SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 5 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
412
Synapses:
Insights Across the Disciplines
ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШДА ИСЛОМ ДИНИ
ҒОЯЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЗАРУРАТИ
Дадабоева Мадина
Қўқон университети
БТ йўналиши талабаси
Ҳозирги вақтга келиб, бутун дунё илмий жамоатининг асосий
мақсадларидан бири экологик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича
тадқиқотларни кенг миқёсда олиб боришдир, дея оламиз. Зеро, ҳозирги вақтда
барқарор экологик вазиятни, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ва табиий
ресурслардан оқилона фойдаланишнинг муҳим субъектив омили бўлган экологик
онгни шакллантириш, ривожлантириш ва юксалтириш, шунингдек “экология
соҳасидаги ишларнинг аҳволини яхшилаш” долзарб аҳамиятга эга. Фуқаролар,
айниқса, ёшларнинг экологик идроки ва маданиятини юқорига кўтариш
мақсадида атроф муҳитнинг тоза бўлишини таъминлаш бўйича уларнинг
ижтимоий масъулиятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Тарихий ривожланишdan олинган маълумотларга кўра, инсон табиатнинг
бир бўлаги сифатида Аллоҳнинг яратган барча неъматлардан доимий равишда
фойдаланган. Аммо, бугунги кунда ушбу эҳтиёжларнинг ошиши ва турли
исрофгарчиликлар кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Энг муҳим нуқта шундаки, инсоннинг табиатга бўлган таъсири қанчалик
ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Инсоният тараққиётининг
замонавий даврида илм-фан ва техника жуда катта ривожланишга эришди. Ўз
навбатида, бу ядро энергияси, қуёш энергияси ва кимё саноатининг ислоҳотлари
билан бирга, ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилиши, ахборот технологиялари
орасидаги ривожланиш ҳамда бошқа кучли фан-техника соҳаларига кўчиш билан
тавсифланади. Бундан ташқари, табиатнинг ер усти ва ер ости ресурсларидан
фойдаланиш иқтисодий манфаатларни олдинги қатарга қўйиш орқали "табиат-
жамият-инсон" муносабатлари кундан-кунга бузилаяпти. Бу эса ўз навбатида янги
экологик муаммоларни уйғонишига сабаб бўлмоқда. Ушбу муаммоларни ҳал
қилиш эса бугунги кунда инсониятнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб
қолмоқда.
Бу борада биринчи президентимиз И.А.Каримов ҳақли равишда: “Экология
ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир,
уни ҳал этиш барча халқларнинг манфаатларига мос бўлиб, цивилизациянинг
SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 5 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
413
Synapses:
Insights Across the Disciplines
ҳозирги куни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммонинг ҳал
қилинишига боғлиқдир”, деб таъкидлаган эди.
Дарҳақиқат, ҳар бир миллат, халқ ва элатнинг асосий вазифаси — табиат
ресурсларидан зарар етказмай, уни маъсул анди фойдаланиш ва муҳофаза
қилишдир. Бу вазифани амалга оширишда жамият аъзоларининг, айниқса, келажак
авлоднинг тарбиясида эзгулик ғояларини ушлаган инсонларнинг табиатга
муносабатига ва у билан боғлиқ қадриятларга катта аҳамият берилмоқда, бу
жиҳатда ислом динининг роли жуда муҳимдир.
Бизга маълумки, ислом дини яхшиликка асосланган бўлиб, инсонларни
ҳалол ҳаётга, покликка ва табиатга нисбатан адолатли ва ақлли муносабатда
бўлишга чақиради. Ҳадисларда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи
васаллам) айтадилар: “Пок бўлинглар, зеро Ислом пок диндир ва фақат пок
кишилар жаннатга кирур”.
Ислом дини одамларни табиатни муҳофаза қилишга,
ҳайвоният ва ўсимлик дунёсини ҳурмат қилишга, неъматларни истеъмол қилганда
исроф қилмасликка, Аллоҳ яратган табиатнинг мувозанатини сақлашга ва ундан
тўғри фойдаланишга даъват қилади, шунингдек, она заминга ҳурмат ва меҳр билан
муносабатда бўлишни йўлга қўяди.
Жумладан, “Бақара” сурасининг 205 оятида ўсимлик ва ҳайвонот олами
инсон учун энг зарур нарсалар экани таъкидланган. Ким буларга зарар етказса,
инсониятга зарар етказган бўлади. Қуръони Каримда барча жонзотлар инсонлар
каби “уммат” экани таъкидланади. Айнан шу таъкид инсонни ўзи каби уммат
бўлган барча жонли мавжудотга нисбатан меҳрибон бўлишга ундайди. Бу хусусда
Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида бундай дейди: “Ер юзидаги ҳар бир жонзот ва икки
қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир” (38 оят), яъни
ҳайвонларнинг ҳар бир тури ёки оиласи алоҳида олинган уммат ҳисобланса, айнан
шу ҳукм билан улар бошқа умматлар орасида яшашга, мавжудлик ҳаққига эгадир.
Ер юзидаги барча нарсалар инсон учун яратилган, уларга оқилона ёндашган
ҳолда, тўғри ва яхши муносабатда бўлиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, Аллоҳ
таоло “Бақара” сурасининг “У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган” деб
бошланадиган 29-оятида инсон учун, унинг тасарруфи ва фойдаси учун яратган
нарсаларга, жумладан, ер ости бойликлари ва конларга ишора қилади.
Биз буни тўғри англаган ҳолда юртимизда янги авлод, янги тафаккур
соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли вазифани адо этишда биринчи галда
маънавий қадриятларимизда илгари сурилган ғояларга таянишимиз керак. Бу
ғоялар ёшларнинг табиатга ва ҳайвонот дунёсига бўлган ижобий муносабатини
SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 5 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
414
Synapses:
Insights Across the Disciplines
шакллантиришда,
умуман
“табиат-жамият-инсон”
тизими
муносабатларини уйғунлаштиришда беқиёс аҳамиятга эга.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ислом дини халқимизда табиатга бўлган
муносабатни тўғри шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. У она Ватанимизнинг
табиатини ҳифз қилишга бўлган муҳаббатни янада кучайтиради ва уни асраш
орқали келажак авлод учун зарур бўлган ҳаётий шарт-шароитларни таъминлашга
хизмат қилади.
Хулоса
қилиб
айтганда,
"табиат-жамият-инсон"
тизимидаги
муносабатларни мувозанатга келтиришда, Аллоҳ томонидан берилган
неъматлардан оқилона фойдаланиш, табиатни асраб-авайлашга оид Ислом
динидаги ғоялардан самарали фойдаланиш зарур. Зеро, маънавий қадриятларимиз
асосида фарзандларимизнинг онгига атроф-муҳитни тоза сақлаш, ҳавонинг
ифлосланишига йўл қўймаслик, мамлакатимиз табиатини, ҳайвонот ва ўсимлик
дунёсини асраш каби тушунчаларни сингдиришимиз лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Ш.М.Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –
Т.: Ўзбекистон, 2017.
2.
И.А.Каримов. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари // Хавфсизлик ва барқарор
тараққиёт йўлида. Т.6. – Т.: 1998.
3.
М.Нўмонов. Исломда табиатга муносабат. –Т.: Мовароуннаҳр, 2011.
4.
Ш.Отабоев, С.Мирвалиев ва Э.Турсунов – Экологияда маданият ва маънавият
муаммолари. –Т.: Нишон ношир нашриёти, 2009 й.
