Авторы

  • Содиқ Турсоатов
    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.77881

Аннотация

Замонавий шароитларда шахснинг ижтимоий-фойдали фаолиятининг жамият тараққиётининг устувор йўналишларидан бири, унинг фуқароларнинг фаровон турмуши ва эркин ривожланишини таъминлашдир. Шахснинг фаол ҳуқуқий хулқ-атворини танлашга қулай режим ўрнатиши билан, давлат ўз фаолиятида ҳуқуқий рағбатлантириш воситасига тобора кўпроқ мурожаат этади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

100

ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ

ТИЗИМЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Турсоатов Содиқ Худоёр ўғли,

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти,

мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15182175

Замонавий шароитларда шахснинг ижтимоий-фойдали фаолиятининг жамият

тараққиётининг устувор йўналишларидан бири, унинг фуқароларнинг фаровон
турмуши ва эркин ривожланишини таъминлашдир. Шахснинг фаол ҳуқуқий хулқ-
атворини танлашга қулай режим ўрнатиши билан, давлат ўз фаолиятида ҳуқуқий
рағбатлантириш воситасига тобора кўпроқ мурожаат этади.

Айнан ушбу восита ёрдамида жамият шахсни бевосита қизиқтиради, ўзининг ҳар

томонлама ривожланиши, бошқа шахслар манфаати ҳамда давлат мақсади учун ўз
ижобий қобилиятини намоён этишга ундайди.

Замонавий рағбатлантирувчи механизмсиз ижтимоий тараққиёт ўзининг

харакатини секинлатиши мумкин. Рағбатлантириш ҳуқуқий тизимнинг энг муҳим
таъсирчан воситасидир. Ҳуқуқий восита сифатидаги рағбатлантиришнинг аҳамияти
доимо ўсиб боради. Шунинг учун машҳур италян ҳуқуқшунос олими Н. Боббио
тасвирлаганидек, ҳуқуқнинг «рағбатлантирувчи функцияси» вужудга келиши эмас,
балки унинг замонавий-ҳуқуқий ҳаётда кўпроқ қўлланиши янгиликдир. Бунда унинг
амалда қўлланиши миқёси умумий ҳуқуқ назариясида катта бўшлиқларга, баъзида эса
мазкур назариянинг ижтимоий амалиётга номувофиқлигига дуч келади. Ҳуқуқ
назарияси ҳуқуқий тартиботни ўзининг анъанавий функциялари муҳофаза этувчи ва
репрессив (жазоловчи) нуқтаи назаридан қарашни давом эттирар экан, мазкур
номувофиқлик шунча ўсиб бораверади.

1

Рағбатлантиришсиз

жазо

ўз

маъносини

йўқотади,

жазолашсиз

эса

рағбатлантириш ҳимоясиз ижтимоий функцияга айланади.

Рағбатлантириш соҳасида ягона ва пухта ўйланган давлат сиёсати ишлаб

чиқилмаган. Ҳуқуқий рағбатлантиришларни оптималлаштириш учун ушбу соҳада
илмий асосланган, мунтазам ва тизимли давлат фаолияти, яъни рағбатлантирувчи
сиёсат, энг аввало унинг муҳим тури ҳисобланган мукофотлаш сиёсати талаб этилади.

Рағбатлантирувчи қонунчиликни тизимлаштириш ўта муҳим масаладир. Рус

мутафаккири А.Н. Радищев ўз вақтида ушбу масалага тўхталиб ўтганди. Унинг
фикрича, рағбатлантириш назариясида ҳужжатлар кўп бўлсада, лекин бу тўғрисида
тизимлаштирилган ҳужжат мавжуд эмас.

2

Қонунчилик ҳужжатларининг таҳлили шуни кўрсатадики, мустақиллик даврида

давлат мукофотлари тўғрисидаги қонунчилик шаклланиб, улар ўз ичига бир неча
ўнлаб қонунларни, фармон ва низомларни қамраб олади. Бундай вазиятда қабул

1

Қаранг: Боббио Н. От структуры к функции. Новые исследования в теории права// Право ХХ века: Идеи и

ценности: Сб. обзоров и рефератов/ Под редакции

Пивоварова Ю. С. М.: РАН. Центр социальных научно-

информационных исследований. 2001, -С. 128.

2

Қаранг: Радищев А.Н.

О законоположении// Избранные философские соченения. М., 1949. С. 405.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

101

қилинган қонунчилик ҳужжатлари ўртасида келиб чиқаётган зиддиятлар,
номутаносибликлар ва коллизияларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг ички мунтазамлигини барқарор таъминлаш мақсадида уларни
мантиқий тизимлаштириш (системалаштириш) катта аҳамият касб этади.

3

Қабул қилинган қонунлар ўртасида ўзаро номувофиқлик, тизимлилик

етишмаслиги масаласига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам тўхталиб ўтади.

Президент Ислом Каримов ўзининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида, биринчи чақириқ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар ва
фойдаланилмай қолган имкониятлар тўғрисида тўхталиб қуйидагиларни таъкидлади:
«...

, қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини тубдан яхшилаш талаб этилади.

Уларнинг кўпчилиги амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш, тузатиш ва қўшимчалар
киритишга қаратилган бўлиб, кодификациялашиш характерига, яъни, муайян
даражада тизимлашув мазмунига эга эмас.

Қабул қилинадиган қонун лойиҳаларида амалдаги қонун ҳужжатларидан фарқ

қиладиган тафовутларга, такрорларга йўл қўйилганини, бошқа ҳужжатларга ҳавола
қилиш ҳолатлари кўплигини қайд этиш лозим.

Ва энг асосий камчилик қабул қилинадиган қонунларда аксарият ўринларда ана

шу қонун ҳужжатларининг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлайдиган процессуал
механизмларнинг мавжуд эмаслиги кўзга ташланади. Бу эса ўз-ўзидан ушбу
ҳужжатларнинг қўлланишини сезиларли даражада қийинлаштиради, қонунларнинг
ижро этилмаслигига, ҳуқуқий нигилизмга, яъни ҳар қандай ҳуқуқий норманинг инкор
қилинишига, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигининг пасайишига олиб
келади»

4

.

Ҳуқуқшуносликда қонун ҳужжатларини бир-бирига мувофиқлаштириш, ички

мутаносиблигини таъминлаш, ягона ва яхлит тизимга келтириш фаолиятини
тизимлаштириш тушунчаси билан ифодалаш қабул қилинган. Унга кўра, қонунчилик
ҳужжатларини тизимлаштириш

ҳуқуқий тизим амал қилишининг, мунтазам

ривожланиб боришининг шарти ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини тартибга
солиш, мантиқий умумлаштиришнинг шаклидир

5

.

Қонунчиликни тизимлаштириш жамият ҳаётий фаолияти учун беқиёс аҳамиятга

эга. Қонунчиликни тизимлаштириш, биринчи навбатда, инсон ва фуқароларнинг
қонунлардан унумли фойдаланишига имкон беради. Фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинлиги
ҳамда қонуний манфаатларини кўзда тутувчи қонунларни, ёки жамият ҳаётининг
бошқа соҳасига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тез ва осон топишига
эришиш қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштиришнинг энг асосий мақсадидир.

3

Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т. Одилқориев, И.Т. Тультеев ва бошқа.: проф. Х.Т. Одилқориев

таҳрири остида – Т.: «Sharq», 2009. – Б.364.

4

Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор

мақсадимиздир.

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси

// Халқ Сўзи, 2010. 28 янв.

5

Қаранг: Проблемы общей теории права и государства / Под. общ. ред. проф. В. С. Нерсесянца. – М., 2008. –

С. 347; Теория права / Под. ред. проф. М. Н. Марченко. – М., 1998. – С. 197–198.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

102

Давлат мукофотлари тўғрисидаги қонунчиликнинг кейинги тараққиёти

кодекслаштирилган тарздаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишни тақозо
этади. Маълумки, кодекслаштириш – қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштиришнинг
энг юқори шаклидир. Мазкур фаолият туфайли жамият ҳаётининг муайян соҳасини
тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларидан ҳуқуқий нормаларни мантиқий
бирлаштирувчи комплекс ҳужжат (кодекс) вужудга келтирилади. Кодекслаштиришда
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шунчаки, оддийгина тўплаб бирлаштирилмайди, балки
ҳуқуқий тизимнинг умумий принципларидан келиб чиқиб, тармоқдаги барча норматив
материал ички мутаносиб, бир бутун ва илмий тизимлаштирилган ягона акт
кўринишида баён этилади.

Кодекслаштириш –

амалдаги қонунчилик нормаларини чуқур ва ҳар томонлама

қайта ишлаш ҳамда зарур бўлса, унга жиддий ўзгартишлар киритиш орқали янги,
комплекс,

тизимлаштирилган

норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

яратишдир.

Кодекслаштиришнинг муҳим хусусияти ва инкорпорациядан фарқи шундаки, у фақат
ҳуқуқ ижод этувчи орган томонидан амалга оширилади. Шу жиҳатдан у ҳуқуқ
ижодкорлигининг бир тури ҳисобланади.

Кодекслаштиришда норматив-ҳуқуқий актнинг мазмуни ўзгаради; яъни эскирган

ҳуқуқий норма бекор қилинади, янгиси яратилади; кўпчилик нормалар қайта баён
қилинади; нормалар ўртасида қарама-қаршиликлар, такрорлашлар ҳамда ҳуқуқдаги
камчиликлар бартараф этилади.

Кодекс – муайян ҳуқуқ (қонунчилик) соҳасидаги устувор нормаларни ифода

этувчи, мужассамлаштирувчи қонундир. У катта миқдордаги турли хил нормаларни
қамраб олса ҳам, ички мувофиқликка эга бўлган ягона бутун актдир. Унинг таркибий
қисмлари (нормалар, институтлар) ўзаро узвий алоқадор бўлиб, муайян тизим тарзида
жойлаштирилади. Анъанага кўра, қонунчилик соҳаларида тегишли кодекслар
уйғунлаштирувчи ва бошқарувчи фаол марказ ролини ўйнайди. Кодекс бир қонуннинг
мукаммаллиги, сайқал топганлиги, барқарорлиги билан фарқ қилади. Агар муайян
қонунчилик соҳасида бир вақтнинг ўзида кодекс ва бир неча қонунчилик ҳужжатлари
бўлса, улар ичида кодекс юридик кучи ва тартибга солиш имконияти жиҳатидан
устунлик қилади. Кодекслар ички мантиғининг пишиқлиги, нормаларининг ўзаро
мувофиқлаштирилганлиги билан ажралиб туради. Кодекслаштирилган актлар ўзининг
ҳуқуқий тартибга солувчи таъсир кучи ва аҳамиятини узоқ муддат давомида сақлаб
қолади.

6

Давлат мукофотлари тўғрисидаги қонунчилик тизимини такомиллаштириш

бўйича бирламчи равишда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар сифатида
қуйидагилар таклиф этилади:

-давлат мукофотлари қонунчилик ҳужжатларини ягона тизимга келтириш, яъни

давлат мукофотлари кодексини яратиш;

- давлат мукофотларига тақдим этиш процедурасини аниқ ишлаб чиқиш ва

қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаш;

6

Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т. Одилқориев, И.Т. Тультеев ва бошқа.: проф. Х.Т. Одилқориев

таҳрири остида – Т.: «Sharq», 2009. – Б.367.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

103

- «юксак хизмат», «хизмат кўрсатиш» тушунчаларини қонунчиликда ифодалаш.
-ҳуқуқшунослик олий ўқув юртларида «Рағбатлантириш ҳуқуқи» махсус курсини

жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари кодексини қабул қилиш мавжуд

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришга олиб келади. Мукофотлар
тўғрисидаги қонунчиликни кодификациялаш эскирган ҳуқуқий материалларни
чиқариб ташлашга имкон яратади, рағбатлантирувчи нормалардаги зиддиятларни
бартараф этади, мазкур нормаларнинг ўзаро келишганлиги ва мантиқийлигини
таъминлайди, етмайдиган янги ҳуқуқий нормаларни яратади. Рағбатлантириш
кодекси 3 қисмдан иборат бўлиши мумкин: умумий, махсус ва процессуал.

Мазкур ҳужжат умумий қисмида Рағбатлантириш кодексининг вазифалари ва

принциплари, унинг вақт, макон ва шахслар бўйича ҳаракат қилиши, «хизмат
кўрсатиш», «фидокорона хизмат», «юксак даражада хизмат кўрсатиш» ва «давлат
мукофоти» тушунчаларини киритиш,

уларнинг белгилари, мақсади, тури, давлат

мукофотларидан маҳрум этиш мумкин бўлган шароитлар кўрсатилиши лозим.

Махсус қисмида тегишли рағбатлантирувчи санкциялари билан хизмат кўрсатиш

хулқ-атворининг аниқ «таркиби» ифодаланиши зарур. Бунда хизмат кўрсатиш хулқ-
атвори мезонлари жуда аниқ ва батафсил кўрсатилиши талаб этилади.

Ушбу мезонларни қуйидаги соҳалар бўйича тақсимлаш мақсадга мувофиқ: шахс

ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза этиш; қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш,
иқтисодиёт, фан, маданият, маориф, тарбия, давлат қурилиши, Ватанни ҳимоя қилиш
ва бошқалар.

Кодексда олий унвонга бағишланган боб, орденлар, медаллар, фахрий унвон ва

фахрий ёрлиққа бағишланган боблар кўзда тутилиши мақсадга мувофиқ.

Жумладан, орденлар бобида давлат орденлари орденларнинг аҳамиятлилиги

даражасига қараб жойлаштирилиши, унда орден билан тақдирлаш шарт-шароити
(яъни рағбатлантирувчи ҳуқуқий хулқ-атвор), орден тақиш тартиби кўзда тутилиши
лозим. Иловада орден тавсифи берилиши мумкин.

Мукофотлар кодексининг процессуал қисмида пухта ишланган мукофотлаш

жараёни ўз ифодасини топиши лозим. Бунда давлат мукофотлари ва бошқа қонунларда
амал қилаётган лойиҳалар мустаҳкамлаши керак. Жумладан, мукофотлаш тўғрисидаги
тавсияни киритиш, тегишли қарор қабул қилиш ва ижро этиш, мукофотни топшириш
жараёни, шу билан боғлиқ барча процедуралар ўрнатилиши талаб этилади.

Бунда мукофотларни ўз вақтида ва тўғри топширишни таъминлаш учун юридик

жавобгарликни кўзда тутувчи санкция ҳам белгиланиши муҳимдир. Замонавий давлат
ҳуқуқда рағбатлантириш ва жазолашнинг уйғунлашган нисбати ва ўзаро таъсирини
илмий асосланган концепциясини яратилишига мухтождир.

«Ўзбекистонда рағбатлантириш», «Харбий хизмат сохасида рағбатлантириш»,

«Меҳнат сохасида рағбатлантириш», «Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари»
каби тематик инкорпорациялаш эхтиёжи мавжуд.

Қонунчиликда олимларнинг қонунчилик фаолиятида кенг иштирок етишини

рағбатлантириш муаммосини ҳал этиш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

104

мураккаб иқтисод, сиёсат ижтимоий ҳаёт фаолияти масалалари бўйича таклифлар
учун рағбатлантиришни ўрнатиш муҳимдир.

Нафақат ҳозир амал қилаётган рағбатлашнинг ҳуқуқий

шаклларининг

самарадорлигини ошириш, шу билан бирга қўшимча рағбатлантириш чораларини
излаш лозим. Ҳам давлат ва ҳам нодавлат макофотлаш чораларидан ўта кенг
фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Масалан, соғлом ҳаёт тарзи учун, жисмоний тарбия ва спорт билан

шуғулланганлик учун, атроф-муҳитни сақлаш ва яхшилаш учун, табиат бойликларидан
унумли фойдаланганлик учун ва ҳоказо.

Шу билан бирга хавфли жиноятчиларни тутишга имкон берадиган қимматли

маълумот учун ҳам рағбатлантириш чораларини қўллаш вақти келди.

Ҳуқуқий рағбатлар тизимини кенгайтириш уй-жой тақдим этиш каби воситалар

ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин. Уй-жой сотиб олиш жуда қимматга тушишини
ҳисобга олиб рағбатлантиришнинг ушбу шаклларидан фойдаланиш, ижтимоий
фойдали фаолиятни рағбатлантириш учун жуда мақсадга мувофиқдир.

Шу билан бирга рағбатлантирувчи сиёсатни амалга оширишда мезон, ўрталик

зарур. Ҳуқуқий рағбатлантиришларнинг ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик зарур.
Чунки улар юридик воситалар тизимида ўзининг ўрнига эга ва унга айнан
рағбатлантирувчи ролни ўйнайди.

Мукофотларни самарадорлигининг муҳим шартларидан бири уларнинг ўз

вақтида берилишидир. П. А.Сорокин тўғри таъкидлаганидек бир ва айнан шу мукофот
қанчалик яқин бўлса, бир ва айнан шу инсон хулқ-атворига шунча кўп таъсир
кўрсатади. Мазкур ҳолат бугунги кунда мукофотларни топширишда ҳар доим ҳам
инобатга олинмайди.

Умумдавлат миқёсида рағбатлантирувчи воситалар ҳудудий ва маҳаллий

рағбатлантириш чоралари билан фаол тўлдирилиши лозим. Бунда ҳар бир вазирлик,
давлат қўмиталари, ҳудудлар томонидан, маҳаллий жойларда рағбатлантириш
чораларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Рағбатлантиришни қонунчиликда ифодалашда ҳам муайян муаммолар учраб

туради.

Норматив

ҳужжат

моддаларида

рағбатлантирувчи

нормаларни

мустаҳкамлашда кўп ҳолларда бланкет (ҳавола) усули қўлланилади. Бунда зарур юксак
хизмат кўрсатиш андозаси кўрсатилган қонунда рағбатлантириш чоралари аниқ
кўрсатилмай, бошқа ҳужжатларда белгиланади. Фикримизча бу ҳар доим ҳам тўғри
амалиёт эмас. Чунки у юридик кўрсатмаларни «иқтисод этишдан» кўра кўпроқ
ноаниқлик тузилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари қонун чиқарувчи мазкур
«иқтисод этишда» мунтазам бўлмайди.

7

Адабиётларда хақли равишда таъкидланганидек, ҳаётда ўзга ишларни жорий

этишда ҳуқуқий муносабатлар субъектлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари асоси белгилаб
қўйилган, улардан таъминлаш чоралари (энг аввало жазо ва рағбатлантириш
чоралари) қатъий мустаҳкамланган ҳужжатлар самарали восита бўлиб хизмат қилади.

7

Қаранг: Малъко -С. 228


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

105

Шундай қилиб, рағбатлантириш институтининг таҳлили шуни кўрсатадики, бу

билан боғлиқ қатор масалалар қўшимча ишларини ва замон талабларига мос равишда
тартибга солинишга мухтождир.

Мазкур масалаларни ҳал этиш фақат тегишли рағбатлантирувчи ҳуқуқий сиёсат

доирасида амалга ошиши мумкин.

Давлат мукофотларига тақдим этиш жараёнини тартибга солувчи нормаларнинг

таҳлили, мукофотлаш жараёнида бир қатор босқичларни ажратиб кўрсатишга имкон
беради.

Биринчидан,

рағбатлантириш тўғрисидаги тақдимномани киритиш;

иккинчидан,

рағбатлантириш масаласини тегишли орган томонидан кўриб чиқилиши;

учинчидан,

рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

тўртинчидан,

тантанали

тарзда рағбатлантиришни амалга ошириш.

Қабул қилинажак «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги кодексда босқичлар ўз

ифодасини топиши лозим. Бунда рағбатлантириш тўғрисидаги тақдимномани
киритиш; рағбатлантириш масаласини тегишли орган томонидан кўриб чиқилиши;
рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилиш; давлат мукофотларини топишириш
муддатлари қонунчиликда аниқ ўз ифодасини топиши талаб этилади.

Кодексда бошқа хоржий давлатлар давлат-ҳуқуқий тажрибасидан келиб чиқиб,

Ўзбекистон халқининг улуғ мутафаккирлари номига қўйилган давлат мукофотлари
мутаҳкамлаб қўйилиши лозим. Бунда уларнинг давлат мукофотлари тизимида тутган
ўрни аниқ белгиланиши шарт. Зулфия давлат мукофоти шулар жумласидандир.

Бундан ташқари кўп болали оналарга бериладиган давлат мукофотларини жорий

этиш мақсадга мувофиқдир.
1.

Шундай қилиб, давлат мукофотлари хуқуқий асосларини унификациялаш

Ўзбекистон давлат мукофотлари тизимига ихчамлик, мунтазамлик, ўзаро уйғунлик
бағишлайди.

Мукофотлаш

тизимидаги

қарама-қаршикликлар,

ихтилофлар,

такрорлашлар бартараф этилади.