ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
65
ЎЗБЕКИСТОНДА НОДАВЛАТ СЕКТОРДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЖАМИЯТНИ
ДЕМОКРАТЛАШТИРИШДАГИ ИШТИРОКИ
Абазов Хабибулло Муҳаммадуллаевич
Мустақил тадқиқотчи
Андижон давлат педагогика институти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15364680
Аннотация:
Ушбу мақола Ўзбекистонда нодавлат секторда фаолият кўрсатаётган
оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) жамиятни демократлаштириш жараёнидаги
ўрни ва роли таҳлил қилинган. Нодавлат ОАВнинг асосий вазифалари, ютуқлари, дуч
келаётган муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари кўриб чиқилган. Шунингдек,
нодавлат ОАВнинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришга, аҳоли онгини оширишга
ва давлат органлари фаолиятини назорат қилишга қўшадиган ҳиссаси назарий
баҳоланган.
Калит сўзлар:
нодавлат оммавий ахборот воситалари, демократлаштириш,
фуқаролик жамияти, матбуот эркинлиги, ахборот, нодавлат сектор.
УЧАСТИЕ НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ СРЕДСТВ МАССОВОЙ ИНФОРМАЦИИ,
ДЕЙСТВУЮЩИХ В УЗБЕКИСТАНЕ, В ДЕМОКРАТИЗАЦИИ ОБЩЕСТВА
Абазов Хабибулло Мухаммадуллаевич
Независимый исследователь
Андижанского государственного педагогического института
Аннотация:
В данной статье проанализирована роль и место негосударственных
средств массовой информации (СМИ) в процессе демократизации общества в
Узбекистане. Рассмотрены основные задачи, достижения и проблемы, с которыми
сталкиваются негосударственные СМИ, а также пути их решения. Теоретически оценена
роль негосударственных СМИ в развитии гражданского общества, повышении
осведомленности населения и контроле за деятельностью государственных органов.
Ключевые слова:
негосударственные средства массовой информации,
демократизация,
гражданское
общество,
свобода
прессы,
информация,
негосударственный сектор.
PARTICIPATION OF NON-GOVERNMENTAL MASS MEDIA OPERATING IN
UZBEKISTAN IN THE DEMOCRATIZATION OF SOCIETY
Abazov Khabibullo Muhammadullaevich
Independent Researcher
Andijan State Pedagogical Institute
Abstract:
This article analyzes the role and place of non-governmental mass media
(MSM) in the process of democratization of society in Uzbekistan. The main tasks,
achievements, and problems faced by non-governmental MSM, as well as ways to solve them,
have been considered. The role of non-governmental MSM in the development of civil society,
raising public awareness, and monitoring the activities of state bodies has been theoretically
assessed.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
66
Keywords:
non-governmental mass media, democratization, civil society, freedom of the
press, information, non-governmental sector.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида кечаётган демократик ислоҳотлар
оммавий ахборот воситалари (ОАВ) аҳамиятининг ошиб бориши билан боғлиқ ҳолда,
уларнинг эркин фаолият олиб бориши учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳуқуқий ва
моддий-техник базасини мустаҳкамлаш асосида ривожланиб бормоқда.
Хусусан, 15 йил олдин республикада 500 та ОАВлари ўз фаолиятини юритган бўлса,
2010 йилга келиб бу кўрсаткич 1128 га (шулардан 600 дан ортиғи ҳудудий) етди. Шу
жумладан, 59 та телекомпания, 45 та радиоканал ҳамда 100 га яқин веб-сайтлар
мунтазам равишда замонавий телебозорни ривожлантириш ва уларни мамлакат
тараққиёти томон йўналтиришга эътибор бериб келмоқда[1].
Ҳозирги глобаллашув шароитида ахборот ва комуникация технологиялари
ривожланишнинг
асоси
ҳисобланади.
Мазкур
жараёнларда
нодавлат
телерадиостанцияларнинг (НТ) ҳам фаол иштироки кузатилмоқда. Бу борада 2003 йил
2 декабрда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси
(ЭОАВМА) ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси нодавлат электрон ОАВларини
бирлаштириш ва журналистик фаолиятни фаол фуқаролик жараёнлари билан
уйғунлаштиришдан иборат. Мазкур Ассоциация 90 та нодавлат электрон ОАВлари - 31
та телестанция (шундан 3 та республика аҳамиятидаги, 25 та ҳудудий), 29 та
радиостанция (шундан 18 та маҳаллий) ҳамда 30 та кабел телевиденияларини
бирлаштирган[2].
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Кенгаши
раиси Н.Хабибуллаевнинг таъкидлашича, ЎзННТМА фаолиятининг энг муҳим
жиҳатларидан бири “учинчи сектор” ташкилотларининг фаолиятини жипслаштириш,
улар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ННТларнинг ишончли ва тўғри
маълумотга бўлган эҳтиёжини таъминлашда иштирок этишдан иборат. Бугунги кунда
миллий ассоциация бутун республика бўйлаб 300 дан ортиқ ННТларни
бирлаштиради[3].
Сўнгги йилларда ЎЭОАВМА фаолияти орқали медиа саноати жадал тараққий этиб
бормоқда. Бу йўлда НТларни ривожлантириш йиллик Дастурлари, НТ ва кабел
телевиденияларини замонавий техник жиҳозлаш кенг имкониятлар яратди.
Шунингдек, телевидениеларнинг ижодий ва техник таркиби учун турли семинарлар
ташкиллаштирилмоқда, медиа-лойиҳалар иштирокчиларига моддий ва маънавий
рағбатлантиришлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу йўналишда ЭОАВМАга ЎзР Олий
Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик
институтларини қўллаб-қувватлаш ижтимоий Фонди, шунингдек, Ўзбекистон Алоқа ва
ахборотлаштириш агентлиги ва унинг таркибий тузилмалари грант маблағлари ва
ҳомийлар кўмаги муҳим ўрин тутмоқда.
Жумладан, 2009 йил ЭОАВМА томонидан НТларни ривожлантириш Дастури
доирасида 12 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 6 та лойиҳа давлат ижтимоий
буюртмаси, 1 та лойиҳа субсидия, 5 та лойиҳа ҳомийлар кўмаги билан амалга
оширилган. Мазкур лойиҳаларда иштирок этаётган НТлар республикада амалга
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
67
оширилаётган ислоҳотларни ҳудудий, республика (Нодавлат Телеканаллар Тармоғи
орқали) ва дунё бўйлаб (“Форум - ТВ” йўлдошли канали) узатиш имкониятига эга[4].
Шунингдек, 17 та телестанция иштирокида амалга оширилаётган “Ижтимоий
лойиҳа” бу соҳадаги ўзгаришларни кенг ёритиб бориш, аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш бўйича материаллар тайёрлаш ҳамда лойиҳа доирасида видео роликлар тақдим
этишдан иборатдир.
Бундан ташқари, нодавлат телерадио тармоқларини ривожлантириш дастурини
тадбиқ этиш ҳамда ҳудудлардаги ўзгаришларни кенг ёритиб бориш мақсадида ЭОАВМА
Ахборот маркази лойиҳаси доирасида “Нодавлат радиостанциялар тармоғи” фаолият
олиб бормоқда ва “Ҳудуд” ахборот-таҳлилий теледастури ҳафтасига 5 маротаба эфирга
узатиб борилмоқда.
Дастур доирасида 18 та телестанция ва 15 та радиостанциялар ўз фаолиятини олиб
бормоқдалар[5].
Шу билан бир қаторда, Электрон ОАВларининг муваффақиятли фаолияти эфир
дастурларининг сифати, аудиторияси сони ва инновацион медиа-технологиялардан
самарали фойдаланиши телерадио тармоқ ишчиларининг юқори профессионал
тайёргарлигини
талаб
этади.
Бу
борада
ЭОАВМА
ҳузурида
доимий
телерадиостанциялар менеджерлари ва уларнинг ижодий ишчи-хизматчилари учун
амалий ўқитиш ишларини ташкиллаштириш ва ўтказиш билан шуғулланувчи хусусий
тренинг-маркази ташкил этилган.
2004-2009 йилларда телестанцияларнинг 4 мингга яқин ижодий ва техник
ходимларининг касбий маҳоратини ва ижтимоий фаоллигини, билим даражаларини
оширишга қаратилган 100 дан ортиқ медиа-форумлар, конференциялар, назарий,
амалий ва интерактив семинарлар, ўқув машғулотлари, конкурслар ва турли
учрашувлар ўтказилди.
2009 йилнинг ўзида телестанцияларнинг техник ва ижодий шахсий таркибини
ижтимоий фаоллиги ва профессионал маҳоратини, билим даражасини оширишга
йўналтирилган 23 та назарий, амалий, интерфаол семинарлар, 4 та конференция, 2 та
медиа-форум, 4 та фестивал, 2 та давра суҳбати ва ижодий учрашувлар ўтказилган.
Мазкур тадбирларда нодавлат телерадиостанциялар ва кабел телевидениеси
субъектларидан 2544 нафар ходим иштирок этишган.
Бу каби тадбирларга телевидения ва радио соҳасида катта тажрибага эга бўлган
юқори квалификацияли мутахассислар, олимлар, профессионаллар, тегишли
вазирликлар, агентликлар вакиллари ҳамда ОАВлари соҳасидаги қонунчилик
лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоқадор депутатлар таклиф этилди.
Бундан ташқари, 2008 йил ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар
йили” Давлат дастури доирасида (113-пункт) 200 нафар ёш телерадиожурналистлар
учун ижодий устахоналар ва телерадиостудиялар, ЭОАВМА телекомплекси базасида
янги техник воситалар билан жиҳозланган янги марказий студия ташкил қилинди.
Шунингдек, ҳудудий телерадиостанцияларда ҳам ёшлар телерадиостудиялари ташкил
этилган бўлиб, ЭОАВМАга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтларининг қўллаб-
қувватлаш ижтимоий Фонди томонидан Ижтимоий аҳамиятли дастурлар редакцияси,
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
68
ёшлар редакцияси, болалар редакциялари ЎзНТТ-телетармоғи дастурларини
мукаммаллаштиришга ва уларнинг рейтингини оширишга ёрдам беришмоқда.
Бироқ, ҳанузгача айрим ОАВлари ҳамда унинг ходимларининг эски услубда иш
олиб бориши, шу билан бирга баъзи телеканаллар ўз дастурлари орқали фақатгина
кўнгил очар томошаларни бераётганлиги, жамиятни демократлаштириш ва
модернизация қилиш жараёнларига тўсиқ сифатида сақланиб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида, шунингдек,
Президентимизнинг қатор фармон ва қарорларида сўз ва матбуот эркинлиги
таъкидланиб, ОАВ фаолиятига ноқонуний аралашиш ва цензурага чек қўйиш каби
ҳолатлар белгиланган бўлишига қарамасдан, ҳатто журналистларнинг ўзлари турли
эҳтимолий таҳдидлардан чўчиб цензура муҳити учун қулай шарт-шароит яратиб
бермоқдалар.
Бундан ташқари, 2010 йилнинг август-сентябрь ойлари давомида нодавлат
телеканаллар телетармоғи (НТТ) орқали намойиш қилинган теледастурлар таҳлили
шуни кўрсатмоқдаки, тармоқ асосан кўнгилочар дастурлар, жумладан, мусиқа, кино
(асосан ҳинд фильмлари) ва кулгули рукнларга (“Озод-шоу”, “Кутилмаган томоша”,
НТТда ҳажвия ва б.)га кўпроқ эътибор бермоқда. Мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий
тараққиётига бағишланган дастурлар эса саноқли даражада. Жумладан, иқтисодиёт
билан боғлиқ “Бизнес-репорт” ва “Бизнес-прома”, хабарлар тафсилотига оид эса,
“Информацион блок” рукнигина намойиш қилинади.
2010 йил Ўзбекистон журналистларини ўқитиш халқаро маркази томонидан
ўтказилган социологик сўров натижаларига кўра, журналистларнинг тахминан 64%
уларнинг ўз касбини яхши тушунмаслиги, 70% журналистлар эса самарали ишлаши
учун қонунларга риоя этилиши кераклиги, 44% мавжуд қонунлар бўйича ўз
ҳуқуқларини ёмон билишларини тан олади[6].
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Республикадаги нодавлат
нотижорат ташкилотлар дорасига кирувчи нодавлат телетармоқлар бугунги кунда ОАВ
ва ахборот ресурслари билан ишлаш борасидаги фаолиятлари сезиларли даражада
ўзгармоқда. Мустақилликдан сўнг ўтган қисқа давр мобайнида НТларнинг, айниқса,
Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий ассоцациясининг ахборот-
информацион базаси мукаммаллашиб бормоқда. Мамлакатимизда фаолият
кўрсатаётган нодавлат ОАВ жамият ҳаётидаги турли ижтимоий-иқтисодий жабҳаларни
кенг ёритиш орқали ислоҳотлар жараёнини фаоллашишида ўз ҳиссаларини
қўшмоқдалар.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
. 2010 й.
2.
Материал Международного семинара по теме «Использование современных
информационно-коммуникационных технологий в деятельности печатных и
электронных СМИ» (Бухара 27-28 мая 2009 года)
3.
Маълумотнома. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий
ассоциацияси. – Т.: 2007. – Б. 7.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
69
4.
http://www.mmf.uz. 2010 й.
5.
http://naesmi.uz 2010 й.
6.
«Бизнес-вестник Востока» газетаси таҳририятидаги Ўзбекистон журналистларини
ўқитиш халқаро маркази семинар материаллари. Тошкент, 2000 йил 3 февраль.