Authors

  • Хасанов Шохрух  Эсанбоевич
    Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши ҳузуридаги Судьялар Олий мактаби тингловчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.siad.111550

Keywords:

Судья одоб-ахлоқи одоб-ахлоқ кодекси халқаро стандартлар суд ҳокимияти мустақиллиги АҚШ Россия Латвия Қозоғистон Арманистон судьянинг касбий фаолияти хизматдан ташқари фаолият миллий қонунчилик суд-ҳуқуқ ислоҳотлари.

Abstract

Ушбу мақолада судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ва принципларининг мазмуни, уларнинг халқаро ҳуқуқ стандартлари асосида шаклланиши ҳамда АҚШ, Россия, Латвия, Қозоғистон ва Арманистон давлатларининг бу соҳадаги тажрибалари таҳлил қилинган. Хорижий тажриба асосида судьяларнинг касбий ва хизматдан ташқари юриш-туриш қоидалари, суд ҳокимиятининг мустақиллиги, холислиги ва беғаразлигига оид талаблар ўзаро таққосланган. Мақолада миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган.


background image

SYNAPSES:

Insights Across the Disciplines

ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024

231

Synapses:

Insights Across the Disciplines

СУДЬЯНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ПРИНЦИПЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИГА

ДОИР ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА

ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Хасанов Шохрух Эсанбоевич

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши ҳузуридаги Судьялар Олий

мактаби тингловчиси

Анотация

Ушбу мақолада судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ва принципларининг

мазмуни, уларнинг халқаро ҳуқуқ стандартлари асосида шаклланиши ҳамда АҚШ,
Россия, Латвия, Қозоғистон ва Арманистон давлатларининг бу соҳадаги
тажрибалари таҳлил қилинган. Хорижий тажриба асосида судьяларнинг касбий ва
хизматдан ташқари юриш-туриш қоидалари, суд ҳокимиятининг мустақиллиги,
холислиги ва беғаразлигига оид талаблар ўзаро таққосланган. Мақолада миллий
қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш
зарурлиги таъкидланган.

Калит сўзлар

Судья одоб-ахлоқи, одоб-ахлоқ кодекси, халқаро стандартлар, суд

ҳокимияти мустақиллиги, АҚШ, Россия, Латвия, Қозоғистон, Арманистон,
судьянинг касбий фаолияти, хизматдан ташқари фаолият, миллий қонунчилик,
суд-ҳуқуқ ислоҳотлари.


Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ

ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини амалга ошириш ҳамда одил судловга
эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат
сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Табиийки, бу борада суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилган ислоҳотлар ва

амалга оширилган ишлар тақсинга сазовордир. Айниқса, судьяларларнинг касбий
фаолиятини амалга оширишлари учун маълум бир талабларни ўрнатиш орқали
суд тизимининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва халқнинг судга бўлган
ишончини янада мустаҳкамлашга эришилади.

Мамлакатимизда судлар ва судьялар олдига қўйилган ана шундан

талаблардан бири бу судьяларнинг жамиятда юриш-туриши, уларнинг


background image

SYNAPSES:

Insights Across the Disciplines

ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024

232

Synapses:

Insights Across the Disciplines

одоб-ахлоқи ва касбий фаолиятини амалга оширишда одоб-ахлоқ

қоидаларига риоя этишларидир.

Cудьялар ҳамжамияти томонидан ишлаб чиқиладиган судьялар одоби

кодекси судьяларнинг касбий фаолиятида ҳамда хизматдан ташқари вақтда
судьяларнинг юриш-туришини белгилаб берувчи муҳим йўналиш ҳисобланади.
Судьлар одоби кодексига риоя этиш унинг конституциявий мақомининг муҳим
шарти ҳисобланади. Судьянинг одоб-ахлоқи умуминсоний ахлоқ қоидаларига
асосланган бўлиб, одил судлов тизимида суд ҳокимиятини жамоатчилик олдида
ҳисобдорлигини таъминлашнинг самарали механизми ҳисобланади.

Судьянинг одоб-ахлоқига оид халқаро ҳужжатларга ҳамда хориж

тажрибасига назар ташласак, мажбурийлик даражасига кўра, судья фаолиятининг
одоб-ахлоқ стандартларини белгилаб берувчи манбааларни қуйидаги гуруҳларга
бўлинишини кўриш мумкин:

— судьянинг ҳуқуқий мақомини тартибга солувчи конституциявий

қоидалар;

— судьянинг вазифаларини белгилаб берувчи қонунлар;
— судьялар ҳамжамиятининг одоб-ахлоқ кодексини амалда тадбиқ

қилдирувчи ҳужжатлари. Таъкидлаш жоизки, судьянинг одоб-ахлоқи соҳасидаги
халқаро стандартлар судьяни жавобгарликка тортиш ваколатига эга органлар
фаолиятида муҳим роль ўйнайди.

Шу боис, судьянинг одоб-ахлоқига оид хориж тажрибасини ўрганиш, дунё

ҳамжамиятида судьянинг одоб-ахлоқини тартибга солувчи яна қандай стандартлар
борлигини кўриш ва ушбу стандартларнинг энг мақбулларини миллий
қонунчилигимизга тадбиқ қилиш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқиш
мумкин бўлади.

Қуйида судьянинг одоб-ахлоқига оид хорижий давлатлар тажрибасини

кўриб чиқамиз:

АҚШ

тажрибаси.

Америка

қўшма

штатлари

судьяларининг

одоб-ахлоқ кодекси 1973 йил 5 апрелда мамлакат судьяларининг конференциясида
қабул қилинган. Ушбу кодекс талаблари округ ва туман судьялари, федерал
презентация судьялари ҳамда бизнес ва полиция судьяларининг ахлоқ
қоидаларига риоя қилинишини белгилайди.

1

Америка қўшма штатларининг ахлоқ кодекси етти қоидадан иборат бўлиб,

мазкур қоидалар судьяларнинг жамиятда ўзини тутиши ҳамда инсонлар билан
муносабатларда нималарга эътибор қаратиши лозимлигини аниқлайди.

1

Америка Қўшма Штатлари судьяларининг одоб-ахлоқ кодекси . Нъю-Йорк-1973 йил.


background image

SYNAPSES:

Insights Across the Disciplines

ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024

233

Synapses:

Insights Across the Disciplines

Мазкур

қоидалар

судья

суд

ҳокимиятининг

ҳалоллиги

ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаши лозимлиги, ўз фаолиятини амалга ошириш
жараёнида тартибсизликдан ва бетартиб кўринишдан қочиши кераклиги, қонунни
ҳурмат қилиши ва унга бўйсуниши зарурлиги, жамият ҳамда жамоатчиликнинг
суд ҳокимиятининг бетарафлиги ва адолатлигига ишониши учун ҳар доим одоб-
ахлоқ нормаларига мос тарзда фаолият олиб бориши кераклиги, суддаги хизмат
жараёни ва суд қарорларини қабул қилишда судья оилавий, қариндошлик
муносабатлари юзага келишига йўл қўймаслиги кераклиги, ўз вазифаларини
холисона ва адолатли бажариши лозимлиги, каби нормаларни ўз ичига қамраб
олган.

Шунингдек, судьялик вазифасини бажараётган вақтда, судья бир қатор одоб-

ахлоқ стандартларига риоя қилиши кераклиги назарда тутилган.

1.Судьянинг ишни кўриш натижасида қабул қилинадиган суд қарори

юзасидан мажбурияти;

2. Маъмурий мажбурият;
3. Дисквалификация.

Мазкур стандартлар судьянинг касбий фаолиятини амалга ошириш

жараёнида одоб-ахлоқнинг юқори талабларига риоя этиши, ишни кўришда
адолатли ва холисона ёндашиши, қўл остидаги ходимлар билан муносабатда ўзини
ижобий намоён қилиши ва ишни кўришда монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд
бўлганда ўзини ўзи рад қилиши тўғрисидаги қоидаларни ўзида акс эттиради.

Бундан ташқари судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидалари судьянинг адвокат ёки

юристлар билан муносабатини, судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги
фаолиятини, хизматдан ташқари вақтдаги фаолиятидан олинган даромадлари
тўғрисида доимий равишда декларация тақдим этиб боришини, кўшимча
фаолияти доирасида рағбатлантирувчи мукофатлар олишини, сиёсий фаолиятдаги
иштирокини назарда тутувчи бир қатор нормаларни ҳам атрофлича ёритиб
берган.

2

Россия тажрибаси. Россия Федерациясида Судьялар одоби кодекси

Бутунроссия судьялар съезди томонидан 2012 йил 19 декабрда қабул қилинган.
Кодекс 5 бўлим ва 24 моддадан иборат бўлиб, ушбу бўлим
ва моддалар судьяларнинг одоб-ахлоқига оид халқаро ҳуқуқ ҳуқуқ стандартлари,
шу жумладан “Судьяларнинг одоб-ахлоқига оид Бангалор принциплари” асосида
ишлаб чиқилган.

2

Америка Қўшма Штатлари судьяларининг одоб-ахлоқ кодекси . Нъю-Йорк-1973 йил.


background image

SYNAPSES:

Insights Across the Disciplines

ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024

234

Synapses:

Insights Across the Disciplines

Кодекс ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан

боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган, юксак
одоб-ахлоқ талабларига, Россия Федерацияси қонун ҳужжатлари қоидаларига,
одил судлов ва судьялар одоб-ахлоқи соҳасидаги халқаро стандартларга
асосланган хулқ-атвор қоидаларини белгилайди.

3

Кодекснинг ўзига хослиги шундаки, унинг амал қилиши судьялар билан

биргаликда нафақадаги судьялар учун ҳам мажбурийдир. Шунингдек, кодекс
судьянинг қариндошлари атамасига тушунчалар берилганлиги, хизматдан
ташқари вақтда фойда олишга қаратилган маълум бир фаолият турлари билан
шуғулланиши мумкинлиги каби ўзига хос жиҳатларга ҳам эга.

Кодексдаги асосий тушунчалар сифатида яқин қариндошлар, судьянинг

турмуш ўртоғи, судьянинг оила аъзолари, қонун ҳужжатларига мувофиқ одил
судловни амалга оширишга иштирок этувчи шахслар ва якуний суд ҳужжати каби
тушунчаларга изоҳ берилган.

Кодексдаги судьянинг ҳулқ-атворига қўйиладиган умумий қоидалар

сифатида судьянинг ушбу кодекс ва қонун ҳужжатларига риоя қилишига оид
талаблар, касбий фаолиятда устуворликни таъминлашга қўйиладиган талаблар,
судьянинг мақомини таъминлашга қаратилган талаблар ҳамда унвонларни,
мукофотларни ва совғаларни қабул қилишга оид талаблар каби нормалар акс
эттирилган.

Шунингдек, кодексда судьянинг касбий фаолиятидаги одоб-ахлоқ

принциплари ва қоидалари ҳам назарда тутилган бўлиб, мустақиллик, холислик ва
беғаразлик, тенглик, судьянинг лаёқатлилиги ва ҳалоллиги каби принциплар
ҳамда ташкилий-маъмурий ваколатларни амалга оширишда ҳулқ-атвор қоидалари
ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатлар каби қоидалардан
таркиб топган.

Шу билан бирга кодексда судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги фаолиятни

амалга

ошириш

принциплари,

қонун

ҳужжатлари

ва қонунчиликни такомиллаштиришда иштирок этиш, ҳуқуқий амалиётни амалга
ошириш билан боғлиқ чекловлар, жамоатчилик фаолиятида иштирок этиш, давлат
бошқаруви органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро
муносабатлар, тадбиркорлик фаолиятидаги иштироки билан боғлиқ чекловлар,
хизматдан ташқари вақтда олинган мукофотлар, сиёсий фаолиятдаги иштироки

3

Россия Федерациясининг Одоб-ахлоқ кодекси, 19.12.2012 йил. 1-модда.


background image

SYNAPSES:

Insights Across the Disciplines

ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024

235

Synapses:

Insights Across the Disciplines

билан боғлиқ чекловлар, эркин фикр билдириш, бошқа ташкилотларда

иштирок этиш каби нормалар ҳам мавжуд.

4

Латвия тажрибаси. Латвия давлатида судьяларнинг одоб-ахлоқига доир

меъёрлар 1995 йил 20 апрелда Латвия Республикаси судьялар конференциясида
қабул қилинган Судьялар одоб-ахлоқ кодекси билан тартибга солинади. Кодекс 5
бўлим (канон)дан иборат бўлиб, унинг ўзига хослиги, судьянинг одоб-ахлоқига
оид халқаро стандартларда белгиланган принциплар алоҳида белгилаб
қўйилмаган. Бироқ кодекснинг мазмуни умумэътироф этилган қоидалар асосида
ишлаб чиқилганлигини ўзида ифода этади.

Кодекс судьянинг ўз лавозимини, суд ҳокимиятининг мустақиллигини ҳамда

суднинг ҳаққонийлигини ҳурмат қилиши лозимлиги, судья томонидан касбий
фаолиятини амалга оширишида ҳамда хизматдан ташқари вақтда ножуя хати-
ҳаракатлардан ўзини тийиши ва қонунларни ҳурмат қилиши, ўз билимларини
ошириб бориши; қарор қабул қилаётган вақтда алоҳида тоифадаги шахсларнинг
таъсири остида бўлмаслиги, уларнинг танқидларидан қўрқмаслиги, суд процесси
вақтида тартибни сақлашни талаб қилишга ҳақлилиги, ишни кўришда сабрли,
вазмин, мулоҳазали бўлиши, шошмаслиги ва қатъиятли бўлиши, ўз вазифаларига
нисбатан

масъулиятли

ва беғараз бўлиши, суд процессида ўзининг устун мавқеини суиистеъмол
қилмаслиги, кўрилаётган ишдан унинг қариндошлари, оила аъзолари
манфаатларига алоқадорлигини билган вақтда ўзига нисбатан раддия бериши
шартлиги каби одоб-ахлоқнинг умумэътироф этилган стандартларини ўзида акс
эттирган.

Шунингдек, Кодексни судьяларнинг хизматдан ташқари вақтдаги

одоб-ахлоқи билан боғлиқ масалалар ва судьянинг сиёсий фаолиятдан тийилиши
билан боғлиқ муносабатларни ҳам белгилайди.

5

Қозоғистон тажрибаси. Қозоғистон Республикаси Судьялар этикаси

тўғрисидаги кодекси 2016 йил 21 ноябрда судьяларнинг 7 съезди томонидан қабул
қилинган. Мазкур кодекс кириш ва 15 моддадан иборатдир. Ушбу кодекс қабул
қилиниши билан 2009 йил 18 ноябрда қабул қилинган эски таҳрирдаги одоб-ахлоқ
кодекси ўз кучини йўқотган.

Мазкур кодекснинг амал қилиш доираси сифатида амалда судьялик

лавозимида бўлган судьялар ҳамда судьяликдан нафақага чиққан судьяларга
нисбатан тааллуқли эканлиги белгиланган.

4

Россия Федерациясининг Одоб-ахлоқ кодекси, 19.12.2012 йил. 17-23-моддалар.

5

Профессиональная этика юриста: Сб. документов / Сост. С.Г. Шеретов. – Алматы: НИЦ КОУ, 2008. – 284 с.


background image

SYNAPSES:

Insights Across the Disciplines

ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024

236

Synapses:

Insights Across the Disciplines

Кодекс судьянинг одоб-ахлоқига оид умумий талабларни,

судьяларнинг мустақиллигини, уларнинг хизматдан ташқари вақтдаги
хулқ-атворини, оммавий ахборот воситалари билан муносабатини, сиёсий
фаолиятдаги чекловларни, оила аъзолари билан муносабатини ҳамда кодекс
талабларига амал қилмаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қоидаларни
белгилаб берган.

Ушбу кодексда ҳам АҚШ ва Латвия давлатлари каби судьянинг касбий

фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ одоб-ахлоқ принциплари алоҳида
норма сифатида белгиланмаган. Бироқ кодекс ўз моҳиятига кўра, судьянинг
касбий фаолиятидаги қоидаларни ўзида мужассам этган.

6

Арманистон тажрибаси. Арманистон Республикасида судьяларнинг одоб-

ахлоқ қоидалари Арманистон Республикасининг 2018 йил 7 февралдаги
конституциявий қонуни билан қабул қилинган Судлар кодексида белгилаб
қўйилган.

Кодекснинг 12-боби Судьянинг юриш-туриш қоидалари деб номланиб,

судьянинг юриш-туриш қоидалари, юриш-туриш қоидаларининг барча судьялар
ва судьяликка номзодлар учун мажбурийлиги, юриш-туриш қоидаларининг
мақсади ва унга риоя этиш мажбурияти, судья лавозимидаги шахснинг юриш-
туриши, хизмат фаолияти давомида судьянинг юриш-туриш қоидалари, судьянинг
ўзига ўзи раддия бериши, судьянинг хизматдан ташқари фаолияти, судьянинг
хизматдан ташқари фаолиятида давомида компенсация олиши, судьянинг
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишидаги чекловлар, судьянинг совға
олиши билан боғлиқ чекловлар, судьянинг молиявий фаолияти тўғрисида
декларация тақдим этиши билан боғлиқ нормаларни ўзида ифода этади.

Кодекснинг ўзига хослиги шундаки, унинг амал қилиш доираси судьялар

билан бир қаторда миллий Ассамблея томонидан сайланган Олий суд Кенгаши
аъзолари, судьялик лавозимига номзодлар, шу жумладан, номзодлар рўйхатига
киритилган шахслар, шунингдек, суд ходимлари учун ҳам мажбурийдир.
Шунингдек, кодексда манфаатлар тўқнашувига оид ҳамда судьянинг суд
процессида мантия бўлишига оид нормалар ҳам мавжуд.

7

Юқорида ўрганиб, таҳлил қилинган хорижий давлатлар тажрибасидан

шундай тўхтамга келиш мумкинки, ушбу давлатларда мавжуд судьяларнинг одоб-
ахлоқ қоидалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган стандартларига
асосланиб ишлаб чиқилган. Шунингдек, мазкур одоб-ахлоқ қоидаларида мавжуд

6

Қозоғистон Республикаси Судьялар одоб-ахлоқ кодекси. 2016 йил 21 ноябрь,

https://sud.gov.kz

7

Арманистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Кодекс. 07.02.2018й

www.parliament.am

сайти


background image

SYNAPSES:

Insights Across the Disciplines

ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024

237

Synapses:

Insights Across the Disciplines

нормаларнинг аксарияти мамлакатимиздаги Судьяларнинг одоб-ахлоқ

қодексидаги нормалар билан ўхшаш хусусиятларга эга.

Жумладан, АҚШ, Россия, Латвия, Қозоғистон ва Арманистон

давлатларининг барчасида судьяларнинг ўз касбий фаолиятларини амалга
оширишдаги юриш-туриш қоидалари деярли фарқланмайди. Шунингдек,
судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги хулқ-атвор қоидалари ҳамда судьянинг
мустақиллигини белгиловчи нормалар ҳам барча давлатларнинг одоб-ахлоқ
қоидаларида белгилаб қўйилган.

Мухтасар қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган давлатларнинг судьялар

одоб-ахлоқ қоидалари ўртасидаги ўзаро ўхшашликлар ва фарқларни
уйғунлаштирган ҳолда миллий кодексимизга тадбиқ этиш бўйича муайян
таклифлар ишлаб чиқилса, Ўзбекистонда Судьялар одоби кодексини яна бир карра
жахон андозаларига тўлиқ жавоб беришига эришилган бўлади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

I. Раҳбарий адабиётлар

1.1

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини
биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти
лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис
палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ /Ш.М.Мирзиёев. – Тошкент:
Ўзбекистон, 2017.

1.2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июнь
куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш
борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга
бағишланган

видеоселектор

йиғилишида

сўзлаган

маърузаси.

https://uza.uz/uz/posts/onun-va-adolat-ustuvorligini-taminlash-barcha-ezgu-ma-
sadlar-13-06-2017

1.3

Мирзиёев Ш.М. “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш –барча эзгу
мақсадимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги йиғилишда
сўзлаган нутқи // Халқ сўзи. - 2017. - 14 июнь. - №117 (6811).

1.4

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг

Ўзбекистон

Республикаси

Олий

Мажлисга

мурожаатномаси.//2017 йил 22 декабрь.

1.5

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг кенгайтирилган таркибдаги


background image

SYNAPSES:

Insights Across the Disciplines

ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024

238

Synapses:

Insights Across the Disciplines

72-мажлисидаги

нутқи

2018

йил

20 сентябрь.

1.6

Президент

Шавкат

Мирзиёевнинг

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги маърузасидан. Тошкент-2018 йил. https://uza.uz/uz/
сайти.

1.7

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга мурожаатномаси // Халқ сўзи. - 2018. - 23 декабрь. - №258 (6952).

1.8

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси, "Халқ сўзи", 2020 йил 25 январь, https://nrm.uz
сайти.

1.9

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 30 июнь куни одил
судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги
вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишдаги
маърузаси «Халқ сўзи» газетаси 2020 йил 30 июнь

II. Халқаро ҳужжатлар

2.1.

Инсон

ҳуқуқлари

Умумжахон

Декларацияси.

http://constitution.uz/uz/pages/humanrights

2.2.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган
ва 1976 йил 23 мартдан кучга кирган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро Пакт.

https://lex.uz/docs/2638212

2.3.

БМТ томонидан 1985 йил 29 ноябрда қабул қилинган “Суд органлари
мустақиллигининг асосий принциплари”//Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Ахборотномаси. - 1997. - №9. 264-модда.

2.4.

“Жиноят қурбонлари учун ва ҳокимиятни суистеъмол қилишга қарши
одил судловнинг асосий тамойиллари тўғрисида”ги Декларация (БМТ
40/34 Резолюцияси, 29.11.1985 й.)

https://www.icj.org

2.5.

1993 йил 25 июнда Венада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро
конференцияда қабул қилинган Вена декларацияси ва хатти-ҳаракатлар
дастури, 27-п.

https://www.icj.org

2.6.

“Судьялар мустақиллиги, самарадорлиги ва роли тўғрисида” Европа
Кенгаши вазирликлар қўмитасининг Тавсиялари (13.10.1994 й.);

2.7.

“Осиё минтақасида суд ҳокимияти мустақиллигининг тамойиллари”
(Пекин, 19.08.1995 й.)

https://www.icj.org


background image

SYNAPSES:

Insights Across the Disciplines

ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024

239

Synapses:

Insights Across the Disciplines

2.8.

“Судьялар мавқеи тўғрисида” Европа хартияси (10.07.1998 й.)

https://www.icj.org

2.9.

Халқаро судьялар уюшмаси марказий кенгашининг 1999 йил 17 ноябрда
Тайпей (Тайвань)да ўтказилган умумий мажлисида қабул қилинган
Умумжахон судьялар хартияси.

https://www.icj.org

2.10.

“Судьялар одоб-ахлоқига оид Бангалор тамойиллари” (Гаагадаги Тинчлик
Саройи, 26.11. 2002й.)

https://www.icj.org

2.11.

Международные принципы, касающиеся независимости и подотчётности
судей, адвокатов и прокуроров, Женева, 2007 г. «Декларация Сингви» ст.
119.

2.12.

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди, Судьялик этикаси тўғрисида”ги
Резолюция (23.06.2008 й)

https://www.icj.org

2.13.

“Судьялар Буюк Хартияси (Асосий тамойиллар)”

https://www.icj.org

References

1Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ /Ш.М.Мирзиёев. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017.

2Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида сўзлаган маърузаси. https://uza.uz/uz/posts/onun-va-adolat-ustuvorligini-taminlash-barcha-ezgu-ma-sadlar-13-06-2017

3Мирзиёев Ш.М. “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш –барча эзгу мақсадимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги йиғилишда сўзлаган нутқи // Халқ сўзи. - 2017. - 14 июнь. - №117 (6811).

4Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга мурожаатномаси.//2017 йил 22 декабрь.

5Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг кенгайтирилган таркибдаги 72-мажлисидаги нутқи 2018 йил

сентябрь.

6Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан. Тошкент-2018 йил. https://uza.uz/uz/ сайти.

7Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси // Халқ сўзи. - 2018. - 23 декабрь. - №258 (6952).

8Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, "Халқ сўзи", 2020 йил 25 январь, https://nrm.uz сайти.

9Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишдаги маърузаси «Халқ сўзи» газетаси 2020 йил 30 июнь

II. Халқаро ҳужжатлар

1.Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси. http://constitution.uz/uz/pages/humanrights

2.БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган ва 1976 йил 23 мартдан кучга кирган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт. https://lex.uz/docs/2638212

3.БМТ томонидан 1985 йил 29 ноябрда қабул қилинган “Суд органлари мустақиллигининг асосий принциплари”//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси. - 1997. - №9. 264-модда.

4.“Жиноят қурбонлари учун ва ҳокимиятни суистеъмол қилишга қарши одил судловнинг асосий тамойиллари тўғрисида”ги Декларация (БМТ 40/34 Резолюцияси, 29.11.1985 й.) https://www.icj.org

5.1993 йил 25 июнда Венада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро конференцияда қабул қилинган Вена декларацияси ва хатти-ҳаракатлар дастури, 27-п. https://www.icj.org

6.“Судьялар мустақиллиги, самарадорлиги ва роли тўғрисида” Европа Кенгаши вазирликлар қўмитасининг Тавсиялари (13.10.1994 й.);

7.“Осиё минтақасида суд ҳокимияти мустақиллигининг тамойиллари” (Пекин, 19.08.1995 й.) https://www.icj.org

8.“Судьялар мавқеи тўғрисида” Европа хартияси (10.07.1998 й.) https://www.icj.org

9.Халқаро судьялар уюшмаси марказий кенгашининг 1999 йил 17 ноябрда Тайпей (Тайвань)да ўтказилган умумий мажлисида қабул қилинган Умумжахон судьялар хартияси. https://www.icj.org

10.“Судьялар одоб-ахлоқига оид Бангалор тамойиллари” (Гаагадаги Тинчлик Саройи, 26.11. 2002й.) https://www.icj.org

11.Международные принципы, касающиеся независимости и подотчётности судей, адвокатов и прокуроров, Женева, 2007 г. «Декларация Сингви» ст. 119.

12.“Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди, Судьялик этикаси тўғрисида”ги Резолюция (23.06.2008 й) https://www.icj.org

13.“Судьялар Буюк Хартияси (Асосий тамойиллар)” https://www.icj.org