«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
39
ЎЗБЕКИСТОНДА МАЪНАВИЙ ЗАРАРНИ УНДИРИШГА ОИД
ҚОНУНЧИЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Адхамов Анвар Адхамович
юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Бош прокуратура
бошқарма катта прокурори
,
адлия маслаҳатчиси
Мамлакатимиз истиқлолга эришгач давлат ва жамият ҳаётида туб
ислоҳотлар рўй берди ва демократик давлат ва фуқаролик жамиятини
барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини
кун
сайин бермоқда. Шу билан бирга эртанги кун талабларидан келиб
чиққан ҳолда, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги изчил
ҳаракатларимизни кучайтириш, уларни янги, янада юқори босқичга
кўтаришни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан
илгари сурилган
янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида
мазкур
мақсадларга эришишга қаратилган қатор вазифалар ва аниқ таклифлар
белгилаб берилди.
Хусусан, Стратегияда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик
жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш
энг муҳим устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди
1
.
Ўз навбатида, халқпарвар давлат барпо этишда инсон ва
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали самарали
ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришни тақозо
этмоқда.
2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси
референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
13-
моддасида
ҳам
Ўзбекистон
Республикасида демократия умуминсоний
принципларга асосланиши, уларга
кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр
-
қиммати ва бошқа ажралмас
ҳуқуқлари
олий
қадрият
ҳисобланиши
кафолатланди
2
.
Мазкур
конституциявий норманинг ўзи инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш
масаласи ҳозирги кунда нақадар
долзарб аҳамият касб этишидан далолат беради. Айнан инсон ва
фуқароларнинг шахсий
-
номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг фуқаролик
ҳуқуқий
воситаси бўлган етказилган маънавий зарар учун тўлов ундириш
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга
мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–
60-
сон Фармони //
https://lex.uz/docs/5841063
2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
//
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси,
01.05.2023 й., 03/23/837/0241
-
сон
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
40
инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр
-
қиммати ва бошқа ажралмас
ҳуқуқлари олий қадрият сифатида мамлакатимиз Конституциясида
мустаҳкамлаб қўйилган муҳим ҳуқуқлардан ҳисобланади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида
маънавий зарарни ундиришга доир нормалар мавжуд бўлиб, унда
маънавий зарарни қоплашнинг умумий қоидалари, зарарни қоплаш усули
ва миқдори ўз ифодасини топган
3
.
Шу ўринда фуқаровий ҳуқуқий
жавобгарликнинг нисбатан янги тури ҳисобланган маънавий зарар учун
тўлов ундириш мустақиллигимиз қўлга киритилганидан сўнг фуқаролик
қонунчилигида мустаҳкамланган янги нормалардан бири ҳисобланади.
Бироқ, маънавий зарар учун тўлов ундиришни суд тартибида амалга
ошириш масаласи фуқаролик процессуал ҳуқуқ фани нуқтаи назаридан
тўлиқ ўрганилмаган. Ўз навбатида, маънавий зарарни ундириш
тўғрисидаги фуқаролик ишларини судда кўриш ва ҳал этишнинг
процессуал хусусиятларини тадбиқ этиш, аввало инсон ва фуқароларнинг
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ҳуқуқлари ва
эркинликларини қўшимча тарзда кафолатлаш зарурияти туфайли вужудга
келганлигини яна бир бор таъкидлаш лозим бўлади.
Шу ўринда маънавий зарар билан боғлиқ нормаларнинг қонун
ҳужжатларида ифодаланиши билан боғлиқ масаланинг тарихига назар
ташлайдиган бўлсак, фуқароларнинг маънавий зарарни ундиришга оид
ҳуқуқи 1990 йил 12 июнда қабул қилинган “Матбуот ва бошқа оммавий
ахборот воситалари
тўғрисида”ги Собиқ Иттифоқ қонунида биринчи
маротаба ўз ифодасини топди. Хусусан, мазкур Қонуннинг 39
-
моддасига
кўра, оммавий ахборот воситалари томонидан ҳақиқатга тўғри
келмайдиган, фуқаронинг шаъни ва қадр
-
қимматини камситувчи ёки унга
бошқа номулкий зарар етказувчи маълумотлар тарқатилиши натижасида
фуқарога етказилган маънавий (номулкий) зарар суд қарорига асосан
оммавий ахборот воситалари, шунингдек айбдор мансабдор шахслар ва
фуқаролар томонидан қопланади. Маънавий (номулкий) зарарни пул
шаклида қоплаш миқдори суд томонидан белгиланади
4
.
Бу эса маънавий зарар учун тўлов ундиришга оид тушунчаларнинг
кенг жамоатчилик онгига кириб келишида дастлабки туртки бўлди.
Шунингдек, ушбу қоида айрим ҳуқуқшунос олимларнинг маънавий
зарар учун тўлов ундиришга оид ҳуқуқий
норма бошқа қонунчиликларда
ҳам ўз ифодасини топиши лозимлиги юзасидан айрим фикр
-
мулоҳазаларнинг билдирилишига қайсидир маънода асос бўлди.
Фуқарога етказилган маънавий зарар (жисмоний ва маънавий
азоблар) учун ундирув моддий шаклда амалга оширилиши билан боғлиқ
3
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси // https://lex.uz/docs/11
1189
4
1990 йил 12 июнда қабул қилинган “Матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги
1552-I-
сонли Собиқ Иттифоқ қонуни (ўз кучини йўқотган) // https://base.garant.ru/6321206/
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
41
норма қонунчиликка 1991 йил 31 майда Собиқ иттифоқ ва иттифоқдош
республикалар фуқаролик қонунчилиги асосларининг қабул қилиниши
муносабати билан кириб келди
5
.
Мазкур асосларнинг 131
-
моддасида
маънавий зарарни ундиришга оид ҳуқуқий норма ўз
ифодасини топган
бўлиб, унда биринчи марта маънавий зарар тушунчаси, шартлари ва
ундириш усуллари белгилаб берилган. Унга кўра, маънавий зарар фуқарога
етказилган жисмоний ёки руҳий азоблар эканлиги эътироф этилди.
Маънавий зарарни ундириш шартлари сифатида зарар етказишга олиб
келган ҳуқуққа хилоф хатти
-
ҳаракат ва зарар етказувчининг айби
кўрсатилди.
Шунингдек, маънавий зарар пул ёки бошқа моддий шаклда ва мулкий
зарардан қатъий назар, суд томонидан белгиланган миқдорда қопланиши
назарда тутилди.
Маънавий зарарни ундиришга доир қоидалар ушбу асосларнинг
7-
моддасида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, унга кўра, маънавий зарар
нафақат фуқароларга, балки ор
-
номус, қадр
-
қиммат ва ишчанлик обрўсига
путур етказувчи маълумотларнинг тарқатилиши муносабати билан
юридик шахсга ҳам ундириб берилиши белгилаб қўйилди
6
.
Таъкидлаш жоизки, фуқаровий ҳуқуқий жавобгарликнинг янги
тури
сифатида маънавий зарарни қоплаш бўйича жавобгарлик мамлакатимиз
мустақилликни
қўлга
киритганидан
сўнг
миллий
фуқаролик
қонунчилигига киритилган янги норма бўлиб, аввало, инсон ва
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган
ҳуқуқлари ва эркинликларини қўшимча тарзда кафолатлаш зарурияти
туфайли вужудга келган эди.
Маънавий зарарни қоплашга қаратилган миллий қонунчиликни
шаклланиши ва ривожланишини таҳлил қилиш уни шартли равишда
қуйидаги босқичларга ажратиш мумкинлигини кўрсатади:
Биринчи босқич
1996
–
1999
йилларни
ўз ичига олиб, ушбу даврда
маънавий зарарни қоплашга қаратилган миллий қонунчилик тўлиқ
шаклланди. Мустақил Ўзбекистон қонунчилигида биринчи маротаба
маънавий зарарни қоплашга доир ҳуқуқий норма Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг 1995 йил 21 декабрдаги 162
-I-
сонли Қарорига мувофиқ
1996 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилган
Ўзбекистон
Республикасининг Меҳнат кодексида ўз ифодасини топганлигини алоҳида
таъкидлаш керак
7
.
Хусусан, мазкур
Кодекснинг
6-
моддасига кўра, меҳнат
5
Основы гражданского законодательства Союза ССР и республик // htt
ps://www.consultant.ru
/document/cons_doc_LAW_972/
6
1991 йил 31 майдаги Собиқ иттифоқ ва иттифоқдош республикалар Фуқаролик қонунчилиги асослари
// https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_972/
7
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги
161-I-
сонли Қонуни билан қабул қилинган // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси
1996 й. 1
-
сон (Мазкур Кодекс Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган 2022 йил
28 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ–
798-
сон
Қонун билан ўз кучини йўқотган).
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
42
соҳасида ўзини камситилган
деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф
этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкинлиги
мустаҳкамлаб қўйилди. Шунингдек, Меҳнат кодексининг 112
-
моддасига
кўра, ишга тикланганда иш берувчига ходимга етказилган зарарни қоплаш
мажбурияти юклатилиши, зарарни қоплаш маънавий зарар учун
компенсация тўлашдан ҳам иборат эканлиги, маънавий зарар учун
тўланадиган компенсациянинг миқдори иш берувчининг хатти
-
ҳаракатига
берилган баҳони ҳисобга олиб,
суд томонидан белгиланади, лекин бу
миқдор ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги
ҳақидаги нормалар мустаҳкамлаб қўйилди. Шу ўринда юқоридаги
нормалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мамлакатимиз Меҳнат
кодексида маънавий зарар учун тўлов ундириш тартиби ва миқдорига оид
бошқа қонун ҳужжатларига қараганда бирмунча мукаммал ва илғор
нормалар назарда тутилган.
Маънавий зарар учун тўлов ундириш масалалари кейинчалик, яъни
1997 йилнинг 1 мартидан амалга киритилган Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг иккинчи қисмида ўз ифодасини топди. Мазкур
Кодекснинг “Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар” номли
57-
бобида “Маънавий зарарни қоплаш” деб номланувчи 4
-
параграфида
маънавий зарарни қоплашнинг умумий қоидаларига бағишланган
1021-
модда ҳамда маънавий зарарни қоплаш усули ва миқдорига
бағишланган 1022
-
моддалар мустаҳкамлаб қўйилди. Қонунчилигимизда
маънавий зарар жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий
азоблардан иборат эканлиги эътироф этилди (ФКнинг 1022
-
моддаси)
8
.
Мазкур Кодексда илк бора маънавий зарарни қоплаш усули ва миқдорига
оид умумий қоидалар назарда тутилди. Унга кўра, маънавий зарар пул
билан қопланиши, уни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган
жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон
тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб
суд томонидан аниқланиши, зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда
оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозимлиги,
жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган
ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга
олинган ҳолда суд томонидан баҳоланиши ҳамда маънавий зарар
тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланиши ҳақидаги
нормалар мустаҳкамлаб қўйилди.
Меҳнат ва Фуқаролик кодексларида маънавий зарарни қоплашга
қаратилган умумий қоидаларнинг мустаҳкамлаб қўйилиши бошқа қонун
ҳужжатларида ҳам маънавий зарарни қоплашга оид ҳуқуқий нормаларнинг
белгиланиши учун туртки бўлди, деб айтсак муболаға бўлмайди.
8
Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодекси. –
Т.: Адолат. 2011 йил.
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
43
Бироқ,
маънавий
зарарни
қоплашга
қаратилган
миллий
қонунчиликни шакллантиришнинг дастлабки босқичида, хатто Фуқаролик
кодексида маънавий зарарни қоплашга қаратилган умумий қоидалар ҳали
белгиланмасидан аввал, айрим тармоқ қонунчилигида маънавий зарар
учун тўлов ундиришга оид нормалар мустаҳкамлаб қўйилганлигини
алоҳида эътироф этиш керак. Хусусан, 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган
Ўзбекистон Республикасининг
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги Қонунида истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқларидан
бири сифатида ҳаёти, соғлиғи ва мол
-
мулки учун хавфли нуқсони бўлган
товар (иш, хизмат), шунингдек ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг
ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий
зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши эътироф этилди
(4-
модда).
Ундан
ташқари,
агар
сотувчи
(ишлаб
чиқарувчи)
истеъмолчининг товарни алмаштириб бериш ёки ундаги нуқсонларни
бартараф этиш ҳақидаги талабларини бажармаган бўлса, истеъмолчи
товарнинг харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтиришни ёки
шартномани бекор қилиб, етказилган зиён ва маънавий зарарни ушбу
Қонуннинг 20 ва 22
-
моддаларига мувофиқ қоплашни талаб қилишга ҳақли
эканлиги мустаҳкамлаб қўйилди. Ушбу Қонуннинг яна бир ижобий
жиҳатларидан бири, унда маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва
истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга
оширилишининг белгилаб қўйилганлиги бўлди
9
.
Мазкур қоида кейинчалик
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
нормаларида
ривожлантирилди ва маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий
зарардан қатъи назар қопланиши ҳақидаги нормалар мустаҳкамлаб
қўйилди (ФКнинг 1022
-
моддаси)
10
.
1996 йил 26 апрелда қабул қилинган яна бир қонун –
Ўзбекистон
Республикасининг
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида ҳам акциядорларнинг
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш усулларидан бири сифатида маънавий зарар
учун товон ундириш назарда тутилди (Қонуннинг 115
-
моддаси)
11
.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик
жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
9
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 1996 йил
26 апрелдаги 221
-I-
сонли Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1996 й.
5-6-
сон, 59
-
модда.
10
Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодекси // https://lex.uz/docs/111189
11
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш
тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик
жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–
370-
сон Қонуни билан янги таҳрири қабул
қилинган
// https://lex.uz/docs/2382409
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
44
ҳақида”ги ЎРҚ–
370-
сон Қонуни билан акциядорларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш усуллари сифатида маънавий зарарни компенсация қилиш
назарда тутилган (Қонуннинг 113
-
моддаси).
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, тармоқ қонунчилигида
маънавий зарар учун тўлов ундиришга қаратилган нормаларнинг
белгиланиши ушбу қонунлар билан тартибга солинадиган муносабат
иштирокчиларининг, хусусан истеъмолчиларнинг ҳамда акциядорлар
-
нинг ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш кафолатлари
кучайтирилганлигини кўрсатади. Мазкур фикрнинг далили сифатида
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги “Табиий
монополиялар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунини кўрсатиш мумкин.
Мазкур Қонуннинг 17
-
моддасида табиий монополия субъектлари
товарлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари назарда тутилган бўлиб, унга
кўра, табиий монополия субъектлари товарларининг истеъмолчилари
ҳаёт, соғлиқ ва мол
-
мулк учун хавфли камчиликлари бўлган товарлар,
шунингдек табиий монополия субъектларининг ғайриқонуний хатти
-
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган моддий зарар тўлиқ
ҳажмда тўланишини ва маънавий зиён қопланишини талаб этиш ҳуқуқига
эга эканлиги белгилаб қўйилган
12
.
Маънавий зарар учун тўлов ундиришга қаратилган тармоқ
қонунчилиги ривожлана бориб, 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган
Ўзбекистон Республикасининг
“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Қонунида ҳам журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга
ошириш чоғида тақдим этган хабарининг мазмунини оммавий ахборот
воситаси бузиб эълон қилиши оқибатида ўзига етказилган маънавий зарар
ва моддий зиён қопланишини суд орқали талаб қилиш ҳуқуқига эга
эканлиги мустаҳкамланди
13
.
Бу эса ўз навбатида журналистлик фаолият
билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларда журналистларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш билан бирга, улар
томонидан тақдим этиладиган хабарнинг мазмунини оммавий ахборот
воситаси томонидан бузмасдан, тўғри эълон қилинишини таъминлашга
хизмат қилади.
Маънавий зарар учун тўлов ундириш масалалари рекламани
тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш
жараёнларига ҳам татбиқ этилганлигини алоҳида қайд этиш лозим.
1998 йил 25 декабрдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг бир қатор
моддаларида (6, 8, 13, 27
-
моддалари) рекламанинг давлат ва жамоат
12
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги “Табиий монополиялар тўғрисида”ги янги
таҳрирдаги Қонуни
// https://lex.uz/acts/79391
13
Ўзбекистон Республикасининг “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 1997 йил
24 апрелдаги 402
-I-
сонли Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1997 й.
4-5-
сон, 110
-
модда.
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
45
манфаатларига, ахлоқ ва маънавиятнинг умум эътироф этилган
нормаларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчанлик обрўсига путур
етказишини олдини олиш мақсадида маънавий зарар учун тўлов ундириш
масалалари назарда тутилганлигини кўриш мумкин
14
.
Масалан, Қонуннинг
6-
моддасида
қонунийлик,
аниқлик,
ишончлилик,
рекламадан
фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган
шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламага доир асосий талаблар
эканлигининг
белгиланиши
рекламанинг
давлат
ва
жамоат
манфаатларига, аҳлоқ ва маънавиятнинг умум эътироф этилган
нормаларига зид бўлмаслигини таъминлайди.
Шунингдек, реклама берувчи реклама тайёрловчи ва тарқатувчи
шартномани асоссиз равишда бекор қилган ҳолларда, етказилган
зарарнинг ўрнини ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисида даъво билан
судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигининг белгиланиши эса
жисмоний шахсларнинг ишчанлик обрўсига путур етказишини олдини
олишда муҳим аҳамият касб этади.
Маънавий зарар учун тўлов ундиришга қаратилган қонунчиликнинг
ривожланиши Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги “Йўл
ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунида ҳам маънавий зарар учун
тўлов ундиришга қаратилган нормаларнинг мустаҳкамлани
-
шида ҳам ўз
ифодасини топди.
Хусусан,
мазкур
Қонуннинг
19
-
моддасида
йўл
ҳаракати
қатнашчиларининг ҳуқуқлари баён этилган бўлиб, унга кўра, йўл ҳаракати
қатнашчилари йўл
-
транспорт ҳодисаси натижасида уларнинг ўлими, тан
жароҳати олиши, транспорт воситаси ва юклар шикастланиши рўй берган
ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарарларнинг ўрни
қопланишига эришиш, шунингдек маънавий зиён учун компенсация олиш
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди
15
.
Бироқ, ушбу қонун Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил
10 апрелдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
ЎРҚ–
348-
сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган. Янги
таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги
тўғрисида”ги Қонунида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқлари
бирмунча чекланганлигини кўриш мумкин.
Жумладан, Қонуннинг 26
-
моддасидан йўл
-
транспорт ҳодисаси
оқибатида улар тан жароҳати олган, транспорт воситаси ва юк
шикастланган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
14
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги 1998 йил 25 декабрдаги 723
-I-
сонли Қонуни. //
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1999 й. 1
-
сон, 14
-
модда.
15
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни
// https://lex.uz/acts/24741
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
46
зарарнинг ўрни қопланиши, шунингдек маънавий зиён учун компенсация
олиш ҳуқуқи чиқариб юборилди
16
.
Маънавий зиён учун тўлов ундириш масалалари Ўзбекистон
Республикасининг 1999 йил 20 августдаги “Телекоммуникациялар
тўғрисида”ги Қонуни 23
-
моддасида ҳам ўз ифодасини топди. Унга кўра,
фойдаланувчилар телекоммуникация хизматлари кўрсатмаганлик ёки
лозим даражада сифатли хизмат кўрсатмаганлик натижасида етказилган
зарарларни ундириш, маънавий зиённи қоплатиш ҳуқуқларга эга эканлиги
белгиланди
17
.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, маънавий зарарни қоплашга
қаратилган нормалар шаклланишининг биринчи босқичида ҳуқуқий
муносабат иштирокчиларининг масъулиятни ошириш, давлат ва жамоат
манфаатларига, ахлоқ ва маънавиятнинг умум эътироф этилган
нормаларига риоя қилишни таъминлаш назарда тутилган.
Миллий қонунчилигимизда маънавий зарарни қоплашга қаратилган
нормаларнинг ривожланишининг
иккинчи босқичи
даври ўз ичига
2000
–2012 йилларни олади. Мазкур давр амалдаги қонун ҳужжатларига
маънавий зарарни ундиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг
киритилиши билан характерлидир. Масалан, 1997 йилнинг 28 августида
қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат солиқ хизмати
тўғрисида”ги Қонунига “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
2000 йил 31 августдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни асосида
ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унга кўра, давлат солиқ хизматининг
мансабдор шахслари ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
натижасида фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга
моддий
ва
маънавий
зарар
етказганлиги
учун
Ўзбекистон
Республикасининг қонун
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда
жавобгар бўлиши назарда тутилди (Қонуннинг 13
-
моддаси)
18
.
Ушбу даврда, шунингдек реклама тўғрисидаги қонунчиликда
маънавий зарарни учун тўлов ундиришга доир нормаларнинг
ривожлантирилганлиги кўзга ташланади. Масалан, 2002 йилнинг
30 августида “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
ўзгартишлар
ва
қўшимчалар
киритиш
ҳақида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг қонуни қабул қилиниб, унда ваколатли давлат
16
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ
-348-
сонли Қонуни
// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15
-
сон, 197
-
модда; 2015 й., 52
-
сон,
645-
модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375
-
сон; 12.10.2021
й.,
03/21/721/0952-
сон
17
Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги 1999 йил 20 август
-
даги 822
-I-
сон
Қонуни
// Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1999 й. 9
-
сон, 219
-
модда.
18
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” Қонуни // https://lex.uz/acts/40158
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
47
органининг
мансабдор
шахслари
тижорат
сири
ҳисобланган
маълумотларни ошкор қилган тақдирда, реклама берувчига, реклама
тайёрловчи ва тарқатувчига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан,
маънавий зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши
белгилаб қўйилди.
Бироқ, кейинчалик 2022 йил 7 июнда янги қабул
қилинган
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги ЎРҚ–
776-
сон
Қонунида маънавий зарар ундириш масаласи батафсил тартибга
солинмади. Ушбу қонуннинг “Асосий тушунчалар” номли 3
-
моддасида
нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама –
ноаниқлиги, бир хил
маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши,
тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда
қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши
натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши
мумкин бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек жамият ҳамда
давлат манфаатларига моддий зарар ва маънавий зиён етказиши мумкин
бўлган реклама эканлиги мустаҳкамлаб қўйилди
19
.
Худди шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил
25 апрелдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонунига ҳам
2009 йил 23 сентябрь куни ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унга кўра,
давлат органлари ва бошқа органлар ёхуд мансабдор шахсларнинг юридик
ва жисмоний шахслар фаолиятига асоссиз аралашуви натижасида уларга
етказилган зарарнинг ўрни, шунингдек бой берилган фойда ҳамда
етказилган маънавий зиён суд тартибида қопланиши ёки компенсация
қилиниши кераклиги ўз ифодасини топди (9
-
модда)
20
.
Маънавий зарарни қоплашга қаратилган нормаларнинг ривожланиш
даврида қабул қилинган яхлит қонунларда ҳам маънавий зарарни
ундиришга оид нормалар мустаҳамлаб борилиши давом эттирилди. Ушбу
даврда янги тармоқ қонунлари қабул қилиниб, ҳозирда мазкур қонун
ҳужжатлари жамият ривожланиши натижасида юзага келган янги ҳуқуқий
муносабатларни тартибга солишга хизмат қилмоқда.
Мазкур қонунлардан бири 2000 йил 25 май куни қабул қилинган
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг 69
-II-
сонли Қонуни ҳисобланади. Гарчи
ушбу Қонун “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги
ЎРҚ–
328-
сонли Қонуни билан бекор қилинган бўлса
-
да, бироқ ўша давр
19
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июнда янги қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги
ЎРҚ–
776-
сон Қонуни // https://lex.uz/docs/6052631
20
Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги 1996 йил 25 апрелдаги
220-I-
сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1996 й. 5
-6-
сон, 58
-
модда.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
48
учун, айниқса, тадбиркорлик фаолиятида қонунийликни таъминлашда
муҳим аҳамият касб этган. 2000 йил 25 майдаги Қонуннинг
11-
моддасида
рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган
мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан
қонунга хилоф деб топилган тақдирда улар ариза берувчига рўйхатдан
ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик
туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплашлари ва маънавий зарар
учун товон тўлашлари назарда тутилган. Мазкур норма 2012 йил 2 майда
янги таҳрирда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг
кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳам ўз
ифодасини топган (Қонуннинг 13
-
моддаси). Шунингдек, 2000 йил
25 майдаги Қонуннинг
35-
моддасида тадбиркорлик фаолияти субъекти
ўзининг
ишчанлик
обрўсига
путур
етказадиган
маълумотлар
тарқатилганда, бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир
қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни
қопланишини ва маънавий зарар учун товон тўланишини талаб қилишга
ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган. Худди шундай норма 2012 йил
2 майдаги янги таҳрирда қабул қилинган
Қонуннинг 35
-
моддасида ҳам ўз
ифодасини топган.
2000 йилнинг 25 майида қабул қилинган яна бир қонун
–
Ўзбекистон
Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонуни 19
-
моддасига
кўра, ўз вазифасини буюртмачининг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза
қилинадиган
манфаатларига моддий зарар ёки маънавий зиён етказган
тарзда бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун, шунингдек
экологик экспертиза тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда
бузганлик учун давлат экологик экспертизасининг эксперти қонун
ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлиши ўз ифодасини топган.
Мамлакатимизда ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатларига
риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш,
олиш, текшириш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга
чиқарилишини, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда
шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини
таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг
2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Ахборот эркинлиги принциплари ва
кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида ҳам маънавий зарар учун тўлов
ундириш масалалар ўз ифодасини топган. Мазкур қонуннинг 10
-
моддасига
кўра, ахборот берилиши қонунга хилоф равишда рад этилган шахслар,
шунингдек ўз сўровига ҳаққоний бўлмаган ахборот олган шахслар ўзларига
етказилган моддий зарарнинг ўрни қонунда белгиланган тартибда
қопланиши
ёки маънавий зиён компенсация қилиниши ҳуқуқига эга
21
.
21
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Ахборот эркинлиги принциплари
ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси
2003 й. 1
-
сон, 2
-
модда.
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
49
Жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни
ривожлантириш талабларидан келиб чиқиб қабул қилинган бир қатор
қонунларда, хусусан, 2006 йил 20 июлдаги “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош
ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 65
-
моддаси, 2008
йил 21 апрелдаги
қилинган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг
8-
моддаси, 2009 йил
22 апрелдаги “Почта алоқаси тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни
24, 25-
моддалари, 2010 йил 22 декабрдаги “Риэлторлик фаолияти
тўғрисида”ги Қонуни 16, 23
-
моддалари, 2012
йил 26 апрелда қабул
қилинган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 10
-
моддасида маънавий зарар учун тўлов ундиришга оид
нормалар мустаҳкамлаб қўйилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, маънавий зарарни қоплашга
қаратилган миллий қонунчилик нормалари ривожланишининг
учинчи
босқичи
(2012-
ҳозирги давр)
жамиятда қонунийликни мустаҳкамлашга
ҳамда
мамлакатимизда
демократик
бозор
иқтисодиётини
ривожлантиришга ғов бўладиган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида
мансабдор шахсларнинг ножўя хатти
-
ҳаракатлари учун жавобгарлик
ҳиссини ошириш, уларнинг бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан
муҳофаза қилинадиган манфаатларига етказилган зарар, шу жумладан
маънавий зарар учун жавобгарлигини ошириш назарда тутилганлиги
билан характерли ҳисобланади.
Муқаддам амалда бўлган қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ёки янги таҳрирда қабул қилиш орқали маънавий зарар
учун тўлов ундиришни назарда тутувчи миллий қонунчилигимиз
ривожлантирилганлигига
яна
бир
мисол
қилиб,
Ўзбекистон
Республикасининг янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунини кўрсатиш мумкин. Муқаддам
амалда бўлган, яъни 1994 йил 6 майдаги эски таҳрирдаги “Фуқароларнинг
мурожаатлари тўғрисида”ги қонунидан фарқли равишда янги таҳрирдаги
Қонунда маънавий зарар учун тўлов ундириш назарда тутилди.
Ушбу қонуннинг
33-
моддасида, мурожаатларни кўриб чиқишда
давлат органининг, ташкилотнинг ва улар мансабдор шахсларининг
ҳуқуқлари
ва мажбуриятлари деб номланиб, унда агар жисмоний ёки
юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний
манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён
етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда моддий зарарнинг
ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш чораларини
кўриши шартлиги белгиланган, 37
-
моддасида эса, моддий зарарнинг
ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш белгиланган
бўлиб, унга кўра,
жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси, шикояти
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
50
ана шу мурожаатлар бўйича қонунга хилоф қарорлар қабул қилган давлат
органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан
қаноатлантирилган тақдирда, ариза
ёки шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш
билан боғлиқ зарарнинг ўрни, аризани, шикоятни кўриб чиқиш учун
тегишли давлат органининг, ташкилотнинг, шунингдек улар мансабдор
шахсларининг талабига кўра жойларга бориш муносабати билан қилинган
харажатларнинг ҳамда ана шу вақт ичида йўқотилган иш ҳақининг ўрни
мурожаат этувчига суд тартибида қопланади. Суд тартибида маънавий
зиён ҳам компенсация қилиниши мумкин.
Жисмоний ёки юридик шахснинг аризасини ёхуд шикоятини кўриб
чиқишда қонун талаблари бузилганлиги муносабати билан унга
етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи
компенсация қилиш сифатида давлат органи, ташкилот томонидан
тўланган маблағлар айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиниши
мумкин.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, маънавий зарарни тартибга солувчи
моддий ҳуқуқ нормаларининг ривожланиши судлар томонидан маънавий
зарар учун тўлов ундириш тўғрисидаги ишларни кўриш ва ҳал этишга
қаратилган процессуал қонунчиликнинг ҳам такомиллаш
-
тиришни тақозо
этмоқда. Зеро, қонун ҳужжатларида маънавий зарар учун тўланадиган
компенсациянинг миқдори суд томонидан белгиланиши ва суд томонидан
аниқланган миқдорда қопланиши ҳақидаги нормалар назарда тутилган
бўлиб, бу ўз навбатида маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларни
судда кўришнинг ўзига хос процессуал хусусиятларини аниқлаш ва бу
билан боғлиқ фуқаролик процессуал қонунчиликни такомиллаштиришни
тақозо этади.
Суд амалиётида маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларнинг
тобора ортиб, турли кўриниш ҳосил қилаётганлиги ҳамда мазкур масала
турли қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши, ўз навбатида
фуқаролик процессуал ҳуқуқ назариясида, шу жумладан ҳуқуқни қўллаш
амалиётида ҳал этилиши зарур бўлган қатор муаммоларни юзага
келтирмоқда.
Маънавий зарарни ундириш турли моддий ҳуқуқ нормаларида
назарда тутилса
-
да, лекин у даъво шаклида фуқаролик суд ишларини
юритиш тартибида кўриб ҳал этилади. Суд муҳокамасининг предмети
ҳисобланган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги ишларда иштирок
этувчи субъектлар таркибини аниқлаш, иш бўйича исботлаш ва далиллар
масаласини ҳал этиш, процесссуал ҳуқуқларни амалга ошириш, буларнинг
барчаси мазкур тоифадаги низоли ишларни судда кўришнинг ўзига хос
процессуал хусусиятларини аниқлашни тақозо этади.
