Авторы

  • Б. Тошбоева
    АДЧТИ докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.87228

Аннотация

XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб ахборотлаштириш сохаси кескин ривожланиб кетди. XXI аср ахборотлаштириш ва коммуникация асри, дейиш анъанага айланди. Ахборотлаштириш нима ва унинг вазифаларига нималар киради, унинг асосий хусусиятлари кандай, деган саволлар жамиятдаги хар бир фукарони қизиктириши табиий. Чунки инсон фаолиятини ахборотсиз тасаввур килиш кийин.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

96

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЧЕТ ТИЛИ ДАРСЛАРИДА МУЛЬТИМЕДИА

ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Б.Тошбоева

АДЧТИ докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.11146997

XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб ахборотлаштириш сохаси кескин ривожланиб
кетди. XXI аср ахборотлаштириш ва коммуникация асри, дейиш анъанага айланди.
Ахборотлаштириш нима ва унинг вазифаларига нималар киради, унинг асосий
хусусиятлари кандай, деган саволлар жамиятдаги хар бир фукарони қизиктириши
табиий. Чунки инсон фаолиятини ахборотсиз тасаввур килиш кийин.
Кундалик турмушда турли куринишдаги ахборотлар масалан, матнли, графикли,
жадвалли, овозли (аудио), расмли, видео ва бошка ахборотлар билан ишлашга тугри
келади. Хар бир турдаги ахборот билан ишлаш (йигиш, саклаш ва х,.к.) учун турли
техник характеристикаларга эга булган ахборот курилмалари керак булади.
Микроэлектроника ишлаб чикариш технологиясининг ривожланиши ва замонавий
процессорли

компьютерларнинг

яратилиши

ахборотларни

кайта

ишлаш

имкониятларини кенгайтирмокда.
Хозирги кунда таълим сохасида ўқитишни компьютерлаштиришга катта эътибор
берилмокда, чунки замонавий ўқитиш технологияларидан дарс жараёнида
фойдаланиш катта ижобий натижалар беради. Ўқитишни компьютерлаштириш
(ахборотлаштириш) ёки ахборот технологияларидан фойдаланиш дастурига
куйидагиларни киритиш мумкин:

таълим тизимининг барча погоналарида ахборотлаштиришни етакчи бўғинлигини

таъминлаш;

барча сохалар буйича билим беришда ахборотлаштиришни ривожлантиришни

лойихалаш ва яратиш (мониторинг);
ахборотлаштириш сохаларида меъёрий базаларни яратиш (илмий- методик
бирлашмалар ва х,.к.);

техник таъминот - компьютерлар, ахборот технологиясининг бошқа курилмалари,

уларга хизмат кўрсатиш учун керакли материалларни яратиш;

телекоммуникация тармоқлари;

таъминот ресурслари (дастурий таъминот, интернетдаги ахборотлар мажмуи,
маълумотномалар ва х. к.).
Ахборот технологиясидан фойдаланиш ва уни бирор-бир сохага татбик этиш уз ичига
катор вазифаларни олади. Куйида ахборотлашган фаолият объектлари хакида сўз
юритамиз.
Бундай объектларга сонлар (ўлчаш ва моделлаштириш натижалари), матнлар,
тасвирий ахборотнинг статистик ва динамик ифодалари, расмлар, чизмалар ва
анимациялар, овозли образлар (ёзилган овоз, мусика) ва бошкалар киради.
Фойдаланувчининг мустакил ва онгли равишда олиб борадиган фаолиятига ахборот
объектларини яратиш, зарур ахборот объектларини излаш, ахборотларни йигиш,
тахдил килиш ва ажратиб олиш, ташкиллаштириш, керакли куринишда тасвирлаш,
ахборот объектларини (матн, сухбат, раем, уйин ва бошка кури-нишда) узатиш,
моделлаштириш, лойихалаш, объектларни режалаштириш ва бошкалар киради.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

97

Ахборот технологияси моделлари муайян амалларни онгли ва режали амалга
оширишда ўзлаштирилади. Бу жараён куйидагиларни уз ичига олади:
компьютер, шунингдек, принтер, модем, микрофон ва овоз эшиттириш курилмаси,
сканер, ракамли видеокамера, мульти-медиа проектори, чизиш планшети, мусикали
клавиатура кабилар хамда уларнинг дастурий таъминоти;
ускунавий дастурий таъминот;
виртуал матн конструкторлари, мультипликациялар, мусикалар, физик моделлар,
географик хариталар ва х-к.;
ахборотлар мажмуи — маълумотномалар, энциклопедиялар, виртуал музейлар ва х-к.;
техник куникмалар тренажёрлари (тугмачалар мажмуидан тугмачаларга карамасдан
маълумот киритиш, дастурий воситаларни дастлабки узлаштириш ва х- к.).
Тараккий этган хорижий давлатлар ва республикамиздаги етакчи таълим
муассасаларида компьютер технологиялари асосида ўқитиш дастурлари тахлили
сифат жихатидан янги ўқитиш воситалари булиб, улар анъанавий ўқитиш
методларидан тубдан фарк килишини курсатмокда. Буидай ёндашишнинг асосий
воситаларидан бири сифатида, компьютерда моделлаштириш назариясини курсатиш
мумкин.
Мультимедиа воситалари асосида ўқитиш жараёнида аник фанларни компьютер
асосида тулик ўқитиш, маъруза матнларини тахрир килиш, талабалар топширган
назорат натижаларининг тахлили асосида маъруза матнларини баён килиш услубини
яхшилаш, укувчи-талабалар ахборот технологияларини мультимедиа воситалари
асосида анимация элементларини даре жараёнида куриши, эшитиши ва мулохаза
килиш имкониятларига эга булади.
Ахборот технологияларининг мультимедиа воситалари билан ишлайдиган
ўқитувчилар куйидаги вазифаларни амалга оширишлари керак:
маъруза матнлари, амалиёт билан боглик топширикларни тайёрлаш;
услубий кўрсатмаларни, назорат саволларини, тўғри жавоблар вариантини тузиш;
ишчи дастур ва технологик харитани тузиш;
билимни назорат килиш натижасини тахлил этиш;
маъруза матнларини тахрир килиш;
хар бир мавзу буйича динамик кўринишда акс этувчи жараёнларнинг анимацияларини
тасаввур этиш;
мустакил ишлар буйича ўқувчиларга назарий ва амалий саволлар юзасидан
маслахатлар беришни ташкил килиш;

ўзлаштирилиши мураккаб бўлган мавзулар буйича ўқувчилар билан сухбат ўтказиш

каби талаблар қўйилади.
Кўйилган ушбу талаблар буйича ахборот технологияларининг мультимедия
воситалари асосида дарс жараёнини ташкил қилиш педагог- ўқитувчиларнинг иш
фаолиятини осонлаштириб, ўқув жараёнини бошқариш, унинг самарадорлигини янада
кўтаришга эришилади.
Шу билан бир қаторда, таълим муассасаси рахбариятига ўқувчиларнинг олган
билимларини, тест натижаларини куриб бориш ва уларнинг ўзлаштириш даражасига
бахо бериш, ўқитувчиларнинг маъруза матнлари ва бошқа мустакил ишларига
мўлжалланган материалларининг тайёрлаш сифатига бахо бериш, мультимедия


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

98

воситалари асосида лаборатория ишларини бажариш учун компьютерда
моделлаштирилган анимацион такдимотлар жорий этиш, курсни ўзлаштириш бўйича
услубий материалларни тайёрлаш учун таклифлар ишлаб чиқиш кабиларни амалга
ошириш имконини беради.
Компьютер-ахборот технологиялари моделидан фойдаланиш масаласи ўқитилаётган
фаннинг хусусиятларидан келиб чиккан холда, дарс жараёнида намойиш қилиниши
керак булган объектнинг ички, ташки хоссаларини кўрсата олишдек мухим вазифани
амалга ошириш имкониятини яратади. Бу эса, ўз навбатида, ахборот-педагогик
технологиялар асосида мультимедиали электрон дарсликлар (МЭД) яратиш мумкин
эканлигини кўрсатади.
Ахборот технологияларининг мультимедиа воситалари ўқув жараёнида куйидаги энг
мухим жихатлари билан алохида ахамиятга эгадир:
дифференциал ва индивидуал ўқитиш жараёнини ташкил этилиши;
укув жараёнини бахолаш, тескари алока боглаши;

узини узи назорат килиш ва тузатиб бориши;

урганилаётган фанларни намойиш этиши ва уларнинг динамик жараёнини

кўрсатиши;
фан мавзуларида анимация, графика, мультипликация, овоз каби компьютер ва
ахборот технологияларидан фойдаланиши;
ўқувчи-талабаларга фанни узлаштириш учун мухим куникмалар хосил килиши ва
хоказо.
Шунингдек, мультимедиа воситаларининг амалий томони, улардан ўқув жараёнида
фойдаланиш ва келгусида таълим тизимида ўқув жараёни учун маълумотлар базасини
ва анимацион такдимотлар яратишдек мухим вазифани амалга оширишга замин
хозирлайди.

References:

1.

Богатырёва М.А. Мультимедийные технологии в обучении иностранным языкам

// Дистанционное и виртуальное обучение. - 2010. - N10. - С. 114-124.
2.

Грин Н.В. Мультимедиа как средство медиаобразования при обучении

английскому языку младших школьников // В мире научных открытий. - 2013. -№3.-с.
26-35.
3.

Лазарева О.С. Информационные технологии в преподавании иностранного языка

// Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. - 2010. - №7. - 207-210 б
4.

Маслюк Л.П. Новые технологии в процессе обучения иностранным языкам//

Вестник Харьковского национального автомобильно-дорожного университета. - 2009. -
№44. - 12-14 б
5.

Неделкова А.А. Мультимедийные технологии в обучении английскому языку //

Среднее профессиональное образование. - 2012. - № 2. - 25 б
6.

Некрасова А.Н., Семчук Н.М. Классификация мультимедийных образовательных

средств и их возможностей // Ярославский педагогический вестник. - 2012 - № 2. - С. 98
- 102.

Библиографические ссылки

Богатырёва М.А. Мультимедийные технологии в обучении иностранным языкам // Дистанционное и виртуальное обучение. - 2010. - N10. - С. 114-124.

Грин Н.В. Мультимедиа как средство медиаобразования при обучении английскому языку младших школьников // В мире научных открытий. - 2013. -№3.-с. 26-35.

Лазарева О.С. Информационные технологии в преподавании иностранного языка // Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. - 2010. - №7. - 207-210 б

Маслюк Л.П. Новые технологии в процессе обучения иностранным языкам// Вестник Харьковского национального автомобильно-дорожного университета. - 2009. - №44. - 12-14 б

Неделкова А.А. Мультимедийные технологии в обучении английскому языку // Среднее профессиональное образование. - 2012. - № 2. - 25 б

Некрасова А.Н., Семчук Н.М. Классификация мультимедийных образовательных средств и их возможностей // Ярославский педагогический вестник. - 2012 - № 2. - С. 98 - 102.