SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
122
Synapses:
Insights Across the Disciplines
СУД ЖАРИМАСИ — ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРЛОВ ЧОРАСИНИ
ҚЎЛЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ЗАРУРИЯТИ
Шахобов Музаффар Олимжонович
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар
олий мактаби тингловчиси
Суд жараёнларида қонунчиликда белгиланган процессуал қоидаларга амал
қилиш фуқаролик ишларини адолатли, тезкор ва самарали кўриб чиқишнинг
кафолатларидан биридир. Шу нуқтаи назардан, суд томонидан белгиланадиган
процессуал мажбурлов чоралари ўта муҳим аҳамиятга эга. Улар орасида суд
жарималари алоҳида ўрин тутади. Суд мажлисининг тартибли ҳолда ўтиши,
иштирокчиларнинг қонуний хатти-ҳаракатларини таъминлаш ва судга нисбатан
ҳурматсизлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида суд жаримаси, аввало, суд
ишини кечиктиришга, суднинг муқаррарлигини сусайтиришга йўл қўймаслик
ҳамда тарафларнинг, гувоҳ ва бошқа иштирокчиларнинг ўз процессуал бурчларига
масъулият билан ёндашишини таъминлашга қаратилган чора-тадбир ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 146–149-
моддалари суд жарималарининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берган. Мазкур
нормаларга кўра, суд жаримаси фақат кодексда назарда тутилган аниқ ҳолатларда
қўлланилиши мумкин бўлиб, бунда судьянинг ажрими асос қилинади.
Суд жарималари қўлланиладиган ҳолатлар:
Суд жарималари, қуйидаги ҳолларда, тарафлар ёки бошқа иштирокчилар
томонидан процессуал мажбуриятларни бузган тақдирда қўлланилади:
-
Гувоҳ чақирувга қарамасдан келишдан бўйин товлаганида (ФПК 57-модда);
-
Эксперт, мутахассис, таржимон ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда
(ФПК 60–63-моддалар);
-
Суд томонидан талаб қилинган ёзма далилларни тақдим этмасликда (ФПК 86-
модда);
-
Даъвони таъминлаш чораларига амал қилмасликда (ФПК 110-модда);
-
Алимент ундириш ишларида жавобгар судга келмаслигида (ФПК 186-модда).
Суд жаримасини солиш тартиби фақат қонун билан белгиланган асослар
мавжуд бўлган тақдирда, суд ажрими орқали амалга оширилади. Ушбу ажрим
нусхаси жаримага тортилган шахсга дарҳол юборилиши шарт. Суд жаримаси
миқдори белгиланган чегарадан ошмаслиги лозим: амалдаги таҳрирга кўра, у
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бу
SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
123
Synapses:
Insights Across the Disciplines
норма инсон ҳуқуқлари ва процессуал тенглик тамойилларини таъминлашга
қаратилган бўлиб, суднинг дискрецион ҳуқуқларини чеклаш орқали адолатли
процесс кафолатларини мустаҳкамлайди.
Ушбу Кодекснинг 147-моддасига асосан, суд жарималари давлат даромади
сифатида ундирилади. Агар жарима мансабдор шахсга нисбатан қўлланилган
бўлса, у ҳолда у шахсан ўзи томонидан тўланади. Бундай ёндашув мансабдор
шахсларнинг масъулиятини оширишга ва суд муҳитининг холислигига хизмат
қилади.
Ушбу қонуннинг 148-моддада назарда тутилган ҳолда, жарима солинган шахс
белгиланган муддат – беш иш куни ичида суддан жаримадан озод қилиш ёки унинг
миқдорини камайтиришни сўраб мурожаат қилиши мумкин. Мазкур ариза суд
мажлисида кўриб чиқилади, лекин шахснинг ўзи келмаган тақдирда ҳам, аризага
нисбатан ҳал этиш тадбирлари амалга оширилади. Бу норма суд жараёнида
шаффофлик ва адолат тамойилларининг таъминланишига хизмат қилади.
Суднинг жарима солиш, озод қилиш ёки камайтиришни рад этиш тўғрисидаги
ажримидан шахслар хусусий шикоят келтириши ёки прокурор томонидан протест
киритилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Бундай ҳуқуқ процессуал назорат ва
қонун устуворлигининг муҳим механизми сифатида намоён бўлади.
Суд жаримасига нисбатан умумий таъсир чораси сифатида фақат суд
мажлисидаги хатти-ҳаракатлар учун эмас, балки судга нисбатан ҳурматсизлик
ҳолатлари учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, бу ҳолатлар судга
ҳурматсизлик, жумладан, гувоҳ ёки бошқа иштирокчининг суд мажлисида
қатнашишдан бўйин товлаши, судьянинг фармойишини бажармаслик ёки суд
мажлисида тартибни бузиш каби ҳолатларда ифода топади.
Судга ҳурматсизлик бўйича қарор суд томонидан суд мажлисида ёки ундан
сўнг махсус алоҳида хонани (маслаҳатхона) кириш орқали қабул қилинади.
Қонунда белгиланишича, бу ҳолатлар ҳуқуқбузарлик содир этилган суд мажлисида
дарҳол эълон қилинади ва махсус баённомада акс эттирилади. Агар шахс суд
мажлисида иштирок этмаган бўлса, ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги баённома судья ёрдамчиси ёки суд ходими томонидан
расмийлаштирилади.
Юқорида кўриб чиқилган моддалар фуқаролик процессуал ҳуқуқда суднинг
таъсир чоралари тизимини мустаҳкамловчи ва унинг ҳуқуқий мақомини ҳимоя
қилувчи муҳим кафолатлардандир. Суд жарималари ва маъмурий жавобгарлик
механизмларининг қонун билан аниқ тартибга солинганлиги, уларни қўллашда
SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
124
Synapses:
Insights Across the Disciplines
шаффофлик ва адолат принципларининг устуворлиги амалиётда суднинг
холис ва таъсирчан фаолият юритишига замин яратади.
Хулоса ўрнида:
Суд жаримаси – бу фақат жазо эмас, балки тартиб интизомни таъминлашга
хизмат қилувчи самарали воситадир. Унинг мақсади суд жараёнида фаол иштирок
этиш, қонунга итоат қилиш ва суднинг муқаррарлигини таъминлашдан иборат.
Амалийотда ушбу чоранинг адолатли ва тўғри қўлланилиши суд органларига
бўлган ишончни оширади, суд жараёнларининг самарадорлигини таъминлайди ва
фуқароларни ҳуқуқий маданиятга даъват этади.
Foydаlаnilgаn аdаbiyotlаr ro‘yxаti:
1.
O‘zbekiston Respublikаsi qonun hujjаtlаri to‘plаmi, 21.01.2021-y.,
06/21/6143/0052-son
2.
Qonun hujjаtlаri mа’lumotlаri milliy bаzаsi, 13.01.2021-y., 03/21/661/0011-
son
3.
Z.N.Esаnovа. Fuqаrolik sud ishlаrini yuritishdа protsessuаl mаjburlov
chorаlаri: (аsoslаri, tаrtibi, bu soxаdаgi yаngiliklаr). / Yuridik fаnlаr аxborotnomаsi.
TDYU. B.-10.
4.
D.Yu.Hаbibullаyev. Fuqаrolik protsessuаl huquqi. Dаrslik. Muаlliflаr
jаmoаsi // Mаs’ul muhаrrrirlаr: yu.f.d., prof M.M.Mаmаsiddiqov, yu.f.n., prof.
D.Yu.Hаbibullаyev.-Toshkent. “Lesson press” nаshriyoti. 2020. -607. –B. 258.
5.
https://lex.uz/docs/-3517337
7.
http://www.attorneysondemand.net/mandatory-court-appearance.cfm
