Авторы

  • М.Ш. Шаюсупова
    Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.87244

Аннотация

Маълумки, демократиянинг асосий белгиси, мамлакат фуқароларининг сиёсий жараёнлардаги ролини кўрсатувчи ва келажакка бўлган хохиш-иродасини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи сайловларнинг қонуний, адолатли, очиқ, ошкора ва шаффоф тарзда, демократик тамойилларга асосланган ҳолда ўтказилиши, бир томондан сайловчиларнинг сайлов жараёнларига, унинг натижаларига ишончини мустаҳкамласа, иккинчи томондан давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини муносиб номзодлар ҳисобига шакллантириш имконини яратади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

35

САЙЛОВЛАРДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ

ИШТИРОКИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

М.Ш.Шаюсупова

Тошкент давлат юридик университети

мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.11120606

Маълумки, демократиянинг асосий белгиси, мамлакат фуқароларининг сиёсий
жараёнлардаги ролини кўрсатувчи ва келажакка бўлган хохиш-иродасини рўёбга
чиқаришга хизмат қилувчи сайловларнинг қонуний, адолатли, очиқ, ошкора ва шаффоф
тарзда, демократик тамойилларга асосланган ҳолда ўтказилиши, бир томондан
сайловчиларнинг сайлов жараёнларига, унинг натижаларига ишончини мустаҳкамласа,
иккинчи томондан давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини муносиб номзодлар
ҳисобига шакллантириш имконини яратади. Шу нуқтаи-назардан миллий сайлов
қонунчилигимиз такомиллаштирилишида сайловларнинг адолатли, шаффоф
ўтказилиши учун зарур бўлган барча жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Сайловларнинг адолатли ва шаффоф ўтказилишида айнан фуқаролик жамияти
институтларининг куч, восита ва имкониятларидан кенг фойдаланиш, сайлов
жараёнларида фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этишларига оид
ташкилий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Бу борада академик А.Х.Саидов республикамизда фуқаролар ва фуқаролик
институтлари сиёсий-ҳуқуқий онгининг тобора ўсиб бораётгани сайлов тизимини
янада такомиллаштириш асоси эканлигини қайд этиб ўтган

1

.

Сайловларда фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг ташкилий ҳамда
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарурати бирдек аҳамиятга эга бўлиб, унинг
ташкилий асосларига сиёсий партиялар томонидан сайловолди дастурларини сайлов
бўлиб ўтадиган йилда эмас, балки аввалдан сайловдан сайловгача тайёрлаб бориш,
сайлов якунларидан кейин навбатдаги сайловлар учун муносиб номзодлар захирасини
шакллантириш, номзодларни тайёрлаб бориш, сайлов жараёни иштирокчилари, хусусан
кузатувчилар учун номзодларни, ваколатли вакилларни тайёрлаб бориш, сайловчилар
билан учрашувларда илгари сурилган сайловолди дастурларининг ижроси юзасидан
тизимли мониторинг ишларини олиб бориш, сайлов жараёнларига замонавий ахборот
технологияларини кенг жорий қилиш каби муҳим вазифаларни киритсак; ҳуқуқий
асосларига эса сайлов қонунчилиги ва бошқа номатив-ҳуқуқий ҳужжатларда фуқаролик
жамияти институтларининг сайловларда иштирок этишларига оид нормаларни
такомиллаштириш, сайлов жараёнларини рақамлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини
яратиш каби долзарб вазифаларни қайд этиб ўтамиз. Мазкур вазифалардан келиб
чиққан ҳолда сайловларда фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг
ташкилий-ҳуқуқий асосларини қуйидаги устувор йўналишларида такомиллаштиришда
мақсадга мувофиқ.

1

Саидов А.Х. Сайлов қонунчилигининг ривожланиш босқичлари / Ёшлар ва сайлов: электорал маданиятни

оширишнинг долзарб масалалари // Молодежь и выборы:актуальные вопросы развития электоральной культуры
/ масъул муҳаррир: Ф. Отахонов. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти. – Тошкент: Baktria press, 2021. Б.-20.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

36

I.

Рақамлаштириш.

Маълумки, республикамизда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳа ва

жабҳаларида рақамли трансформация илгари сурилиб келинмоқда. Шу жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрда “Сайлов жараёнига
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги ПҚ-3961-сон Қарори

2

қабул қилинган. Мазкур қарор ижроси доирасида

Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхати (СЯЭР)
шакллантирилди, сайловчилар учун онлайн хизматлар жорий этилиб, бу орқали
фуқаролар сайловчилар рўйхатида мавжудлигини текшириши, сайлов участкасини
аниқлаши ёки уни ўзгартириши, хориждаги дипломатик ваколатхоналарда ташкил
этилган сайлов участкаларида онлайн рўйхатдан ўтиши имкониятлари яратилди.
Таъкидлаш жоизки, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатининг асосий
вазифаларидан бири бу “бир сайловчи – бир овоз” тамойилини тўлиқ ва бехато амалга
ошириш ҳисобланади.
Бироқ, ушбу йўналишда сайлов жараёнларини бир қатор устувор йўналишлар бўйича
рақамлаштиришни изчил давом эттириш, рақамлаштириш жараёнларини янада
такомиллаштириш лозим. Жумладан, сайловчилар имзоларини электрон шаклда
тўплаш ва улардан фойдаланиш; имзо варақларини текшириш учун нейротармоқлар
технологияларини жорий қилиш; масофавий электрон овоз бериш; участка сайлов
комиссияларининг овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённомаларини QR-кодлаш;
сайловолди ташвиқотини рақамлаштириш каби йўналишлар устувор ҳисобланади.

II. Сайлов блоки.

Маълумки, сайловчилар сиёсий партияларнинг сайловолди

дастурларининг ўзаро бир-биридан яққол ажратиб турадиган жиҳатларини аниқлашда
муайян қийинчиликларга дуч келишини қайд этишади. Айрим сиёсий партияларнинг
сайловолди дастурлари, уларда қайд этилган устувор вазифалар, партия электорати
ўзаро бир бирига жуда яқин. Бундай сиёсий партиялар учун сайловларда биргаликда
ягона блокка бирлашиб иштирок этишларининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ва
амалиётга жорий қилиш муҳим аҳамият касб этади. Биринчидан, сайловолди
дастурлари ўзаро яқин бўлган сиёсий партияларнинг битта блокка бирлашиб
сайловларда иштирок этишлари умумий ҳисоблаганда сайловчиларнинг кўпроқ
овозига эга бўлишга, бу орқали кўпроқ депутатлик ўрнига эга бўлишга олиб келса,
иккинчидан олдинга қўйилган устувор вазифаларни биргаликда бажаришда қўшимча
куч, восита ва имкониятларга эга бўлиш имкониятини яратади.

III. Ижтимоий ҳамкорлик.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида Марказий

сайлов комиссияси бошқа мамлакатларнинг сайлов органлари, халқаро ташкилотлар ва
чет давлатларнинг вакиллари билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириши,
учрашувлар ташкил этиши, битимлар ва меморандумлар тузиши, шунингдек халқаро
ташкилотларни, чет давлатларнинг сайлов органларини ва вакилларини сайловларни
кузатиш учун таклиф этиши белгилаб қўйилган. Бироқ, айнан ушбу йўналишларда
маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий ҳамкорлик назарда
тутилмаган. Сайлов кодексида Марказий сайлов комиссиясининг “жамоатчилик,
оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни мустаҳкамлайди ва ривожлантиради”,

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарори / Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 07/18/3961/2002-сон.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

37

деб белгиланган ваколати эса тор доирада ифодаланган бўлиб, айни вақтда нодавлат
нотижорат ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишни, улар билан
меморандумлар имзолашни, шу билан бирга нодавлат нотижорат ташкилотлари
вакилларини сайловларни кузатиш учун таклиф этишни қамраб олмайди.
Марказий сайлов комиссиясининг республикамизда фаолият юритаётган нодавлат
нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириши, учрашувлар ташкил
этиши, битимлар ва меморандумлар тузиши, шунингдек уларнинг вакилларини
сайловларни кузатиш учун таклиф этиши биринчидан, сайловларни шаффоф ва
адолатли ҳамда очиқ ва ошкора ўтказилишида амалий ёрдам бўлса, иккинчидан
нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ҳам қўшимча рағбат, айни вақтда дахлдорлик
хиссини кучайтириш воситаси ҳисобланади.

IV. Жамоат фондларини ташкил этиш.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг

«Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуни

3

нинг 3-моддасига кўра ижтимоий

шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик
жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш
борасидаги ҳамкорлиги ҳисобланади. Мазкур қонуннинг 17-моддасида нодавлат
нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг
ташаббусларини ривожлантириш ҳамда ролини кучайтириш, шунингдек уларнинг
жойларда социал ва ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишдаги
иштирокини рағбатлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи
Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан
қонунчиликка мувофиқ жамоат фондлари тузилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Ушбу ўринда бундай фондларнинг тузилиши аҳамиятларидан бирига эътибор қаратиш
мақсадга мувофиқ, яъни фуқаролик жамияти институтларининг сайловлардаги
иштирокининг муҳим йўналишларидан бири кузатувчи сифатида иштирок этишдир.
Сайлов жараёнлари эса нафақат шаҳар ҳудудларида, балки бутун республикада, олис
ҳудудларда ҳам бирдек олиб борилади. Фуқаролик жамияти институтлари, хусусан
нодавлат нотижорат ташкилотлари асосан шаҳарларда ташкил қилинганлиги ҳамда
фаолияти шаҳарларда олиб борилиши, шунингдек уларни қишлоқ ҳудудларидаги
сайлов жараёнларига жалб қилиш моддий харажатларни талаб қилиши қишлоқ
жойларида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида кузатувчи сифатида қатнашишларини
мураккаблаштиради. Статистик маълумотларга қараганда республикамиз аҳолисининг
50 фоиздан ортиғи қишлоқ жойларида истиқомат қилиши қайд этиб ўтилаётган
масалага эътиборни кучайтиришни тақозо қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва
Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва
фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат
фондларининг ташкил этилиши, айни вақтда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан
ҳамкорлик қилиш, уларнинг вакилларини сайлов жараёнларида олис ҳудудларда

3

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

38

кузатувчи сифатида иштирок этишга жалб қилиш ва моддий рағбатлантириш
имкониятини яратади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қилиш мумкинки сайловларнинг адолатли,
шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишида айнан фуқаролик жамияти институтларининг
куч, восита ва имкониятларидан кенг фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади, бу эса
сайлов жараёнларида фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этишларига оид
ташкилий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришни тақозо қилади.
Сайловларда фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий
асосларини такомиллаштириш масъул давлат органларининг фуқаролик жамияти
институтлари

билан

ижтимоий

ҳамкорлигини

янги

босқичга

кўтариш,

ривожлантиради.

References:

1.

Саидов А.Х. Сайлов қонунчилигининг ривожланиш босқичлари / Ёшлар ва сайлов:

электорал маданиятни оширишнинг долзарб масалалари // Молодежь и
выборы:актуальные вопросы развития электоральной культуры / масъул муҳаррир: Ф.
Отахонов. Ўзбеки¬стон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик
муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти. – Тошкент: Baktria press, 2021. Б.-
20.
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 4
октябрдаги ПҚ-3961-сон қарори / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
05.10.2018 й., 07/18/3961/2002-сон.
3.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.

Библиографические ссылки

Саидов А.Х. Сайлов қонунчилигининг ривожланиш босқичлари / Ёшлар ва сайлов: электорал маданиятни оширишнинг долзарб масалалари // Молодежь и выборы:актуальные вопросы развития электоральной культуры / масъул муҳаррир: Ф. Отахонов. Ўзбеки¬стон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти. – Тошкент: Baktria press, 2021. Б.-20.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарори / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 07/18/3961/2002-сон.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.