ЎЗБЕКИСТОНДА МАҲЛЛЛИЙ ҲОКИМИЯТНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
94-101
45
16
Поделиться
Асадов, Ш. (2013). ЎЗБЕКИСТОНДА МАҲЛЛЛИЙ ҲОКИМИЯТНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ. Общество и управление, 1(1), 94–101. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/society-administration/article/view/136
Шавкат Асадов, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

к.ю.н., доцент кафедры «Региональное, местное управление и самоуправление» 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (давлат органлари) қонун ҳужжатла-рига мувофиқ таъсис этилган, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ёки суд ҳокими-яти функцияларини амалга ошириш ваколатига эга ташкилотлар, шунингдек, уларнинг ҳудудий органлари ёки тасар-руфидаги ташкилотлар. Бугунги кунга қадар фуқароларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органла-ри фаолияти тўғрисидаги ахборотларни олиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишни норматив-ҳуқуқий тартибга солиш масала-лари илмий жиҳатдан етарлича ўрганилмаган. Шунинг учун, маҳаллий ҳокимият фаолиятининг очиқлигига оид ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг концептуал асосларини яра-тиш тақозо этилади.Ҳозирги глобаллашув даврида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳала-рида амалга оширилаётган янгилик ва ўзгаришларни халқимиз ва хал-қаро ҳамжамиятга ўз вақтида ет-казиш, фуқароларимизнинг давлат-га ва жамият институтларига нис-батан муносабатларини холис ва ҳаққоний акс эттириш, қолаверса, жамоатчилик фикрини шакллантиришдек муҳим ва масъулиятли ишлар мамла-катдаги ахборот тизимининг етарли даражада шаклланганлиги ва унинг замона-вийлиги ҳамда давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очикдиги билан бог-лик. Давлат ҳокимияти органлари тизимида қуйи бўғиндаги маҳаллий ижро ва вакиллик органлари ўз фаолияти давомида фуқаролар билан бевосита муносабат-га киришиб туриши, улар зиммасига халқимизнинг манфаатларини қимоя қилиш борасида алоҳида масъулият юклатилиши маълум бўлади.

Похожие статьи


background image

94 

Жамият ва бошқарув Ш 2013 №1

 

 

 
 

Асадов Ш.

 

ЎЗБЕКИСТОПДА МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТПИПГ 
ОЧИҚЛИГИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 

угунги  кунга  қадар  фуқароларнинг  маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органлари  фаолияти 
тўғрисидаги ахборотларни олиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишни 
норматив-ҳуқуқий  тартибга  солиш  масалалари  илмий  жиҳатдан  етарлича 

ўрганилмаган.  Шунинг  учун,  маҳаллий  ҳокимият  фаолиятининг  очиқлигига  оид  ижтимоий 
муносабатларни  ҳуқуқий  тартибга  солиш  учун  қабул  қилинаётган  қонун  ҳужжатларининг 
концептуал асосларини яра- 
тиш тақозо этилади. 

Ҳозирги 

глобаллашув 

даврида 

ижтимоий  ҳаётнинг  барча  соҳаларида 
амалга 

оширилаётган 

янгилик 

ва 

ўзгаришларни  халқимиз  ва  халқаро 
ҳамжамиятга  ўз  вақтида  етказиш, 
фуқароларимизнинг  давлатга  ва  жамият 
институтларига 

нисбатан 

муносабатларини холис ва ҳаққоний акс 
эттириш, 

қолаверса, 

жамоатчилик 

фикрини шакллантиришдек муҳим ва масъулиятли ишлар мамлакатдаги ахборот тизимининг 
етарли даражада шаклланганлиги ва унинг замонавийлиги ҳамда давлат ҳокимияти органлари 
фаолиятининг  очикдиги  билан  боглик,.  Давлат  ҳокимияти  органлари  тизимида  қуйи 
бўғиндаги  маҳаллий  ижро  ва  вакиллик  органлари  ўз  фаолияти  давомида  фуқаролар  билан 
бевосита муносабатга киришиб туриши, улар зиммасига халқимизнинг манфаатларини ҳимоя 
қилиш борасида алоҳида масъулият юклатилиши маълум бўлади. 

Узбекистан  Республикаси  Конституциясининг  2-моддасида  "Давлат  халк,  иродасини 

ифода  этиб,  унинг  манфаатларига  хизмат  қилади.  Давлат  органлари  ва  мансабдор  шахслар 
жамият  ва  фуқаролар  олдида  масъулдирлар"

1

  деб  белгилаб  кўйилган.  Давлатимизнинг  энг 

биринчи вазифаси халк, иродасини ифода этиш, халк, манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга 
хизмат қилишдир. Ўзбекистоннинг бу соҳадаги тажрибаси халқаро майдонда эътироф этилган 
умуминсоний қадриятлар ва қоидаларга асосланади. 

Узбекистан  Республикасида  фуқароларнинг  ахборот  олиш  ҳамда  давлат  ҳокимияти  ва 

бошқаруви органлари фаолиятининг очикдигига оид муносабатларни 

АСАДОВ Шавкат Ғайбуллаевич, 

юридик фаплари номзоди, Ўзбекистон Республикаси Президеити ҳузуридаги Давлат 

бошқаруви академияси «Мишпақавий, маҳаллий бошқарув ва ўзини-ўзи бошқариш» кафедраси доценти. 

 
 
 

Б

 

Давлат  ҳокимияти  ва  бошқарув  органлари 
(давлат  органлари)  қонун  ҳужжатларига 
мувофиқ  таъсис  этилган,  қонун  чиқарувчи, 
ижро 

этувчи 

ёки 

суд 

ҳокимияти 

функцияларини  амалга  ошириш  ваколатига 
эга  ташкилотлар,  шунингдек,  уларнинг 
ҳудудий 

органлари 

ёки 

тасарруфидаги 

ташкилотлар.

 


background image

95

 

 

принципиал  тарзда  тартибга  солувчи  қомусий  асос  мавжуд.  Узбекистан  Республикаси 
Конституциясининг  29-моддасида  "...Ҳар  ким  ўзи  истаган  ахборотни  излаш,  олиш  ва  уни 
тарқатиш ҳукуқига эга..." дейилган, 30-моддасида эса "Узбекистан Республикасининг барча 
давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ 
ва манфаатларига дахддор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб 
чиқиш  имкониятини  яратиб  бериши  лозим",  деб  кўрсатилган.  Конституцияда 
мустаҳкамланган  нормаларнинг  кафолати  сифатида  Узбекистан  Республикаси  Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 44-моддасида фуқарога унинг ҳукук, ва манфаатларига 
дахлдор  бўлган  ҳужжатлар,  қарорлар  ва  бошқа  материаллар  билан  танишиб  чиқиш  имко-
ниятини  беришни  асоссиз  рад  этганлик  учун  тегишли  давлат  органлари,  ташкилотлар, 
муассасалар  ва  корхоналарнинг  мансабдор  шахсларига  нисбатан  маъмурий  жавобгарлик 
мустаҳкамланган. Ушбу қоида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига нисбатан ҳам татбиқ 
этилади. 

Узбекистан  Республикасида  ҳар  кимнинг  ахборотни  эркин  ва  монеликсиз  излаш,  олиш, 

тадқиқ  этиш,  узатиш  ҳамда  тарқатишга  дойр  конституциявий  ҳукуқини  амалга  ошириш 
жараёнида  юзага  келадиган  муносабатлар  "Ахборот  олиш  кафолатлари  ва  эркинлиги 
тўғрисида"ги

2

, "Ахборот эркинлигининг тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида"

3

ги қонунлар 

билан тартибга солинади. 

Давлат ва  хўжалик бошқаруви  органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, кенг 

жамоатчилик ва аҳолини Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий 
ислоҳотларнинг  бориши  тўғрисида  мунтазам  хабардор  қилиш  мақсадида  2006  йил  22 
сентябрда  "Давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органларининг  жамоатчилик  билан  алоқаларини 
ривожлантириш  чора-тадбирлари  тўғрисида"  Узбекистан  Республикаси  Вазирлар 
Маҳкамасининг қарори қабул қилиниб, ушбу қарор асосида  "Давлат ва хўжалик бошқаруви 
органларининг  ахборот  хизмати  тўғрисида"  намунавий  низом  ишлаб  чиқилди.  Низомда 
устувор  вазифалар  сифатида  Интернет  тармоғида  веб-ресурсларни  ташкил  этиш,  уларнинг 
самарали  фаолиятини  таъминлаш  ҳамда  идорага  нисбатан  шаклланиб  бораётган  ижтимоий 
фикрни  ва  вужудга  келаётган  вазиятга  нисбатан  оммавий  ахборот  воситаларининг 
муносабатини  таҳлил  қилиш,  уларнинг  натижаси  тўғрисида  идора  раҳбариятини  хабардор 
қилиш устувор вазифа этиб белгиланган. 

Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов 2010 йил 12 ноябрда  Узбекистан Республикаси 

Олий  Мажлиси  Қонунчилик  палатаси  ва  Сенатининг  қўшма  мажлисида  "Мамлакатимизда 
демократик  ислоҳотларни  янада  чукурлаштириш  ва  фуқаролик  жамиятини  ривожлантириш 
концепцияси"  номли  маърузасида

4

  мамлакатимизда  фуқароларнинг  ахборот  соҳасидаги 

ҳукук,  ва  эркинликларини  таъминлаш  борасида  амалга  оширилган  кенг  кўламли  ишларни 
танқидий баҳолаб, оммавий ахборот воситалари ва давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги 
муносабатларнинг  устувор  жиҳатларини  тўғри  белгилаш,  жумладан,  оммавий  ахборот 
воситалари  фаолияти  устидан  назорат  қилишнинг  иқтисодий  механизмларини,  ахборот 
манбаларининг  ёпиқлигини,  шунингдек,  таҳририятларга  ҳокимият  органлари  ва  маъмурий 
тузилмалар  томонидан  бўлаётган  маълум  даражадаги  босимларни  бартараф  қилиш  билан 
боғлиқ  муаммоли  масалаларни  ҳал  этиш  зарурлигини  алоҳида  таъкидлади.  Узбекистан 
Республикаси Конституцияси 67моддасининг иккинчи бандида "цензурага йўл кўйилмайди" 
деб мустаҳкамланган бўлса-да, амалиётда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бу қоидани 
ҳар доим ҳам таъминлагани йўқ.


background image

Асадов Ш.Ғ.

 

96 

Жамият ва бошқарув Ш 2013 №1

 

 

 

Шунингдек, 

Президентимизнинг 

мазкур маърузасида ушбу масалаларнинг 
ечими 

сифатида 

қандай 

чора-

тадбирларни  амалга  ошириш  лозимлиги 
батафсил  баён  қилиб  берилди.  Бунга 
кўра:  "Давлат  ҳокимияти  ва  бошқаруви 
органлари 

фаолиятининг 

очиқлиги 

тўғрисида" 

Қонун 

қабул 

қилиш 

кераклиги  таклиф  этилди.  Бу,  ўз 
навбатида, 

фуқароларнинг 

ахборот 

соҳасидаги  конституциявий  ҳуқуқини 
таъминлаш  ишларини  янада  кенгроқ  амалга  ошириш  имкониятини  яратиб  бериши  билан 
бирга, кўп жиҳатдан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қабул қилаётган қарорларнинг 
сифатини  ошириш  борасидаги  масъулиятини  ҳам  кучайтирган  бўлар  эди.  Сир  эмаски, 
амалиётда  айрим  маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органлари  томонидан  қабул  қилинадиган 
норматив ҳужжатлар фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг амалга оширилишига тўсқинлик 
қилмоқда ёки уларни чеклаб қўймоқда. Хусусан, Узбекистан Республикаси Адлия вазирининг 
2011  йил  26  мартда  Узбекистан  Республикаси  Олий  Мажлиси  Сенатига  берган  ахборотида 
2010  йилда  ҳудудий  адлия  органларига  ҳуқуқий  экспертиза  учун  тақдим  этилган  маҳаллий 
давлат  ҳокимияти  органларининг  512  та  ҳужжатлари  лойиҳаларидан  312  таси  норматив-
ҳуқуқий характерда бўлмаганлиги, 38 таси эса қонунчиликка зид бўлган қоидалар мавжудлиги 
сабабли  қайтарилганлиги  қайд  этилган

5

.  Қабул  қилиниши  назарда  тутилган  "Давлат 

ҳокимияти  ва  бошқаруви  органлари  фаолиятининг  очиқлиги  тўғрисида"ги  қонун  маҳаллий 
давлат  ҳокимияти  органлари  ва  уларнинг  мансабдор  шахслари  томонидан  жамоатчиликка 
сифатли  ахборотларни  етказиш  тартибқоидаларини,  аҳоли  ва  кенг  жамоатчиликни  давлат 
органлари  томонидан  қабул  қилинаётган  қарорларга  тааллуқли  маълумотлардан  кенг 
хабардор қилишни таъминлаши керак. 

Маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органлари  томонидан  фуқаролар  ва  кенг  жамоатчиликни 

ахборот билан таъминлаш борасида амалга ошириладиган ислоҳотлар, жумладан, янги қонун 
ҳужжатларини қабул қилиш, мавжуд қонунларга кўшимча ва ўзгартишлар киритиш, жойларда 
яратилаётган  ахборот-коммуникация  технологиялари  ва  воситаларини  такомиллаштириш 
ҳамда янги тузилмалар ташкил қилинишига қарамасдан, кўп маълумот ва ахборотлар аҳолига 
етказилмасдан ёпикдигича қолмоқда. Бунга куйидагиларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин: 

биринчидан, 

маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органларида  ташкил  этилган  ахборот 

хизматларининг  нодавлат  оммавий  ахборот  воситалари  билан  ҳамкорлиги  яхши  йўлга 
кўйилмаган; 

иккинчидан, 

жойларда  фуқароларни  ўзини-ўзи  бошқариш  органлари  томонидан 

фуқароларнинг  ахборотлар  билан  тўлиқ  таъминланиш  масалаларига  эътиборсизлик  билан 
қаралмоқда; 

учинчидан, 

маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органларида  мавжуд  маълумотлар,  улар  қабул 

қиладиган  норматив  ҳужжатлар  айрим  ҳолларда  фуқароларнинг  ҳукук,  ва  эркинликларини 
чеклаб  қўяётгани  учун  ҳам  уларни  оммалаштирмасликдан  манфаатдор  мавжудлиги 
сезилмокда.  Шунинг  учун,  ҳокимликлар  тасарруфидаги  нашрлар  бир  томонлама 
манфаатларни ифодалаган ҳолда фаолият олиб бормокда. 

Бу ҳолат вилоят, туман ва шаҳар ижро ҳамда вакиллик органларининг жамоатчилик билан 

бўладиган  муносабатларига  салбий  таъсир  кўрсатади.  Ўз  навбатида,  ижтимоий-маиший 
муаммоларни оператив тарзда бартараф этиш, шунингдек, ушбу органлар фаолияти устидан 
жамоат назоратини ўрнатиш имконини бермайди. 

Маҳаллий  давлат  ҳокимият  органлари  информацион  соҳадаги  илғор  технологияларни 

ўзлаштиришда ортда қолмокда, эътироф этишимиз жоизки, ахборот хизмати етарли даражада 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари 
фаолиятининг очиқлиги бу давлат ҳокимияти 
ва бошқарув органлари фаолиятига оид 
ахборотларни қонун доирасида фуқаролар ва 
ўзини-ўзи бошқариш органлари, фуқаролик 
жамиятининг бошқа тузилмалари 
(институтлари) томонидан олиш, тарқатиш ва 
фойдаланиш тизими.

 


background image

Ўзбекистонда маҳаллии хркимиятнинг очиқлигини .\yi{yipiii та'ьминлаш истицболлари

 

97

 

 

 

молиялаштирилмайди. Ахборот хизматини амалга ошириш аксарият ҳолда тартибсиз ташкил 
қилинади, кадрлар муаммоси ҳам йўк, эмас, айниқса туманлар ва шаҳарлар миқёсида сифатли 
ахборот хизмати кўрсатиш борасида ҳам катта қийинчиликларга дуч келмокда туғдирмокда. 
Бундай  муаммоларни,  вужудга  келишига  энг  асосий  сабаблардан  бири  маҳаллий  раҳбар 
кадрларнинг бу соҳага нисбатан эътиборсизлик билан қараётганидир. 

Мансабдор  шахслар  фаолиятидан  фуқароларнинг  қониқишини  ўрганиш  тизими  яхши 

йўлга  кўйилмаган.  Ҳокимият  органи  фаолияти  ҳақида  ахборотни  тарқатиш  учун  жавобгар 
бўлган ахборот хизматлари,  таҳлилий бўлимлар, кўп ҳолларда ўз олдига ижтимоий фикрни 
билиш  вазифасини  кўйишмайди.  Улар  фуқаролар  билан  бевосита  эмас,  балки  ОАВлари 
орқали  (билвосита)  ишлайди  ва  аксинча  фуқаролардан  ахборотни  ҳам  оммавий  ахборот 
воситалари орқали олишни тавсия этишади

6

БМТ  Тараққиёт  Дастурининг  "Маҳаллий  бошқарув  тизимини  кўллаб-қувватлаш: 

фуқаролар  иштироки  ва  ҳамкорлик"  лойиҳаси

7

  доирасида  ўтказилган  Наманган  ва  Жиззах 

вилоятидаги  тадқиқот  вилоятлар  ҳокимиятларида  жамоатчилик  билан  алоқалар  ўрнатиш 
бўйича қилинган саъй-ҳаракатлар тўлиқ талабга жавоб бермаслигини кўрсатмокда. Жойларда 
ахборот  ускуналари:  компьютер,  телева  видеоаппаратура,  фотоаппарат  ва  бошқа  офис 
техникаларига эгалигини, вак,ти-вақти билан радио ва телевидение орқали чиқишлар ташкил 
этилиши, брифинг ва матбуот конференциялари ўтказилиши, ОАВларида ахборотлар эълон 
қилинишини  кўрсатган.  Лекин,  юқорида  кўрсатилган  ахборотларнинг  очиқлигини, 
узлуксизлигини,  ҳаққонийлигини  таъминлаш  ҳамда  ахборот  хизматларини  етарлича 
молиялаштириш  ва  уларга  кадрлар  етказиб  бериш  муаммоларини  бартараф  этишда  булар 
етарли бўлмайди. 

Ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммолар 

кенг  аудитория  томонидан  қай  даражада  қабул  қилинганини  аниқлаш  учун  иккита  вилоят 
маркази (Жиззах ш. ва Наманган ш.)да ва 6 та туман (Жиззах вилоятининг Пахтакор, Дўстлик 
ва Ғаллаорол ҳамда Наманган вилоятининг Наманган, Мингбулок, ва Уйчи)да 1000 кишидан, 
яъни  ОАВлари  ходимлари,  фермерлар,  қишлоқ  хўжалиги  ишлаб  чиқарувчилари,  кичик  ва 
хусусий  тадбиркорлик  вакиллари  (352  киши),  уй  бекалари  (552  киши),  ҳокимликлар 
ходимлари ва давлат хизматчиларидан (96 киши) ўтказилган сўровномалар Жиззах вилоятида 
сўралган  98%  ҳамда  Наманган  вилоятидаги  99%  респондентларда  ҳокимият  органлари 
фаолияти тўғрисида ахборот олиш эҳтиёжининг мавжудлиги аниқланган. Шундан, Жиззах ви-
лоятида сўралган 20%, Наманган вилоятидаги 27% респондентлар маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш даражасини 
қониқарсиз  деб  баҳолаган.  Респондентларнинг  14,7  фоизи  тарқатиш  ёки  такдим  этиш  учун 
мўлжалланган  ахборотнинг  раҳбарият  билан  олдиндан  келишилиши,  унинг  ўз  вақтида 
тарқалиши- 

 


background image

Асадов Ш.Ғ.

 

98 

Жамият ва бошқарув Ш 2013 №1

 

 

 

Давлат  ҳокимияти  ва  бошқарув  органининг 
расмий  веб-сайти  ҳамма  эркин  фойдаланиши 
мумкин 

бўладиган 

телекоммуникация 

тармоқларидаги 

давлат 

ҳокимияти 

ва 

бошқарув  органига  тегишли  ва  унинг 
фаолияти 

тўғрисидаги 

маълумотлардан 

иборат  бўлган  электрон  ахборот  тизимининг 
шакли.

 

маҳаллий  ижро  органларининг  расмий  веб-
сайтларига  мурожаат  қилиш  ҳоллари  бошқа 
вазирлик  ва  давлат  қўмиталариникига  нисбатан  анча  кам,  жумладан,  2011  йил  давомида 
Тошкент  шаҳар  ҳокимиятининг  веб-сайтига  331  462;  Навоий  вилояти  ҳокимиятининг  веб-
сайтига  49  505;  Самарканд  вилоятининг  веб-сайтига  63  905  марта  мурожаат  этилган

7

.  Бу 

кўрсаткич  бошқа  тармоқ  вазирликлари  ва  давлат  қўмиталариникидан  уч-тўрт  марта 
камлигини кўрсатади. 

Узбекистан  Республикасида  вилоят  ҳокимликлари  расмий  веб-сайтларининг  ахборот 

базаси мониторинг қилинганида (жадвалга қаранг) аксарият вилоятлардаги веб-сайтларда рус 
ва  инглиз  тилида  берилган  ахборотлар  жуда  эскириб  кетганлигини  ёки  умуман  ҳеч  қандай 

маълумотлар  мавжуд  эмаслигининг 
гувоҳи  бўлиш  мумкин  (айниқса, 
Сурхондарё, 

Наманган, 

Жиззах 

вилоятлари)

8

Веб-сайтлардаги 

тегишли  вилоят  ҳокими  ва  халк, 
депутатлари 

Кенгашларининг 

нормативҳукуқий 

ҳужжатларини 

аҳолига  мунтазам  таништириб  бориш 
(Тошкент 

ш., 

Жиззах, 

Хоразм 

вилоятларидан  ташқари)  яхши  йўлга 
қўйилмаган.  Кундалик  янгиликларни 
эълон  қилиб  боришда  деярли  барча 
вилоятларда  узилиш  бўлиб,  мунтазам 
лик  (Андижон,  Тошкент  шаҳридан 
ташқари) йўқ. 

Веб-сайтларда 

аҳоли 

билан 

бевосита  алоқа  боғлаш  масалалари 
қониқарсиз  аҳволда  (Самарқанд  ва 
Фарғона 

вилоятларида 

нисбатан 

қониқарли). 

Фуқароларнинг 

мурожаатларини кўриб чиқиш, таҳлил 
этиш  ва  жавоб  қайтариш  масалалари 
вилоят ахборот хизматлари томонидан 
яхши  йўлга  қўйилмаган.  Мурожаат 
этган  шахсларнинг  аризаси,  шикояти 
ва таклифларига нисбатан жавоб қай

га  салбий  таъсир 

кўрсатади,  деб 

ҳисоблайди

6

Маҳаллий 

давлат 

ҳокимияти 

органларининг веб-сайтлари жуда кам ёки 
умуман ишлатилмай  келинмокда.  Бунинг 
сабаби  веб-сайтлардаги  маълумотлар 
фуқароларнинг  кундалик  талабларига 
жавоб 

бермайди. 

Узбекистан 

Республикасида 


background image

Ўабекистонда мақаллий хркимиятнинг очиқлигини ҳуқуқий таъминлаш истиқболларп

 

99

 

 

 

тариш, яъни "қайта алоқа" тизими деярли ишламайди. Сайтларнинг умумий ахборот базаси 
бир ёки икки йил олдинги маълумотлардан иборат. (Масалан, Бухоро ҳокимияти сайтининг 
маърузалар рукнида мустақилликнинг 19 йиллиги байрам табриги бор, холос). 

Маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органларининг  расмий  нашрлари  (газеталари) 

мунтазамлигида ҳам камчиликлар мавжуд. Газеталарда маҳаллий муаммолар ва фуқароларни 
бевосита қизиқтирадиган маълумотлар кам босилади. Газеталарни катта тиражда нашр этишда 
ҳамда  реализация  қилишда  муайян  ташкилий,  молиявий  қийинчиликлар  мавжудлигини 
ҳисобга  олсак  (айниқса,  туман  ва  шаҳарларда),  уларни  Интернет  тармоғида  электрон 
версияларини яратишни жадаллаштириш вақти келди, деб ҳисоблаймиз. 

Ахборот хизмати фаолиятининг натижалари кўп жиҳатдан мазкур тузилма ходимларининг 

сифат таркибига ҳам боғлиқ: агар ходимларнинг профессионал даражаси юқори бўлмаса, улар 
фаолиятининг сифати ҳам паст бўлади. Бундай ахборот хизмати бирон-бир ижобий натижадан 
кўра,  кўпрок,  зарар  келтириши  мумкин.  Ахборот  хизматларида  мутахассислиги  бўйича 
журналистик  маълумотга  ҳамда  компьютер  техникаси  билан  ишлаш  кўникмаларига  эга 
кадрлар танланиши лозим

6

Маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органлари  фаолиятида  очиқликни  таъминлаш  мақсадида 

ишлаб чиқилаётган ва амалдаги қонун ҳужжатларида куйидаги масалаларга эътибор қаратиш 
керак, деб ўйлаймиз. 

Биринчидан,  Узбекистан  Республикасининг  "Маҳаллий  давлат  ҳокимияти  тўғрисида"ги 

қонуннинг  24-моддаси  иккинчи  қисмида  "Халқ  депутатлари  вилоят,  туман  ва  шаҳар 
Кенгашлари  фуқароларнинг  ҳуқукдари  ва  қонуний  манфаатларига  доир  масалаларни  ҳал 
этади" дейилган ҳамда 25-моддаси иккинчи ва ўн биринчи бандларида вилоят, туман ва шаҳар 
ҳокими:  "..фуқароларнинг  уларнинг  ҳукуқларини  ҳимоя  қилиш  ...  билан  боғлиқ  чора-
тадбирлар  кўради"  ва  "аҳолини  қабул  қилишни  ташкил  этади,  фуқароларнинг  шикоятлари, 
аризалари ва таклифларини қараб чиқади" деб мустаҳкамлаб қўйилган. Кўриб турганимиздек, 
маҳаллий  миқёсда  давлат  ҳокимияти  органларининг  фаолиятига  доир  ахборотлардан 
фойдаланиш,  ошкор  қилиш,  улар  билан  танишиш  учун  ахборот  олиш  манбаларининг 
очиқлигини таъминлаш ҳамда ахборотларни кенг жамоатчиликка такдим этишнинг ҳукуқий 
механизмлари ва процедурам бўйича нормалар мавжуд эмас. Шу муносабат билан Узбекистан 
Республикасининг  "Маҳаллий  давлат  ҳокимияти  тўғрисида"ги  қонунга  маҳаллий  давлат 
ҳокимияти 

органлари 

фаолиятида 

очиқликни  таъминлашга  қаратилган 
кўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқ. 
Унда  маҳаллий  вакиллик  ва  ижро 
ҳокимияти 

органларининг 

ахборот 

манбалари,  ахборотни  ошкор  қилиш 
тартиби,  ахборот  хизмати,  уларнинг 
ваколатлари, фуқаролар ва жамоатчилик 
билан  ишлаш  жараёни  кабилар  ўз  ифодасини  топиши  керак  бўлади.  Маҳаллий  давлат 
ҳокимияти  органлари  ўзига  хос  қатор  хусусиятларга  эгалиги,  таклиф  этилган  "Давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонунда тўлиқ акс 
эттириш имкони бўлмаслигини ҳам назарда тутиш лозим. 

Иккинчидан,  давлат  сирлари  ва  бошқа  тақиқланган  ахборотлардан  ташқари  давлат 

ҳокимияти  органлари  ва  уларнинг  мансабдор  шахсларининг  фаолиятига  оид  ахборотлар 
очикдигини  таъминламаслик,  улардан  фойдаланишни  чеклайдиган  ва  монелик  қиладиган 
хатти-ҳаракатлари  учун  юридик  жавобгарликни  белгилаб  қўйиш  мантиқан  тўғри  бўлади. 
Шунинг  учун,  Узбекистан  Республикаси  Маъмурий  жавобгарлик  тўғрисидаги  кодексга 
қўшимчалар  (44-модда)  киритиш  мақсадга  мувофиқ.  Бу,  айниқса,  фуқаролар  ва  фуқаролик 
жамияти  институтларини  маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органлари  билан  бўладиган 
муносабатларида уларни тийиб турувчи ва мувозанатни таъминловчи асос бўлиши мумкин. 

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органининг 

ахборот  хизмати  ахборотни  тайёрлаш  ва 
тарқатиш  функцияларини  бажарувчи  ҳамда 
оммавий  ахборот  воситалари  билан  ўзаро 
ишлашни  таъминловчи  давлат  ҳокимияти  ва 
бошқарув органининг таркибий бўлинмаси.

 


background image

Асадов Ш.Ғ.

 

100 

Жамият ва бошқарув Ш 2013 №1

 

 

 

Учинчидан, маҳаллий ижро органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, мамлакат 

аҳолиси  турли  қатламларининг  ахборот  олиш  ва  улардан  фойдаланишга  бўлган  ҳукук,  ва 
эркинликларини  ҳимоялаш  механизмларини  такомиллаштириш  мақсадида,  Узбекистан 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини 
такомиллаштириш  тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 2-сонли қарорида  келтирилган вилоят, 
туман  ва  шаҳар  ҳокимликлари  бошқарув  аппаратининг  намунавий  тузилмаси  таркибида 
бевосита  ҳокимларга  бўйсунадиган  ахборот  хизмати  бўлинмасини  ташкил  этиш  таклиф 
этилади. Бунда вилоят бўлинмасида бош мутахассис ва мутахассис лавозимларини, туман ва 
шаҳар  бўлинмасида  эса  мутахассис  лавозимларини  киритиш  мақсадга  мувофиқ  деб 
ҳисоблаймиз.  Буига  асос  сифатида  "Давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органларининг  ахборот 
хизмати тўғрисида"ги намунавий низомнинг 1-бандига мувофиқ "Ахборот хизмати давлат ва 
хўжалик бошқаруви органи марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади" деган 
бандини кўрсатиш мумкин. Ҳозирги кунда ахборот хизматининг функционал вазифаларини 
ҳокимлик  бошқарув  аппаратининг  бошқа  тузилмаларига  (кўпгина  ҳолларда  бирорта  ҳоким 
ўринбосарларининг  хизмати  ёки  ташкилий-назорат  гурух,ига)  қўшимча  вазифа  этиб 
юклатилган.  Амалиётда  кўпгина  вазирликлар,  давлат  қўмиталари  ва  бошқа  тармоқ 
органларида алоҳида ахборот хизмати бўлинмалари мавжуд. 

Тўртинчидан, маҳаллий давлат ҳокимияти ораганлари фаолиятида очикдикни таъминлаш 

мақсадида  ишлаб  чиқилаётган  қонун  ҳужжатларида  такдим  этилаётган  ахборотнинг 
ҳаққонийлиги  ҳамда  ахборотнинг  тўлиқлигини  таъминлашнинг  ҳуқуқий  механизмларини 
такомиллаштириш  лозим.  "Давлат  ҳокимияти  ва  бошқаруви  органлари  фаолиятининг 
очикдиги тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг жорий ҳолатида бу каби нормалар етарли эмас. 
Айниқса "ахборотнинг тўлиқлиги" масаласи умуман кўрсатилмаган. 

Хулоса  ўрнида  айтиш  мумкинки,  жаҳонда  кечаётган  сиёсий  жараёнларда  ахборот 

хуружининг  таъсири  ошиб,  ундан  ҳимояланиш  катта  аҳамиятга  эга  бўлаётганлиги,  бундай 
шароитда  жамиятдаги  ахборот  бўшликдарини  зудлик  билан  бартараф  этиш,  нафақат 
фуқароларнинг  ҳуқуқ  ва  эркинликларини  таъминлаш,  балки  уларни  ҳокимият  органларига 
нисбатан  ишончини  мустаҳкамлаш  бирламчи  вазифага  айланмоғи  даркор.  Ҳозирги  кунда 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очикдигини таъминлаш муаммоларини 
бир  томонлама  (ҳукуқий,  сиёсий,  социал,  иқтисодий)  ўрганиш  масалага  тўлик,  ойдинлик 
киритиб бера олмайди. Ушбу муносабатларни комплекс  тадқиқ этиш ҳамда уларга тизимли 
услубда ёндашиш муаммолар ечимини топишга ёрдам беради.


background image

Ўзбекистонда ма\аллпп хркимиятнинг очицлигини ҳуцуции таъминлаш истицболлари

 

101

 

 

 

Манбалар ва адабиётлар:

 

1.

 

Узбекистан  Республикасипинг  Конститутцияси 

// Т.: Узбекистан, 2012 й. 
2.

 

"Ахборот  олиш  кафолатлари  ва  эркинлиги 

тўғрисида"ги Узбекистан Республикаси 24.04.1997 й. 
400-1-сон Қонуни билан тасдикданган. // Узбекистан 
Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1997 й. 
4-5-сон,  108-модда  //  Узбекистан  Республикаси 
15.12.2000 

й. 

175-П-сонли 

Қонуни 

билан 

ўзгартиришлар 

киритилган 

// 

Узбекистан 

Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 2001 й. 
1-2-сон, 23-модда. 
3.

 

"Ахборот  эркинлигининг  тамойиллари  ва  ка-

фолатлари  тўғрисида"ги  Узбекистан  Республикаси 
Қонуни.  //  Узбекистан  Республикаси  қонун 
ҳужжатлари тўплами 2003 й. 3-сон, 18-модда. 
4.

 

Каримов  И.  Мамлакатимизда  демократик 

ислоҳотларни  янада  чукурлаштириш  концепцияси: 
Узбекистан 

Республикаси 

Олий 

Мажлиси 

Қонунчилик  палатаси  ва  Сенатинипг  қўшма 
мажлисидаги  маъруза.  2010  йил,  12  ноябрь.  -Т.: 
Узбекистан, 2010.-28-бет. 
5.

 

Узбекистан  Республикаси  Адлия  вазирипипг 

2010  йилда  давлат  бошқаруви  органлари,  ҳуқуқни 
муҳофаза  қилувчи  органлар  ва  назорат  тузилмалари 
томонидап  қонунларнинг  ижро  этилиши  ҳолати 

тўғрисидаги  ахбороти  ҳақида  //  Узбекистан 
Республикаси  Олий  Мажлиси  Сенатининг  2011  йил 
26 мартдаги № 182-П қарори. 
6.

 

Маҳаллий  ҳокимият  органлари  тузилмасида 

ахборот  хизматлари  фаолиятини  ташкил  этиш 
концепцияси // БМТ Тараққиёт Дастури. Т., 2010. 9-
И-бет. 
7.

 

Роль  пресс-служб  органов  государственной 

власти  в  реализации  государственной  информа-
ционной  политики:  состояние,  проблемы  и  перс-
пективы.  Аналитическая  записка.Центр  экономи-
ческих исследований//ПРООН. Т., 2011. 43-бет. 
8.

 

Барча  маълумотлар  вилоят  ҳокимликларииинг 

расмий сайтларидан олинган. 
9.

 

"Давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органларининг 

жамоатчилик  билан  алоқаларипи  ривожлантириш 
чора-тадбирлари  тўғрисида"  Узбекистан  Респуб-
ликаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори//Ўзбекистон 
Республикаси қонуп ҳужжатлари тўплами, 2006. 39-
сон, 389-модда. 

Библиографические ссылки

I.Узбекистан Республикасининг Конститутци-яси // Т.: Узбекистан, 2012 й.

"Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги Узбекистан Республикаси 24.04.1997 й. 400-1-сон Қонуни билан тасдиқланган. // Узбекистан Республикаси Олий Мажлис Ахборотно-маси 1997 й. 4-5-сон, 108-модда // Узбекистан Республикаси 15.12.2000 й. 175-П-соили Қонуни билан ўзгартиришлар киритилган // Узбекистан Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 2001 й. 1-2-сон, 23-модда.

".Ахборот эркинлигининг тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида'ги Узбекистан Республикаси Қонуни. // Узбекистан Республикаси қонун Хужжатлари тўплами 2003 й. 3-сон. 18-модда.

Каримов И. Мамлакатимиздд демократии ис-лохртларни янада чукурлаштириш концепцияси: Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Крнун-чилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлис» w ги маъруза. 2010 йил. 12 ноябрь. -Т.: Узбекистан, 2О1О.-28-бет.

Узбекистан Республикаси Адлия вазирининг 2010 йилда давлат бошқаруви органлари, қуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилма-лари томонцдан қонунларнинг ижро этилиши

холати тўғрисидаги ахбороти ҳақида // Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил 26 мартдаги N: 182-П қарори.

Махдллий ҳокимият органлари тузилмасида ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш концепцияси // БМТ Тараққиёт Дастури. - Т., 2010. 9-11-бет.

Роль пресс-служб органов государственной власти в реализации госу,узрственной информационной политики: состояние, проблемы и перспективы. Аналитическая зап иска. Центр экономических исслсдований//ПРООИ. - Т., 2011. 43-бег.

Барча маълумотлар вилоят хокимликларининг расмий сайгларидан олинган.

"Давлат ва хужалик бошқаруви органларининт жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўтрисида" Узбекистан Республикаси Вазирлар Мақкамасининг қарори//Узбе-кистон Республикаси қонун хужжатлари тўпла-ми. 200(5. 39-сон, 389-модда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов