Авторы

  • Мадина Мирзақобилова
    Мустақил тадқиқотчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.51731

Ключевые слова:

ОАВ тимбилдинг янгиликлар журналистикаси репортёрлик маҳорати таҳлилий журналистика бадиий публицистика фотомухбир.

Аннотация

мақолада таълимга ихтисослашган журналистларни етиштиришда газета ва журналлар қошида ташкил этилган махорат мактабларининг ўрни хусусида сўз боради. Шунингдек, талаба-журналистлар ўз йўналишини танлаши, синаб кўришида ушбу мактабларнинг аҳамияти кўрсатилади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

24

ТАЪЛИМГА ИХТИСОСЛАШГАН ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ЕТИШТИРИШДА

«МАҲОРАТ МАКТАБЛАРИНИНГ ЎРНИ

Мирзақобилова Мадина Тоғаймурод қизи

Мустақил тадқиқотчи

https://doi.org/10.5281/zenodo.14049226

Аннотация

: мақолада таълимга ихтисослашган журналистларни етиштиришда

газета ва журналлар қошида ташкил этилган махорат мактабларининг ўрни хусусида
сўз боради. Шунингдек, талаба-журналистлар ўз йўналишини танлаши, синаб
кўришида ушбу мактабларнинг аҳамияти кўрсатилади.

Калит

сўзлар

: ОАВ, тимбилдинг, янгиликлар журналистикаси, репортёрлик

маҳорати, таҳлилий журналистика, бадиий публицистика, фотомухбир.

Abstract

: the article talks about the role of schools of expertise established under

newspapers and magazines in training journalists specializing in education. Also, the
importance of these schools for student-journalists to choose and try their direction is shown.

Keywords

: mass media, team building, news journalism, reporting skills, analytical

journalism, artistic journalism, photojournalist.

Кириш.

Радио кашф этилиб, кенг истеъмолга кирган даврлардаёқ, матбуотнинг

тезкор ҳамда оптимал ахборот узатиш воситаси сифатидаги нуфузи сезиларли
даражада пасайди. Бироқ, рақобатда енгилмаслик учун газета ва журналлар асосий
эътиборни таҳлилий ҳамда сенсацион-кўнгилочар материалларга қарата бошлади.
Чунки газетада ахборотни тўлиқ ва бирмунча эркин узатиш имконияти мавжуд, унинг
аудиторияси тезкор ва қисқа ахборотларга эмас, шарҳлар, тафсилотлар, мулоҳазага
ундовчи материалларга кўпроқ эҳтиёж сезади. Босма ОАВда техника, ранг-баранг
кадрлар, баланд овозлар ҳамда монтаж ёрдамида «сайқалланган» тасвирлардан
фойдаланиш имконияти йўқ. Оммавий коммуникация воситаларининг руҳиятга
таъсири ҳақида гапирар экан, Ричард Харрис шундай дейди: «Телевизор ёки радиони
ёлғиз ҳамда жамоавий тарзда томоша қилиш, эшитиш мумкин. Газета ва журналлар
мутолааси эса, аксарият ҳолларда индивидуал мушғулотдир».

1

Бу «индивидуал

машғулот» жамиятнинг сиёсий-мафкуравий соҳасига хизмат қилади. Даставвал
публицистиканинг асосий функцияси сифатида тилнинг таъсир этиш (волюнтатив)
хусусияти эътироф этиларди. Лекин бугунги кунда биз ахборотнинг ижтимоий
ҳаётдаги ўрни нақадар муҳим аҳамият касб этаётганининг гувоҳи бўляпмиз.
Замонавий публицистик услубда тилнинг икки тенг ҳуқуқли вазифаси кўзга
ташланади: ахборот бериш ва таъсир этиш. Информацион жанрлар ахборот бериш,
таҳлилий жанрлар предмет ёки воқеа ҳодисани таҳлил қилиш, бадиий публицистика
эса кўпинча таъсир этиш функцияларини бажаради.

Бугун ОАВнинг ҳар бир тури жамият ҳаётида ўз ўрнига эга. Бугун босма

нашрларнинг ёритиш усули интернет нашрлардан тубдан фарқ қилади. Кишиларнинг
фикр-мулоҳазаларини ўз саҳифаларида ҳеч бир монеликсиз билдиришлари учун эркин
минбарлардан ҳисобланади. Журналист ўзи ихтисослашган йўналишдан келиб чиққан

1

Худойқулов М. Журналистика ва публицистика. — Т.: Тафаккур, 2011. – Б. 25.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

25

ҳолда баркамол авлодни камол топтиришга доир чора-тадбирларнинг мазмун ва
моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишнинг самарали усулларини танлаш бугуннинг
талабига айланиб улгурди.

Ҳалим Саидов «Талаба қизимга мактублар» деб номланган китобида Хуршид

Дўстмуҳаммаднинг қуйидаги фикрини келтириб ўтади: «Дунёда нима кўп — соҳа ва
мавзу кўп! Инсоният учун уларнинг бари бир-биридан муҳим, бироқ битта журналист
дунёдаги барча мавзуда бирдек қалам тебратавермайди-ку. Тўғрими? У ҳолда нима
қилмоқ керак?

Ўзингиз нимага қизиқишингизни ўзингиз учун аниқлаб олмоғингиз керак!
Инсон ёши улғайгани, дунёқараши шакллангани сари қизиқиш доираси ҳам

ўзгариб, кенгайиб бораверади. Журналист қанчалик кўп нарсани билса, шунча кам,
бироқ бу барча мавзуда бирдек маҳорат билан ёза олади дегани эмас. Қизиқишингизни
жиловлаб олиш деганда ўзингиз қизиқадиган, яъни ўзингиз ҚИЗИҚИШ билан
ўрганадиган, қизиқиб ёза оладиган мавзуларни аниқлаб олишни назарда тутган эдим.
Чунки биринчидан, одам қизиққан мавзуси билан қанчалик кўп шуғулланмасин, сира
чарчамайди. Зерикмайди. Ўзи зерикмайдиган мавзудагина одам бошқаларни
ҚИЗИҚТИРА оладиган нарса ёзади!»

2

Бу билан талаба қизиққан мавзуларини танлаб

олиши келгусида унинг ихтисослашишига замин бўлишини таъкидлаб ўтган.
Шунингдек, ушбу китобида «Семестр амалиёти даврида марказий нашрлар қошида
ташкил этиладиган «Маҳорат мактаблари»да иштирок этиш ҳам яхши самара беради.
Бунга камида иккинчи курсда таҳсил олаётган талабалар қабул қилинадиган «Ma’rifat»
маҳорат мактаби»ни мисол сифатида кўрсатишимиз мумкин»

3

деб ёзганди.

Метод: мақолада таҳлил ва таққослаш орқали мавзу ёритилган.
Муҳокама. Журналистика факультетлари талабалари дарслар давомида олган

билимларини амалда мустаҳкамлаши учун уларга ёзги ва семестр амалиёти жорий
этилган. Талабалар назария билан амалиётни уйғунликда олиб боришлари, келажак
фаолиятида қийинчиликларга учрамаслиги ва журналистлар тажрибасини ўрганиши
учун яна бир имконият газеталар қошида ташкил этиладиган «Маҳорат
мактаблари»дир. Улар журналистика факультетларида таҳсил олаётган талабалар
учун катта тажриба майдонини ўтайди. «Ҳуррият», «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»,
«Жамият», «Оила ва жамият», «Адолат» гаеталарининг маҳорат мактаблари бўлғуси
журналистларга касб сирларини ўргатган. «Ma’rifat» — «Учитель Узбекистана»
газеталари таҳририяти қошидаги маҳорат мактаби ҳам айнан талаба-журналистлар
учун мўлжалланган. «Ma’rifat» газетасида қўлланиладиган янгиликлар, репортёрлик
маҳорати, таҳлилий журналистика, бадиий публицистиканинг амалий жиҳатлари аниқ
ижодкорлар мактаблари мисолида ўргатилади. Ушбу мактабнинг асосий вазифаси
талабаларни таълим-тарбия, маънавий-маърифий йўналишга ихтисослаштириш,
журналистика турлари бўйича ёзиш маҳоратини ошириш ва амалда қўллай олишга
йўналтириш ҳисобланади. Талабаларда публицистиканинг муайян турлари
(янгиликлар журналистикаси, репортёрлик маҳорати, таҳлилий журналистика, бадиий

2

Сайид Ҳ. Талаба-журналистга мактублар. – Т.: «Сано-Стандарт», 2016. – Б. 43.

3

Сайид Ҳ. Талаба-журналистга мактублар, - Т.: «Сано-Стандарт», 2016. – Б. 40.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

26

публицистик) бўйича билимларини бойитади. Ушбу маҳорат мактабининг собиқ
тингловчилари бугунги кунда турли оммавий ахборот воситаларининг турли
кўринишларида фаолият юритиб келмоқда. Дастлаб газета ходимларини соҳага
ихтисослаштириш мақсадида ташкил этилган маҳорат мактабида таҳсил олган Икром
Бўрибоев (Ўзбекистон Республикаси Президент девони), Ҳусан Нишонов («Маърифат»
газетаси), Фахриддин Каримов («Туркистон газетаси»), Баҳодир Жовлиев («Тил ва
адабиёт таълими» журнали), Бахтиёр Ёқубов (Ўзбекистон Ресрубликаси Президент
девони), Дилшод Каримов («Ҳуқуқ ва бурч» журнали) таҳсил олган. Кейинчалик
журналистика факультетлари талабалари дарс олган. Масалан, Камола Полвонова
(«Фарғона ҳақиқати» газетаси), Фарида Эгамбердиева («Даракчи» газетаси), Фирдавс
Хайриддинов (Ўзбекистон темир йўллари АК матбуот хизмати), Шахобиддин Мусаев
(Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қошидаги Мониторинг маркази), Олим
Жумабоев («Оила ва жамият» газетаси), Ҳаким Йўлдошев («Жамият» газетаси), Элдор
Мадатов (ФВВ матбуот хизмати), Маъмура Ёқубова (Жиззах шаҳар хотин-қизлар
қўмитаси матбуот хизмати), Аслиддин Бозоров (Ўзбекистон Республикаси Президент
девони босмахонаси), Шахрибону Имомова («Бухоронома» газетаси), Сурайё
Сирожиддинова («Бошланғич таълим» журнали), Зебо Хайитова («Маҳалла» газетаси),
Кумар Бегниязова (Нукус давлат университети журналистика бўлими), Насибели
Мамбетризаева («Маърифат» газетаси), Самандар Боборажабов («Қизилқум ФК
матбуот хизмати»), Абдулазиз Мусаев («Тошкент ҳақиқати» газетаси), Садоқат Рўзиева
(«Умутаълим фанлари методикаси» журнали), Дилмурод Дўстбеков («Маърифат»
газетаси), Фурқат Алимардонов («Маърифат» газетаси), Чарос Низомиддинова
(«Маърифат» газетаси) амалий фаолиятда ўз ўринларига эга бўлиб, журналистик
фаолиятни муваффақиятли олиб борганлар.

Мактаб ёшидаги болалар ўз олдига катта мақсадларни қўйиши ва унга турли

олимпиада ва беллашувларда иштирок этишлари орқали эришишлари зарур.
Беллашувлар натижалари эса даврий матбуот орқали эълон қилиб борилади.
Шунингдек, таниқли шахслар ҳаётидан ибратли мисоллар келтириш ҳам
болаларимизда мотивацияни, ўз устида ишлашга рағбатни уйғотиши шубҳасиздир. Ёш
бўлишига қарамай бир қанча ютуқларни қўлга киритган болакайлар фаолиятини кенг
тарғиб қилиш натижасида мақсадга эришиш учун ёшликдан бошлаб ҳаракат қилиш
кераклигини уқтириб бориш фақат ва фақат фойда бўлади. Ёш ва иқтидорли
кадрларни журналистикага жалб қилишда айнан маҳорат мактабларининг аҳамияти
катта. Челябинскда эълон қилинган ва болаларни журналистикага қизиқтиришни,
соҳага меҳр қўйган кадрларни тайёрлаш учун қилинган лойиҳани мисол сифатида
келтириш мумкин. Челябинск вилояти Халқ таълими вазирлиги, Челябинск шаҳар
таълим бошқармаси, жамоат ташкилотлари, музейлар, кутубхоналар ва мактаблар
ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳа доирасида «Поколение NEXT» деб номланган
шаҳар газетаси ташкил этилди. Мақсадли аудиторияси мактаб ёшидаги болалар бўлган
лойиҳанинг вазифалари:

1. Ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш, уларни журналистикага жалб қилиш.

Бунда болаларга ўзини журналист сифатида синаб кўриш имкониятини бериш кўзда
тутилади.

Қизиқувчан

болаларни

турли

хил

тадбирлар,

интервьюлар,


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

27

конференцияларда иштирок этиш имкониятини берилади. Шунда фаолиятида
самарадорликка эришиб ота-оналар, таълим тизими мутасаддилари мулоқот
қиладиган эркин майдонга, минбарга айлантириш мумкин.

2. Тажриба алмашувни йўлга қўйиш. Ўз соҳасининг билимдонлари бўлган

профессионал журналистлар иштирокидаги мастер-класслар орқали уларнинг
маҳорати сайқаллаб борилади.

3. Беллашувлар уюштириб, улар орқали болаларда соҳага қизиқишни

шакллантириш.

4. Тимбилдинг усули. Бунда 2-3 кунлик дам олиш жойларига бориб, у ерда

болаларда яшириниб ётган иқтидорни юзага чиқариш.

5. Болалар муҳарририятини ташкил қилиб, унда ёш иқтидорларнинг ўзларини

журналист сифатида, вёрсткачи, дизайнер, фотограф, реклама масалалари мутахассиси
сифатида синаб кўриш, уларда касбга доир маълум сифатларни шакллантириб
боришни назарда тутади.

4

Газета 5000 нусхада 2012 йил 15 октябрдан бошлаб нашр

этилади. Унда янги ва ёш журналистларнинг мақолалари чоп этилади ва мактаблар
ҳамда туманлардаги меҳрибонлик уйларига бепул тарқатилади. Газета ойда икки
маротаба нашр этилади. Бугунги кунда олий таълим соҳасида давлат гранти асосида
таҳсил олиш учун абитуриентлар рақобатбардош бўлиш лозим. Журналистика
факультетларига ҳужжат топширишда улардан нашр этилган материаллари сўралади,
ёки ОТМларда чоп этиладиган 999 тираждаги газеталарда пул эвазига чоп этишади.
Ушбу лойиҳада эса улардан пул олинмайди, балки уларни турли кўнгил очиш
жойларига таклиф этилади. Ёш журналистлар катта аудиторияга чиқади ва олий ўқув
юртига кириш учун «папка» йиғишади. Ҳозирда ушбу маҳорат мактаби
иштирокчилари спорт журналистикаси бўйича, шаҳар ва туман ўйича танловларда
ғолибликни қўлга киритди.

5

Журналистикага энди қадам қўяётган абитуриентлар

учун олий ўқув юртларида ҳам маҳорат мактаблари ташкил этилган тажрибалар ҳам
мавжуд. Москва давлат халқаро алоқалар институти (МГИМО)да ёш журналистлар
мактаби 10 йилдан буён фаолият юритади. 16-18 ёшли қизиқувчилар учун дарслар
ҳафтада бир маротаба, жума куни 17:00 дан 19:00 гача давом этади. Унда ўқувчилар
университетнинг анъаналари, касблари билан танишиб, ижодий имтиҳонга
тайёргарлик кўришади. Университетнинг халқаро журналистика факультети
ўқитувчилари томонидан дарслар олиб борилиб, машҳур журналистлардан ҳам
маҳорат дарсларини олишади. Уларнинг кўпчилиги ушбу университетнинг талабасига
айланади.

6

Шунингдек, таълим-тарбияга ихтисослашган нашрлар қошида фаолият

юритаётган маҳорат мактаблари ҳам талайгина. Россиянинг «Учительская газета»си
бош муҳаррири Петр Положевецнинг шахсан ўзи маҳорат дарсларини ташкил этади.
Ана шундай маҳорат дарсларидан бири — «Педагогик журналистика: ўргатишми ёки

4

https://premiagi.ru/initiative/733

5

https://premiagi.ru/initiative/733

6

mzh.mgimo.ru


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

28

хабардор қилиш?» мавзусида бўлиб ўтган. Мутахассис дарсларини 4 асосий мавзуга
ажратди. Биринчиси, сўровнома, иккинчиси, сайт фаолияти, учинчиси, кишиларнинг
жонли фикри, тўртинчиси, таҳририят сиёсати ва расмий позицияси. Мутахассиснинг
фикрича, педагогик журналистиканинг вазифаларидан бири бугунги кунда таълим
тизимида юз бераётган ислоҳотлар ҳақида аудиторияни хабардор қилишдир.

7

Хулоса.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, маҳорат мактабларининг ёш

журналистларни, талаба-журналистларни маълум соҳага ихтисослаштиришда
аҳамияти катта. Буни нашрлар қошида янги маҳорат мактабларининг иш бошлаётгани
(«Оила ва жамият» ва «Ватанпарвар» газеталари қошида маҳорат мактаблари ташкил
этилган ва 1-тингловчиларга сабоқ берилмоқда)нида ҳам кўришимиз мумкин. Маҳорат
мактабларида таҳсил олган талаба-журналист тажрибали журналистлардан соҳага
ихтисослашиш борасида билим олади. Юқоридаги бобнинг икки фаслида тилга
олинган масалалар юзасидан хулосалар қилинди. Бугунги кунда юртимиз интернет
журналистикасида ҳам ихтисослашув жараёни кузатилмоқда. Юртимиз интернет
журналистикасида

янгиликлар

(www.gazeta.uz,

www.kun.uz,

www.daryo.uz,

www.uz24.uz, www.podrobno.uz, www.anons.uz ва ҳ.), спорт (www.sports.uz), янада
ихтисослашадиган бўлсак, футбол журналистикаси (www.uff.uz, www.stadion.uz,
www.championat.asia) тараққий этяпти. Айрим давлат ташкилотларининг ахборот
хизматлари (www.gov.uz, www.soliq.uz, www.dtm.uz, www.customs.uz ва ҳ.) ҳам веб
оламда муайян ихтисосликка оид маълумотларни мунтазам тақдим этмоқда.
Шунингдек, турли соҳаларга ихтисослашган сайтлар ҳам ривожланмоқда
(www.kommersant.uz– бизнес, www.bibi.uz – автотранспорт, www.ictnews.uz – ахборот
технологиялари).

Газета-журналлар

(www.noviyvek.uz,

www.uzbekistonovozi.uz,

www.xabar.uz, www.marifat.uz), ахборот агентликлари (www.uza.uz, www.jahonnews.uz,
www.turkistonpress.uz), радио ва телеканалларнинг (www.mtrk.uz) веб версияларида
ҳам таҳририят ихтисосига кўра маълумотлар узатилади

8

.

References:

1.

Худойқулов М. Журналистика ва публицистика. — Т.: Тафаккур, 2011.

2.

Сайид Ҳ. Талаба-журналистга мактублар. – Т.: «Сано-Стандарт», 2016. – Б. 43.

3.

http://www.uzhurriyat.uz/index.php/jurnalistika/1172-birinchi-muallim-hamrohi

4.

https://premiagi.ru/initiative/733

5.

https://premiagi.ru/initiative/733

6.

http://eurekanet.ru/ewww/info/15790.html

7.

http://davronbek.ziyouz.com/?p=1407

7

http://eurekanet.ru/ewww/info/15790.html

8

http://davronbek.ziyouz.com/?p=1407

Библиографические ссылки

Худойқулов М. Журналистика ва публицистика. — Т.: Тафаккур, 2011.

Сайид Ҳ. Талаба-журналистга мактублар. – Т.: «Сано-Стандарт», 2016. – Б. 43.