ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИГА НАЗАРИЙ ЁНДАШУВ

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • сиёсий фанлар доктора, Ўзбекистон Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат боащаруви академияси «Фуқаролик жамияти асослари» кафедраси мудири.
CC BY f
69-79
64
15
Поделиться
Жалилов, А. (2013). ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИГА НАЗАРИЙ ЁНДАШУВ . Общество и управление, 1(1), 69–79. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/society-administration/article/view/130
Актам Жалилов, сиёсий фанлар доктора, Ўзбекистон Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат боащаруви академияси «Фуқаролик жамияти асослари» кафедраси мудири.

д.п.н., заведующий кафедрой основ гражданского общества

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этилаётгаи бугунги куида жамо-атчилик назоратининг ўрни ниҳоятда юксакдир. Айнан шу туфайли Узбекистан Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан "Мамлакатимизда демократии ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожланти-риш концепцияси'да жамоатчилик иазорати тўғрисидаги қонунлойи-ҳасини иш-лаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди. Бу ташаббус, аввало, мамлакатимиз ижти-моий-иқтисодий ва сиёсий тараққиётииинг янги босқичига қадам қўйгаилиги, фуқаролик жамиятини ривожлантириш заруратидан келиб чиққанлигиии қайд этиш лозим. Маълумки, жамият манфаатларини эътибордан четда қолдириш, баъзи ҳол-ларда ўз ваколатлариии суиистеъмол қилиш давлат оргаиларига хос бўлиб, улар аксарият ҳолларда ўз ҳокимиятини халк, билаи баҳам кўрмасликни маъкул кўри-шади. Бундай салбий ҳолатнинг узлуксиз давом этиши давлат ииститутининг асл моҳиятига путур етказади ва у бажарадиган ижтимоий вазифалариииг ўзгариши-га олиб келади. Оқибатда, ҳокимиятии чеклаш, яъии уни назорат қилишга зару-рат туғилади.


background image

69

 

 

 

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА ИЖТИМОИИ 

РЕСУРСЛАР 

Гражданское общество и социальные ресурсы 

Жалилов А.

 

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИГА НАЗАРИЙ 

ЁНДАШУВ 

Мамлакатимизда  фуқаролик  жамияти  барпо  этилаётган  бугунги  кунда  жамоатчилик 

назоратининг  ўрни  ниҳоятда  юксакдир.  Айнан  шу  туфайли  Узбекистан  Республикаси 
Президента  И.А.  Каримов  томонидан  "Мамлакатимизда  демократок  ислоҳотларни  янада 
чукурлаштириш  ва  фуқаролик  жамиятини  ривожлантириш  концепцияси'да  жамоатчилик 
назорати  тўтрисидаги  қонун  лойи-ҳасини  ишлаб  чиқиш  ташаббуси  илгари  сурилди.  Бу 
ташаббус,  аввало,  мамлакатимиз  ижтимоий-иқтисодий  ва  сиёсий  тараққиётининг  янги 
босқичига  қадам  кўйганлиги,  фуқаролик  жамиятини  ривожлантириш  заруратидан  келиб 
чиққанлигини қайд этиш лозим. 

Маълумки,  жамият  манфаатларини  эътибордан  четда  қолдириш,  баъзи  ҳолларда  ўз 

ваколатларини суиистеъмол қилиш давлат органларига хос бўлиб, улар аксарият ҳолларда ўз 
ҳокимиятини  халк,  билан  баҳам  кўрмасликни  маъкул  кўришади.  Бундай  салбий  ҳолатнинг 
узлуксиз давом этиши давлат институтининг асл моҳиятига путур етказади ва у бажарадиган 
ижтимоий вазифаларнинг ўзгаришига олиб келади. Оқибатда, ҳокимиятни чеклаш, яъни уни 
назорат қилишга зарурат туғилади. 

ЖАЛИЛОВ Актам  Тошназарович, 

сиёсий  фанлар доктори,  Узбекистан  Республикаси  Президента  ҳузуридаги 

Давлат бошкдруви академияси «Фукдролик жамияти асослари» кафедраси мудири.

 

 


background image

Жалилов А.Т.

 

70 

Жамият ва бошқарув Ш 2013 №1

 

 

 

Давлат  органлари  фаолиятини  назорат  қилиш  ижтимоий  фаоллик  билан  боғлиқдир. 

Фуқароларнинг  ижтимоий  жараёнларда  иштирок  этишининг  табиий  ва  сунъий  омиллари 
мавжуд.  Инсон  ижтимоийлашув  жараёнини  бошидан  кечирар  экан,  унда  табиий  равишда 
сиёсий жараёнларда иштирок этишга иштиёк, вужудга келади. Жамиятдаги муаммоларнинг 
кўпайиши  эса,  ижтимоий  фаол  фуқароларни  янада  дадил  бўлишга  ундайди,  кундалик 
муаммоларни  бартараф  этган  ҳолда  умумхалк,  аҳамиятига  эга  бўлган  масалаларга  эътибор 
қаратишга жалб этади. Давлат етакчилигида "юқоридан", халқ вакиллари иштирокисиз амалга 
ошириладиган  демократлаштириш  ҳамиша  ҳам  жамият  манфаатларини  ифодаламайди. 
Бундай амалиёт салбий оқибатларга, жумладан, фуқароларнинг инертлашувига, ўз ҳуқуқ ва 
манфаатларини  тўлиқ  англамаслик,  ижтимоий  ҳаётда  юзага  келадиган  муаммоларга  қарши 
курашиш кўникмасининг шаклланмаслигига олиб келади. Давлат — жамият муносабатларида 
юзага  келадиган  бундай  мураккабликларни  бартараф  этишнинг  самарали  институтларидан 

бири  бўлган  жамоатчилик  назорати 
илмийназарий ёндашувни талаб этади. 

Узбекистан 

шароитида 

жамо-

атчилик  назоратининг  ўзига  хос 
тарихий  илдизлари  мавжуд  бўлиб, 
унда  маҳалланинг  роли  ниҳоятда 
юксак 

бўлган. 

Жумладан, 

ижтимоийлик  устувор  бўлган  жамият 
лар 

қаторида 

ўзбек 

маҳалласи 

шароитида ҳам жамоанинг ҳар қандай аъзоси томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатга 
тезкорлик  билан  ижтимоий  баҳо  берилган.  Маҳалла  ҳаётига  таъсир  кўрсатувчи  инсон 
фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай ҳодисага жамият аъзолари томонидан ижобий ёки салбий 
муносабат билдирилган. 

Ўзбек жамиятида қадимдан ўта самарали жамоатчилик назорати бўлганлигининг ўзига хос 

далиллари мавжуд. Бундай шарт-шароитлар қуйидаги омиллар таъсири остида юзага келади. 
Биринчидан, миллий қадриятларнинг кучлилиги жамиятда горизонтал назоратни таъминлаб 
берган.  Инсоф,  диёнат  сингари  қадриятлар  ўзбек  жамиятида  ҳанузгача  кучли  таъсирга  эга 
бўлган  қадриятлар  қаторидадир.  Жамият  аъзоларига,  ўз  яқинларига  нисбатан  қилинган  ҳар 
қандай салбий муносабат, адолатсизликка юқорида қайд этилган ана шу қадриятлар орқали 
баҳо берилган. Натижада, жамиятда ўзига хос ижтимоий назорат тизими шаклланган. 

Иккинчидан,  диний  қадриятлар,  имон-эътиқодга  алоҳида  ҳурмат  ҳам  давлат 

ҳокимиятидаги мансабдорлар ва жамият ўртасидаги муносабатларда муҳим ўрин эгаллаган. 
Ҳокимият вакилларининг хатти-ҳаракатига халк, ана шу нуқтаи назардан баҳо берган. Давлат 
мансабдорлари  эса  оқсоқоллар  орқали  халқ  кайфиятини  доимо  ўрганган  ва  ўз  хатти-
ҳаракатларини  шунга  мос  равишда  мувофикдаштириб  турган.  Бошқача  айтганда,  гарчи 
қадимда ташкилий жиҳатдан бугунги мазмундаги жамоат ташкилотлари сингари бўлмаса-да, 
ўзига  хос  жамоатчилик  назорати  института  мавжуд  бўлиб,  у  халк,  орасидаги  иқтисодий 
салоҳиятга  эга  бўлган  шахслар,  диний  уламолар,  миллий  етакчилар,  олимлар  воситасида 
амалга оширилган. 

Учинчидан, ўзбек жамиятида жамоатчилик назоратининг ўзига хос тарихий института ҳам 

мавжуд  бўлиб,  унинг  бирламчи  фаолияти  гарчи  умумий  овқатланиш  ёки  кўнгил  ёзишга 
қаратилган  бўлса-да,  аслида  у  ижтимоий  назорат  вазифасини  ҳам  бажарган.  Аниқроқ 
айтганда,  оммавий  ахборот  воситалари  ривожланмаган  даврларда  маҳалла  марказларида 
жойлашган  гузарлар  ёки  чойхоналар  қайсидир  маънода  жамоатчилик  назорати  институти 
ролини бажарган. Халқ вакилларининг турли қатламлари тўпланадиган бундай институтларда 
жадал  ахборот  алмашинуви  билан  бир  қаторда  маҳаллада  рўй  берган  адолатсизлик, 

Инсон ижтимоийлашув жараёнини бошидан 

кечирар  экан,  унда  табиий  равишда  сиёсий 
жараёнларда иштирок этишга иштиёк, вужудга 
келади. 

Жамиятдаги 

муаммоларнинг 

кўпайиши  эса,  ижтимоий  фаол  фуқароларни 
янада дадил бўлишга ундайди.

 


background image

Жамоатчилик назоратига иазарии ёидашув

 

71

 

 

 

ислоҳотлар, оммавий маросимлар, ҳашарлар, соликдар, ижтимоий иллатлар, ҳокимият билан 
муносабатлар ва ҳоказо шу сингари муҳим масалалар очиқ муҳокама қилинган. Рўй  берган 
салбий  ҳодисалар  қораланган,  турли  муаммоларни  ҳал  этиш  борасидаги  қарорлар  халқ 
ҳукмига кўйилган, ижобий ишлар эса, аксинча, қўллаб-қувватланган. Бу ерда қабул қилинган 
қарорлар  халқ  етакчилари  воситасида  давлат  орган  ларига  етказилган  ва  тегишли 
ислоҳотларга замин тайёрлаган. 

Албатта,  жойларда  амалга  оширилган  жамоатчилик  назорати  маҳаллий  аҳамиятга  эга 

бўлиб, бу институт орқали умуммиллий миқёсдаги жамоатчилик назоратини амалга ошириб 
бўлмайди.  Зеро,  бугунги  кунда  бозор  муносабатлари  жадаллик  билан  ривожланаётган  бир 
шароитда  ижтимоий  муносабатлар  мураккаб  тус  олганлиги  ва  ўзгача  қонуниятлар  асосида 
амалга оширилаётганлигини қайд этиш зарур. Бундай шароитда жамоатчилик назоратининг 
замонавий шакллари самаралироқ ҳисобланади. 

Энди мазкур ҳодисага илмий ёндашувлар асосида берилган таърифларга эътибор қаратиш 

ўринли.  «Жамоатчилик  назорати»  тушунчаси  Ўзбекистонда  нашр  этилаётган  баъзи  илмий 
адабиётлар  ҳамда  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатларда  умумий  тарзда  учрамоқда.  Шунга 
қарамасдан,  бевосита  жамоатчилик  назоратининг  илмий-назарий  асослари,  унинг  таърифи, 
унга  нисбатан  назарий  ёндашувлар  атрофлича  ёритилган  илмий  мақолалар,  адабиётларни 
учратиш  қийин.  Илмий  адабиётларга  назар  ташланса,  жамоатчилик  назоратининг  у  ёки  бу 
кўриниши эмпирик жиҳатдан таҳлил этилганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. 

Ғарб  олимларининг  қарашларида  жамоатчилик  назорати  аксарият  ҳолларда  бирор-бир 

соҳада амалга ошириладиган назоратни англатади. Жумладан, америкалик  социолог Травис 
Хирски жамоатчилик назоратини асосан жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш 
нуқтаи  назаридан  талқин  қилади.  Унга  кўра  ижтимоий  сўровлар  жамоатчилик  назоратини 
шакллантиради  ва  аксилижтимоий  характерга  эга  бўлган  хатти-ҳаракатларни  тартибга 
солади

1

Бошқа  бир  америкалик  социолог  Чарльз  Кулей  ҳам  шу  фикрни  давом  эттрган  ҳолда 

жамиятдаги  иллатларни  бартараф  этишда  жамоатчилик  назорати  мух,им  ўрин  тутиши, 
мавжуд ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда у самарали хизмат қилишини таъкидлайди. Бу 
ҳодиса жамиятда ўзига хос рақобат муҳитини вужудга келтириш билан бирга, ўзига хос тарзда 
ижтимоий виждонни шакллантиришга хизмат қилади

2

. Айни вақтда, жамоатчилик назоратини 

амалга оширишда давлатнинг роли ҳам жуда муҳимлигини эсда тутиш лозим. Гарчи, асосий 
назорат объекта давлат бўлишига қарамасдан, давлат умуммиллий манфаат нуқтаи назаридан 
жамоатчилик  назоратига  йўл  бермаса,  унинг  самара  бериши  мураккаблашади.  Қудратли 
миллий  етакчилар  раҳбарлик  қилаётган  баъзи  мамлакатларда  жамоатчилик  назоратининг 
самарадорлигини  таъминлайдиган  омил  айнан  давлат  раҳбаридир.  Бу  борада  америкалик 
антрополог  Рут  Бенедикт  шундай  ёзади:  "Якуний  жамоатчилик  назоратини  кишиларнинг 
ўзларига  ташлаб  кўйишнинг  ўзи  кишиларга  эркин  ҳаёт  кечиришлари  учун  кафолат  бўла 
олмайди. Ўзларини эркин, демократам жамиятда ҳис этаётган, аммо кучли етакчи ёки қиролга 
эга  бўлган  жамиятлар  барча  фуқаролар  учун  умумий  бўлган  баъзи  эркинликларни 
кафолатлашдек умумий хусусиятга эга"

3

Ғарбда  яратилган  бошқа  таърифларга  назар  ташлайдиган  бўлсак,  уларда  жамоатчилик 

назорати  ижтимоий  ҳамкорликнинг  асосий  воситаси  ҳисобланади.  У  ижтимоий  вазиятни 
барқарорлаштириш учун хулқ-атвор, инсонлараро муносабатлар ва тартиб-интизомни назорат 
қилади. 

Х,ар  бир  киши  жамиятда  яшар  экан,  мавжуд  қоидалар  ва  қадриятларга  бўйсунишга, 

меъёрларга  амал  қилишга  мажбур.  Айнан  ана  шу  меъёрларнинг  амал  қилиши  учун 
жамоатчилик  назорати  зарурдир.  Бу  ижтимоийлашувни  келтириб  чиқаради,  ижтимоий 
муносабатларни  уйғунлаштиради  ва  жамиятда  бирликни  юзага  келтиришга  хизмат  қилади. 
Жамиятда  меъёрларнинг  амал  қилиши  аъзолар  томонидан  улар  қабул  қилинганлигини 
англатади. Уларга амал қилмаганларни жамоатчилик назорати аниқлайди ва жавобгарликка 


background image

Жалилов А.Т.

 

72 

Жамият ва бошқарув Ш 2013 №1

 

 

 

торади

4

Мумтоз  сиёсатшунослардан  ЖЖ.Руссонинг  тадқиқотларига  назар  ташланса,  давлат  ва 

жамият  ўртасидаги  назорат  фақатгина  ўзаро  келишув  асосида  амалга  оширилиши  мумкин. 
Унга  кўра,  «Жамиятда  ижтимоий  бирликнинг  шундай  шаклини  топиш  керакки,  у  ҳар  бир 
аъзонинг  шахси  ҳамда  мулкини  чегаралаш  ва  ҳимоялашга  қодир,  унинг  ёрдамида  оммага 
кўшилган ҳар бир киши фақат ўзўзига бўйсуниши ва аввалгидек эркин бўлиб қолиши керак. 
Ижтимоий келишув бажарадиган асосий вазифа ана шундан иборат"

5

Баъзи  олимлар  жамоатчилик  назорати  борасида  суиистеъмолликларга  йўл  кўйилишини 

мисол  келтиришади.  Жумладан,  таникди  америкалик  олим  С.Хантингтон  АҚШда  куролли 
кучлар  устидан  фуқаролик  назоратини  ўрнатиш  масаласида  доимо  Конгресс  ва  Президент 
ўртасидаги  мунозарага  эътибор  қаратади.  Президент  жамоатчилик  назоратини  Президент 
назорати билан тенглаштиради ва Конгрессда аъзоларнинг кўплиги куролли кучлар устидан 
ўрнатиладиган назоратнинг самарасизлигига олиб келишини рўкач қилади. Конгресс эса, ўз 
навбатида,  бу  фикрга  қарши  чиқиб,  Президент  ҳарбий  маслаҳатчиларига  тобе  эканлигини 
таъкидлаган  ҳолда  ўзини  Президентга  нисбатан  халққа  яқин  "ҳис"  этади  ва  жамоатчилик 
назоратини  конгресс  назорати  билан  тенглаштиради.  Кўриниб  турганидек,  ran  ҳокимиятни 
куролли  кучлар  ва  фуқаролар  ўртасида  тақсимлаш  эмас,  балки  қонун  чиқарувчи  ва  ижро 
ҳокимияти  ўртасида  тақсимлаш  устида  кетмоқда

6

.  АҚШ-да  куролли  кучлар  жуда  муҳим 

институт  бўлганлиги  туфайли  уни  назорат  қилишда  ҳокимият  бўғинлари  халқнинг 
иштирокисиз  ўзаро  мунозарага  киришади.  Гарчи,  халк,  бу  жараёндан  тўлиқ  бохабар 
қилинмаса-да, бу ҳолатда фуқаролар номидан иш кўрилади. 

Ижтимоий вазиятдан келиб чиққан ҳолда жамоатчилик назоратининг турли кўринишлари 

вужудга келади. Содда ёки ривожланмаган жамиятларда эътиқод ёки анъаналар жамоатчилик 
назоратини таъминлаш учун етарлидир. Қишлоқ жойларда эътиқод, бидъат, меъёрлар, анъана 
ва удумлар жамоатчилик назоратини амалга оширишга хизмат қилса, замонавий жамиятларда 
полиция,  армия,  университетлар,  газета,  радио  ва  бошқа  фуқаролик  институтлари 
жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўлланилади. 

Социологик нуқтаи назардан ёндашилганда, жамоатчилик назорати бевосита ва билвосита, 

ижобий  ва  салбий,  куч  ёки  тавсия  воситасида,  англанган  ёки  англанмаган,  расмий  ёки 
норасмий, яратувчи ва бузғунчи, табиий ёки сунъий кўринишларда намоён бўлади. 

Сила, қариндошлар ёки маҳалла томонидан тарбия кўринишида, у ёки бу салбий  хатти-

ҳаракатни қоралаш ёки аксинча ижобий ахлоқ, интизомни эътироф этиш кўринишида амалга 
оширилган назоратни бевосита  назорат дейиш  мумкин.  Билвосита  назорат деганда, жамият 
аъзолари, миллий, диний урф-одатлар, анъа
налар ёрдамида амалга ошириладиган тарбиявий жараён назарда тутилади. 

Жамоатчилик  назорати  ижобий  ва  салбий  характерда  намоён  бўлиши  мумкин.  Ижобий 

кўринишда назорат жамият томонидан у ёки бу хатти-ҳаракатини тан олиш, улуғлаш, ташвиқ 
қилиш тарзида амалга оширилса, иккинчи тарафдан, салбий характердаги хатти-ҳаракатларни 
қоралаш, жазолаш, қаҳр-ғазаб кўринишида амалга ошириладиган назорат салбий характерда 
намоён бўлади. 

Куч воситасида амалга ошириладиган жамоатчилик назорати деганда, жамоа аъзолари у 

ёки бу шахе  ёки шахслар гуруҳининг ножўя ҳатти-ҳаракатига  турли тадбирлар воситасида, 
масалан,  маҳаллий  ОАВдаги  чиқиш  ёки  маҳалла  йигилиши  орқали  мажбуран  чек  кўйиш 
тушунилади.  Тавсиявий  жамоатчилик  назорати  деганда,  бирор  бир  ижтимоий  фойдали 
анъанани ташвиқот орқали жамоа аъзолари орасида тарқатиш, жорий этиш назарда тутилади. 

Жамоатчилик назорати деганда, жамият томонидан режа орқали, маълум муддат давомида 

амалга оширилган такдирда англанган назорат тушунилади. Жамиятда мавжуд урф-одатлар, 
миллий ёки диний анъаналар воситасида амалга ошириладиган назорат деганда, англанмаган 
жамоатчилик назорати тушунилади. 

Давлат  институтлари  томонидан  қабул  қилинган  расмий  меъёрлар  воситасида  амалга 


background image

Жамоатчилик назоратига иазарий ёндашув

 

73

 

 

 

ошириладиган назорат жамоатчилик назоратининг расмий шакли бўлса, жамоа аъзолари ёки 
маҳалла  етакчилари  томонидан  танқид,  салбий  ижтимоий  фикрни  шакллантириш  билан 
амалга ошириладиган фаолиятни норасмий назорат дейиш мумкин. 

Ижтимоий  ислоҳотларни  амалга  ошириш  ва  натижаларини  турли  тарбиявий  воситалар 

билан  тарғиб  қилишда  жамоатчилик  назоратининг  конструктив  моҳияти  намоён  бўлади. 
Турли цензуравий усуллар, пўписа билан амалга ошириладиган назорат бузғунчи кўринишга 
эга бўлади. 

Сунъий  назорат  деганда,  шахе  ёки  гуруҳ  томонидан  жамият  аъзоларининг  тавсиясисиз 

амалга ошириладиган хатти-ҳаракат тушунилади. Буни ўз-ўзини назорат қилиш ҳам дейилади. 
Жамият  томонидан  мажбурий  тарзда,  кўркув  ёки  уят  ҳиссини  туйдириш  орқали  амалга 
ошириладиган назоратда унинг табиийлиги намоён бўлади. 

Мазкур  таҳлиллардан  жамоатчилик  назорати  ижтимоий  муносабатларни  тартибга 

солишда муҳим институт эканлиги намоён бўлар экан, мамлакатимиз раҳбари илгари сурган 
Концепция  нуқтаи  назаридан  давлат  ҳокимияти  устидан  ўрнатиладиган  жамоатчилик 
назоратига эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, ҳокимият хатти-ҳаракатларини 
назорат қилиш  қадимдан жамият  тараққиётида муҳим ўрин тутган. Зеро, олимлар "қонунга 
эмас,  балки  зўравонлик  таҳдидига  таянган  назоратсиз  ҳокимиятдан  хавфлироқ  нарса  йўқ", 
эканлигини  таъкидлашади

7

.  Бундан  ташқари,  "жамиятнинг  ҳокимият  устидан  назорат 

ўрнатишга қодирлиги фуқаролик жамиятининг белгисидир. Фақат ҳуқуқий шаклга эга бўлган 
назоратгина ҳокимиятни ҳукуққа бўйсундиради ва фақат фуқаролик жамияти шароитидагина 
давлат  "ҳукуққа  тобе"  бўлади  ва  "ҳуқуқий  давлат"  мақомига  эга  бўлади

8

.  Бундай  фикрлар 

ҳукуқий давлатчилик барпо этаётган Узбекистан Республикаси учуй жамоатчилик назорати 
ҳақидаги қонунни қабул қилиш тўғрисидаги ташаббуснинг нақадар муҳимлигини англатади. 

Давлат  бошқарувида  жамоатчилик  назоратини  амалга  оширишнинг  зарурлиги  қадимги 

файласуфлар  томонидан  ҳам  асослаб  берилганлиги  маълум.  Давлат  бошқарувида  фаолият 
кўрсатаётган  амалдор  ва  раҳбарларнинг  халқ  томонидан  назорат  қилиниши  сиёсий 
барқарорлик ва давлат тараққиётининг омили эканлиги


background image

Жалилов А.Т.

 

74 

Жамият ва бошқарув Ш 2013 №1

 

 

 

Арастунинг  тадқиқотларида  учрайди.  Давлатни  фуқаролар,  давлат  ҳамда  мансабдорлар 
иттифоқи мажмуи сифатида талқин қилган Ш.Монтескье, давлат институтининг ҳукуматсиз 
мавжуд бўла олмаслигини таъкидлайди. Унга кўра, қонунлар фуқаролар томонидан ҳукумат 
фаолиятини назорат қилишга имкон яратади

9

Маълумки,  шўролар  тузуми  давридаги  адабиётларда  жамоатчилик  назорати  борасидаги 

тадқиқотлар  ўта  мафкуравийлашганлиги  билан  ажралиб  турган.  У  пайтда  жамоатчилик 
назорати  "социалистик  назорат",  "партия  назорати",  "халк,  назорати"  деган  атамалар  билан 
ифодаланган. 

Манбаларда  берилган  илмий  таърифларга  эътибор  қаратилса,  жамоатчилик  назорати 

деганда, умуман жамият ёки алоҳида фуқаролар гуруҳи томонидан ижтимоий институтлар, 
шу  жумладан,  давлат  бошқаруви  органларининг  фаолиятини  оптималлаштириш  мақсадида 
уларнинг  шаклланиши  ва  фаолият  юритишини  қайд  этиш  ва  баҳо  бериш  механизми 
тушунилади. Жамоатчилик назоратида фаолиятнинг самарадорлиги ва натижаси, шунингдек 
амалга оширилган назорат амалиётининг таъсирчанлиги муҳим ўрин тутади

10

Бошқа  манбаларда  "давлат  бошқаруви  борасида  бирор-бир  махсус  вазифани  бажариш 

жараёнида  турли  усуллар  воситасида  амалга  ошириладиган  умумий,  кумулятив  фаолият" 
давлатни  назорат  қилиш  тарзида  тушунилади".  Ижтимоий  бошқарув  тизимларида  назорат 
қайта алоқанинг муҳим шакли бўлиб, унинг ёрдамида давлат органлари мамлакатдаги ҳақиқий 
ҳолат қарорларнинг бажарилиши борасида маълумотга эга бўлишади

12

Юқоридаги таърифларга асосланган ҳолда, ваколатли фуқаролик институтлари томонидан 

давлат  ҳокимияти  органлари  фаолиятида  қонунийликни  таъминлаш  мақсадида  амалга 
ошириладиган  ижтимоий  назоратни  давлат  ҳокимияти  устидан  жамоатчилик  назорати 
сифатида  тушуниш  мумкин.  Бошқача  айтганда,  жамоатчилик  назорати  фуқаролар  ва 
фуқаролик  жамияти  ваколатли  институтларининг  тизимли  фаолияти  бўлиб,  у  давлат 
бошқарув органлари фаолиятининг меъёрийҳукуқий мезонларга мослигини белгилаш, юзага 
келган қонунбузарлик ҳолатларини давлатнинг тегишли органларига мурожаат қилиш орқали 
ёки жамоатчилик фикрига таянган ҳолда бартараф этишдан иборат. 

Давлат  органлари  устидан  амалга  ошириладиган  жамоатчилик  назоратининг  умумий 

жиҳатларига келганда, улар қуйдагича ифодаланиши мумкин: 

-

 

ҳокимият томонидан жорий этилмаслиги; 

-

 

ҳуқуқий кўринишда ёки мажбурий хусусиятга эга эмаслиги; 

-

 

давлат бошқаруви органлари жамоатчилик назорати субъекти бўла олмаслиги; 

-

 

жамият ва фуқаролар номидан амалга оширилишида намоён бўлади

13

Жамоатчилик  назоратининг  ўзига 

хос бўлган жиҳатлари ҳам мавжуд: 

Биринчидан, 

жамоатчилик 

на-

зорати 

жамият 

аъзоларининг 

манфаатлари ва эҳтиёжларини умумий 
ижтимоий  иродага  жипслаштирган 
ҳолда  жамият  ёки  унинг  алоҳида 
институтларига 

таъсир 

кўрсатиш 

шакли сифатида намоён бўлади. 

Иккинчидан, 

жамоатчилик 

назорати  турли  ижтимоий  гуруҳлар 
манфаатларини  мувозанатлаш  ва  бу 

манфаатларнинг ўзаро тўқнашувига йўл қўймасликнинг асосий воситаси ҳисобланади. 

Учинчидан,  энг  долзарб  масалаларни  ҳал  этишда  жамиятнинг  истак  ва  интилишларини 

бирлаштириш ҳамда мувофиқлаштиришнинг усули ҳисобланади. 

Жамоатчилик  назорати  фуқаролар  ва 

фуқаролик  жамияти  ваколатли  институт-
ларининг  тизимли  фаолияти  бўлиб,  у  давлат 
бошқарув  органлари  фаолиятининг  меъёрий-
ҳуқуқий  мезонларга  мослигини  белгилаш, 
юзага  келган  қонунбузарлик  ҳолатларини 
давлатнинг  тегишли  органларига  мурожаат 
қилиш  орқали  ёки  жамоатчилик  фикрига 
таянган ҳолда бартараф этишдан иборат.

 


background image

Жамоатчилик назоратига иазарий ёндашув

 

75

 

 

 

Тўртинчидан,  жамоатчилик  назорати  ижтимоий  меъёрларнинг  бажарилишини 

кафолатлайди,  қонунбузарликларни  аникдайди,  уларни  қоралашдан  тортиб,  мажбурий 
чоралар қўллашни таъминлашгача бўлган фаолиятни амалга оширади. 

Ниҳоят, бешинчидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳар қандай жамиятга хос 

бўлган ваколат бўлиб, унинг асосий институтларидан бири ҳисобланади

14

Жамоатчилик назорати ижтимоий фаолиятнинг турли соҳаларида: оилавий муносабатлар, 

маданият, анъаналар, ахлоқий муносабатлар, шунингдек, давлат ҳокимиятини шакллантириш 
ва амалга ошириш жараёнида амал қилиши мумкин. Жамоатчилик назоратининг бу тури кўп 
жиҳатлари  билан  бошқаларидан  фарк,  қилади.  Жумладан,  жамоатчилик  назорати  ўз 
функционал  вазифаси,  амалга  оширилиш  шакли,  ижтимоий-ҳуқуқий  табиати  билан  давлат 
назоратидан фарқ қилади. 

Ижро ҳокимияти устидан амалга ошириладиган жамоатчилик назорати муҳим аҳамиятга 

эга.  Чунки  мазкур  назорат  жамиятнинг  ҳар  бир  аъзоси  учун  кундалик  эҳтиёжларни 
қондиришдек  зарур  бўлиб,  ҳокимият  билан  муносабатларда  порахўрлик,  қонунбузарлик  ва 
адолатсизлик сингари кенг тарқалган нуқсонлар билан қоришиб кетган, кўп сонли ходимларга 
эга бўлган кенг қамровли аппарат билан курашишга тўғри келади

15

Узбекистан  Республикасида давлат ҳокимияти устидан  жамоатчилик  назоратини амалга 

оширишнинг асосий институтлари сифатида куйидагиларни кўрсатиш мумкин: 

-

 

жамиятдаги турли ижтимоий, маданий қатламлар, гурухдарнинг манфаатларини ифода 

этиш мақсадида ташкил этилган сиёсий партиялар; 

-

 

сайловларда у ёки бу номзодга овоз бераётган сайловчилар; 

-

 

касаба уюшмалари; 

-

 

нодавлат жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари; 

-

 

маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари; 

-

 

Узбекистан Республикаси Қонунчилик палатаси қошидаги Жамоат фонди; 

-

 

Сайловга  оид  қонунларнинг  бажарилишини  назорат  қилиш  мақсадида  жамоатчилик 

вакиллари сифатида сайловларда қатнашувчи кузатувчилар. 

Ижтимоий тараққиётнинг умумий қонунияти жамият тараққиёти натижасида оддий халқ 

ва ҳокимият ўртасидаги бевосита алоқадорлик йўқолиб боришидан дарак беради. Агар оддий 
қишлоқда аҳолининг ҳар бир вакили қишлоқ оқсоқоли билан алоқа ўрнатишга имкони бўлса, 
шаҳарларда,  ижро  ҳокимияти  раҳбари  билан  бевосита  мулоқот  қилиш  эҳтимоли  ниҳоятда 
чекланган.  Бундай  ҳолатда  давлат  ва  аҳоли  ўртасида  воситачилар  вужудга  келиб,  улар  бир 
тарафдан  халқнинг  хоҳиш-истакларини  "юқори"га  етказиш,  бошқа  тарафдан  эса  ҳокимият 
қўяётган талабларни халққа етказиш билан машғул бўлишади. Шу нуқтаи назардан, халк, ва 
ҳокимият ўртасидаги ўзаро алоқадорликнинг икки шакли мавжуд: 

1.

 

Кичик социал тизимларга хос бевосита алоқадорлик; 

2.

 

Ҳокимият ва жамият ўртасида ўзаро муносабатларни таъминлашга қаратилган жамоат 

ташкилотлари,  ОАВ  ва  ҳоказолар  тарзидаги  ўзига  хос  воситачилардан  иборат  билвосита 
алоқадорлик. 

Агар ОАВ ва жамоат ташкилотлари молиявий жиҳатдан давлатга бевосита боғлик, бўлса, 

тобелик ҳолати юзага келади. Натижада, бундай фуқаролик институтлари ҳокимиятни назорат 
қилишнинг тўлақонли инструмента даражасига кўтарила олмайди. Зеро, моддий маблағ билан 
таъминлайдиган  ижро  ҳокимиятини  назорат  қилишнинг  ўзи  жуда  мураккаб  бўлиб,  бундай 
ОАВ раҳбарияти ҳам ўзини қайсидир маънода давлат мансабдори сифатида "ҳис" қилади. Бу 
эса, ўз-ўзидан, жамоатчилик назоратини амалга ошириш самарадорлигига путур етказади. 

Классик сиёсатшунослар фуқаролик соҳаси дастлаб Лондон, Париж ва Европанинг бошқа 

шаҳарларидаги  клублар,  салонлар,  қаҳвахоналарда  вужудга  кела  бошлаганлигини  қайд 
этишади.  Айнан  шундай  жойларда  сиёсий  мавзуларда  оммавий  баҳс-мунозаралар  олиб 
борилган  бўлиб,  улар  айнан  фуқаролик  муносабатларининг  дастлабки  институционал 
шакллари  ҳисобланади.  Фуқаролик  жамияти  институтлари  ўз  табиатига  кўра,  ўз-ўзини 


background image

Жалилов А.Т.

 

76 

Жамият ва бошқарув Ш 2013 №1

 

 

 

бошқаришга асосланган бўлиб, уларнинг айнан ҳордиқ чиқариш ёки ўйингоҳлар билан боғлиқ 
жойларда вужудга келганлиги бунга  яққол мисол бўла  олади

16

. Бизда маҳалла гузарлари ва 

чойхоналар бўлса, Европада клублар жамоатчилик назоратини амалга ошириш институтининг 
бўлганлиги  намоён  бўлмокда.  Бирок,,  улар  самарадорлиги  нуқтаи  назаридан  бир-биридан 
фарк, қилган. Ю.Хабермас таъкидлаган Европадаги клубларда ўша даврда шаклланган инду-
стриал жамиятнинг мулкдорлари тупланишган ва уларнинг давлатга нисбатан таъсири кучли 
бўлган.  Марказий  Осиёдаги  гузарларда  эса  йирик  ишлаб  чиқарувчилар  эмас,  балки  аграр 
жамиятнинг  маҳалла  аъзолари  тупланишган.  Уларнинг  давлат  ҳокимиятини  назорат  қилиш 
ёки унга таъсир кўрсатиш қобилияти албатта заиф бўлган. 

Жамоатчилик назорати органлари ўзларига бевосита берилган алоҳида ваколатга эга эмас. 

Улар одатда, давлат органлари орқали ёки ижтимоий фикрга таянган ҳолда ҳаракат қилишади. 
Бу жамоатчилик назорати субъектлари ҳам ҳукуқий, ҳам ижтимоий назорат механизмларидан 
тенг маънода фойдаланишлари мумкинлигини ифода этади. Дастлабки ҳолатда жамоатчилик 
назорати  субъектлари  давлат  органлари  ёки  мансабдор  шахслар  томонидан  йўл  кўйилган 
қонунбузарлик  ҳолатлари  аниқланган  такдирда  ҳукуқий  механизмлардан  фойдаланади. 
Жабрланувчи  тарафнинг  конституциявий  ҳукукдарини  таъминлаш  мақсадида  ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этган ҳолда тегишли чораларни кўришади. 

Бошқа  ҳолатда  давлат  мансабдорларининг  фаолиятида  аниқланган  қонунбузарликка 

ижтимоий фикрга таянган ҳолда назорат таъсири ўтказилади ва тегишли чора кўришга мажбур 
этилади. Жамоатчилик назорати институтлари маънавий-ахлоқий меъёрлар негизига курилган 
мазкур  ижтимоий  институтни  кўллаган  ҳолда  ҳукуқбузарликларни  кенг  оммага  маълум 
қилади,  унга  йўл  кўйган  кишиларга  нисбатан  оммавий  салбий  муносабатни 
шакллантирадилар. Кўпгина ҳолларда давлат томонидан кўрилган жазо чораларига нисбатан 
оммавий  салбий  муносабат,  халк,  ғазабининг  таъсири  кучли  бўлади.  Бундан  ташқари, 
ҳокимиятни  суиистеъмол  қилиш  ҳолатларининг  ошкор  қилиниши  нафақат  халқнинг 
нафратини  уйғотишга,  балки  олий  мартабали  шахслар  (масалан,  давлат  раҳбари  ёки  ижро 
ҳокимияти раҳбари)нинг бу масалага аралашувига ҳам олиб келиши мумкин. 

Давлат назорати ва жамоатчилик ўртасидаги ўзаро чамбарчас алоқадорлик назоратнинг бу 

икки  тури  бир-бирининг  ўрнини  эгаллай  олмаслигини  кўрсатади,  айни  вақтда  назорат 
фаолиятининг  ягона  мақсади  йўлида  ўзаро  таъсирлашишни  таъминлайди.  Бу  алоқадорлик 
давлат ҳокимияти, унинг  марказий  идораси ва фуқаролар ўртасидаги низоларни аниқлашда 
муҳим  аҳамиятга  эга.  Давлат  органлари  ўз  фаолиятида  кўпинча  жамоатчилик  назорати 
субъектлари  томонидан  берилган  маълумотлардан  фойдаланса,  жамоатчилик  назорати  ўз 
вазифасини  давлатнинг  тегишли  органларига  мурожаат  этиш  орқали  бажаради.  Давлат  ва 
жамоатчилик  назоратининг  ўзаро  ҳамжиҳатлиги  жамият  ва  ҳокимиятга  давлат  бошқаруви 
соҳасида  мавжуд  бўлган  ва  ечимини  кутаётган  зиддиятлар  тўғрисида  объектив  маълумот 
олишга  ҳамда  уларнинг  мақбул  ечимини  излаб  топишга  хизмат  қилади.  Бу  эса  фуқаролик 
жамияти  ва  демократик  давлатчиликнинг  эҳтиёжларига  жавоб  берадиган  давлат  органлари 
тизимини  ривожлантиришнинг  янги  йўлларини  излаб  топиш  ва  мавжудларини 
такомиллаштиришга ёрдам беради. 

Айни  вақтда  таъкидлаш  керакки,  жамоатчилик  назорати  институтининг  шаклланиши 

жараёнида  давлатнинг  роли  уларга  кўмаклашиш  даражасидан  ортмаслиги  керак. 
Жамоатчилик  назорати  айнан  давлат  институтига  қаратилганлигини  унутмаслик  керак,  бу 
мунатосибликнинг  бузилиши  ушбу  институтнинг  шакллантирилишида  субъективликка  йўл 
очади. 

Давлат  фуқаролик  институтларининг  ихтиёрий  тарзда  вужудга  келиши  жараёнига 

аралашса,  уларнинг  моддий-техник  асослари  ва  мувофикдаштирувчилик  вазифаларини 
белгилаб  берса,  уларни  табиий  равишда  ўз  назоратига  олади.  Бу  эса  уларнинг  ихтиёрий 
шаклланиши борасидаги асосий негизига путур етказади. Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, 
жамоатчилик  назоратини  амалга  оширадиган  институтларнинг  асосий  мақсади  давлат 


background image

Жамоатчилик назоратига иазарий ёндашув

 

77

 

 

 

органлари  фаолиятини  фақат  танқидий  назорат  қилишдангина  иборат  эмас.  Фуқаролик 
институтларининг  фаолияти  уларнинг  моҳиятан  жипслиги  ҳамда  халққа  норасмий  таъсир 
кўрсатиш қобилияти туфайли давлатга кўмак беришга ҳам қаратилган. 

Жамоатчилик  назорати  ҳақида  ran  кетар  экан,  бу  ҳодисани  мезон  нуқтаи  назаридан 

ўрганиш  муҳим.  Бу  мезонлар  турли  кўринишда  бўлиб,  улар  тизим  доирасида,  тизимлараро 
миқёсда,  сиёсий  назорат  ва  жамоатчилик  назорати  тарзида  ажратилиши  мумкин. 
Сиёсатшуносликда одатда давлатнинг назоратчилик функциясига алоҳида ургу берилмайди. 
Демократик  давлатларда  ҳокимият  уч  бўғинга  бўлинганлиги  туфайли  улар  бир-бирини 
мувозанатлаб,  қайсидир  маънода  жиловлаб  туриши  назоратни  амалга  ошириш  сифатида 
кўрсатилади

17

. Аслини олганда, демократик давлатларда халқ сайловлар жараёнини кузатиш 

давомида  ҳамда  бошқа  жамоавий  шаклдаги  фаолияти  воситасида  сайлаб  кўйилган  давлат 
органлари фаолиятига баҳо беради. Айни вақтда шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу шаклдаги 
жамоатчилик  назорати  тараққий  топган  баъзи  мамлакатларга  хос  бўлиб,  аксарият 
мамлакатларда  сиёсий  тизим  —  давлат  ҳукмрон  ва  халк,  тобе  тарзидаги  анъанавий 
муносабатларга  асосланган.  Гарчи,  ижтимоий  муносабатлар  бундай  иерархиявий 
муносабатларга  асосланган  бўлса-да,  бундай  мамлакатларда  ҳам  сиёсий  ҳокимиятнинг 
легитимлиги  таъминланган.  Бундай  ҳолатда,  назорат  сиёсий  бўғинлар  ўртасида 
тақсимланмаган,  жамоатчилик  назорати  шаклида  ҳам  эмас,  балки  прокуратура  институти 
орқали амалга оширилади. 

Назоратни  амалга  оширишда  баъзи  ҳолларда  прокуратуранинг  мавқеи  масаласи 

ҳукукдгунослар,  сиёсатшунослар,  социологлар  ва  файласуфларнинг,  шунингдек,  сиёсий 
арбобларнинг  турли  баҳс-мунозараларига  сабаб  бўлади.  Баъзи  тадқиқотчилар  маҳаллий  ва 
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тадқиқ қилар экан, давлат назоратини ижтимоий 
жараёнларни бошқаришдаги энг муҳим омил сифатида кўрсатишади

18

. Бошқа манбаларда ҳам 

қонуиларнинг бажарилишини таъминлашда давлат назорати энг самарали институт сифатида 
қайд этилган

19

Маълумки, кичик ташкилотларда лавозим йўриқномалари тузилади, унга кўра, 

қонун-қоидаларга  риоя  этиш  бевосита  раҳбар  томонидан  назорат  қилинади.  Ташкилот 
мураккаблашиб боргани сари бажариладиган вазифалар кўпайиб боради ва назоратни амалга 
оширишга  ихтисослашган  махсус  будим  (лар)  ташкил  этишга  эҳтиёж  турилади.  Ижро 
ҳокимиятига  оид  вазирлик,  қўмита  сингари  турли  идораларни  ўз  ичига  олган  давлат 
бошқаруви ҳақида ran кетганда, ҳар бир вазирлик доирасидаги назорат бўлимларидан ташқари 
прокуратура  сингари  мустақил  назорат  тузилмаларини  ташкил  этишга  эҳтиёж  туғилади. 
Прокуратура  қонунларнинг  бажарилишини  таъминлар  экан,  қаттиқ  тартибга  асосланган 
назорат тизимини жорий этади. Гарчи, прокуратурадек мустаҳкам ва мустақил назорат тизими 
мавжуд бўлишига қарамасдан, жамоатчилик назорати сингари муқобил институтларга эҳтиёж 
сезилаётган  экан,  демак,  прокуратура  ўз  вазифасини  тўлиқ  қонун  доирасида  ёки  самарали 
ташкил эта олмаётганлигини намоён этмокда. 

Инсон ҳукуқлари бўйича вакил, яъни Омбудсман института ҳам прокуратура дан ташқари 

мустақил мақомга эга бўлган яна бир назорат института сифатида ташкил этилган. Халқаро 
демократик  амалиётдан  кириб  келган  бу  институт  ҳам  фуқароларнинг  мурожаатларига 
мувофик, мустақил равишда давлат фаолиятини назорат қилади. Ғарбий Европа тажрибасига 
кўра, бир мамлакат ҳудудида Омбудс-ман института пойтахтда ҳамда ҳудудларда маҳаллий 
парламентлар  томонидан  тайинланган  ҳолда  бир  нечта  бўлиши  мумкин.  Бу  институт  ҳам 
назоратни амалга оширса-да, прокуратурадан фаркди ўлароқ, Омбудсман институтида марказ 
—ҳудуд тарзидаги тузилма мавжуд эмас. Бундан ташқари, кўпгина мамлакатларда Омбудсман 
институти фуқаролик институтлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатганлиги туфайли маъмурий 
ислоҳотларни  амалга  ошириш, коррупцияга  қарши  кураш, бир  қатор  мамлакатларда давлат 
хизматчисининг ахлоқий қиёфасини яратиш борасида самарали фаолият олиб борган

20

Сиёсий назорат ҳақида ran кетганида шуни таъкидлаш керакки, бу ўзаро рақобатлашувчи 


background image

Жалилов А.Т.

 

78 

Жамияпг ва бошқарув и 2013 №1

 

 

 

сиёсий партиялар ўртасида амалга оширилади. Бунда ҳокимият тепасидаги сиёсий партия ўз 
фаолияти  даврида  электоратга  берган  ваъдаларини  бажариши  бошқа  сиёсий  партиялар 
томонидан мунтазам кузатилади ва танқид остига олинади. Кўпгина демократик давлатларга 
хос  бўлган  назоратнинг  бу  шакли  ўзига  хос  тарзда  ижтимоий  тараққиётни  таъминлайди. 
Узбекистан шароитида сиёсий назоратнинг бу шакли ҳанузга қадар тараққий топганича йўқ. 
Сайловларда ғалаба қозонган сиёсий партия ёки коалиция ҳукуматни шакллантира бошлаган 
пайтда сиёсий назорат ҳам ўз самарадорлигини тўлиқроқ намоён эта боради. 

Энди назоратнинг жамоатчилик назоратидан иборат энг самарали шакли ҳақида тўхталиш 

мақсадга  мувофик,.  Гарчи,  бу  институт  илмий  адабиётларда  кўп  учрамаса-да,  илмий 
тадқиқотлар  предметига  айланган  бўлмаса-да,  Узбекистан  Республикаси  Президента 
томонидан  жамоатчилик  назорати  борасида  қонунчилик  ташаббуси  илгари  сурилди.  МДХ, 
мамлакатларида  ҳам  бу  институт  сиёсий  ҳаётда  ўз  ўрнини  топганича  йўқ.  Россия 
Федерацияси,  Озарбайжонда  баъзи  соҳаларда  жамоатчилик  назорати  амалга  оширилмокда. 
Баъзи  мутахассислар  фикрига  кўра,  жамоатчилик  назорати  маълум  бир  идора  доирасида 
амалга оширилган такдирда самарали бўлиши мумкин. Жумладан, Нотижорий ҳукук, халқаро 
шуъбаси  директори  Д.Милославскаянинг  эътирофига  кўра,  Россия  Мудофаа  вазирлиги 
қошида  бундай  институт  «Аскар  оналари  кенгаши»  тарзида  ташкил  этилган.  Оналар 
мамлакатнинг  турли  бурчакларида  рўй  бераётган  ҳукуқбузарликлар  борасида  бевосита 
вазирга ўз вақтида маълумот етказаётганликлари туфайли кўпгина ҳарбий қисмларда кенг авж 
олган "дедовщина" ҳодисасига қарши самарали кураш олиб борилмокда. 

Бундан 

ташқари, 

Озарбайжон 

Адлия 

вазирлиги 

қошида 

ҳибсхоналардаги 

қонунбузарликларга қарши кураш бўйича худди шундай фуқаролик институты ҳам самарали 
фаолият олиб бормокда

21

. Бундай амалиёт жамоатчилик назоратининг самарали эканлигини 

намоён  этиш  билан  бирга,  мамлакат  ижтимоий-сиёсий  тараққиётида  унинг  зарурлигини 
англатади.  Шу  нуқтаи  назардан,  Узбекистан  Республикаси  Президента  томонидан  илгари 
сурилган Концепциядан ўрин олган жамоатчилик назорати института ўз вақтида киритилган 
таклиф бўлиб, уни илмий жиҳатдан ўрганиш, илмий тадқиқотларнинг мавзусига айлантириш 
мух,им  аҳамиятга  эта.  Оммавий  ахборот  воситалари  ва  жамоатчилик  назоратининг  ўзаро 
ҳамкорлиги  ҳақида  ran  кетганида  шуни  алоҳида  таъкидлаш  керакки,  жамоатчилик 
назоратининг  самарадорлигини  оширишда  ОАВ  мух,им  ўрин  тутади.  Бундан  ташқари, 
ОАВнинг  ўзи  ҳам  жамоатчилик  назоратини  амалга  оширишнинг  энг  мақбул  института 
сифатида  намоён  бўлади.  Мамлакатимизда  фуқаролик  жамияти  ривож  топаётган  бугунги 
кунда ОАВнинг мақсади ва вазифаларини жамоатчилик назоратини амалга ошириш нуқтаи 
назаридан илмий жиҳатдан ўрганиш талаб этилмокда. 

Манбалар ва адабиётлар:

 

1.

 

Hirschi Т. Causes of delinquency. New Brunswick, 

N.J.: Transaction Publishers, 2002. 

2.

 

www.dictionary.reference.com. 

3.

 

Benedict  R.  /An  Anthropologist  at  Work.  Part  4, 

(1959). From a paper "Primitive Freedom", 1942. 

4.

 

Farooq  U.  What  is  Social  Control  Meaning 

Definition 

and 

Characteristics. 

www.studylecturenotes.com, 2012. Saturday, 10 March. 

5.

 

Руссо  Ж.Ж.  Об  общественном  договоре. 

Трактаты / Пер. с фр. М.: КАНОН-пресс, Кучково поле, 
1998. 416 с. 

6.

 

Huntington  S.P.  The  Soldier  and  the  State:  The 

Theory 

and 

Politics 

of 

Civil-Military 

Relations. 

Belknap/Harvard, Cambridge, 1985. P. 30. 

7.

 

Панарин  A.C.  Глобальное  политическое  про-

гнозирование. М.: Статут, 2008. -218 с. 

8.

 

Лучин  В.О.  Конституционный  строй  России: 

основные политико-правовые характеристики // Право и 
политика, 2006. №10. С.27-31. 

9.

 

Зубарев  С.М.  Понятие  и  сущность  обще-

ственного  контроля  за  деятельностью  государственных 
органов // Административное право и процесс, 2011. № 
5. С. 5. 

10.

 

Чиркин  В.Е.  Государственное  управление.  М.: 

Норма, 2007. С.250. 

11.

 

Бахрах  Д.Н.  Административное  право  России. 

М.: Норма, 2009. 712 с. 

12.

 

Гриб  В.В.  Общественная  палата  Российской 


background image

Жамоатчилик назоратига иазарий ёндашув

 

79

 

 

 

Федерации  как  орган  общественного  контроля  // 
Юридический мир, 2010. № 3. С. 1016. 

13.

 

Гончаров  В.,  Ковалева  Л.  Об  институтах 

общественного  контроля  органов  исполнительной 
власти в Российской Федерации // Власть, 2009. № 1. С. 
72. 

14.

 

Денежкин  А.  "Фактичность  и  значимость"  Ю. 

Хабермаса:  новые  исследования  демократического 
правового  государства  //  Хабермас  Ю.  Демократия. 
Разум. Нравственность. М., 1995. С. 9. 

15.

 

Автономов А.С. Правовая онтология политики. 

К  построению  системы  понятий.  М.:  ООО  "Фирма 
Ипфограф", 1999. С. 271. 

16.

 

Зародин  В.В.  Государственный  контроль  как 

фактор социальной организации: Автореф. дис. на соиск. 
учен. степ, к.социол.н.: Спец. 22.00.08 Саратов, 1999. 15 
с. В.В. Зародин, В.Б. Самсонов. Социальные инновации: 

организация и контроль Саратов : Изд-во СГУ, 1999. 207 
с. 

17.

 

Марков  К.В.  Государственный  контроль  /  М.: 

Известия, 2004. 402 с. 

18.

 

Сунгуров  А.Ю..  Институт  Омбудсмапа:  эво-

люция  традиций  и  современная  практика  (опыт  срав-
нительного анализа). СПб.: Норма, 2005. 384 с. 

19.

 

Милославская  Д.  Настоящее  и  будущее 

законодательного 

регулирования 

общественного 

контроля  в  России.  /  "Давлатни  демократлаштириш  ва 
фуқаролик  жамиятини  шакллаптириш  шароитларида 
жамоатчилик  назоратини  амалга  оширишда  фқаролик 
институтлари  ишгтирокининг  самарали  мехапизмлари: 
Узбекистан  ва  хорижий  давлатлар  тажрибаси"  номли 
халқаро  илмий-амалий  конференция  материалларидан, 
2012 йил 14-15 сентябрь.

 

Библиографические ссылки

I. Hirschi T. Causes of delinquency. - New Brunswick. NJ.: Transaction Publishers. 2002.

www.dictionary.reference.com.

Benedict R. /An Anthropologist at Work. Part

, 11959). From a paper "Primitive Freedom", 1942.

Farooq U. What is Social Control Meaning Definition and Characteristics.

www.studylecturenotes.com. 2012. - Saturday, 10 March.

Руссо ЖЖ. Об общественном договоре. Трактаты / Пер. с фр. - М.: КАНОН-пресс, Куч-ково поле. 1998. - 416 с.

Huntington S.P. The Soldier and the State: Tire Theory and Politics of Civil-Military Relations. - Belknap/Harvard, Cambridge, 1985. - P. 30.

Панарин A.C. Глобальное политическое прогнозирование. - M.: Станут. 2008. -218 с.

Лучин В.О. Конституционный строй России: основные политико-правовые характеристики // Право и политика, 2006. - №10. - С.27-31.

Зубарев С.М. Понятие и сущность общественного контроля за деятельностью государственных органов // Административное право и процесс, 2011. - № 5. - С. 5.

Чиркин В.Е. Государственное управление. - М.: Норма, 2007. - С.250.

Бахрах ДН. Административное право России. - М.: Норма, 2009. - 712 с.

Гриб В.В. Общественная палата Российской Федерации как орган общественного контроля // Юридический мир, 2010. - № 3. - С. 10-16.

Гончаров В.. Ковалева Л. Об институтах общественного контроля органов исполнительной власти в Российской Федерации // Власть, 2009. - № 1. - С. 72.

Денежкин А. "Фактичность и значимость" Ю. Хабермаса: новые исследования демократическою правовою государства // Хабермас 1О. Демократия. Разум. Нравственность. - М„ 1995. - С. 9.

Автономов А.С. Правовая онтология политики. К построению системы понятий. - М.: ООО ’Фирма Инфограф'. 1999. - С. 271.

Зародив В.В. Государственный контроль как фактор социальной организации: Автореф. дне. на соиск. учен. степ, к.социол.н.: Спец. 2200.08 -Саратов. 1999. - 15 с. В.В. Зародил, В.Б. Самсонов. Социальные инновации: организагщя и контроль - Саратов : Изд-во СГУ, 1999. - 207 с.

Марков К.В. Государственный контроль / - М.: Известия, 2004. - 402 с.

Сунгуров А.Ю.. Институт Омбудсмана: эволюция традиций и современная практика (опыт сравнительного анализа). - СПб.: Йорма, 2005. - 384 с.

Милославская Д Настоящее и будущее законодательного регулирования общественного контроля в России. / "Давлатни демократлашти-риш ва фук,аролик жамиятини шакллантириш шароитларида жамоатчилик назоратини амалга оширишда фкаролик инстмтутлари иинтироки-нинг самарали механизмлари: Узбекистан ва хо-рижий давлатлар тажрибаси" комли халкдро ил-мий-амалий конференция материалларидан, 2012 йил 14-15 сентябрь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов