ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
13
БАНКЛАРДА ЧАКАНА ТЎЛОВ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
ЙЎЛЛАРИ
Номозов Ровшан Эргашкулович
БМА магистри.
E-mail: rovshannomozov8@gmail.com ORCID:0009-0003-4329-9196
https://doi.org/10.5281/zenodo.15349159
Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда банклараро тўлов тизими орқали амалга
ошириладиган операциялар сони ва тузилмасига оид кўрсаткичларда ижобий
ўзгаришлар кузатилмоқда, қуйидаги жадвалда банклараро тўлов тизими орқали
амалга оширилган нақд-пулсиз ҳисоб-китоб ҳужжатлар ҳақида маълумотлар
келтирилган.
1-жавдал
Ўзбекистон банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган ҳисоб-
китоблар
1
(минг дона, улуши фоиз ҳисобида)
Тўлов шакли
2020й.
2021й.
2022й.
2023й.
2024й.
Сони
%
Сони
%
Сони
%
Сони
%
Сони
%
Мемориал
ордер
13 737
26
16 549
29
21 186
33
22 910
34 23 360
31
Тўлов
топширқномаси
33 842
64
36 353
64
38 370
59
40 168
59 49 220
64
Тўлов
талабномаси
232
0
269
0
229
0
193
0
178
0
Акрредитив
0,3
0
0,2
0
0,07
0
0,08
0
0,03
0
Инкассо
4 833
9
3 882
7
5 079
8
5 079
7
3 714
5
Жами
52 647 100 57 054
100 64 865 100 68 353 100
76
474
100
Жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, 2020-2024 йилларда тўлов тизими
орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар сони 52 647 мингтадан 76 474 мингтагача
ошган бўлиб, бу 45 фоизлик ўсишни англатади. Бу ҳолат тўлов тизимларидан
фойдаланиш даражасининг ошганини кўрсатади ва банклараро операцияларга бўлган
эҳтиёж ошиб бораётганидан далолат беради.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон банк тизимида рақамли хизматларни жорий этиш ва
масофавий молиявий платформаларни ривожлантириш борасида катта ислоҳотлар
амалга оширилмоқда. Айниқса, масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони
йилдан-йилга кескин ортиб бораётгани рақамли молияга бўлган эҳтиёж ва ишончнинг
ўсиб бораётганини яққол намоён этмоқда. Масофавий хизматлар банк мижозларига
банкка ташриф буюрмасдан туриб турли молиявий операцияларни амалга ошириш
имконини бермоқда, қуйидаги жадвалда бу ҳақда умумий маълумотлар берилган.
2-жадвал
Ўзбекистонда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони
2
1
Марказий банкнинг Статистик бюллетни маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди
2
Марказий банкнинг Статистик бюллетни маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
14
Сана
Жами
Юридик шахслар ва
якка тартибдаги
тадбиркорлар
Жисмоний
шахслар
01.01.2020 й.
10 153 458
691 008
9 462 450
01.01.2021 й.
14 571 094
822 518
13 748 576
01.01.2022 й.
20 203 384
968 580
19 234 804
01.01.2024 й.
44 099 600
1 339 609
42 759 991
01.01.2025 й.
52 373 327
1 478 073
50 895 254
Жадвал маълумотларига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига масофавий банк
хизматларидан фойдаланувчилар сони 10,1 миллион нафарни ташкил этган бўлса,
2025 йил бошига келиб бу кўрсаткич 52,3 миллион нафарга етган. Яъни, бу даврда
фойдаланувчилар сони 5,1 баробарга ошган. Бу ўсиш кўрсаткичи Ўзбекистонда
рақамли молия хизматларига кенг йўл очилганини, банклар ва мижозлар ўртасидаги
рақамли алоқалар фаоллашганини англатади.
Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган тўлов хизматлари
соҳасида сезиларли ривожланиш кузатилаётган бўлса-да, ушбу соҳада ҳали ҳам қатор
муаммолар
мавжуд.
Биринчидан,
чекка
ва
қишлоқ
ҳудудларда
тўлов
инфратузилмасининг етарли даражада ривожланмагани, айниқса POS-терминаллар ва
QR-код тизимлари етишмаслиги аҳолининг рақамли тўлов хизматларидан
фойдаланиш имкониятини чекламоқда. Иккинчидан, аҳолининг маълум қисмида
рақамли саводхонлик даражаси пастлиги туфайли, улар замонавий тўлов
воситаларидан фойдаланишда қийналмоқдалар. Учинчидан, айрим тўлов шакллари,
жумладан аккредитив ва инкассо турлари оммалашмаган, бу эса банк хизматлари
диверсификациясига тўсқинлик қилмоқда. Тўртинчидан, банклараро ҳисоб-китоб
тизимида
реал
вақтдаги
автоматлаштирилган
тўлов
платформаларининг
чекланганлиги ҳисоб-китоблар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бешинчидан, киберхавфсизлик билан боғлиқ муаммолар – фойдаланувчи
маълумотларининг муҳофазаси, фрод операциялар хавфи ва техник ҳужумларга
тайёрлик даражаси ҳали етарли эмас. Олтинчидан, тўлов хизматларини тартибга
солувчи норматив-ҳуқуқий база доимий равишда янгиланиб боришни талаб этади,
айниқса криптоасосли ёки блокчейн технологиялар билан боғлиқ тўлов форматлари
соҳасида.
Юқорида қайд этилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида бир қатор
таклифлар ишлаб чиқиш мумкин. Биринчи таклиф, чекка ҳудудларда тўлов
инфратузилмасини кенгайтириш, яъни банклар томонидан POS-терминаллар,
банкоматлар ва мобиль қурилмаларни жорий этишга қаратилган инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш орқали банк хизматларига етишимни яхшилашдан
иборат. Иккинчи таклиф, рақамли саводхонликни ошириш мақсадида аҳоли ва
тадбиркорлик субъектлари учун мақсадли ўқув курслари ва оммавий ахборот
воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш керак. Учинчи таклиф,
тижорат банклари ва Марказий банк ҳамкорлигида замонавий автоматлаштирилган
клиринг тизимлари ва real-time тўлов платформаларини жорий этиш орқали ҳисоб-
китоб жараёнларини тезлаштириш ва шаффофликни оширишга қаратилган. Тўртинчи
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
15
таклиф, киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида банклар инфратузилмасида
хавфсизлик аудитлари ўтказиш, шифрлаш технологияларини жорий этиш ва банк
ходимлари учун доимий равишда ахборот хавфсизлиги бўйича малака ошириш
дастурларини ташкил этишдан иборат.
Ушбу таклифларни амалиётга жорий этиш орқали тўлов тизимининг
самарадорлигини ошириш, мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифати ва
хавфсизлигини таъминлаш мумкин бўлади. Шундан сўнг, рақамли молия хизматлари
иқтисодиётнинг барча тармоқларига чуқурроқ кириб бориши ва банк секторида
рақобатбардошликни янада кучайтириши мумкин.
