ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
189
ЗАРДУШТИЙЛИКДА РЕПРОТУКТИВ САЛОМАТЛИК МАСАЛАЛАРИ
Уразова Раъно Ташпулатовна
Ўзбекистон ҳалқаро ислом академияси
“Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий
ўрганиш UNESCO” кафедраси доценти, PhD
https://doi.org/10.5281/zenodo.15093304
Халқимизда
азалдан
хотин-қизларга
эътибор
жуда
кучли
бўлган.
Аждодларимизнинг исломгача эътиқод қилган дини зардуштийликда ва унинг
муқаддас китоби Авестада
1
бу жамиятда она ва болага эътибор юқори даражада
бўлганлиги билиб оламиз. Авестада акс этган тарихий география зардуштийлик
дунёқараш тизимининг илк макони қадимги Оролбўйи, Хоразм воҳасига тўғри келиши
ҳақида фикр фанда ўз исботини топган
2
. Авестада ифодаланган хотин-қизлар
репротуктив саломатлиги билан боғлиқ жараёнларни ўрганиш орқали биз
аждодларимиз томонидан жамиятда аёллар мавқеи ниҳоятда юксак даражада қадрли
бўлганининг гувоҳи бўламиз. Зеро, ибтидоий тасаввурлардан бошлаб бронза асрига
хос мураккаб ижтимоий муносабатлар, илк давлатчилик жараёнлари, зардуштийлик
жамияти, оила масалалари, оилада эркак ва хотиннинг тутган ўрни каби масалалар
Авеста таркибига кирувчи Яштларда ўз ифодасини топган. Шу билан бирга Яштларда
зардуштийлик расман қарор топмасдан аввалги ўтмишга хос диний қарашларнинг
асотирий босқичига мансуб ибтидоий маъбудалар сафи ҳам намоён бўлади. Улар
орасида қадим замонларда алоҳида эъзозланган аёл жинсига мансуб сув маъбудаси
Ардви Сура Анахитанинг мавқе, мақом даражаси юқори тутилган.
Ардви Сура Анаҳита табиатан аёл жинсли саналиб, дунёда бор барча сувлар
маъбудаси сифатида эъзоланган. Шунингдек, унинг инсон зотига ҳимоятлик
вазифалари кўп қиррали бўлган. Эътиборлиси, унга
ёш оналар ва гўдаклар ҳимояти
вазифаси ҳам юклатилган. Аввало, Ардви Сура қадимий Туроннинг ҳаёт манбаи
Амударёнинг илоҳий ҳомийси сифатида намоён бўлади
3
. Шунга кўра Ардви Сурани
зардуштийликнинг табиат культлари қаторига қўйиш, уни натурфиласофик нуқтаи
назардан баҳолаш ҳам фанда маълум
4
. Ардви Сурага дарё, унинг ҳаётбахш сувлари
ҳомийси сифатида қараш Авестанинг Яштларида ўз ифодасини топган. Унда
айтилишича, Аҳура Мазда ўзи “пайғамбар” этиб танлагани Зардуштга Ардви Сурани
эъзозлашни, унга сиғинишни буюрар экан шундай дейди: Нону-ризқ ўстиргувчи,
подани тўйдиргувчи, бойликлар ундиргувчи, замин сатҳини уфқлар оша чексиз
қилгувчи, юртни яшнатгувчи валинеъмат зот ҳам Ардви Сурадир
5
.
1
Авеста. Яшт китоби // М. Исҳоқов таржимаси. – Т.: Шарқ, 2001. – Б. 3-4.
2
Рапопорт Ю.А. Из истории религии древного Хорезма. –М.:Наука,1971.-126с. Қаранг:Авеста: “Видевдот”
китоби // М.Исҳоқов тарж. – Т.:ТДШИ нашриёт - босмахона бўлими, 2007. – Б. 67-74.
3
Авесто. Тарихий адабий ёдгорлик // Асқар Маҳкам таржимаси. – Т.: Шарқ, 2001. – Б.109.
4
Эшмуродов М. Авестада табиат культлари талқини.–Т.:Низомий номли ТДПУ нашриёти, 2002.– Б.16.
5
Лившиц В.А. Предисловие в книге “Авеста. Избранные гимны” // Перевод И.М.Стеблин-Каменского. -
Душанбе, 1990. – С.3-4
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
190
Ардви Сура (Обон) Яшт
6
да бу маъбуданинг сифатлари унга тегишли ҳимоячилик
функцияларининг мураккаб тизимга айланади
7
. Булар: эр пуштининг озиғи, эркак
белига мадор, иккиқатга нажоткор. Ардви сувларига дунёнинг барча сувлари тенг
келолмайди.
Ардви ҳомила учун аёл қорнини дунё каби кенг қилади, ҳомиладорнинг
кўз ёришини осон этади, унинг кўксини сутга тўлдиради.
Бу сутнинг оқими шу
қадар кучлики, уни дарёнинг қудратли оқимига қиёс қилса бўлади
8
.
Ибодат қил шарафли
Кенглик ичра тенгсизга,
Дунёнинг бор суви бир
Бўлса тенг эмас Зотга,
Аёллар бачадонин
Дунёдек этувчи кенг,
Иккиқатга мададкор,
Туғмоғида халоскор,
Кўксин сутга тўлдирар.
Оқими қудратлики,
Ардвига таъзим солиб,
Йўллайин мен намозим
9
.
Юқоридаги сатрлардан аёнки, аждодларимиз сув маъбудаси Ардви Сурани
Анахитани улуғлаш орқали жамиятдаги аёллар ва қизларни ҳам эъзозлашган. Аёлга
бундай эътибор, эъзоз ва уни асраб-авайлаш келажакда унинг соғлом фарзандни
дунёга келтириши билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Ардвини улуғлаш орқали оиладаги
аёлга ҳам хурмат-эҳтиром кўрсатилган. Оиладаги бундай муносабат маъбудага
кўрсатилаётган эътиқод билан тенглаштирилган. Масалан, лиммо-лим оққан дарё суви
биринчи галда дардларнинг шифоси, иккинчидан намозлар йўллашга лойиқ,
учинчидан дев-у жинларни бартараф этиш хоссасига эга, тўртинчидан эса нон-у ризқ
ўстиради, бешинчидан подани тўйдиради, ниҳоят олтинчидан ер юзасини чексиз
даражада кенгайтиради. Вазифаларнинг бу туркумида табиат ва унга равнақ бериш
руҳи етакчи бўлса, кейинги туркумида инсон ва унинг жисмоний ва руҳий дунёсига
дахлдор эзгу функциялар таъкидланади. Бунда инсоннинг ўзидан кўпайиши, соғлом
пушти, равон-у осон туғилиш, ўсиб-униш ғоялари етакчи бўла боради. Оналар
кўксидаги сутнинг кўпайиши, унинг софлиги ва гўдакнинг озиқланиши Ардви Сура
билан боғлиқ дея, талқин қилинган. Маъбуда жамиятда инсонлар томонидан қандай
улуғланса, оиладаги хотин-қизлар ҳам шундай эъзозга лойиқ саналган
10
.
Хулоса қилиб айтганда, зардуштийликда “аёл” маъбудаларга муносабат “эркак”
маъбудларга нисбатан юқори қўйилган. Таъкидлаш жоизки, зардуштийлик илоҳиёт
6
Ардви Сура-Анаҳита алқови “Авеста” Яшт наскининг 5-алқови. Сув неъмати билан боғлиқлиги сабабли “Обон
Яшт” деб ҳам аталади. Обон сўзининг маъноси “сув”.
7
Авесто. Яшт китоби // М. Исҳоқов таржимаси. – Т.: Шарқ, 2001. – Б.16-17
8
Уразова Р.Т. Аши ва Ардви Сура алқовларининг қиёсий таҳлилига доир. // Шарқшунослик, 2009. – № 1-2. –
Б.102 -107.
9
Авесто. Яшт китоби // М.Исҳоқов таржимаси. – Т.: Шарқ, 2001. – Б.17.
10
Уразова Р.Т. Аши ва Ардви Сура алқовларининг қиёсий таҳлилига доир. // Шарқшунослик, 2009. – № 1-2. –
Б.102 - 107.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
191
тизимида аёл маъбудалар ўзига хос гўзаллик тимсоли сифатида тасвирланган. Бунинг
исботи, бронза ва илк темир даври археологик ёдгорликларини асосан аёл
кўринишидаги хайкаллар ташкил этади. Шунингдек, Авестада аёл маъбудалар инсон
қалби ва руҳий дунёсининг яхшилик йўлида тарбияловчигина эмас, балки фалсафий,
маънавий-ахлоқий категория сифатида талқин қилинади. Сўзимиз сўнгида, аёл бу
аввало Она, барча яралмишларнинг ибтидоси, гўзаллик ва нафосат тимсоли, оила
аталмиш муқаддас масканнинг чироғи ва давомчиси, дея баралла айта оламиз.
Ижтимоий ҳаётда илк нафасдан бошлаб инсонни авайлаб эзгулик сари етакловчи куч
Д
ин
ва диний қарашлардир.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Авеста. Яшт китоби // М. Исҳоқов таржимаси. – Т.: Шарқ, 2001. – Б.3-4.
2.
Авесто. Тарихий адабий ёдгорлик // Асқар Маҳкам таржимаси. – Т.: Шарқ, 2001. –
Б.109.
3.
Лившиц В.А. Предисловие в книге “Авеста. Избранные гимны” // Перевод
И.М.Стеблин-Каменского. - Душанбе, 1990. – С. 3-4
4.
Рапопорт Ю.А. Из истории религии древного Хорезма. –М.:Наука,1971.-126с.
Қаранг:Авеста: “Видевдот” китоби // М.Исҳоқов тарж. – Т.:ТДШИ нашриёт - босмахона
бўлими, 2007. – Б.67-74.
5.
Уразова Р.Т. Зардуштийликдаги маъбудаларнинг тарихий-ижтимоий таҳлили. –Т.:
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2013. -146 б.
6.
Уразова Р.Т. Аши ва Ардви Сура алқовларининг қиёсий таҳлилига доир. //
Шарқшунослик, 2009. – № 1-2. – Б.102-107.
7.
Эшмуродов М. Авестада табиат культлари талқини.–Т.: Низомий номли ТДПУ
нашриёти, 2002. – Б.16.