Авторы

  • Пурханатдин Насиров
    Бердақ номидаги ҚДУ ассистент
  • Рано Арзиева
    Бердақ номидаги ҚДУ ассистент

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.78414

Ключевые слова:

Инновацион жараён Инновацион фаолият Инновацион мухит Инновация Инновацион педагогик ғоя.

Аннотация

Янгиликнинг киритилиши ва шарт-шароитлари, тизимини янги шароитларга кўрсаткичларга муваффақиятли ўтишни таъминловчи ўзгаришлар. Инновацион ўзгаришларга тайёргарлик кўриш ва уни амалиётга киритиш жараёни.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

128

ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ

Насиров Пурханатдин Бауенович

Бердақ номидаги ҚДУ ассистент

Арзиева Рано Аманбаевна

Бердақ номидаги ҚДУ ассистент

https://doi.org/10.5281/zenodo.15194558

Аннотация:

Янгиликнинг киритилиши ва шарт-шароитлари, тизимини янги

шароитларга кўрсаткичларга муваффақиятли ўтишни таъминловчи ўзгаришлар.
Инновацион ўзгаришларга тайёргарлик кўриш ва уни амалиётга киритиш жараёни.

Калит сўзлар:

Инновацион жараён, Инновацион фаолият, Инновацион мухит,

Инновация, Инновацион педагогик ғоя.

Инновация - бу ғоя, концепция, жараён ва восита бўлиб, унинг натижалари

педагогик тизимни янгиланувида такомиллашуви ҳисобига таълим сифатини
кафолатлайди. Ҳозирги кунда таълим-тарбиявий ишларни узвийлик, узлуксизлик,
ўкув фанларида такрорланиш, интеграция жараёнларини олиб бориш асосида
кутилган натижаларни олиш мумкин.

Баркамол авлодни тарбиялашда, унинг ривожланишида. интеллектуал

салоҳиятини оширишда, унинг фаоллигини ошириш, ўкув-билимга бўлган
масъулиятининг илдизлари каерда деган савол туғилади. Бунинг учун ўзимизнинг
ўтмишимизга, миллий педагогикамизга мурожаат этишимиз зарур. Буюк
алломаларимиз янги ғоялар, янгича ёндашувларни таълимга жорий қилиш бўйича
тинмай кураш олиб борганларини кўриш мумкин.

Шарқнинг буюк алломалари Хоразмий, Фарғоний, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос

Ҳожиб, Алишер Навоийлар ўз давридаги янги илғор педагогик ғоялар фикрлар
намояндаларидир. Мустағил таьлим - ўша даврдаги энг самарали усуллар ҳисобланган.
Юқорида номлари зикр этилган алломалар дунёдаги энг машҳур даҳолар ҳисобланиб,
асосан, мустакил мутолаа қилиш натижасида оламшумул янгилик. кашфиётларни
ихтиро килишга муяссар бўлганлар.

Мустақил таьлим ўзликни англашдан бошланади. Ўз-ўзини ривожлантириш,

тарбиялаш, ўқиш, ўрганиш, меҳнат қилиш, тинимсиз изланувчанлик, кузатувчанлик,
бунёдкорлик, ташаббускорликлар асосида юксак маьнавиятли баркамол авлоднинг
тарбияланишига олиб келади. Педагогик инновацияларнинг яна бир йўналиши -
педагогик тизим га инсонпарварлик асосида ёндашув муносабатларини ўрнатишдан
иборат. Ўкувчи, талабалар шахсига юқори даражадаги талаблар асосида уларга
самимий, дўстона, мехрибонликни намойиш килиш асосий мақсадга айланмоғи керак.

Ўқувчи, талабанинг мустақил ўқиши, ишлаши, ривожланишини йўлга қўйишда

унга зарурий муҳит яратиб беришдан иборат. Инсонпарварлик - бу ўқувчи, талабага
ёрдам қўлини чўзиш, ғамхўрлик кўрсатиш, меҳрибонлик, яхши натижаларга эришишга
кўмаклашишдир.

Жаҳон амалиётида педагогик тизимни такомиллаштиришнинг иккита асосий

йўли мавжуд: 1) интенсив; 2) экстенсив.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

129

Педагогик

тизимни

такомиллаштиришнинг

интенсив

усули

таьлим

муассасасининг ички имкониятларига суянади яьни ўзининг педагогик ходимлари
маҳоратига, ўз ўкувчиларининг фаолликларини оширишга, ўзида мавжуд бўлган
моддий базасига, янги илғор технологияларни кўллаш, ички бошқарув
механизмларини такомиллаштириш, ижодий фаолият юритувчи педагогик жамоани
шакллантириш, ўқитувчи ва ўкувчи, талаба муносабатларини йўлга қўйишга ҳаракат
қилади.

Экстенсив йўл билан педагогик тизимни такомиллаштириш эса таьлим

муассасаси кўшимча куч, инвестиция киритиш, моддий базасини мустаҳкамлаш,
қўшимча даромадлар топиш, янги лаборатория жиҳоз ва воситалар, технологиялар,
компьютерлаштириш, интернет тармоғига улаш, ахборот ресурс марказлари ташкил
қилиш ҳисобига амалга оширилади.

Умуман таьлим сифати ва самарадорлигини таьминлашнинг ўзига хос йўли

интеграцияланган инновациядир. Бу синергетик холат бўлиб, интенсив ва экстенсив
йўлларни бирлаштириш орқали педагогик тизимга таьсир этиш орқали
такомиллаштириш йўлидир. Унда куйидаги педагогик муаммоларнинг ечимини
топишга ҳаракат қилинади:

- Қандай килиб ўқув тарбия фаолиятининг мотивациясини ошириш;
-Қандай қилиб дарсда, машғулотларда ўқув материалларининг ҳажмини ошириш;
- Қандай килиб ўкув жараёнининг сифат-самарадорлигини ошириш;
- Ўқув жараёнида вақтдан унумли фойдаланиш.
Қуйида инновацияларни педагогик жараёнга киритиш босқичларини

келтирамиз: -Янги педагогик ғояларни шакллантириш;- Концепцияларни ишлаб
чиқиш;- Дастур яратиш;- Тажриба - синов ўтказиш;- Амалиётга жорий этиш.
Инноватиканинг айрим тушунча ва калитли сўзларига тўхталамиз. Инновация -
(инглиз тилидан олинган “Innovation” янгилик киритиш) - тизим ички тузилишини
ўзгартириш амалиёт ва назариянинг яхши қисми.

Инновацион жараённинг мазмуний томонини ўз ичига олади (илмий ғоялар ва

уларнинг технологияларини амалиётга киритиш). Инноватика - янгиликни яратиш
қонуниятларини ўзлаштириш ва тарғиботини ўрганадиган фан. Инновацион жараён -
янгиликнинг киритилиши ва шарт-шароитлари, тизимини янги шароитларга
кўрсаткичларга муваффақиятли ўтишни таъминловчи ўзгаришлар. Инновацион
ўзгаришларга тайёргарлик кўриш ва уни амалиётга киритиш жараёни.

Инновацион фаолият - янги ижтимоий талаблар билан аънанавий меъёрларннинг

мос келмаслиги. Амалиётнинг янгиланаётган меъёрларнинг мавжуд меъёрлар билан
тўқнашуви натижасида вужудга келган мажмуали муаммоларни ечишига қаратилган
фаолият.

Инновацион муҳит - бу педагогик жамоада, умуман таълим муассасасида ўзини

эркин ҳис қилиш. Жамоада ички интилиш моддий маънавий қизиқиш юқори даражада
бўлади. Бу муҳитда ўқитувчи ижодий фикр юритишга, интилишга тайёр бўлади.

Инновация - маълум бир фаолиятда шакл, методлар, муаммоларни ечишдаги

янгича ёндашув. Янги технологияларни таълим жараёнига қўллаш оркали юқори
натижаларни таъминлаш. Бир сўз билан айтганда, жараёнга концептуал ёндашув.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

130

Новация - агар ислоҳат фаолиятининг шакли, мазмуни ва кўлами қисқа муддатли

бўлса ва яхлит хусусиятга эга бўлмаса, у ўз олдига муайян мавжуд тизимда факат баъзи
элементларни ўзгартиришни вазифа қилиб кўйган бўлса, у холда биз новация билан
мулоқот қилаётган бўламиз.

Новатор - янгиликни кабул килиш ва уни амалга оширишга тайёр шахс. Ўз шахсий

педамалиётида доимий янгилик излайди, ўзлаштиради, қўллайди. Инновацион
педагогик режа – бу яратилган, тасдиқланган, инновацион ўкув-тарбиявий лойиҳа.

Инновацион педагогик ғоя- тизимлаштирилган педагогик ғоялар, ўқув

жараёнини башорат этувчи маълумотлар.

Инновацион таълим:
1.Таълим соҳасига киритилган ва киритилаётган янгиликлар.
2.Янги технологиялар асосида ташкил этилган таълим жараёни.
Инновацион технология - педагогик тараккиётни таъминлашга қаратилган

ташкилий фаолият жараёни (фаоллик, дидактик, ўйинлар, эвристик, креатив,
муаммоли, модуллашган алгоритмлаш, лойиҳали Акт-технологиялар).

Инновацион таълим максадлари- янги тизимдаги таълим муассалари академик

лицейлар, коллежлар мактабгача таълим масканлари, ихтисослаштирилган синф
мактаблар, янги соҳага мослашган ёки ташкил этилган олий ўкув юртлари.
Инновацияларни ўқув жараёнига кандай шаклда жорий қилиниши ҳақида тўхталамиз:

- Инновацион янгиликнинг тақдимоти ташкил этилади;
- Илғор инновацион тажрибанинг намойиши ўтказилади;
- Ўқитувчи устахонасида уста-шогирдлик мактаби ташкил қилинади;
-Инновацион режимдаги дарc намуналари намойиш этилади;
- Тренинг - семинар ва иш намуналари кўргазмаси ташкил этилади. Юқорида биз

педагогик инновациялар хакида фикр юритдик.

Қуйида инновацияларни таьлим - тарбия жараёнига қўллаш ҳакида фикр

юритамиз.

- Агар ўқитувчи - педагог инновацион муҳитда иш юритса, унинг янгиликка

интилувчанлиги, уларни излаб топиш, таьлим жараёнига қўллаш кўникмалари
шаклланади.

- Унда узлуксиз ўз устида ишлаш, янгиликларни педагогик фаолиятга тизимли

олиб кириш маҳорат ва малакалари шаклланади.

- Инновациялар, илгор педагогик технология, лойиҳалаш, интерфаол, модулли

таьлимни амалга ошириш кундалик иш фаолиятига айланади.

-Укувчи - талабанинг фаоллигини ошириш, мустақил фикрлашга ўргатиш, унинг

мустакиллигини, эркинлигини таьмин этиш, қизиқиши оркали ички имкониятларини
ишга солишга мухит яратилади.

- Инновацион жараёнларда ўқувчининг фаоллиги ошиши туфайли, субъект -

субьектли ҳамкорликдаги таьлимига ўтилади, ўкувчи таьлимнинг харакатлантирувчи
кучига айланади. Бундай холат таьлимда давлат таьлим стандартларининг тўла
ўзлаштирилиши, сифат ва самарадорлигини кафолатлайди.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

131

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

Ж.Ғ. Йўлдошев. Таьлим янгиланиш йулида. Т; 2000 йил.

2.

Ж.Г. Йўддошев. Таьлимда методик хизматни инновацион технологиялар асосида

ташкил этиш. Т; 2011 йил.
3.

М.Ю. Махкамова. Педагогик технологиялар. Т; 2012 йил.

4.

Махкамова М.Ю., Ювашева Д. Республика илмий-амалий конференцияси–Т.:-2013.

5.

Арзиева Р. (2024) Ўқитувчини фаолиятини педагогик ташхизлаш усуллари.

Мodelis and methods in modern science,3(5), 123-128.
6.

Насыров П. Б., Арзиева Р.А. (2023) Technology of organizing independent education of

students in matnematics. Academia Repository, 4(11), 62-67.

Библиографические ссылки

Ж.Ғ. Йўлдошев. Таьлим янгиланиш йулида. Т; 2000 йил.

Ж.Г. Йўддошев. Таьлимда методик хизматни инновацион технологиялар асосида ташкил этиш. Т; 2011 йил.

М.Ю. Махкамова. Педагогик технологиялар. Т; 2012 йил.

Махкамова М.Ю., Ювашева Д. Республика илмий-амалий конференцияси–Т.:-2013.

Арзиева Р. (2024) Ўқитувчини фаолиятини педагогик ташхизлаш усуллари. Мodelis and methods in modern science,3(5), 123-128.

Насыров П. Б., Арзиева Р.А. (2023) Technology of organizing independent education of students in matnematics. Academia Repository, 4(11), 62-67.