Авторы

  • Хокимжон Икромов
    Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистранти, Ўзбекистон

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.73178

Ключевые слова:

Бюро принудительного исполнения государственный исполнитель электронное взаимодействие меры принудительного исполнения цифровые технологии зарубежный опыт.

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы внедрения дополнительных механизмов взыскания задолженности с целью оптимизации нагрузки государственных исполнителей в процессе исполнительного производства. Освещаются вопросы совершенствования организационных и правовых основ расширения спектра принудительных мер исполнения, которые могут быть применены путем введения новых механизмов воздействия на должников. Также анализируется передовой зарубежный опыт в данной сфере, рассматриваются пути повышения эффективности взыскания задолженности за счет усовершенствования электронной взаимосвязи между государственными органами и организациями в процессе обеспечения исполнения документов. На основе проведенного анализа выдвинуты предложения по совершенствованию законодательства.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

4

ISSUES OF INTRODUCING ADDITIONAL DEBT COLLECTION MECHANISMS

TO OPTIMIZE THE WORKLOAD OF STATE EXECUTORS

Khokimjon Ikromov

Master's student of the Academy of Law

Enforcement of the Republic of Uzbekistan, Uzbekistan

E-mail address: ikromovmib@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15056325

Abstract:

This article examines the issues related to the introduction of additional debt

collection mechanisms to optimize the workload of state executors in the process of
enforcement proceedings. It highlights the improvement of organizational and legal
foundations for expanding the range of enforcement measures that can be applied through the
implementation of new mechanisms to influence debtors. The article also analyzes advanced
international practices in this field and explores ways to enhance the effectiveness of debt
collection by improving electronic interaction between state authorities and organizations in
the process of document enforcement. Based on the analysis conducted, proposals for
improving legislation are put forward.

Key words:

Bureau of Compulsory Enforcement, state executor, electronic interaction,

enforcement measures, digital technologies, international experience.

ДАВЛАТ ИЖРОЧИЛАРИНИНГ ИШ ЮКЛАМАСИНИ

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА ҚАРЗДОРЛИКНИ УНДИРИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ВОСИТАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

Хокимжон Икромов

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни

муҳофаза қилиш академияси магистранти, Ўзбекистон

E-маил манзили: ikromovmib@gmail.com

Аннотация:

Мазкур мақолада ижро иши юритиш жараёнида давлат

ижрочиларининг иш юкламасини оптималлаштириш мақсадида қарздорликни
ундиришнинг қўшимча воситаларини жорий этиш масалалари, қарздорларга нисбатан
янги таъсир воситаларини жорий этиш орқали қўлланилиши мумкин бўлган мажбурий
ижро чоралари доирасини кенгайтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш масалалари, бу борада хорижий мамлакатларнинг илғор
тажрибалари, ҳужжатлар ижросини таъминлаш жараёнида бошқа давлат органлари ва
ташкилотлари билан электрон ҳамкорлик масалаларини янада такомиллаштириш
орқали ундирув самарадорлигини ошириш масалалари ҳақида фикр юритилган.
Таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш хусусидаги
таклифлар илгари сурилган.

Калит сўзлар:

Мажбурий ижро бюроси, давлат ижрочиси, электрон ҳамкорлик,

мажбурий ижро чоралари, рақамли технологиялар, хорижий тажриба.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

5

ВОПРОСЫ ВНЕДРЕНИЯ ДОПОЛНИТЕЛЬНЫХ МЕХАНИЗМОВ

ВЗЫСКАНИЯ ЗАДОЛЖЕННОСТИ В ЦЕЛЯХ ОПТИМИЗАЦИИ НАГРУЗКИ

ГОСУДАРСТВЕННЫХ ИСПОЛНИТЕЛЕЙ

Хокимжон Икромов

Магистрант Правоохранительной

академии Республики Узбекистан, Узбекистан

Адрес электронной почты: ikromovmib@gmail.com

Аннотация:

В

данной

статье

рассматриваются

вопросы

внедрения

дополнительных механизмов взыскания задолженности с целью оптимизации нагрузки
государственных исполнителей в процессе исполнительного производства. Освещаются
вопросы совершенствования организационных и правовых основ расширения спектра
принудительных мер исполнения, которые могут быть применены путем введения
новых механизмов воздействия на должников. Также анализируется передовой
зарубежный опыт в данной сфере, рассматриваются пути повышения эффективности
взыскания задолженности за счет усовершенствования электронной взаимосвязи
между государственными органами и организациями в процессе обеспечения
исполнения документов. На основе проведенного анализа выдвинуты предложения по
совершенствованию законодательства.

Ключевые слова:

Бюро принудительного исполнения, государственный

исполнитель, электронное взаимодействие, меры принудительного исполнения,
цифровые технологии, зарубежный опыт.

INTRODUCTION/ ВВЕДЕНИЕ/ КИРИШ

Мажбурий ижро бюроси иш юритувида бўлган қолдиқдаги ижро ишларини

қисқартириш ва давлат ижрочиларининг юкламаларини камайтириб, иш ҳажмини
оптималлаштириш мақсадида мавжуд қарздорликларни ундиришнинг қўшимча
воситаларини жорий этиш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу масала ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашда юқори даражадаги

самарадорликни таъминлаш билан бирга, соҳада шаффофлик кўлами ошишига,
коррупцион омилларнинг олди олинишига ҳамда қарздорларга қўлланиладиган
мажбурий ижро чоралари доираси кенгайишига хизмат қилади.

DISCUSSION/ ОБСУЖДЕНИЕ/МУҲОКАМА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги “Ижро

ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 379-сон қарорига асосан мазкур қарорнинг 1-иловасига
мувофиқ тасдиқланган йирик битимлар, айрим турдаги молия-кредит хизматлари,
халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари жисмоний ва юридик
шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги текширилиб, мулкий тусдаги ижро
ҳужжатлари бўйича тўланмаган қарз аниқланмаган тақдирдагина рухсат этилиши
белгиланган”.

1

1

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

21.05.2018

йилдаги

379-сон

қарори.

https://lex.uz/docs/3743205


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

6

Хусусан, ушбу қарорнинг 1-иловасига асосан бугунги кунда қуйидаги 20 турдаги

йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар Мажбурий ижро бюроси маълумотлар
базаси орқали қарздорлик текширилгандан кейин амалга оширилмоқда:

1) кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара,

ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар);

2) автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш

(олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар);

3) янги автотранспорт воситаларини, шу жумладан лизинг шартномалари бўйича

сотиш;

4) кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун кредитлар бериш,

шу жумладан, улар бўйича лизинг операциялари;

5) ижро ҳужжатлар бўйича электрон-онлайн аукционларда мулкни сотиш

(электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш);

6) хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган

жамиятлар устав фонди (устав капитани)даги давлат улушларини ҳамда давлат
мулкини ижарага бериш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон
онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш);

7) ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулкка

бўлган ҳуқуқлар давлат реестрдан кўчирма бериш;

8) бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат

рўйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрдан кўчирма
бериш;

9) кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини (паспортини) тайёрлаш;
10) халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун авиачипталар сотиш

(Ўзбекистон Республикасига авиачипталардан ташқари);

11) халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун темир йўл чипталари

сотиш (Ўзбекистон Республикасига темир йўл чипталаридан ташқари);

12) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик

паспортини расмийлаштириш;

13) автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан

ўтказиш;

14) автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик

гувоҳномасини бериш ва алмаштириш;

15) чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш;
16) якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш;
17) бинолар ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни

таъмирлаш) келишиш;

18) объектни реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома

бериш;

19) қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш;
20) электрон давлат харидларида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси

сифатида иштирок этиш хизматларини кўрсатиш.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

7

Бироқ, юқорида санаб ўтилган йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар

рўйхати бугунги кунда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан кўрсатиб
келинаётган барча хизматларни тўлиқ қамраб олмаганлиги сабабли, қарздор жисмоний
ва юридик шахслар томонидан Мажбурий ижро бюросида қарздорлиги бўлсада,
тегишли хизматлардан эркин фойдаланиб келинишига олиб келиб, жамиятда қонун
устуворлигини таъминлаш даражасига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлмоқда.

RESULTS/ РЕЗУЛЬТАТЫ/ НАТИЖАЛАР

Тадқиқот иши мобайнида олиб борилган таҳлил ва тўпланган маълумотларлар

асосида бугунги кунда Мажбурий ижро бюросида қарздорлик бор ёки йўқлигидан
қатъий назар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиб келинаётган
хизматлар рўйхати шакллантирилди.

Шакллантирилган рўйхат асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги

“Ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 379-сон қарорининг 1-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш орқали бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиб
келинаётган давлат хизматларини амалдаги рўйхатга қўшиш мақсадга мувофиқлиги
ҳақида хулосага келинди.

Ушбу ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар орқали қўлланилиши мумкин бўлган

мажбурий ижро чоралари рўйхати янада кенгайтирилиб, ундирувнинг қўшимча
воситаларини жорий этиш йўли билан давлат ижрочиларининг иш юкламаларини
оптималлаштириш мумкин.

Хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний ва юридик

шахсларга нисбатан кўрсатиб келинаётган автотранспорт воситалари учун харидоргир
ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами
белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича харид қилиш бўйича аукционда
иштирок этиш, санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг
профили ўзгарган тақдирда улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш учун рухсатнома
олиш, автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини
оширилган тўлов ставкалари асосида олиш бўйича “Ўзбекистон республикаси товар-
хомашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукционда иштирок этиш, Ўзбекистон
Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш),
ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли
бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш, ташқи реклама ва ахборот объектларини
(конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини олиш, автотранспорт воситалари
ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш, давлат
мулкларини сотиб олиш ёки ижарага олиш юзасидан Электрон онлайн-аукцион ва
танловларда иштирок этиш, уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон
экинларини қайта ишлашни сертификатлаштиришдан ўтказиш, лойиҳа-смета
ҳужжатларини келишиш, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни
келишиш, бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш,
реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни
лойиҳалаштиришга рухсатнома олиш, архитектура-режалаштириш топшириғини


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

8

ишлаб чиқишга буюртма бериш, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни
рўйхатдан

ўтказиш,

комплекс

тадбиркорлик

лицензияси

(франшизинг)

шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини
сертификатлаштиришдан ўтказиш, уруғлик пахта чигитини услубий таҳлил қилиш ва
тупроқда нав тозалигини баҳолашдан ўтказиш, кўчмас мулк текин фойдаланиш
шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, кўчма савдо
объектларини ташкил этиш, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига
имтиёзни қўллаш, қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш, ўзганинг ер
участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни
давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим
этиш, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда
бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаш, қимматбаҳо металлар ва
қимматбаҳо тошлар билан ишлашни бошлаш, заргарлик буюмларини ҳамда
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш
фаолиятини бошлаш, автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун
рухсатнома, умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг тунги
вақтда фаолият юритишни бошлаш каби хизматлардан Мажбурий ижро бюросида
қарздорлиги мавжуд бўлса, фойдалана олмаслик тартибини жорий этиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади.

Шу билан бирга, фақат

жисмоний шахсларга нисбатан кўрсатиб келинаётган:

– автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани

электрон шаклда расмийлаштириш;

– енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш

воситалари харид қилиш учун субсидия олиш;

– ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонга ариза топшириш;
– ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш, алмаштириш ва йўқолганлари ўрнига

янгисини бериш;

– профессионал медиаторларнинг реестрига киритиш хизматлари;

Юридик шахсларга нисбатан кўрсатиб келинаётган:

– қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни

аккредитациядан ўтказиш;

– “Электрон ҳукумат” тизимининг Рақамли маълумотлар платформасига уланиш;
– радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария

паспортини олиш;

– ломбард фаолиятини бошлаш;
– божхона омборини таъсис этиш учун лицензия олиш;
– бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензия олиш;
– давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник

топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш;

– хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш;
– аэросуратга олиш ишларини бажариш учун рухсатнома;


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

9

– фермер хўжаликларини Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритиш

каби хизматлардан Мажбурий ижро бюросида қарздор сифатида рўйхатда турган бўлса,
фойдалана олмаслик тартибини жорий этиш лозимлиги ҳақида хулосага келинди.

CONCLUSION/ ЗАКЛЮЧЕНИЕ/ ХУЛОСА

Юқорида қайд этилган давлат хизматларини Мажбурий ижро бюроси

маълумотлар базаси орқали қарздорлик аниқланмагандан кейингина амалга ошириш
механизмининг жорий этилиши қарздорларга нисбатан янги таъсир чоралари жорий
этилишига ва ўз навбатида ундирув самарадорлиги ортишига хизмат қилади.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон https://www.lex.uz/acts/26477;
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022-2026

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
60-сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й.,
06/24/227/1089-сон https://lex.uz/docs/5841063;
3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги “Рақамли

Ўзбекистон – 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 06.10.2020 й., 06/24/185/0944-сон https://lex.uz/uz/docs/5030957;
4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2018 йилдаги “Ижро

ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 379-сон Қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон https://lex.uz/docs/3743205;
5.

https://www.lex.uz

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон https://www.lex.uz/acts/26477;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон https://lex.uz/docs/5841063;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2020 й., 06/24/185/0944-сон https://lex.uz/uz/docs/5030957;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2018 йилдаги “Ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 379-сон Қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон https://lex.uz/docs/3743205;