Авторы

  • Умид Очилов
    БМА магистри.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.84913

Аннотация

Иқтисодий нуқтаи назардан, чакана хизматлар банк ресурсларини диверсификация қилиш, хавф-хатарларни минималлаштириш ва мижозлар базасини кенгайтириш имконини беради. Чунки ушбу хизматлар кўп ҳолларда кўп сонли мижозларга кичик ҳажмдаги операциялар шаклида таклиф этилади ва бу банк учун хавфсизлик даражасини оширади. Шунингдек, банклар чакана хизматлар орқали аҳоли маблағларини жалб қилиб, узоқ муддатли ресурслар базасини шакллантиради.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

16

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЧAКAНА ХИЗМAТЛАРИНИНГ АМАЛДАГИ

ҲОЛАТИНИ ТАҲЛИЛИ

Очилов Умид Мухиддинович

БМА магистри.

E-mail: umidochilov85@gmail.com ORCD 0009-0008-4494-3509

https://doi.org/10.5281/zenodo.15349185

Иқтисодий

нуқтаи

назардан,

чакана

хизматлар

банк

ресурсларини

диверсификация қилиш, хавф-хатарларни минималлаштириш ва мижозлар базасини
кенгайтириш имконини беради. Чунки ушбу хизматлар кўп ҳолларда кўп сонли
мижозларга кичик ҳажмдаги операциялар шаклида таклиф этилади ва бу банк учун
хавфсизлик даражасини оширади. Шунингдек, банклар чакана хизматлар орқали аҳоли
маблағларини жалб қилиб, узоқ муддатли ресурслар базасини шакллантиради.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, банк фаолиятида чакана хизматлар ҳиссаси

ортиб бормоқда. Масалан, Ўзбекистон тижорат банкларининг умумий фаол
даромадларининг тахминан 30–35 фоизи айнан чакана хизматлар ҳиссасига тўғри
келмоқда. Бу эса ушбу соҳанинг стратегик аҳамиятини янада оширади.

Шу билан бирга, ривожланаётган мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам

чакана хизматларнинг тўлиқ қамрови ва мижозлар учун қулайлик даражаси етарли
эмаслиги қайд этилмоқда. Бунга сабаблардан бири – молиявий саводхонликнинг паст
даражада экани, инфратузилманинг баъзи ҳудудларда етарлича ривожланмагани ва
рақамли платформаларга ишончнинг сустлиги ҳисобланади

Юқоридаги ҳолатлардан кўриниб турибдики, чакана банк хизматлари назарий

жиҳатдан иқтисодий барқарорлик, бозор муносабатлари чуқурлашуви ва молиявий
инклюзияни таъминлашда муҳим механизм ҳисобланади. Шу боис, тижорат банклари
ўз чакана хизматлар стратегиясини нафақат техник жиҳатдан, балки мижозга
йўналтирилганлик тамойили асосида қайта кўриб чиқишлари мақсадга мувофиқ
бўлади.

1-жадвал

Чакана банк хизматлари турлари бўйича мижозлар сони

1

(Ўзмиллийбанк АЖ Бухоро вилояти мисолида)

Хизмат тури

2021й.

2022й.

2023й.

Жисмоний шахсларга берилган кредитлар

(мингта)

150

180

210

Пластик карта фойдаланувчилари (мингта)

500

600

750

Интернет-банкинг фойдаланувчилари

(мингта)

200

250

300

Мобиль илова фойдаланувчилари (мингта)

150

220

280

Омбор жамғармалари (мингта)

400

450

500


Жадвал маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, 2021–2023 йиллар давомида

тижорат банкларининг чакана хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятида барқарор
ўсиш кузатилмоқда. Бу ҳолат банк тизимида рақамли трансформация жараёнлари

1

Бухоро вилояти Миллий банк маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

17

фаоллашганини, аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабининг ортиб
бораётганини ҳамда мижозлар эҳтиёжларини қондиришда банклар фаол ҳаракат
қилмоқда эканини тасдиқлайди.

Таҳлиллар ва илмий манбаларга асосланган ҳолда хулоса қилиш мумкинки,

тижорат банкларининг чакана хизматлари нафақат аҳолининг молиявий
эҳтиёжларини қондиришда, балки банкнинг барқарор даромад манбаларини
шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Чакана хизматлар орқали мижозларга
яқинлашиш, уларнинг ишончини қозониш, рақобатбардош маҳсулотлар таклиф этиш
ва молиявий инклюзияни таъминлаш имкони яратилади. Сўнгги йилларда интернет-
банкинг, мобил иловалар, пластик карталар ва чакана кредитлар соҳасида
кузатилаётган ўсиш тенденциялари банкларнинг рақамли трансформацияга
муваффақиятли мослашиб бораётганидан далолат беради. Шу билан бирга,
инфратузилмавий камчиликлар, молиявий саводхонликнинг етарли эмаслиги ва
рақамли хизматларга нисбатан ишончсизлик ҳанузгача тўсиқлардан бири бўлиб
қолмоқда. Юқоридаги долзарб масалалрни ҳал қилиш учун қуйидаги таклифларни
ишлаб чиқдик:

Аҳолининг турли қатламлари ўртасида молиявий маълумот ва чакана банк

хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича банклар, ОАВ ва таълим
муассасалари ҳамкорлигида комплекс дастурлар ишлаб чиқилиши лозим.

Тижорат банклари ўз маҳсулотларини сегментлаштириб, ёшлар, пенсионерлар,

тадбиркорлар, талабалар каби турли мижоз гуруҳлари учун алоҳида мўлжалланган
хизмат турларини ишлаб чиқиши зарур.

Интернет ва мобил банкингга бўлган ишончни ошириш мақсадида, банклар

киберхавфсизлик чораларини мустаҳкамлаши, икки босқичли аутентификация,
биометрик идентификация ва шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш тизимларини
жорий этиши лозим.

Чакана хизматларнинг географик қамровини кенгайтириш учун чекка

ҳудудларда филиаллар, мобил банк офислари ва инфокиосклар ташкил этиш орқали
аҳолининг банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш керак.