ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
117
BACILLUS SUBTILIS T2011 ШТАММИНИНГ ТУРЛИ УГЛЕРОД
МАНБАЛАРИ ВА ВОДОРОД КЎРСАТКИЧЛАРИДА ЎСИШИ,
РИВОЖЛАНИШИ ВА АНТАГОНИСТИК ФАОЛЛИГИ
Д.С.Райимбердиев
Магистр, Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон миллий университети, Тошкент
М.А.Паттаева
Катта илмий ходим, б.ф.н. ЎзР ФА
Генетика ва ЎЭБ институти, Тошкент
Б.А.Расулов
б.ф.д., ЎзР ФА Генетика ва ЎЭБ институти, Тошкент
https://doi.org/10.5281/zenodo.15480305
Bacillus subtilis
бактериясининг озуқа муҳитларидаги ўсиш тезлиги ҳар хил
муҳитнинг таркиби ва шароитига боғлиқ. Тадқиқотлар давомида
Bacillus
subtilis
T2011
штаммининг турли углерод манбалари ва рН муҳитларини ўсиши, ривожланиши ва
антифунгал бирикмалар ҳосил қилишига таъсири ўрганилди.
B. subtilis
ҳам озуқавий муҳитда, ҳам глюкоза, малат ва бошқа оддий шакарлардан
углерод манбалари ва аммоний тузлари ёки маълум аминокислоталар манбаларини
таъминлайдиган кимёвий жиҳатдан аниқланган туз муҳитида ўсиши мумкин [1].
Бизни тажрибаларимизда ҳам турли углерод манбаларида меъёрдагидек ўсиши
кузатилди.
Углерод манбалари сифатида сахароза, меласса, глюкоза, малтоза ва лактозадан
фойдаланилди. Водород кўрсаткичларини 5,5; 6,0; 6,5; ва 7,5 деб белгилаб олинди.
Углерод манбаларида ўсиш тезлиги, биомасса ҳосил қилиши деярли бир биридан
фарқ қилмади. Ҳамма углерод манбаларида штамм меъёрдагидек ўсишини намоён
қилди (1-расм).
1-расм.
Bacillus
subtilis
T2011штаммининг турли углерод манбаларида ўсиши
ва ривожланиши
Углерод манбаларининг антагонистик фаоллиги бўйича ўтказилган тажрибада
қўлланилган углерод манбаларининг
Fusarium
oxysporum
f.sp.
vasinfectum
патоген
замбуруғини ўсиши ва ривожланишига тўлиқ қаршилик кўрсатиши аниқланди.
Fusarium
solani
фитопатоген замбуруғ штаммига эса мальтоза ва меласса
қўлланилганда бошқа углерод манбаларидан кўра юқори даражада фаоллик
кўрсатиши кузатилди (2-расм).
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
118
2-расм. Турли углерод манбаларида ўстирилган
Bacillus
subtilis
T2011
штаммининг
Fusarium
oxysporum
f.sp.
vasinfectum
ва
Fusarium
solani
фитопатоген
замбуруғларига қарши антагонистик таъсири
Водород кўрсаткичлари бўйича ўтказилган тажрибаларда
Bacillus
subtilis
T2011
штамми рН муҳитларида меъёрдагидек ўсиб ривожланди. Антагонистик фаоллиги
бўйича ўтказилган тажрибада турли рН муҳитларида ўстирилган
Bacillus
subtilis
T2011штамми
Fusarium
oxysporum
f.sp.
vasinfectum
патоген замбуруғини ўсиши ва
ривожланишига тўлиқ қаршилик кўрсатиши,
Fusarium
solani
фитопатоген замбуруғ
штаммига эса водород кўрсаткичи 5,5 бўлганда фаоллиги юқори бўлиши кузатилди (3-
расм).
3-расм. Турли водород кўрсаткичларида ўстирилган
Bacillus
subtilis
T2011
штаммининг
Fusarium
oxysporum
f.sp.
vasinfectum
ва
Fusarium
solani
фитопатоген
замбуруғларига қарши антагонистик таъсири
Ўтказилган тажрибалар асосида қуйидагича хулоса қилиш мумкин. Тадқиқот
доирасига тортилган
Bacillus
subtilis
T2011 штамми учун оптимал озуқа муҳити ва
водород кўрсаткичларида ўстирилганда антагонистик фаоллиги фитопатоген
замбуруғнинг турига боғлиқ. Бизни ўтказган тадқиқотимизда фойдаланилган углерод
манбалари ва турли водород кўрсаткичларида ўстирилганда
Fusarium
oxysporum
f.sp.
vasinfectum
патоген замбуруғини фаолиятини тўлиқ чегаралайди. Лекин
Fusarium
solani
фитопатоген замбуруғ штаммига қарши қўлланилганда углерод манбаси
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
119
мальтоза ёки меласса, водород кўрсаткичи 5,5-6,0 атрофида бўлганда замбуруғ
фаолиятини 60-70 % чегаралайди.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Harwood C. R. and Archibald A. R. 1990. Growth, maintenance and general techniques, p.
1–26.
In
Harwood C. R. and Cutting S. M. (ed.),
Molecular biological methods for Bacillus.
John
Wiley & Sons, Inc., Chichester, United Kingdom
2.
Расулов Б.А., Бактерии рода Azotobacter – продуценты фитогормонов в условиях
засоления: Дис. канд. биол. наук. – Ташкент: Институт Микробиологии АН РУз, 2010. –
120 с.
3.
Райлло И.А. Грибы рода фузариум. М.: Изд-во АН СССР. 1950. 456 с.
4.
Шералиев А., Азимджанов И. Фитотоксические свойства грибов рода Fusarium
Lk.ex Fr., поражаюхих шелковицу в Узбекистане (на украинском языке)//
Микробилогический журнал. 1977.Т.39. Вып. 5. С. 668-669.