Авторы

  • Юлдуз Раҳматова
    Давлат ва ҳуқуқ институти таянч докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46536

Ключевые слова:

Америка Қўшма Штатлари конституция мустамлакачилик шахс ҳуқуқлари табиий ҳуқуқ федерал ҳукумат федералистик ҳужжат.

Аннотация

Мақолада  Америка Қўшма Штатлари асосчилари, Александр Гамилтон ва Томас Жефферсонларнинг ҳуқуқ ва давлвт тўғрисидаги таьлимотлари, уларнинг ҳуқуқ ва давлат тўғрисидаги қарашларининг шакилланишига таьсир кўрсатган шарт-шароитлар ва омиллар, ҳокимиятлар тақсимланишида уларнинг ўрни ва унинг моҳияти ҳукумат ваколатларини чеклаш механизмларини такомиллаштириш ҳақидаги фикрлари ва Америка Қўшма Штатлари ҳуқуқ тизимини шакллантиришга оид олиб борган ишлари таҳлил этилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

76

АЛЕКСАНДР ГАМИЛТОН ВА ТОМАС ЖЕФФЕРСОННИНГ АҚШ ДАВЛАТИ

ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ БЕҚИЁС ЎРНИ

Раҳматова Юлдуз Рустамовна

Давлат ва ҳуқуқ институти таянч докторанти

Телефон рақам +998(90)9686083

https://doi.org/10.5281/zenodo.12514744

Аннотация.

Мақолада Америка Қўшма Штатлари асосчилари, Александр Гамилтон ва

Томас Жефферсонларнинг ҳуқуқ ва давлвт тўғрисидаги таьлимотлари, уларнинг ҳуқуқ
ва давлат тўғрисидаги қарашларининг шакилланишига таьсир кўрсатган шарт-
шароитлар ва омиллар, ҳокимиятлар тақсимланишида уларнинг ўрни ва унинг
моҳияти ҳукумат ваколатларини чеклаш механизмларини такомиллаштириш
ҳақидаги фикрлари ва Америка Қўшма Штатлари ҳуқуқ тизимини шакллантиришга
оид олиб борган ишлари таҳлил этилган.

Калит сўзлар:

Америка Қўшма Штатлари, конституция, мустамлакачилик, шахс

ҳуқуқлари, табиий ҳуқуқ, федерал ҳукумат, федералистик ҳужжат.

НЕСРАВНЕННАЯ РОЛЬ АЛЕКСАНДРА ГАМИЛЬТОНА И ТОМАСА

ДЖЕФФЕРСОНА В ФОРМИРОВАНИИ ПРАВОВОЙ СИСТЕМЫ США

Аннотация.

Данная статья анализирует правовые и политические доктрины

Александра Гамильтона и Томаса Джефферсона, отцов-основателей Соединенных
Штатов Америки. В ней рассматриваются условия и факторы, сформировавшие их
взгляды на право и государство, их роль в разделении властей и его сущность, их идеи
о механизмах ограничения полномочий правительства, а также их работа по
формированию правовой системы Соединенных Штатов.

Ключевые слова:

Соединенные Штаты, Конституция, колониализм, права личности,

естественное право, федеральное правительство, Документы федералистов
(Федералист).

THE UNPARALLELED ROLE OF ALEXANDER HAMILTON AND THOMAS

JEFFERSON IN SHAPING THE US LEGAL SYSTEM

Abstract.

This article analyzes the legal and political doctrines of Alexander Hamilton and

Thomas Jefferson, the Founding Fathers of the United States. It examines the conditions and
factors that shaped their views on law and government, their role in the separation of powers
and its essence, their ideas on mechanisms for limiting government powers, and their work in
shaping the legal system of the United States.

Keywords:

United States, Constitution, colonialism, individual rights, natural law, federal

government, Federalist Papers.

Александр Ҳамилтон ва Томас Жефферсон Америка Қўшма Штатлар тарихида, айниқса
ХВИИИ асрда америка халқининг мустақиллик ҳаракатлари авж олган паллада тарих
саҳнасига чиқади ва янги давлатни ташкил этиш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Бу
икки маърифатпарварнинг ғоялари Республиканинг илк даврида АҚШ ҳуқуқ
тизимининг шаклланиши ва тўғри ривожланишида марказий ўринни эгаллайди.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

77

Ҳамилтон ўзидаги ваколатдан фойдаланган ҳолда ҳам янги мустақил давлатга мос
бўлган ҳам яқинда ратификация қилинган Конституция қонунларига тўғри келадиган
республика юриспруденциясини шакллантирди. Томас Жефферсон мерос бўлиб қолган
императорлик ҳуқуқини ҳуқуқий ва конституциявий тамойилларга айлантирди, бу
энди шаклланаётган Америка ҳукуматидаги ҳудудий вазиятга мос келди, яъни
марказий миллий ҳукуматга кенг ваколатлар бериш билан биргаликда, алоҳида
штатларнинг ўз суверенитетни сақлаб қолишни англатарди.
Америка Қўшма Штатлари асосчилари номи билан тарих саҳнасидан ўрин олган
жамиятнинг бу икки илғор вакиллари мустақил давлат барпо этиш, қонунийлик ва
ҳуқуқ устун бўлган жамиятни қуриш, инсон ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш
масалаларини ҳал этишни ўзларининг фуқаролик бурчлари деб билдилар.
Қўшма Штатлари асосчиларининг ҳуқуқ ва давлат тўғрисидаги қарашлари турли
омиллар, жумладан, Британия мустамлакачилиги шароитида яшаш тажрибаси,
маърифатпарварлик фалсафаси, ўша даврнинг сиёсий ва иқтисодий воқеликлари
асосида шаклланган.
Асосчиларнинг ҳуқуқ ва давлат ҳақидаги қарашларига асосий таъсирлардан бири
табиий ҳуқуқ ва ижтимоий шартнома ҳақидаги маърифатпарварлик фалсафаси эди.
Мазкур фалсафанинг мазмунини барча шахсларнинг яшаш, эркинлик ва мулк ҳуқуқи
каби маълум туғма ҳуқуқларга эга эканлиги ва ҳукуматнинг мақсади бу ҳуқуқларни
ҳимоя қилиши кераклиги тўғрисидаги ғоя ташкил этган.
Александр Ҳамилтон ва Томас Жефферсон ҳукуматнинг роли бутун жамият
фаровонлигига фаол ёрдам беришдан кўра, низоларни ҳал қилишда нейтрал ҳакам
бўлиб хизмат қилиш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат, деб
ҳисобларди.
Асосчиларнинг ҳуқуқ ва давлат ҳақидаги қарашларига яна бир муҳим таъсир
Британия мустамлакачилиги шароитида яшаш тажрибаси бўлган. Америка
халқларининг ижтимоий фаол қатлами Британия ҳукумати мустамлакаларга уларнинг
розилигисиз солиқ солиш ва Британия парламентида вакиллик қилишдан бош тортиш
орқали ўз чегараларини четлаб ўтган деб ҳисобларди. Улар Британия ҳукуматини
мустамлакаларга зулм қилаётган ва уларнинг фуқаролик ҳуқуқларини поймол
қилаётган золим куч сифатида кўрдилар.
Томас Жефферсоннинг ҳуқуқий қарашларига ўша даврнинг сиёсий ва иқтисодий
воқелиги ҳам ўз таьсирини кўрсатган. Янги шакилланаётган давлатни ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий жихатдан мустаҳкамлаш, ички ва ташқи тажовузлардан
ҳимоя қила оладиган қудратли армияни яратиш зарурияти, шу билан бирга марказий
ҳукуматнинг ўз ваколатларини суистеьмол қилиши мумкинлиги асосчиларнинг
диққат-этибори марказида бўлган.
Ушбу мувозанатга эришиш учун таъсисчилар ҳокимиятнинг турли тармоқлари ва
даражалари ўртасида тақсимланган бошқарув тизимини ишлаб чиқдилар. Ушбу
тизимда бирон бир тармоқнинг ҳаддан ташқари кучли бўлишига йўл қўймаслик учун
назорат ва мувозанат тизими ўрнатилди. Улар, шунингдек, Конституцияга Ҳуқуқлар
тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритдилар, бу эса маълум шахсий ҳуқуқлар ва
ҳукумат ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан ҳимоя қилишни кафолатлайди.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

78

Гамилтоннинг АҚШ давлатини ташкил топишдаги энг муҳим амалга оширган
ишларидан бири бу унинг АҚШ қонунчилигини шакллантиришга қўшган беқиёс
ҳиссасидир. Армиядан кейинги йигирма йиллик фаолияти давомида Ҳамилтон
Президент Жорж Вашингтон қароргоҳида кучли ва самарали давлат арбоби ва АҚШ
ҳукумати ва хусусий мижозларнинг манфаатларни ҳимоя қилувчи нуфузли адвокат
сифатида хизмат қилди. Унинг федерал ва штат ҳуқуқшунослиги ривожига таъсири
ўлимидан ўнлаб йиллар ўтиб, ХИХ асргача давом этади. Гамилтоннинг ғоялари
шунчалик асосли эдики, ҳатто Гамилтоннинг сиёсий ва мафкуравий рақиблари —
Томас Жефферсон, Жеймс Медисон, Эндрю Жексон ҳам бошқарув учун Гамилтон
конституциявий қарашларини қабул қилишди. Бугунги Америка Қўшма Штатлари
халқи Вашингтон каби Александр Гамилтонни ҳам мамлакатининг отаси деб
ҳисоблашади.

1

Александр Гамилтон мустамлакачиларга солиқларнинг асоссиз ортиб боришига
норозилик билдирадиган рисолалар ёзиб бошлади. Бунинг натижасида у бошқа ўзи
каби маърифатпарварлар билан танишади ва фикр алмашишни бошлайди

Бостон чой

партиясини

омма олдида ҳимоя қилиши уни халқ орасида машҳур қилди. Бир оздан

сўнг, 1776 йил март ойида Нью-Йорк провинциясининг артиллерия қисмига капитан
этиб тайинланди. У ўз жамоасини ташкил этди ва бир қанча жангларда жасорат
кўрсатди. 1777 йил февраль ойида Вашингтон уни подполковник унвони билан

адъютант

бўлишга таклиф қилди.

2

Вашингтон билан ишлаган тўрт йили давомида у

генерал ишончини қозонади. Гамилтон француз тилини яхши билиши туфайли
француз генераллари ва адмираллари билан бўладиган муҳим

ҳарбий

топшириқларга

юборилади. Ҳамилтон ҳаётининг кўп қисмини ҳарбий кийимда ўтказди. 1776 йилдан
1781 йилгача инқилобий урушда капитан, Жорж Вашингтон штабида полковник ва
энгил пиёда қўшинлари қўмондони сифатида еттита йирик жангда қатнашди

3

. У

нафақат ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этди, балки сиёсий баҳсларда ҳам ўзининг
мустаҳкам позициясига эга эди.
Александр Гамилтон Федералист бўлган. У янги ташкил топадиган мамлакатда кучли
марказий ҳокимият бўлиши керак деб ҳисобларди. У конгресс баҳсларида кучли
марказий ҳукуматнинг ҳимоячиси эди. Гамилтоннинг фикрича тартибни,
барқарорликни сақлаш ва иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш учун мустаҳкам
федерал ҳукумат зарур деб ҳисобларди. Ҳамилтоннинг ташкил топаётган янги
давлатга бўлган қарашларида кучли ижрочи ҳокимият, кучли армия ва миллий банк
тизимини ўз ичига олганди.
Томас Жефферсон

Америка Қўшма Штатлари

Мустақиллик декларациясининг асосий

муаллифидир. Томас

Жефферсоннинг ҳуқуқий

қарашлари

ҳам Александр

Гамилтоннинг ғояларига яқин эди. Аммо, Жефферсон республикачилик тамойилига
асосланган давлат бошқарувини ёқларди. У табиий ҳуқуқлар тамойилларига, яъни
барча шахсларнинг яшаш, эркинлик ва мулк ҳуқуқи каби маълум туғма ҳуқуқларга
эгалигини уқтирган. Унинг фикрича, ҳукумат бу ўрнатилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиши

1

Ж. Медисон “Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билл” Вашингтон. “The University of Washington Press”

нашриёти 1998 й. Б. 7.

2

С.Корнел “A WELL-REGULATED MILITIA” Англия. “Oxford University Press.” нашриёти 2006 й. Б. 25-26.

3

П. Мишел “The Political Philosophy of Alexander Hamilton

Массачусетс

. “JHU press” нашриёти 2012 й. Б. 38.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

79

керак ва шу билан биргаликда ҳукуматнинг роли чекланган бўлиши керак деб
ҳисоблаган. Томас Жефферсон марказий ҳукуматга кўпроқ ваколатлар бериладиган
бошқарув шаклини ёқлаган бўлсада, қудратли давлатнинг потенциал хавф-хатарлари
бўлиши мумкинлигини таъкидларди. Жеймс Мадисонга йўллаган мактубида у шундай
деб ёзган еди:

“Сизга хоҳлаган ҳамма нарсани берадиган даражада катта ҳукумат

сизда бор ҳамма нарсани олишга қодир

“.

4

Жефферсон давлатнинг шахслар ҳаётида

чекланган ролига эга бўлиши ва шахслар ўзини ўзи бошқариш эркинлигига эга бўлиши
керак деб ҳисобларди. Бундан ташқари, Жефферсон Локк ғоялари таъсирида инсон
ҳуқуқлари ва эркинликларига оид фикрларни ҳам илгари сурган. Жефферсоннинг
инсон ҳуқуқлари ҳақида Декларацияда ёзилган барча одамлар тенг яратилгани ва
уларга ўз яратувчиси томонидан маълум “ажралмас ҳуқуқлар”, жумладан ҳаёт,
эркинлик ва бахтга интилиш каби ҳуқуқлар берилганлиги энг машҳур сўзларидандир.

5

Унинг фикрича, бу ҳуқуқлар асосий ҳисобланади ва ҳеч қандай ҳукумат уни тортиб
ололмайди. У яна бу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳукуматнинг вазифасидир, деб
таъкидлайди. Шунингдек, Жефферсон республикачилик тамойилига, яъни ҳукумат
бошқариладиганлар розилигига асосланиши керак деган ғояни илгари сурган. Унинг
фикрича, бу ҳукуматнинг ҳаддан ташқари кучли бўлишига тўсқинлик қилади ва
ҳукуматнинг халқ олдида жавобгар бўлишини таъминлайди.
Хулоса қилиб айтганда, Америка асосчилари давлат тушунчасига турлича қарашларга
эга эдилар. Баъзилар буни тартибни сақлаш ва шахсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун
зарур восита деб билган бўлсалар, бошқалари уни эркинликка потенциал таҳдид
сифатида кўришди. Бироқ, уларнинг барчаси ҳукумат ҳокимиятини чеклаш ва шахс
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳимлигини тан олди.
Бу қарашлар кучли таъсир кўрсатган Конституция ва “Ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонун
лойиҳаси давлатнинг ўта кучли бўлиб қолмаслиги ва шахс ҳуқуқларининг ҳимоя
қилинишини таъминлаш учун яратилган. Шуни тан олиш керакки, уларнинг
қарашлари ўз даврининг мураккаб сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий контекстида
шаклланган ва уларнинг ғоялари ҳозирги замон сиёсий нутқида ўрганиш, шарҳлаш ва
мунозара мавзуси бўлиб қолмоқда.

References:

1.

1. Ж. Медисон “Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билл” Вашингтон. “The University of

Washington Press” нашриёти 1998 й. Б. 7.
2.

С.Корнел “A WELL-REGULATED MILITIA” Англия. “Oxford University Press.”

нашриёти 2006 й. Б. 25-26.

A Well-Regulated Militia: The Founding Fathers and the Origins

of Gun ... - Saul Cornell - Google Книги

3.

П. Мишел “The Political Philosophy of Alexander Hamilton

Массачусетс

. “JHU press”

нашриёти 2012 й. Б. 38.

The Political Philosophy of Alexander Hamilton - Michael P. Federici

- Google Книги

4

Ж. Медисон. “Федералистик ҳужжатлар” №51 “Либертй Фонд” нашриёти 2001 й. Б. 124.

5

А.Гамилтон «Фермер раддияси» Нью йорк. “Columbia University Press” нашриёти 1961 й. Б. 165.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

80

4.

Ж. Медисон. “Федералистик ҳужжатлар” №51 “Либертй Фонд” нашриёти 2001 й.

Б. 124.
5.

А.Гамилтон «Фермер раддияси» Нью йорк. “Columbia University Press”

нашриёти 1961 й. Б. 165.

Библиографические ссылки

Ж. Медисон “Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билл” Вашингтон. “The University of Washington Press” нашриёти 1998 й. Б. 7.

С.Корнел “A WELL-REGULATED MILITIA” Англия. “Oxford University Press.” нашриёти 2006 й. Б. 25-26. A Well-Regulated Militia: The Founding Fathers and the Origins of Gun ... - Saul Cornell - Google Книги

П. Мишел “The Political Philosophy of Alexander Hamilton” Массачусетс. “JHU press” нашриёти 2012 й. Б. 38. The Political Philosophy of Alexander Hamilton - Michael P. Federici - Google Книги

Ж. Медисон. “Федералистик ҳужжатлар” №51 “Либертй Фонд” нашриёти 2001 й. Б. 124.

А.Гамилтон «Фермер раддияси» Нью йорк. “Columbia University Press” нашриёти 1961 й. Б. 165.