ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
27
ДИЗЕЛ ËҚИЛFИЛАРИ УЧУН ЦЕТАН СОНИНИ ОШИРАДИГАН
ПРИСАДКАЛАР
Ж.Ш.Раббимов
1
С.Ф.Фозилов
2
1
Қарши мyхандислик-ицmисодиëm инсmиmymи
2
Бyxоро Давдат техника университети
https://doi.org/10.5281/zenodo.14887621
Аннотация.
Цеmан сонини оширyвчи присадкалар 1-ниmро-2-эmилциклогексан
(HЭЦF), Kеробризол EHN (Басф mомонидан ишлаб чиқарилган), Hitec 4103W (Afton
Chemical Corporation), RV 100 (Total) mомонидан ишлаб чиқарилган дизел ëқилғиси
намyнаси сифаmига mаъсири ўрганилди. Тадқиқоmлар наmижасида кўрсаmилган
присадкалардан фойдаланганда цеmан сонининг кўпайишининг кўрсаmгичлари
аниқланди. Ўрганилаëmган присадкалар mаркибининг кўпайиши билан ëқилғининг
мойлаш xyсyсияmи ëмонлашиши кўрсаmилган.
Калит сỹзлар:
дизел ëқилгиси, мойлаш қобилияmи, цеmан сонини оширyвчи
присадкалар.
Ҳозирги вақтда кўпинча HҚИЗ да товар дизел ëқилғисини компаундирлаш йули
билан олинади. Mасалан, Tовар ДË нинг компонентларидан бири булиб Ўзбекистон
нефтларидан олинган туғри ҳайдаш газойллари хисобланади шу билан бирга уларнинг
цетан сонлари 45-47 бирликни ташкил қилади. Уларни қўшиш товар дизел
ëқилғисининг цетан сонининг камайишига олиб келади. Шу сабабли Ўзбекистондаги
бир қатор HҚИЗ дизел ëқилғиларининг цетан сонлари тахлил қилинади. 1-жадвалда
Ўзбекистоннинг бир қатор нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқариладиган
дизел ëқилғиларининг цетан сонлари қийматлари келтирилган.
1-Жадвал. Ўзбекистондаги НҚИЗ нинг дизел ëқилғиларининг цетан сони
циймати
Ишлаб чиқарувчи
Цетан сони
«БH ИЗ» MЧЖ
56
«ФH ИЗ» MЧЖ
52
«ЖH ИЗ» MЧЖ
48
Узбекистан ЖТЛ
75
Жадвалдан кўриниб турибдики, ҳозирги вақтда нефтни қайта ишлаш заводлари
ишлаб чиқариладиган дизел ëқилғиларининг цетан сонлари қиймати Eвропа
стандартлари E-590 талабларига хавоб бермайди, унга биноан цетан сонининг қиймати
51,0 бирлигидан кам булмаслиги керак.
Mамлакатнинг барча заводлари буйича цетан сонининг “етишмаслиги” уртача 2-3
бирл. ташкил илади. Унинг ошишига ëқилғига 0,1 % масс. гача ўт олиш промоторини
киритиш билан эришилади. Ўзбекистонда тажриба саноат миқëсида узлаштирилган бу
присадкаларни ишлаб чиқаришнинг зарур технологиялари мавжуд.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
28
Ўзбекистонда бу присадканинг ишлаб чиқаришини кенгайтириш зарур. Яна шуни
таъкидлаш зарурки, ўртача истеъмол 500 м/мин. бўлган Eвро ëқилғиларини ишлаб
чиқариш учун цетан сонини оширадиган присадкаларга булган эхтиëжи (цетан
сонининг бошланғич қийматига қараб) йилига 12 минг тоннани ташкил қилади. Бунда
присадка нархи Ўзбекистонда юқорироқ бўлади, чунки ишлаб чиқаришнинг кам
хажмида қўшимча харажатлар улуши юқори. Шу билан бирга муқин савдо ҳахмига эга
булган хорижий ишлаб чиқарувчилар жиддий демпинг имкониятларига эга. Ишлаб
чиқариш ҳахмини бир неча минг тоннагача оширгандан сўнг, ушбу турдаги маҳаллий
присадкалар анча рақобатбардош булади.
Cаноатда турли маркали нитрат туридаги присадкалар ишлаб чиқарилади,
улардан энг кўп тарқалганлари таъсир этувчи модда сифатида 2-этилгексилнитрат ва
циклогексилнитрат (ЦГH) ни сақлайди.
Pеспубликамизда этилциклогексанни нитролаб HЭЦГ синтез қилиш учун Шуртан
газкимë махмуасида полимерлаш учун зарур булган катализаторли суспензияни
тайëрлашда фойдаланиладиган циклогексан эритмаси асосида ҳосил буладиган қуйи
молекулали полиэтилен ( MПЭ) саноат чиқиндисидан фойдаланилди.
Полимерлаш қурилмасини сода эритмасида қайнатиб қуйи молекуляр
полиэтилендан тозалаб, ажратиб олинган чиқиндисининг турли эритувчилар
аралашмасидан таркиб топган суюқ фаза (фракция) ҳам мавжудлигидан дарак беради.
Этилгексилнитрат маҳсулоти нормал ҳароратда барқарор аммо у паст ўт олиш
ҳароратига эга (130
0
C атрофида), 100
0
C дан юқори бўлган борадиган уз-узидан
тезлашадиган реакцияга учрайди, у эса ҳарорат ва босимнинг тез усишини келтириб
чиқариб портлашга хавфли вазиятга олиб келади. Бундай термал (иссиқ)
парчаланишлар натижасида вужудга келган босимда сақлаш учун қўлланиладиган
систерна ва контейнерларнинг бузилиши вужудга келиши мумкин. Бу присадкалар
дизел ëқилғисидаги эритмалар ҳолида қўлланилади.
Ўзбекистонда қўллашга Kerobrisol EHN, Paradine-668, DII-3, Dodicet 5073, ADX 743
каби импорт присадкалар, Eвро дизел ëқилғиларида қўлланилиши мумкин бўлган цетан
сонини оширадиган присадкалар ассортименти келтирилган.
2-жадвал
Евро дизел ëқилғиларида қўлланиладиган цетан сонини оширадиган
присадкалар
Присадка номи
Ишлаб чиқарувчи
HҚИЗ лар
сони
Dodicet 5073
Clariant
18
Kerobrisol EHN
BASF
8
Zenteum R 668
Infineum
3
ADX 743
Lubrizol
3
HiTec 4103W
Afton
2
CI-0801
Innospec Inc.
1
2-жадвалдан кўриниб турибдики, чет эл ишлаб чиқарувчиларининг цетан сонини
оширадиган присадкалардан 50 % Ўзбекистоннинг HҚИЗ да қўлланилади.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
29
Mаҳаллий ишлаб чиқаришнинг цетан сонини оширадиган присадкалари дизел
ëқилғисининг цетан сонини импорт присадкалари даражасида купайтириш нуқтаи
назаридан бир хил хусусиятларга нисбатан сезиларли тежаш имконини беради.
Эскиришга қарши присадкалар қаторидан Байкат ва цетан сонини оширадиганлар
қаторидан присадкалардан маҳаллий ишлаб чиқарилган присадкалардан фойдаланиш
энг тежамкор ҳисобланади.
Eвропада алкил нитратни ишлаб чиқарадиган тўртта завод мавжуд бўлиб 2-
этилгексилнитрат (2-ЭГH) ни ўз брендлари остида сотадиган компанияларга уни
етказиб беради. Ўзбекистонда циклогексилнитрат (ЦГH) ва 2-этилгексилнитратни
ишлаб чиқариш технологиялари ишлаб чиқилган ва присадкаларни ишлаб чиқарадиган
корхоналар мавжуд.
Циклогексилнитрат ва 2-этилгексилнитратнинг самарадорлиги деярли бир хил.
ЦГH молекуляр оғирлиги пастлиги ва шунинг учун нитрат гуруҳларининг юқори
концентрацияси туфайли бироз самаралироқдир.
Aлкилнитратлар тўғридан-тўғри ҳеч қандай қўшимчаларсиз ëқилғи присадкалари
сифатида ишлатилганлиги сабабли бу бирикмалар етарли даражада тоза булса,
промоторлари самарадорлик жиҳатидан бир хил бўлади. Mаҳсулотлар таннархи бир
қатор омилларга хусусан, технологияга ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмларига боғлиқ
бўлади.
Cуюқ нитроэфирларни олишнинг биринчи усулига биноан спиртни нитролаш
кичик реакцион ҳахмли нитроқаторда амалга оширилади, сўнгра реакцион
аралашманинг оқиб утувчи совутгичда совитилиши амалага оширилади, ундан сўнг
нитроэмульцияни сепарацияланади ва нитроэфир ювилади, бунда ишлатиб бўлинган
кислотани жараëндан нитромассани биринчи босқичдан кейин оралиқ совитиш билан
тўлиғчи чиқариб юбориш билан амалга оширилади, шу билан бирга биринчи босқич
нитроқаторига нитроланадиган спиртнинг талаб қилинадиган миқдоридан 50-60 % ни,
иккинчи босқич нитроқаторига эса 50-60 % ни етказиб берилади, бунда нитро аралашма
ва спиртнинг масса нисбати нитроэфирларнинг парчаланиш ҳароратига эршишни
истисно қиладиган тарзда танланади.
Aсосий компоненти 2-этилгексилнитрит бўлган цетан сонини оширадиган
присадканинг олинишига асосланган кейинги усулга биноан таркибида 99,0 % масс. дан
кам булмаган асосий моддани са лаган 2-этилгексанолни карбамид ушилган нитрат ва
сульфат кислота аралашмаси билан нитрат ва сульфат кислота аралашмаси билан
нитролаш жараëни киради, бунда мақсадли маҳсулот бўлган 2-этилгексилнитратдан
ишлатиб бўлинган кислоталарни ажратиш амалга оширилади, сўнгра у икки марта
натрий сульфатнинг 10 % ли эритмаси билан ювилади, ундан сунг натрий сульфат ва
натрий карбонатнинг 1:1 нисбатдаги 10 % масс. эритмаси билан бир каррали ювишни
амалга оширилади, бунда 2 қисм мақсадли маҳсулотга 1 қисм тузлар эритмасидан
қўлланилади.
Цетан сонини оширадиган присадканинг яна бир олиниш усулида оксосинтез
усули билан олинадиган бутил спиртларини ишлаб чиқаришнинг куб қолдиғларидан
ажратиб олинган 166-190
0
C ҳароратда айнаб чи адиган фракция хомашë сифатида
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
30
қулланилади. Hитролаш учун асосий cомпонент сифатида 2-этилгексанолни сақлган
қайнаб чиқиш чегаралари 166-190
0
C бўлган фракцияни нитролаш жараëнини 1,5-2,5
соат давомида 8-18
0
C ҳароратда нитрат ва сульфат кислота аралашмаси ëрдамида
ўтказилади. Шундай қилиб, нефт ва газни қайта ишлаш корхоналари арзон иккиламчи
хомашëлари асосида дизел ëқилғилари учун цетан сонини оширадиган присадкани
олиш технологиясини ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоси ҳисобланади.
References:
1.
Mитусова T. H., Полина E. B., Калинина M. B. Cовременные дизельные топлива и
присадки к ним.– M.: Изд_во «Tехника», 2002.– 64 с.
2.
Mитусова T. H., Cафонова E. E., Брагина Г. A., Бармина Л. B. // Hефтепереработка и
нефтехимия. – 2006.– №1.– C. 13.
3.
Pахимов M. H., Баулин O. A. Учебно -_методическое пособие по определению
смазывающей способности масел, смазок и среднедистиллятных топлив. – Уфа: Изд. ГOУ
BПO УГHTУ, 2008.– 18 с.
4.
Данилов, A. M. Применение присадок в топливах для автомобилей: справ. изд. /A.M.
Данилов. – Mосква: Химия, 2000. – 232 с.
5.
Данилов A. M. Присадки к топливам // Химия и технология топлив и масел. –2007.
– № 2. – C. 47–56.
6.
Данилов, A. M. Pазработка и применение присадок к топливам в 2006-2010 гг.:
аналитический обзор / A.M. Данилов // Химия и технология топлив и масел: научно-
технический хурнал. – Mосква, 2011. – № 6. – C. 41-45.
7.
Дизельные топлива и присадки, допущенные к применению в 2001–2004 гг. / T.M.
Mитусова, E. E. Cафонова, Г. A. Брагина, Л. B. Бармина // Hефтепереработка и нефтехимия.
– 2006. – № 1. – C. 12–19.
8.
Фозилов C.Ф., Aхмедова O.Б., Комилов M.З., Mавлонов Ш.Б., Pахабов C.Х., Tурсунов
A.C. Cинтез и изучение высших хирных спиртов на основе промышленных отходов и их
приминение для улучшения свойств дизельных топлив. «Universum: технические
науки» электронный научный хурнал. - г.Mосква. 2020 г. №2 (71).