ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
167
ВАРИАТИВ ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ - ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА
Абдурахмонов Ёдгорбек Абдулазиз ўғли
Перфеcт университети “Педагогика” кафедраси ўқитувчиси,
Ориентал университети мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15123386
Аннотация:
Ушбу тезисда, вариатив ўқув дастурлари ҳамда уларнинг амалга
ошириш жараёнлари кадрлар тайёрлаш тизимига боғланган ҳолда таҳлил қилинади.
Калит сўзлар:
вариатив дастур, педагог, кадрлар, режа, механизм.
Узлуксиз таълим тизимининг барча турлари ва босқичларида самарадорликни
ошириш ва такомиллаштиришнинг янги механизми сифатида педагогик таълим
кластерини ривожлантириш, таълим парадигмаларининг янги имкониятларини
яратиш, кластер ёндашуви асосида манфаатли ҳамкорликнинг истиқбол
натижаларини, бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлик жараёнини янада
ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқитиш технологияларини ишлаб чиқиш тобора
долзарб аҳамият касб этмоқда.
Дунёда
таълимнинг
мазмунининг
касбий-технологик
вариативлигини,
узлуксизлик ва изчиллик тамойилларига асосланган кластерли ёндашувнинг
замонавий ва истиқболли меҳнат бозори талаблари асосида диверсификациялаш,
ўқитиш усулларини технологик тараққиёт ғоялари билан уйғунлаштириш, таълим
сифати назарияси ва методологиясининг етакчи ғояларини татбиқ этиш орқали
амалга ошириш бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда
Таълим тизимининг жамият барқарор ривожланишидаги юқори ижтимоий
аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда замонавий талаблар, тизимдаги муаммолар ва
уларни ҳал қилишда фан ва таълим бўғинлари ўртасидаги алоқадорликни таъминлаш
узлуксиз педагогик таълимни кластер тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш
механизмини ривожлантириш заруратини тақозо этмоқда.
Касбий-технологик вариативлик ўқув жараёнида инновацион фаолиятни ташкил
этиш, турмуш тарзи ижтимоий ҳолатга тааллуқли ахборот оқимининг тобора
жадаллашуви бугунги маълумотларни тезкор қабул қилиб олиш, таҳлил қилиш, қайта
ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулосалар чиқариш ҳамда таълим олувчига
етказиб бериш суръатини оширишни тақозо этади.
Таълим соҳасида олиб борилаётган республикамиздаги ислоҳатлар ўқув
жарёнида илғор педагогик технологияларни қўллаш тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил
қилиш ҳамда яқин истиқболда бу тажрибалардан узлуксиз таълим муасасалардаги
ўқув жараёнларда фойдаланишни кўзда тутади.
Малакали педагок кадрлар тайёрлаш ҳамда таълим муассасаларини шундай
кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора тадбирлар
таълим жараёнида илғор педагогик услуб ва технологиялар ахборот коммуникация
воситалари электрон таълим ресурслари ва мультимедиа тақдимотларда фойдаланиш
лозимлиги кўрсатади.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
168
Тажрибалар шуни кўрсатдики, касбий-технологик вариативликни қўллашни
амалга ошириш учун биринчи туртки педагогик фаолиятда баъзи нуқсонларни кўзга
ташланиши, ишдаги натижаларнинг янги талабларга жавоб бера олмаслик каби ташқи
омиллар таъсирида вужудга келди.
Касбий-технологик вариативликни амалга ошириш учун педагогда ўз
услубларидан қониқмаслик ҳисси уйғониши, яъни ташқи омиллар ички омилга
айланиши керак бўлади.
Шу билан бирга, педагогдан ўзини танқидий нуқтаи-назардан баҳолаш ва бунинг
учун ундан кенг дунёқараш, психологик - педагогик фан ва амалиёт натижаларини
билиш талаб қилинади.
Амалиётдан маълумки, педагоглар маълумот олишда касбдошлар билан мулоқот,
матбуотдаги услубий тавсиялар ва мақолалар каби тезкор, осон қўлга киритиладиган
манбаларга таянади.
Вариатив дастурлар амалга ошириш жараёнини уч турга бўлиш мумкин: янгилаш,
тўлдириш ва мукаммалаштириш.
Биринчи босқич илгари ўзлаштирилган усулларни янгиларига алмаштиришни
тақозо этади.
Иккинчи босқичда эса аввалги усуллар сақланган ҳолда уларга янги усуллар
қўшилади.
Учинчи босқичда фаолиятнинг турли усулларини қўллаш орқали маҳорат
оширилади.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Хайдарова О.Қ. Бўлажак касб таълим ўқитувчиларини таълим жараёнига
технологик ёндошувга тайёрлаш: Дисс. ... пед. фан. номз. - Т.: 2005.- 143 б.
2.
Хуторский
А.В.
Ключевые
компетенции
как
компонент
личностно-
ориентированной парадигмы образования // Народное образование. - 2003. - №2, С. 58-
65.
3.
Шадриков В.Д. Новая модель специалиста: инновационная подготовка и
компетентностный подход // Высшее образование сегодня. -2004,-№8.-С. 26-31