«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
27
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН МАЪМУРИЙ ЖАЗОНИ
ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МУОММОЛАРИ
Собиржон Темиров
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси
магистратура тингловчиси
temirovsobir555@gmail.com
Mаъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом
этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан
бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Жиноят ишини
қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса
-
ю, лекин
ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари
мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш
ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида (агар бир йиллик муддат ўтмаган
бўлса) қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай
қўлланилиши мумкин.
Аммо, номаълум шахслар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир
этилган, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс аниқ бўлиб, аммо у
ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) ёки судга келишдан
бош тортиб яшириниб юрган, маъмурий ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарликни содир
этганидан кейин узоқ муддатга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб
кетиб, унинг иштирокида терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда суд
процесси ўтказишнинг имкони бўлмаган бошқа ҳолатларда маъмурий иш
юритувнинг алоҳида тартиби белгиланганман.
Амалиётда
айрим
маъмурий
ҳуқуқбузарларнинг
маъмурий
қонунчиликдаги айнан шу бўшлиқдан фойдаланган ҳолда маъмурий
жавобгарликдан қутилиб қолмоқда. Яъни, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир
этган шахс номаълум бўлган ҳолатда (маъмурий жазо чорасини
қўллашнинг бир йиллик умумий муддати ўтиши тўхтатилмаганлиги
сабабли) ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни аниқлаш ҳамда уни
маъмурий жавобгарликка тортиш учун сарфланган муддат бир йиллик
умумий муддатдан ошиб кетиб, шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш
имкони истисно этилмоқда.
Ёки бўлмаса, жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши
тугатилган бўлса
-
ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий
ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлиб, уни маъмурий жавобгарликка
тортиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ҳуқуқбузар бир ойдан
кўп вақт давомида ваколатли орган ёки судга боришдан бош тортган
ҳолатларда ҳам ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликка тортиш имкони
бўлмайди.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
28
Шунингдек, Кодексда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс
аниқланмаган ёки унинг иштирокини таъминлаш имконини истисно
этадиган бошқа ҳолатларда маъмурий иш юритувнинг алоҳида тартиби
белгиланганманлиги сабабли Ички ишлар органлари терговга қадар
текширув органлари маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс
аниқланмаган ёки унинг иштирокини таъминлаш имконини истисно
этадиган бошқа ҳолатларда қабул қилинадиган процессуал қарор мазмуни
мавҳумлигича қолмоқда.
Бундан ташқари, ушбу ҳолатларнинг процессуал тартибга
солинмаганлиги, ўз
-
ўзидан номаълум шахслар томонидан маъмурий
ҳуқуқбузарлик содир этилган, маъмурий ҳуқуқбузар ишни кўриб чиқишга
ваколатли орган (мансабдор шахс) ёки судга келишдан бош тортиб
яшириниб юрган, маъмурий ҳуқуқбузар узоқ муддатга Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган ҳолатларда маъмурий иш юритув
ҳолатлари бўйича белгиланган шаклдаги ҳисоботи юритилмаслигига ва
маъмурий амалиётнинг мазкур йўналиши таҳлил қилинмасдан қолиб
кетишига сабаб бўлмоқда.
Маъмурий қонунчилик назариясида, маъмурий жазо маъмурий
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат
қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи
томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам
янги ҳуқуқбузарлик содир
этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилишини инобатга оладиган
бўлсак, айрим ҳуқуқбузарларнинг қонунчиликдаги мазкур бўшлиқдан
фойдаланган ҳолда жавобгарликдан қутилиб қолаётганлиги маъмурий
жазонинг қўллашдан кўзланган юқорида
қайд қилинган мақсадларга
эришишнинг имкони йўқлигини ҳамда маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги қонунчиликнинг айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципига зиддир.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248
-
моддаси
1-
қисмида ички ишлар органларига
тааллуқли моддалар, 2
-
қисмида ички
ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга ҳамда 3
-
қисмида ички
ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
баённомани тузишга ҳақли мансабдор шахслар белгилаб берилган. Хусусан,
шу модданинг 1
-
қисмида ички ишлар органларига тааллуқли моддалар
сони 65 тани, 2
-
қисмида ички ишлар органлари номидан маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо
қўллашга ҳақли моддалар сони 63 тани, 4
-
қисмида ички ишлар органлари
номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ҳақли
моддалар сони 30 тани ташкил этган.
Бироқ, МЖтКнинг 248
-
моддаси 4
-
қисмидаги ички ишлар органлари
номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ҳақли
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
29
30 та моддалардан 16 таси шу модданинг 1
-
қисмида ички ишлар
органларига тааллуқли моддалар сифатида киритилган бўлсада, 14 та
моддалар эса (185
2
, 47
6
, 56
2
, 56
3
, 56
4
, 59
3
, 59
4
, 60, 60
1
, 66, 90
1
, 101, 185
1
,
206
1
-
моддалари) ички ишлар органларига тааллуқли моддалар сифатида
МЖтКнинг 248
-
моддаси 1
-
қисмига киритилмасдан қолган. Амалиётда
МЖтКнинг 248
-
моддаси 1
-
қисмида ички ишлар органларига тааллуқли
модда сифатида киритилмаган моддаларда назарда тутилган маъмурий
ҳуқуқбузарликлар бўйича баённомалар тузилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга (мансабдор
шахсга) МЖтКнинг 282
-
моддасида белгиланган тартибда юборилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари томонидан
МЖтКнинг 101
-
моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш
қоидаларини бузиш) билан 2022 йилда 576 та, 2023 йилда 3532 та, 2024 йил
11 ойида 3770 та, МЖтКнинг 181
1
-
моддаси (Пиротехника буюмларининг
қонунга хилоф муомаласи) билан 2022 йилда 73 та, 2023 йилда 25 та,
2024 йил 11 ойида 34 та, МЖтКнинг 206
1
-
моддаси (Тазйиқ ўтказган ва (ёки)
зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс
томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан 2022 йилда
367 та, 2023 йилда 307 та, 2024 йил 11 ойида 291 та, маъмурий
ҳуқуқбузарликлар бўйича баённомалар тузилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга (мансабдор
шахсга) ёки судларга юборилган.
Келгусида қонунчиликдаги ушбу бўшлиқни бартараф этиш
мақсадида Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248
-
моддаси
1-
қисмига МЖтКнинг 185
2
, 47
6
, 56
2
, 56
3
, 56
4
, 59
3
, 59
4
, 60, 60
1
, 66, 90
1
, 101, 185
1
,
206
1
-
моддаларини ички ишлар органларига тааллуқли модда сифатида
киритиш лозим бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғриси да”ги Қонуни.
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023
-y., 03/23/873/0808-
son. https://lex.uz/docs/- 106197?ONDATE=31.10.2023%2000#-106617
2.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
Кодекси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
https://lex.uz/docs/97664
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 –
2026-
йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
Фармони. https://lex.uz/docs/5841063
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
прокуратураси органлари тўғрисида”ги Фармони.
https://lex.uz/docs/147159
5.
Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Олий ўқув юртлари учун
дарслик. (Умумий қисм.) Т.: ИЛМ ЗИЁ, 2012. –
304 бет.
