидан, талабалар психологик-педагогик фанларни ўрганишган;
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
41
-иккинчидан, улар инглиз тилини ўқитиш бўйича етарлича билимга эга;
-учинчидан, инглиз тилида мулоқот қила оладилар;
-тўртинчидан, ахборот технологиялари йўналишини ўргандилар;
-бешинчидан, педагогик фаолиятининг ижодий муҳитини шакллантирувчи
педагогик артистизм маҳоратини ривожлантиришга қодир бўлган талабаларнинг
жамоавий иш қобилияти ривожланди.
Юқорида айтиб ўтилган барча фактлар бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг
педагогик маҳоратини оширишга ёрдам беради. Инглиз тилидаги касбий компетентлик
битирувчиларнинг эгаллаши керак бўлган касбий компетентлик тўпламидан
иборатдир.Касбий компетентлик бўлажак чет тили ўқитувчиларини тайёрлаш учун
айниқса муҳимдир.Шундай қилиб, ушбу таркибий қисмларнинг барчаси чет тили
ўқитувчиларининг касбий компетенлигини ташкил этади ва чет тилидаги амалий
дарсларнинг мазмунини режалаштириш ва танлашда ҳисобга олиниши керак.
Xулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, касбий компетентлик – бу ўзидан ижодий
ва амалий тайёргарликни касб этган билим ва кўникмалар, педагогик фазилатлар
йиғиндисидир. Юқори малакали ўқитувчиларни тайёрлаш учун аттестация тизимини
яратиш, жойида ўқишни қўллаб-қувватлаш, олий таълим муасасалари ўртасида
ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ўқув дастурлари ўқитувчиларнинг малакасига
асосланганлигини таъминлаш лозим.
References:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сонли
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида» ги Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
16.10.2017 г., №06/17/5204/0114.
2.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги «Таълим муассасаларида чет
тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида» ги 610-сон қарори. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
13.05.2019 г., № 06/17/5204/0114.
3.
Gluzman N.A., Fundamental science and technology – promising developments IX:
Proceedings of the Conference. – North Charleston, 32, 2016.
4.
Karpova L., Grigorieva E., Ladonina E., Popova O., Shchekoldina A. Current Issues of
Linguistics and Didactics: The Interdisciplinary Approach in Humanities and Social Sciences //
The International Scientific and Practical Conference. – CILDIAH: SHS Web of Conferences 50,
2018.