ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
48
ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИ- ЮРТ КЕЛАЖАГИ ГАРОВИДИР
Baqoev Najmiddin Bakaevich
Osiyo xalqaro universiteti
Fundamental tibbiyot kafedrasi. Dotsent
Toshov To’xtasin
Sharipov Abduraxmon
Tibbiyot fakulteti talabasi
https://doi.org/10.5281/zenodo.14842391
Аннотация:
Ушбу мақолада мустақилликнинг сўнгги йилларида ёшлар
фаолиятига оид амалга оширилаётган ислоҳотларда, қабул қилинаётган сиёсий
қарорларда, ёшлар сиёсатининг акс этиши. Хозир кунда талаба ёшларни
ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг аҳамияти, ижтимоий жамиятнинг ўзига хос
умумий қонуниятлари, ёшлар фаолияти билан боғлиқ бўлган меъёрий тартиблар очиб
берилган.
Калит сўзлар:
Сиёсат,
Ассамблея, Демографик дивиденд, Парламент, Концепция.
Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини белгиловчи асосий ижтимоий қатлам
ҳисобланади. Зеро ҳар бир мамлакатнинг эртаси, тақдири ва истиқболи унда
истиқомат қилаётгган ёшларнинг маънавий, руҳий ва жисмонан саломатлиги
даражаси билан белгиланади. Республикамиз мустақилликка эришгандан буён ёшлар
фаолиятига оид ҳар қандай масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Мамлакатимизда 2016 йил 14 сентябрда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги
қонуннинг қабул қилиниши ва бугунги кунда ушбу қонуннинг қайта
такомиллаштирилиши ёшлар учун жуда катта имкониятлар эшигини очди. Мазкур
қонун ҳозирги кунда ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятимизда
муносиб ўрин эгаллашлари учун тегишли имкониятларни яратишга хизмат қилмоқда.
Аммо шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги кун, бугунги давр бу соҳадаги ишларни
яхшилаш, ёшларнинг манфаатларини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга
қаратилган ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва шу асосда ёшларимиз учун
янги имкониятларни очиб беришни тақозо этмоқда.
Талабаларимиз ва мактаб ўқувчилари ахлоқига, биринчи навбатда, ташқи
ижтимоий муҳит (микромуҳит: оила, синф, мактабдаги шароит, бу муҳитнинг қолган
аъзолари билан муносабатда), шунингдек, ўсмир шахсининг турли “ҳаётий
омадсизликлар”га реакция қилишига боғлиқ индивидуал хусусиятлари таъсир
кўрсатади.
Ўсмир мослашмаганлигининг турли кўринишларида ифодаланувчи хулқи
оғишганлик нофаровон психоижтимоий ривожланиш ва ижтимоийлашув жараёнининг
бузилиши натижасидир. Чунки ўсмир бу даврда ўз-ўзини ҳар томонлама англашга,
бошқа одамлар орасида ўз ўрнини топишга интиларкан, атрофидаги катта
одамларнинг қилиқлари, ҳаракатларидаги бир қанча сифатларга ҳавас билан қарайди,
бу сифатларни ўзида топа олмай қийналади. Баъзида ҳатто ўзини тўлақонли эмасдай
ҳис қилади. Шундай пайтда болага биринчи ёрдам қўлини атрофидаги яқин одамлари,
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
49
аввало, ота-онаси, устозлари ва умумий қилиб айтганда бола яшайдиган маҳалладаги
барча катта инсонлар чўзмоқлиги лозим. Маълумки, бола дастлаб ота-онасидаги
хислат ва фазилатларни кўради, кейин эса бошқа атрофдагилар билан солиштиришни
бошлайди. Шундай экан, ота-оналар фарзандлари қалбига йўл топа билишлари лозим.
Тарбияси оғир (мактабдан қочиб кетадиган, тенгдошларига доимий халақит
қиладиган, синфдошларининг жиғига тегадиган) болалар катталарнинг ҳар қандай
қўллаб-қувватлашларига муҳтож бўладилар. Ота-оналар синф раҳбари, ўқитувчи ва
мактаб психологлари ёрдамида болага маънавий ёрдам беришлари лозим бўлади.
Ўсмирлик ёши – унинг дунёқараши, эътиқоди, нуқтаи назари, принциплари,
ўзлигини англаши, баҳолаши ва ҳоказолар шаклланадиган давр саналади. Кичик
мактаб ёшидаги бола катталарнинг кўрсатмалари ёки ўзининг тасодифий, ихтиёрсиз
орзу-истаклари билан ҳаракат қилса, ўсмир ўз фаолиятини муайян принцип, эътиқод
ва шахсий нуқтаи назари асосида ташкил қила бошлайди.
Ўсмир шахснинг таркиб топишида ахлоқ, ўзига хос онг алоҳида аҳамият касб
этади. Бунда ўқувчиларнинг ахлоқий тушунчаларни ўзлаштириши ва уларни турмушга
татбиқ этиши муҳим ролъ ўйнайди. Умуминсоний хислатларни шакллантириш
жараёни ўқувчидаги ишонч, ақида, нуқтаи назарнинг қарама-қаршиликларига дуч
келади. Ижтимоий турмушни кузатиш, ундаги инсон учун зарур кўникмаларни
эгаллаш унга катталар хулқ-атворини таҳлил қилиш имкониятини яратади. Натижада
фавқулодда ҳолатларда катта ёшдаги одамларнинг тутган йўли ва услубини баҳолаш
каби ҳаётий кўникмаси таркиб топа бошлайди.
Хуллас мустақил давлатимизнинг гуллаб-яшнаши ёшларнинг жисмоний,
маънавий, руҳий баркамоллигига ва ватанпарварлигига боғлиқдир. Руҳан тетик,
билимли, ақл-заковатли ёшлар билан мамлакатимизнинг истиқболли келажагини
тасаввур қилиш мумкин. Ёшларнинг билим олишини, касб- ҳунар эгаллашини қўллаб-
қувватламасдан ва таъминламасдан туриб, соғлом турмуш, соғлом фикр, фаровон ва
бахтиёр ҳаёт ҳақида ўйлаш мумкин эмас.
References:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар орасида назоратсизлик ва
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тўғрисида”ги қонуни.-Т. 2010 йил 10 август.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори. – Т., 2017 йил 14 март.
3.
Бакаев Нажмиддин Бакаевич. (2022). ДИСТАНЦИОННОЕ ОБУЧЕНИЕ КАК
СРЕДСТВО ОБМЕНА УЧЕБНОЙ ИНФОРМАЦИЕЙ НА РАССТОЯНИИ. EURASIAN JOURNAL OF
SOCIAL
SCIENCES,
PHILOSOPHY
AND
CULTURE,
2(2),
278–282.
https://doi.org/10.5281/zenodo.6282694
4.
Bakaev N.B. (2022). METHODOLOGICAL BASIS OF MASTERING FOREIGN LANGUAGE.
EURASIAN JOURNAL OF SOCIAL SCIENCES, PHILOSOPHY AND CULTURE, 2(3), 146–150.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
50
5.
Бакаев Нажмиддин Бакаевич, Рахмонов Сухроб Бахриддинович. (2022).
ФУНДАМЕНТАЛЬНЫЕ
АСПЕКТЫ
ОБУЧЕНИЯ
ИНОСТРАННЫМ
ЯЗЫКАМ
В
https://doi.org/10.5281/zenodo.6585277
6.
Бакаев Нажмиддин Бакаевич. (2022). ПРОБЛЕМЫ ОБУЧЕНИЯ ЛАТИНСКОЙ
АНАТОМИЧЕСКОЙ ТЕРМИНОЛОГИИ В ПОЛИЛИНГВАЛЬНОЙ ГРУППЕ И ПУТИ ИХ
РЕШЕНИЯ.
EURASIAN
JOURNAL
OF
ACADEMIC
RESEARCH,
2(9),
49–56.
https://doi.org/10.5281/zenodo.7073544
7.
Shahobiddin Sharofiddinovich Shodiev, Najmiddin Bakaevich Bakaev, Nafisa
Zainiddinovna Tasheva STUDYING PHILOSOPHICAL REALITIES OF THE RENAISSANCE
EPOCH, BASED ON THE STRUCTURAL ANALYSIS OF PHILOSOPHICAL TEXTS // Academic
research
in
educational
sciences.
2021.
№8.
URL:
8.
Shahobiddin Sharofiddinovich Shodiev. Bakaev Najmiddin Bakaevich. expressions..
(2020). The role of the Latin language in the history of world statehood. ISJ Theoretical &
Applied Science, 05 (85), 367-372. Soi:
http://s-o-i.org/1.1/TAS-05-85-71
10 15863/ TAS Scopus ASCC: 1203 . THE ROLE OF THE LATIN LANGUAGE
IN THE HISTORY OF WORLD STATEHOOD.