Authors

  • Бекмурод Гулбутаев
    Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ассистенти
  • Нодира Жумаева
    Зооинженерия таълим йўналиши талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.siad.63300

Keywords:

корова молоко жир белок 4% молоко лактация разных селекция.

Abstract

. В  статье представлены удои, жирность молока, белок и их содержание, а также 4% -ное содержание молока у коров голштинской породы разных селекции,а также другие важные экономические выгоды.


background image

SYNAPSES:

Insights

Across the Disciplines

Volume 1, Issue 2

38

Synapses:

Insights Across the Disciplines

УДК: 636.22./28.082

ТУРЛИ СЕЛЕКЦИЯГА МАНСУБ ГОЛШТИН ЗОТЛИ СИГИРЛАРНИНГ

СУТ МАҲСУЛДОРЛИГИ

Гулбутаев Бекмурод Хушмурод ўғли,

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ассистенти

Жумаева Нодира Чориевна

Зооинженерия таълим йўналиши талабаси

Аннотация.

В статье представлены удои, жирность молока, белок и их

содержание, а также 4% -ное содержание молока у коров голштинской
породы разных селекции,а также другие важные экономические выгоды.

Annotation.

This article presents milk yield, milk fat, protein and their content,

and
4% milk content in Holstein cows of various breeds, as well as other important
economic benefits.

Ключевые слова:

корова, молоко, жир, белок, 4% молоко, лактация,

разных селекция.

Key words:

cow, milk, fat, protein, 4% milk, lactation, various selection.

Кириш.

Республикамиз аҳолисини чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини

қондириш, чорвачиликни янада ривожлантиришни тақозо этмоқда. Бунинг учун
эса республикамиз худудида урчитиш учун районлаштирилган ҳар бир қишлоқ
хўжалик ҳайвонлари турига хос зотларни такомиллаштириш муҳим вазифа бўлиб
ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2015 йилдаги
218-сонли бўйруғига асосан, мамлакатимизда Голштин зоти режали зот сифатида
урчитилмоқда.


background image

SYNAPSES:

Insights

Across the Disciplines

Volume 1, Issue 2

39

Synapses:

Insights Across the Disciplines

Бу зот нафақат республикамизда, балки дунёнинг кўпгина қитъаларида
тарқалган бўлиб, ўзига хос юқори даражадаги сут ва гўшт маҳсулдорлиги,
елинининг морфофункционал белгилари ва пуштдорлик хусусиятлари, озуқани
сут ва гўшт билан самарали қоплаш даражаси, ёш қорамолларининг жадал ўсиш
кўрсаткичлари ва бошқа бир қатор муҳим хўжалик фойдали белгилари билан
ажралиб туради.

Зотни ирсий маҳсулдорлигини юзага чиқаришда нафақат тўла қийматли
озиқлантириш, балки селекция-наслчилик ишларини олиб бориш, айниқса
авлодларини насл сифати бўйича баҳолаб, яхшиловчи насл тоифасига эга
наслдор буқалардан кенг фойдаланиш ва подаларда юқори маҳсулдор
сигирларнинг оилаларини ва наслдор буқаларнинг маҳсулдор тизимларини
яратиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.

Сутдор қорамолчикда урчитиш учун районлаштирилган зотлар орасида
сигирларининг сут маҳсулдорлиги ҳамда ирсий имкониятлари юқорилиги боис,
голштин зотига мансуб қорамолларни кўпайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Голштин зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлиги, лактациясининг кечиш
хусусиятлари, экстерьери, озуқани сут билан қоплаш даражаси ва бошқа
селекцион белгиларига боғлиқлиги бўйича илмий-тадқиқотлар долзарб
ҳисобланади [1;2]

Голштин зотли III ва ундан катта лактациядаги сигирлар қиш фаслида туққанда
энг юқори сут маҳсулдорлигини юзага чиқаради. Қишда туққан сигирларнинг
лактациядаги сут миқдори 7385,3 кг бўлиб, баҳор, ёз ва куз фаслларида туққан
сигирлардан тегишли тарзда 400,9; 855,3 ва 479,5 кг, сут ёғ чиқими 14,7; 35,7 ва
17,6 кг ҳамда 4%-ли сут 368; 1072,2 ва 432 кг юқори бўлганлиги аниқланган [3;
11-13 б.].

Германиядан селекцияга мансуб голштин зотли сигирлар, Голландия ва
Ўзбекистоннинг

маҳаллий

селекциясига

мансуб

сигирлардан

барча

лактацияларда сут маҳсулдорлиги бўйича юқори ирсий қуввати билан
тавсифланади. Бизнинг тажрибамизда I, III ва ундан юқори лактацияларда II
гуруҳдаги Голландия селекциясига мансуб сигирлар нисбатан юқори сут
маҳсулдорликка эга бўлди. Голландия селекциясидаги голштин зотли


background image

SYNAPSES:

Insights

Across the Disciplines

Volume 1, Issue 2

40

Synapses:

Insights Across the Disciplines

сигирларнинг I лактацияда сут миқдори I ва III гуруҳлардаги сигирлардан
тегишли равишда 141,8 ва 157,8 кг, сут ёғи чиқими 12,8 ва 6,3 кг, 4%-ли сут 319,1
ва 155,8 кг, III ва ундан юқори лактацияларда ушбу кўрсаткичлар 153,5 ва 418,5
кг (Р>0,99), 5,9 ва 13,5 кг (Р>0,95), 149,7 ва 339,6 кг (Р>0,95) юқори бўлди деган
хулосага келган [5; 20 б.].

Селекция усулларидан унумли фойдаланиш сигирларнинг сут маҳсулдорлиги
бўйича генетик имкониятини йилига 40-60 кг га ошириб бориш имкониятини
беради [4; 143-144 б].

Тадқиқотнинг мақсади

Сурхон воҳаси шароитида турли селекцияга

мансуб голштин зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлигини ўрганиш
ҳисобланади.

Тадқиқотларни бажариш жойи ва методикаси.

Илмий-тадқиқотлар

2020-2021 йилларда Сурхондарё

вилояти, Термиз туманидаги “Ўзбекистон

темир йўллари” АЖ тасарруфидаги Тажриба гуруҳларидаги сигирларнинг
келиб чиқиши ва уларнинг турли селекцияга мансублиги бирламчи
хужжатлардан, яъни ҳар бир сигирнинг наслчилик гувоҳномаларидан (МОЛ-
2 шакл) ўрганилди. “Наврўз-наслчилик” чорвачилик мажмуасининг сутчилик
фермасида олиб борилди.

Олинган натижалар муҳокамаси.

Тажриба учун ўхшашлик белгиларига асосан келиб чиқиши турли селекцияга
мансуб бўлган уч ва ундан юқори лактациядаги голштин зотли сигирлардан 3 та
гуруҳ, I гуруҳга Германия, II гуруҳга Полша ва III гуруҳга Беларуссия
селекцияларига мансуб бўлган уч ва ундан юқори лактациядаги сигирлар, ҳар
бир гуруҳга 10 бошдан ажратиб олинди.

Ушбу ажратиб олинган сигираларнинг ҳар ойда назорат соғими ўтказиб
маҳсулдорлиги ўрганилди. Тажриба гуруҳидаги сигирлардан олинган
маълумотлар 1-жадвалда келтирилган.

1 жадвал


background image

SYNAPSES:

Insights

Across the Disciplines

Volume 1, Issue 2

41

Synapses:

Insights Across the Disciplines

Тажрибадаги сигирларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари (п=10)

Кўрсаткичлар

Гуруҳлар

I

II

III

С

v

,

%

С

v

,

%

С

v

,

%

Сут миқдори, кг

5332,6 ± 84,1 4,99

4520,4 ±

99,4

6,95

4631,5 ±

101,9

6,96

Сут таркибидаги ёғ,%

3,89 ± 0,035 2,83 3,72 ± 0,021 1,80 3,72 ± 0,022 1,80

Сут таркибидаги оқсил,% 3,24 ± 0,028 2,70 3,22 ± 0,029 2,85 3,23 ± 0,029 2,85

Сут ёғи чиқими, кг

207,5 ± 4,2 6,38 171,7 ± 3,6 6,64 172,4 ± 3,7 6,79

Сут оқсили чиқими, кг

172,8 ± 3,3 6,07 145,8 ± 3,5 7,53 149,4 ± 3,4 7,27

4%-ли сут миқдори, кг

5188,1 ±

104,7

6,38

4292,5 ±

90,1

6,64 4311,0 ± 92,6 6,79

Тирик вазни, кг

536,8 ± 7,1 4,84 519,8 ± 5,6 3,38 536,3 ± 3,3 1,91

Сутдорлик коэффициенти,
кг

993,6 ± 14,4 4,58 871,8 ± 26,5 9,60 864,6 ± 23,2 8,48

1-жадвал маълумотларининг кўрсатишича, I гуруҳдаги сигирларнинг лактацияси
давомидаги сут миқдори II гуруҳдаги сигирларникидан 812,2 кг га (15,2%,
Р>0,999),

сутдаги

ёғи

чиқими

тегишли

равишда

35,8

кг

га

(17,3%, Р>0,999), сутдаги оқсили чиқими ва 27,0 кг га (15,6%, Р>0,999) ва
4%-ли сут миқдори 895,6 кг га (17,3%, Р>0,999) юқори бўлганлиги аниқланди.

Шунингдек,

I

гуруҳдаги

сигирлар

III

гуруҳдаги

сигирлардан

701,1 кг га (13,1%, Р>0,99), сутдаги ёғи чиқими тегишли равишда 35,1 кг га


background image

SYNAPSES:

Insights

Across the Disciplines

Volume 1, Issue 2

42

Synapses:

Insights Across the Disciplines

(16,9%, Р>0,99), сутдаги оқсили чиқими ва 23,4 кг га (13,5%, Р>0,99) ва
4%-ли сут миқдори 129,0 кг га (12,9%, Р>0,99) юқори бўлганлиги аниқланди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, I гуруҳдаги сигирларнинг лактация
давомидаги сутини таркибидаги ёғ даражаси II ва III гуруҳдаги сигирлардан
тегишли равишда бир хилда 0,17 % га юқори бўлди ва сут таркибидаги оқсил
даражасида гуруҳлар ўртасида фарқ аниқланмади.

Бундан ташқари сигирларнинг тирик вазнда ҳам гуруҳлар ўртасида фарқ
бўлмади, аммо сутдорлик коэффициентикўрсаткичи I гуруҳдаги сигирларда
993,6 кг ни ташкил қилган бўлса

II гуруҳда 871, 8 ва III гуруҳда 864,6 кг ни ёки

I гуруҳдаги сирирларда II ва III гуруҳларга нисбатан тегишлича 121,8 кг (12,3%)
ва 129,0 кгга (12,9%) юқори бўлди.


background image

SYNAPSES:

Insights

Across the Disciplines

Volume 1, Issue 2

43

Synapses:

Insights Across the Disciplines


1 - расм. Тажрибадаги сигирларни сақлаш ва озиқлантириш шароити.

Хулоса.

Германия селекциясига мансуб голштин зотли III лактациядаги сигирлар

сут маҳсулдорлиги бўйича Полша ва Беларусс селекиясига мансуб сигирлардан,
лактацияси давомида тегишлича 812 кг ва 701 кг га устунликка эришди.

Бу Сурхондарё вилояти, Термиз туманидаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
тассаруфидаги “Наврўз-наслчилик” чорвачилик мажмуасида германия
селекциясига мансуб сигирлар яхши мослашаётганлигидан далолатдир. Ушбу
хўжаликда сигирлар подасида маҳсулдорликни оширишда, Германия
селекциясига мансуб наслли буқаларнинг уруғидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ.


background image

SYNAPSES:

Insights

Across the Disciplines

Volume 1, Issue 2

44

Synapses:

Insights Across the Disciplines

Адабиётлар рўйхати

1.

Аширов М.Э. Сутдор қорамоллар селекцияси. //Тошкент. 2017 й., “Наврўз”
нашриёти. 371 б.

2.

Аширов М.И., Аширов Б.М., Юлдашев А.А. Разведение голштинского
скота в Узбекистане. //Ташкент. 2020 г., издательство “Наврўз”. с. 264.

3.

Аширов М.И., Донаев Х.А. Турли омилларга боғлиқликда қора-ола ва
голштин зотли сигирларнинг маҳсулдорлик хусусиятлари. //Ж.
“Chorvachilik va naslchilik ishi”. 2020 й., №06, 11-13 б.

4.

Ахметзянова Г.Р. Взаимосвязь молочной продуктивности и качественных
показателей молока у коров голштинской породы в условиях
промышленной технологии. //Известия Оренбургского государственного
аграрного университета. 2015 г., №6 (56), с. 143-144.

5.

Қахрамонов Б.А. Выращивание и оценка племенных бычков в условиях
элевера Узбекистана. Авт. канд. дисс. Т., 1999. с. 15-21.

References

Аширов М.Э. Сутдор қорамоллар селекцияси. //Тошкент. 2017 й., “Наврўз” нашриёти. 371 б.

Аширов М.И., Аширов Б.М., Юлдашев А.А. Разведение голштинского скота в Узбекистане. //Ташкент. 2020 г., издательство “Наврўз”. с. 264.

Аширов М.И., Донаев Х.А. Турли омилларга боғлиқликда қора-ола ва голштин зотли сигирларнинг маҳсулдорлик хусусиятлари. //Ж. “Chorvachilik va naslchilik ishi”. 2020 й., №06, 11-13 б.

Ахметзянова Г.Р. Взаимосвязь молочной продуктивности и качественных показателей молока у коров голштинской породы в условиях промышленной технологии. //Известия Оренбургского государственного аграрного университета. 2015 г., №6 (56), с. 143-144.

Қахрамонов Б.А. Выращивание и оценка племенных бычков в условиях элевера Узбекистана. Авт. канд. дисс. Т., 1999. с. 15-21.