Авторы

  • Нуриддин Тожибоев
    Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди судьяси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.51725

Ключевые слова:

суд ҳокимияти судьялар мустақиллиги судьялар дахлсизлиги одил судлов ҳуқуқий ислоҳотлар қонун устуворлиги инсон ҳуқуқлари қонуний манфаатлар суд-ҳуқуқ тизими.

Аннотация

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги сўнгги ўзгартиришлар, хусусан, судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигига оид янгиликлар ҳақида маълумот берилади. Судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш ва ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган янги Конституциявий нормалар ва ҳуқуқий кафолатлар ёритилган. Шунингдек, давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, судьяларнинг иш ҳақи ва таъминотига оид ўзгаришлар ҳам муҳокама қилинади. Мақолада қонун устуворлиги ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш йўлида судьялар мустақиллигининг аҳамияти алоҳида таъкидланган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

43

ДАХЛСИЗЛИК – СУДЬЯЛАР МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЭНГ АСОСИЙ

КАФОЛАТЛАРИДАН БИРИ

Тожибоев Нуриддин Ёқубович

Фуқаролик ишлари бўйича

Асака туманлараро суди судьяси

E-mail: tojiboyevnuriddin30@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.14049984

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги сўнгги

ўзгартиришлар, хусусан, судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигига оид
янгиликлар ҳақида маълумот берилади. Судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш ва
ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган янги Конституциявий нормалар ва
ҳуқуқий кафолатлар ёритилган. Шунингдек, давлат раҳбари ташаббуси билан амалга
оширилган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, судьяларнинг иш ҳақи ва таъминотига
оид ўзгаришлар ҳам муҳокама қилинади. Мақолада қонун устуворлиги ва фуқаролар
ҳуқуқларини таъминлаш йўлида судьялар мустақиллигининг аҳамияти алоҳида
таъкидланган.

Калит сўзлар:

суд ҳокимияти, судьялар мустақиллиги, судьялар дахлсизлиги,

одил судлов, ҳуқуқий ислоҳотлар, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, қонуний
манфаатлар, суд-ҳуқуқ тизими.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси жамиятдаги

барча соҳалар ҳамда турли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишнинг янги
Конституциявий нормаларини белгилаб берди.

Жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳамда

юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек қонун
устуворлигини фақатгина мустақил суд ҳокимияти ва судьяларнинг мустақиллигини
кафолатлаш йўли билангина таъминлаш мумкин.

Конституциянинг 130-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов

фақат суд томонидан амалга оширилади[1].

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи

ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан
мустақил ҳолда иш юритади.

Асосий қомусимизнинг 136-моддасида эса қуйидаги Конституциявий нормалар

белгиланган:

“Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар.

Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда
аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка
сабаб бўлади. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди.

Судьялар дахлсиздир.
Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди.
Судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга, унинг ваколатларини

бекор қилишга ёки тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

44

белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилади. Суднинг қайта ташкил этилиши
ёки тугатилиши судьяни лавозимидан озод этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши
мумкин эмас”[1].

2023 1 майга қадар амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

112-моддасида

судьяларнинг

дахлсизлиги

қонун

билан

кафолатланиши

мустаҳкамланган эди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда эса судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан эмас

балки, Конституциянинг ўзи билан кафолатланмоқда. Бу эса судьялар дахлсизлигига
давлатимиз, хусусан давлат раҳбари томонидан алоҳида эътибор берилаётганидан
далолат беради.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Судлар

тўғрисида”ги

Қонунининг 63-моддасига кўра, судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш
воситаларидан бири судьянинг дахлсизлигидир.

Қонуннинг 64-моддасида судьянинг дахлсизлиги нималардан иборат эканлиги

баён этилган.

Унга мувофиқ, судьянинг шахси дахлсиз. Судьянинг дахлсизлиги унинг турар

жойига, хизмат хонасига, у фойдаланадиган транспорт воситаси ва алоқа воситаларига,
хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга тааллуқлидир.

Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида уларга

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича
сақлаш, олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи билан хизмат қуроли ҳамда шахсий
ҳимоя воситалари берилади. Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан
ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.

Судьяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

томонидан қўзғатилиши мумкин.

Судья Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси

олинмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилигисиз жиноий
жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.

Судья тегишли судьялар малака ҳайъатининг хулосаси олинмасдан маъмурий

жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг судьялар

дахлсизлигини бузганлик ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги
фаолиятига аралашганлик фактлари тўғрисидаги тақдимномаси прокуратура
органлари томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси кўрсатилган фактлар бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги ёки
қўзғатилиши рад этилганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий
кенгашига хабар беради.

Судьяни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумон қилинувчи

сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга фақат тегишли судьялар малака ҳайъатининг
розилиги билан йўл қўйилади.

Судьяга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси фақат унга нисбатан

оғир ёки ўта оғир жиноят ёки одам ўлимига сабаб бўлган қасддан бошқа жиноят содир
этганликда айб қўйилган ҳолларда қўлланилиши мумкин. Мазкур қоида судья


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

45

сифатида ишлаган даврида шундай жиноят содир этганликда айбланаётган собиқ
судьяга нисбатан ҳам қўлланилади.

Судья ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган тақдирда,

бу ҳақда ушлаб туриш учун асос бўлган ҳужжатлар кўчирма нусхалари илова қилинган
ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига у ушланган пайтдан
эътиборан уч соатдан кечиктирмасдан хабар қилиниши шарт.

Судьянинг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига

кириш, уларни кўздан кечириш, уларда тинтув ўтказиш ёки улардан ашёни олиш,
унинг телефондаги сўзлашувларини эшитиш, судьяни шахсан кўздан кечириш ва уни
шахсий тинтув қилиш, шунингдек унинг хат-хабарларини, унга тегишли ашёлар ва
ҳужжатларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ёхуд олиш фақат суднинг қарорига биноан
ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг рухсати билан амалга оширилиши
мумкин.

Судьяга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига

тегишлидир.

Судда ўз вазифаларини бажараётган даврда халқ маслаҳатчиларига судьялар

дахлсизлигининг барча кафолатлари татбиқ этилади[2].

Аслида судьянинг дахлсизлиги унинг турли ташқи таъсирлардан муҳофазаси ва

одил судлов фаолиятини таъминлаш билан бирга судьяга катта масъулият ҳамда
жавобгарлик юклайди. Судья ўзининг дахлсизлигини суиистеъмол қилмасдан, аксинча
одил судлов фаолиятини амалга оширишда Конституция ва қонун нормаларига қатъий
риоя қилиши, процессуал қонунчиликда белгиланган муддат ва тартибга амал қилган
ҳолда ишларни кўриши, ўз юриш-туриши ва шахсий хаётида судьялар одоби кодекси
қоидаларига оғишмай риоя этиши талаб этилади.

Одил судлов фаолиятини амалга ошириш шарафли вазифа бўлиши билан бирга

масъулиятли ва машаққатлидир Бу ҳолатда судья матонатли ва сабр-қаноатли,
танқидларга чидамли бўлиши, ишда иштирок этувчи шахслар ва улар вакилларининг
турли босим ва таъна-дашномларига босиқлик билан муносабат билдириши, уларга
қонун нормаларига таяниб жавоб бериши шарт.

Бунга жавобан давлатимиз томонидан судьянинг дахлсизлиги кафолатлаб

берилиши лозим. Шундагина судья ўз дахлсизлиги таъминланганига ишонч ҳосил
қилиб, ўз фаолиятини фақат Конституция ва қонунларга риоя қилган ҳолда, ташқи
босимларга эътибор бермасдан амалга оширади ва бу орқали қонун устуворлиги,
фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари
таъминланади.

Сўнгги

йилларда

мамлакатимизда

амалга

оширилаётган

суд-ҳуқуқ

ислоҳотларининг кўлами ҳеч бир давлатда рўй бермаган бўлса керак.

Қисқа муддатда юртбошимизнинг шахсий ташаббуслари билан суд-ҳуқуқ

тизимида, хусусан судьялар дахлсизлигини таъминлаш борасида қатор ислоҳотлар
амалга оширилди. Судьяларнинг иш ҳақи кескин оширилди, судьялар таъминоти
тўлиқ давлат бюджети томонидан таъминланиши йўлга қўйилди. Бу билан
судьяларнинг моддий мустақиллиги кафолатланди.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

46

Бугунги кунда ҳам бу ислоҳотлар бугунги кенг кўламда давом эттириб

келинмоқда ва албатта, ўзининг самарасини кўрсатади.

References:

1.

Ўзбекситон Республикасининг Конституцияси // Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон
2.

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон.

Библиографические ссылки

Ўзбекситон Республикасининг Конституцияси // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон.