102
Жамият ва бошкррув ■ 2013 №1
ИНФОРМАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА
ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ
Информационные технологии и
электронное правительство
Каримов Ф.
МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ БИЗНЕС-ИСТЕЪМОЛЧИ
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ВЕБ-САҲИФАЛАРИНИНГ
РИВОЖЛАНИШ ЖАРАЁНИ
лектрон тижорат фаолияти билан шуғулланувчи ҳар қандай корхонанинг веб-саҳифаси
потенциал мижозлар билан бевосита алоқа ўрнатишнинг бошланғич нуқтаси
ҳисобланади. Шу сабабли веб-саҳифадан фойдаланиш тизимининг қулайлиги
мижозларда яхши таассурот қолдириши билан бирга корхонага нисбатан истеъмолчилар
муносабатини белгилайди
1
. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, истеъмолчининг ишончини
қозониш ва уни харид қилишга ундаш пировард натижада веб-саҳифадан фойдаланиш
тизимининг қулайлиги билан бевосита боғликдир
2
. Шундай экан, веб-саҳифадан фойдаланиш
тизимининг қулайлиги ҳар қандай электрон тижорат фаолиятининг муваффақият калитидир.
Агар веб-саҳифадан фойдаланиш қийин бўлса, харидорни жалб қилиш мушкул бўлади ва
оқибатда корхона потенциал харидорларини йўқотиши эҳтимоли нисбатан ошади
3
.
Кўтарилаётган масаланинг долзарблигига қарамасдан, Марказий Осиёдаги электрон тижорат
веб-саҳифаларининг фойдаланиш тизими ва ривожланиш даражаси ҳали чукур тадқиқ
этилмаган. Ушбу тадқиқотдан мақсад мавжуд бўшлиқни илмий жиҳатдан тўлдириш ва
вазиятни ўзгартиришга доир амалий кўрсатмалар беришдан иборатдир.
Тадқиқот учун микдорий маълумотлар 2010
йилнинг июнь-август ойлари давомида Марказий
Осиёдаги "бизнес-истеъмолчи" электрон тижорат
веб-саҳифаларининг таркибини тахдил этиш
орқали тўпланди. Веб-саҳифалар Интернет
тармоғидаги маҳаллий савдо порталлари ва
Марказий Осиё бизнес маълумотномаларидан топилди. Дастлабки қидириш натижасида жами
308 электрон тижорат вебсаҳифалари борлиги аниқланди. Кейин улар "бизнес-истеъмолчи"
электрон тижорат соҳасига оидлик даражасига қараб сараланди. Онлайн режимида буюртма
бериш функцияси, тўлов тизими ва маҳсулотни харидорга етказиб бериш функцияси мавжуд
бўлган 194 та веб-саҳифа тадқиқот учун танлаб олинди. Сабаби, бу
КАРИМОВ Фарҳод Пулатович, uiymucog фанлари доктори, Узбекистан Республикаси Президента ҳузуридаги
Давлат бошкрруви академияси «Замонавий менежмент ва башқарувнинг базар услублари» кафедраси мудири.
З
Веб-саҳифадан фойдаланиш тизи-
мининг қулайлиги ҳар қандай
электрон тижорат фаолиятининг
муваффақият калитидир.
103
элементларнинг мавжудлиги электрон тижорат фаолияти учун муҳимдир. Сўнгра ҳар бир веб-
саҳифанинг фойдаланиш параметрлари прагматик кодлаш услуби ёрдамида чу кур ўрганилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, Марказий Осиёда 15 хил тижорат соҳасида фаолият
юритаётган электрон тижорат сектори мавжудлиги аниқланди (1-жадвалга қаранг). Регион
бўйича энг кўп ривожланган сектор "Компьютер/Электроника" (29,9%) бўлиб, энг кам
ривожланган соҳа "Спорт буюмлари" (1,5%) савдосини ташкил этади. Ўзбекистонда энг кенг
тарқалган
электрон
тижорат
фаолияти
"Компьютер/Электроника"
(27,8%)
ва
"Гуллар/Совгалар" (22.2%) савдоси билан боглик, эканлиги топилди. Қозоғистонда
"Компьютер/Электроника" (27,8%) сектори кенгтарқалган бўлиб, Қирғизистон, Тожикистон
ва Туркманистонда эса электрон тижорат фаолияти ривожланишда анча орқада эканлиги
аниқланди.
1-жадвал. Марказий Осиёда электрон тижорат соҳалари
Веб-саҳифаларнинг фойдаланиш параметрлари
Веб-саҳифанинг кулайлиги фойдаланувчининг интерфейсдан қанчалик осон фойдалана
олиши билан баҳоланадиган сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Турли соҳалар бўйича
тайёрланган веб-саҳифаларнинг фойдаланиш тизими бир-биридан фарқ қилади
4
. Электрон
тижорат жараёнида сотувчи билан харидор ўртасида бевосита учрашув бўлмаганлиги сабабли,
анъанавий савдо-сотиқ жараёнига нисбатан олганда веб-саҳифадаги мижозларга хизмат
кўрсатиш функцияларининг мукаммал ва тўлиқ бўлиши жуда муҳим аҳамиятга эгадир
5
.
Қуйидаги 2-жадвалда региондаги электрон тижорат веб-саҳифаларининг таркибий қисмлари
кўрсатилган.
2-жадвал. Марказий Осиёдаги электрон тижорат веб-саҳифаларидан
фойдаланиш тизимининг тузилиши
Каримов Ф.П.
104
Жамият ва бошцарув ■ 2013 №1
Веб-саҳифа кўп ўлчамли тузилма бўлиб, таркиб, навигация ва интерфаоллик унинг энг
муҳим баҳолаш параметрлари саналади
6
. Веб-саҳифанинг таркибий маълумот берувчи қисми
матн ёки график тасвирлардан иборат бўлади
7
. Марказий Осиё давлатларидаги электрон
тижорат веб-саҳифаларнинг таркибий қисмларини тадқиқ этадиган бўлсак, веб-
саҳифаларнинг аксарият қисми рус тилида (87,6%) бўлиб, баъзилари рус ва инглиз тилларида
(11,1%) ишламокда. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, Марказий Осиё давлатлари
ичида фақат Ўзбекистондаги электрон тижорат веб-саҳифалари ўзининг миллий тилида
фаолият юритмокда.
Корхона маҳсулоти ва хизматлари
ҳақидаги
маълумотлар
ҳам
вебсаҳифанинг
таркибий
қисмини
ташкил этади. «Мурожаат учун маъ-
лумот» ва «маҳсулотни етказиб бериш»
ҳақида маълумот билан таъминлаш жуда муҳим. Сабаби, бундай маълумотларнинг
мавжудлиги истеъмолчи ишончини қозонишга ижобий таъсир этиши исботланган
7
. Аммо
Марказий Осиёдаги тижорат веб-саҳифаларининг фақат 59,8 фоизида «Мурожаат учун
маълумот» берилганлиги ва фақат 41,2 фоизидагина 'маҳсулотни етказиб бериш ҳақида
маълумот' функциялари мавжудлиги жуда ҳайратланарли. Харидорларнинг маҳсулот ва
хизматлар ҳақида берадиган такрорий саволларига «жавоблар» функциясининг мавжудлиги
оддий ва харажат талаб қилмайдиган функциядир
8
. Шундай бўлсада, фақат 29,9 фоиз веб-
саҳифалардагина «такрорий саволларга жавоблар» ва «ёрдам» функциялари мавжудлиги
аниқланди. Тожикистон ва Туркманистондаги веб-саҳифаларда эса бундай механизмлар
умуман мавжуд эмас.
Навигация веб-саҳифанинг кулайлигини белгиловчи қисм. Навигация таркиби қидирув
функцияси, сайт-харитаси, фойдаланиш йўриқномаси кабилардан иборат бўлади
9
. Веб-саҳифа
навигацияси харид қилиш жараёнини осонлаштирувчи муҳим қисм бўлиб, қулай навигацияли
веб-саҳифаларга нисбатан мижозларнинг ишончи юқори бўлади
10
. «Сайт харитаси» ёки
«излаш» функцияси мижозларга сайтнинг миқёсини англаш ва зарур бўлган маълумотни тез
топишга ёрдам беради. Бизнинг тадқиқот натижаларимизга кўра маълум бўлдики, электрон
тижорат веб-саҳифаларининг фақатгина 10,3 фоизида «сайт харитаси» ва 72,7 фоизида
«излаш» функцияси мавжуд. Агар мижозлар ўзлари сотиб олмоқчи бўлган маҳсулот ёки
хизмат ҳақидаги маълумотни осон излаб топсалар, бу мижознинг ўз уринишларидан қониқиш
ҳосил қилишига олиб келади
11
. Шу сабабдан, мижозларни йўқотмаслик учун, электрон
тижорат веб-саҳифалари яхши навигация механизми билан таъминланиши керак.
Марказий Осиёдаги электрон тижорат фаолияти билан шугулланувчи корхоналар ўз
маҳсулотларини 3 хил усулда сотадилар. Электрон тижорат тизимини йўлга кўйган
корхоналарнинг 81,4 фоизи харидор он-лайн режимида буюртма бергандан сўнг сотувчи
харидор билан электрон почта ёки телефон орқали савдо-сотиқ шартларини келишиш учун
богланади. Бунда харидор он-лайн режимида буюртма берганидан сўнг "Буюртма берганингиз
учун раҳмат. Тез орада иш бошқарувчимиз электрон-почта ёки телефон орқали сиз билан
богланади" деган хабарномани олади. Натижада харидор пул тўлови ва маҳсулотни қабул
қилиш шартларини муҳокама қилиш учун сотувчининг электрон-почта ёки телефон орқали
алоқасини кутишга мажбур. Бу усулнинг камчилиги шундаки, сотувчи мурожаат қилгунга
қадар харидор ўз фикрини ўзгартириши мумкин.
Онлайн режимида мижозларга хизмат
кўрсатиш функцияларининг мукаммал ва
тўлиқ бўлиши жуда муҳим аҳамиятга эга.
Марказии Осиёдаги бизнес-истеъмрлчи электрон тижорат веб^сах^ифаларининг ривожланшп жараёни
105
Марказий Осиё давлатлари ичида фақат
Ўзбекистондаги
электрон
тижорат
вебсаҳифалари хорижий тиллар билан бир
қаторда ўз миллий тилида ҳам иш юритмокда.
фон орқали буюртма беради. Бу харидордан
ортиқча ҳаракатни талаб қилганлиги боне қулай
усул ҳисобланмайди. Харидорлар электрон гулов механизми билан ҳануз етарлича таниш
эмасликлари сабабли веб-саҳифаларнинг аксарият қисмида электрон-почта ёки телефон
орқали буюртма олиш усуллари ишлатилаётган бўлиш эҳтимоли бор.
Маҳсулотни интернет тармоғи орқали сотишнинг энг кулай усули «он-лайн режимида
буюртма бериш» ҳисобланади. Бу усулда харидор онлайн режимида буюртма бериб, пул
тўловини амалга оширади. Лекин тадқиқотимиз натижалари бу усул электрон тижорат веб-
саҳифаларининг кўпчилиги томонидан кенг миқёсда жорий этилмаганлигини кўрсатмокда.
Ўзбекистонда фаолият юритаётган электрон тижорат веб-саҳифаларининг 30,6 фоизи
маҳсулотга буюртма беришнинг бу илғор усулини таклиф этмокда, Қозоғистонда эса бу
кўрсаткич 30,2 фоизни ташкил этади. Тожикистондаги веб-сах,ифаларда бу усул умуман
мавжуд эмас, Қирғизистода эса бу кўрсаткич фақатгина 8,7 фоизни ташкил этади. Электрон
тижорат фаолияти билан шутулланувчи маҳаллий бизнес субъектларининг кўпчилиги «он-
лайн режимида буюртма бериш» усулини таклиф этмасликларининг сабаби, ушбу
регионларда кредит карталаридан ёки бошқа он-лайн электрон гулов воситаларидан
фойдаланиш кенг оммалашмаганлиги бўлиши мумкин.
Тадқиқотимиз натижасида аниқланган яна бир қизиқарли ҳолат шуки, харид аравачасига
маҳсулот қўшиш ёки харид аравачасини кўздан кечириш учун электрон тижорат веб-
саҳифаларининг кўпчилиги мижозлардан аввал расмий рўйхатдан ўтишни талаб қилади.
Жами веб-саҳифаларнинг фақат 8,8 фоизи рўйхатдан ўтмасдан «экспресс харид» вариантами
таклиф этади, холос. Харидорлардан аввал рўйхатдан ўтишни талаб қилиш тавсия этилмайди,
чунки бу жараён мижозга дахлдор шахсий маълумотларнинг олдиндан берилишини талаб
этади ва кўп вақтни олади. Шу сабабдан, мижозлардан рўйхатдан ўтишни талаб қилмасдан
веб-саҳифадаги маҳсулотлар билан танишиш ёки харид аравачасини кўриш имконини бериш
муҳимдир. Чунки, агар веб-саҳифадан фойдаланиш қийин бўлса, мижозлар бошқа электрон
сотувчининг веб-саҳифасига мурожаат этиши мумкин
3
.
Веб-саҳифа интерфаоллиги кулайликни таъминловчи яна бир таркибий қисм бўлиб, алоқа
воситаси сифатида икки тарафлама синхрон мулоқотни таъминлайди
12
. Онлайн жонли
мулоқот воситалари, «қайта алоқа» механизмлари, доимий бериладиган саволларга
тайёрланган жавоблар тўплами кабилар веб-саҳифанинг интерфаол қисмини ташкил этади
5
.
Веб-саҳифанинг интерфаоллиги маълумотларни тез қайта ишлаш имконини беради ва
харидорларда корхона ёки унинг маҳсулотлари ҳақида ижобий таассурот қолдиришга хизмат
қилади
13
. Мижозга он-лайн режимида изохдар ёки шикоятларни билдириш имкониятини
берадиган «фикр билдириш» механизми Марказий Осиё электрон тижорат веб-
саҳифаларининг жами 56,2 фоизида жорий этилган. Туркманистоннинг электрон тижорат веб-
саҳифалари бундан мустасно, чунки мавжуд 3 та веб-саҳифанинг бирортасида ҳам бундай
механизм жорий қилинмаган.
«Жонли ёрдам» функцияси орқали сотувчи билан жонли овоз ёки матн орқали суҳбат
харидорга қўшимча маълумот олиш имконини беради ва мижознинг ишончини қозонишга
ижобий таъсир этади
14
. Афсуски, натижаларимиз региондаги электрон тижорат веб-
саҳифаларининг аксарият қисми бу функцияни кенг миқёсда жорий қилмаганини кўрсатади.
Ваҳоланки, электрон тижорат веб-саҳифаларининг кўпчилиги мижозлар билан алоқа қилиш
учун ICQ, Skype, MRA (Mail.Ru Agent) ва MSN каби алоқа дастурларидан фойдаланишлари
аниқланди. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари орасида юқоридаги «жонли ёрдам»
дастурларидан фойдаланишда Ўзбекистоннинг электрон тижорат веб-саҳифалари илгари
Таклиф
қилинаётган
харид
қилишнинг яна бир усули «телефон
орқали буюртма бериш» бўлиб, бунда
харидор веб-саҳифадаги маҳсулотлар
билан танишгач, сотиб олмоқчи бўлган
маҳсулотларига теле-
Каримов Ф.П.
106
Жамият ва бошцарув ■ 2013 №1
бормокда. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб кетмоқчимизки, сотувчи билан алоқа қилиш
учун мижозлар ҳам бу турдаги онлайн алоқа воситасидан фойдаланиш имкониятига эга
бўлишлари керак.
Фойдаланувчиларга маҳсулотларни онлайн режимида улар истаган шаклдаги маҳсулотни
етказиб бериш имконини бериш истеъмолчиларнинг ишончини қозонишга ижобий таъсир
этувчи яна бир омилдир
15
. Мижозларга бундай кулайликни бериш маҳсулотнинг қўшимча
қийматини ва рақобатбардошлигини оширади
16
. Бундан ташқари, бундай имкониятни яратиш
орқали, сотувчи мижозларнинг турли хил истаклари ҳақида маълумот олиши мумкин
17
.
Афсуски, тадқиқотимиз натижалари маҳсулотни мижоз талабларига мослаштириб бериш
функцияси региондаги электрон тижорат веб-саҳифаларининг бирортаси томонидан жорий
этилмаганлигини кўрсатади. Бу сотувчининг маҳсулот турларини таклиф этиш имкониятлари
билан боғлиқ бўлиши мумкин.
ХУЛОСА ҚИСМИ
Ушбу мақолада электрон тижорат веб-саҳифаларининг фойдаланиш тизимлари кулайлиги
ва ривожланганлик даражаси кўриб чиқилди. Электрон тижоратнинг ривожланиши кўп
жиҳатдан сиёсий ва иқтисодий инфратузилмалар, ахборот технологиялари ва
телекоммуникация тузилмалари, ижтимоий-маданий инфратузилмаларнинг ривожланиш
даражаси каби бир неча омилларга боғлиқ
18
. Шу сабабдан, биз қуйида регионда электрон
тижоратнинг ривожланиш хусусиятларини белгиловчи муҳим омиллардан бир нечтасини
қисқача муҳокама қилиб ўтишни лозим топдик.
Тадқиқот натижалари Ўзбекистоннинг электрон тижорат веб-саҳифалари регионда
мавжуд веб-саҳифаларга нисбатан анча ривожланганлигини кўрсатади. Марказий Осиё
мамлакатлари орасида Ўзбекистон Интернет технологияларини қўллаш даражасига кўра анча
олдинда (1-графикда таққосланг).
1-график. Интернетдан фойдаланиш даражаси.
Манба: Internet World Stats (2012).
Марказии Осиёдаги бизнес-иетеъмолч и электрон тижорат веб-са\ифа.1арииииг ривожианиш жараёни
107
Мамнуният билан айтишимиз мумкинки, республикамиз иқтисодиёти барқарор
19
ва
электрон тижорат ривожланиши учун ижобий мух,итга эта бўлган давлатдир
20
’
21
. Фикримизни
асослаш учун ушбу далилларни келтирамиз, 2002 йилдан эътиборан Ўзбекистон ахборот ва
алоқа технологиялари тўғрисида бир неча қонунларни, шу жумладан, "Электрон рақамли
имзо", "Электрон тижоратни ривожлантириш", "Электрон тўловларини кенгжорий этиш",
"Электрон тилхатлар" ва "Электрон тижоратда кўлланиладиган электрон ҳужжатлар" каби
норматив актларни қабул қилди
22
. Интернетдан фойдаланувчилар сегментининг тез
ривожланиш суръати ва телефон тармоқларининг 86 фоизи рақамлаштирилганлиги
Ўзбекистонда электрон тижоратнинг ривожланиши учун кулай ҳукуқий база ва технологик
шартшароитлар мавжудлигига далилдир.
Давлатимизнинг ахборот ва алоқа технологиялари инфратузилмаларини халқаро меъёрлар
даражасига кўтариш ва телеалоқа соҳасини либераллаштириш бўйича қилаётган саъй-
ҳаракатлари ички рақобатни оширди. Масалан, Ўзбекистонда 2002 йилнинг бошида Интернет
хизматлари провайдерларининг сони фақат 88 та эди, лекин 2008 йилнинг биринчи ярми
охирига келиб провайдерлар сони 829 тага етди
20
. Провайдерлар ўртасидаги купли рақобат
натижасида Интернетга уланиш нархи сезиларли даражада камайди. Бу эса фойдаланувчилар
сонининг ривожига ижобий таъсир қилди.
Қозоғистонда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун талаб этиладиган
дастлабки сармоя харажатларининг баландлиги ва мутахассисларнинг етишмаслиги кибер
дунёга кириш йўлидаги жиддий тўсикдар сифатида эътироф қилинади
23
. Бу ерда ахборот
технологиялари инфратузилмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотлар
Ўзбекистонга нисбатан анча кеч бошланди. 2007 йилда Қозоғистон аҳолисининг фақат 12
фоизи компьютердан фойдаланиш малакасига эга бўлиб, Интернетдан фойдаланувчилар
аҳолининг жуда оз фоизини ташкил этар эди
24
. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун Қозоғистон
ҳукумати 2007-2009 йиллар давомида аҳолининг яна 15 фоизини ахборот ва алоқа
технологияларидан фойдаланишга ўргатиш ва мамлакатни ахборотлашган жамиятга
айлантириш мак,садида рақамли алоқа тизимини жорий этиш лойиҳасини ишлаб чикди
25
. Бу
лойиҳа Интернетдан фойдаланиш кўрсаткичлари ўсишига олиб келди.
Қирғизистон ва Тожикистондаги сиёсий беқарорлик ва ҳукуматдаги тез ўзгаришлар
натижасида ахборот ва алоқа технологиялари соҳасида ислоҳотлар амалга ошмади
22
.
Оқибатда бу икки мамлакатнинг миллий ахборот ва алоқа технологиялари тармоғи
ривожланмаган, Интернетдан фойдаланишнинг ўсиш суръатлари жуда сует бўлиб қолмоқда.
Тожикистонда Тожиктелеком давлат оператори ҳануз монополистлигича қолмокда. Симли
телефон алоқаси фақат шаҳарларда мавжуд бўлиб, ушбу тармоқнинг катта қисми ҳали ҳам
рақамли алоқага айлантирилмаган
26
. Ўтказилган тадк,иқотлар натижаси Тожикистонда
Интернет тармоғидан фойдаланиш даражаси ривожланмаганлигини кўрсатади. Масалан, 2005
йилда Америка Қўшма Штатлари аҳолисининг ҳар 10 нафаридан 6 нафари Интернетдан
фойдаланган бўлса, Тожикистонда аҳолининг ҳар 10 000 нафаридан фақатгина 6 нафари
Интернетдан фойдаланишини эътироф этган
27
. Устига устак, Тожикистон ҳудуди орқали
тортилган давлатлараро оптик толали алоқа тизимига уланиш имкони йўқ. Ўнта Интернет
провайдеридан фақат иккитаси Марказий Осиё-Европа оптик толали кабел тизимига
Ўзбекистон ва Қирғизистон орқали уланган
26
. Натижада, Интернетдан мунтазам фойдаланиш
нархи ҳануз баланд. Шу сабабли Интернет тармоғидан фойдаланиш сустлигича қолмоқда.
Қирғизистоннинг Интернет сегменти ҳам ахборот ва алоқа технологиялари
инфратузилмасининг ривожланмаганлигидан озор чекмокда. Бугун мамлакат совет давридан
қолган, аҳолининг Интернетга бўлган эҳтиёжини қондира олмайдиган, самарасиз эски
телеалоқа жиҳозларидан фойдаланишда давом этмокда
28
. Қирғизистоннинг 90 фоизидан кўп
қисмини ва Тожикистоннинг 93 фоизини тоғли ҳудудлар ташкил этганлиги сабабли,
Интернетдан фойдаланиш асосан шаҳарлардагина ривожланган
29
’
30
. Шунинг учун, бу
ҳудудларда Интернет технологияларига нисбатан уяли телефон алоқаси кенгроқ тарқалган
31
.
Туркманистонда
мамлакатнинг
ягона
Интернет
хизматлари
провайдери
108
Жамият ва бошкррув ■ 2013 №1
Туркмантелекомдир
32
. Пойтахт шаҳри Ашхаботда рўйхатга олинган Интернетдан
фойдаланувчилар 95 фоизни ташкил этади. Ҳозирги вақтда Ашхабот мамлакатдаги Интернет
алоқасидан фойдаланиш мумкин бўлган асосий жойдир
32
. Маълумки, Интернет соҳасида
бундай сует ривожланиш электрон тижорат тизимининг ривожланишини рағбатлантира
олмайди.
Таъкидлашимиз жоизки, аҳолининг инновацион технологиялардан хабардорлиги,
маълумот даражаси, касбий билим ва тажрибаси ҳамда мамлакатда қарор топган ижтимоий ва
маданий муҳит янги технологияларни ўзлаштиришда асосий омил саналади. Узбекистан
аҳолиси Интернет тармоғидан асосан тижорат, электрон почта, Интернет янгиликлари,
таълим/билим олиш ресурслари ҳамда иш қидириш ва ишга жойлашиш учун фойдаланади
20
.
Қозоғистонда эса фуқароларнинг кўпчилиги Интернетдан алоқа учун фойдаланиб, фақат оз
қисмигина Интернет тармоғидан касбий ривожланиш мақсадида фойдаланади
33
. Талабалар,
менежерлар, мутахассислар ва расмий шахслар энг малакали Интернет тизимидан
фойдаланувчилар ҳисобланиб, уй бекалари ва ишчилар синфи фойдаланишни билмайдиган
малакасиз сегментни ташкил этади
31
. Қирғизистон ва Тожикистонда эса Интернет тармоғидан
фойдаланиш даражаси жуда паст. Масалан, Қирғизистонда Интернет кафелардаги
фойдаланувчиларнинг кўпчилигини талабалар ва мактаб ўқувчилари ташкил этади
31
. Бу
мамлакатларда кибер-кафеларнинг кўпчилигида Интернетдан он-лайн режимида суҳбат,
электрон почта ва тармоқ ўйинлари учун фойдаланилиб, ахборот олиш, маҳсулотларни харид
қилиш ёки тадбиркорлик учун ҳамкор қидиришда камдан-кам фойдаланишади
21
.
Юқоридаги тадқиқот натижаларига асосланиб айтиш жоизки, электрон тижорат фаолияти
билан
шуғулланувчи
веб-саҳифаларнинг
фойдаланиш
тизимининг
кулайлигини
ривожлантиришда ҳали катта ишлар қилиниши лозим. Веб-саҳифаларнинг фойдаланиш
тизими қулайлигини ривожлантириш харидорларда қониқиш ҳосил қилади ва мижозларнинг
веб-саҳифаларга қайта-қайта мурожаат қилишга ундайди. Мақоламизнинг бош мақсади веб-
саҳифаларнинг фойдаланиш кулайлиги харидорларниг қониқишига қай даражада таъсир
этишини ўрганишдан иборат эмас эди. Бу алоқадорликни ўрганиш келгусидаги илмий
изланишларимиз учун асос бўлади.
109
Манбалар ва адабиётлар:
1.
Zhang, Р. & Li, N. (2007). Positive and Negative
Affect in IT Evaluation: A Longitudinal Study.
Proceedings of the Sixth Annual Workshop on HC1
Research in MIS (pp. 1-5). Montreal.
2.
Awad, N.F. & Ragowsky, A. (2008). Establishing
Trust in Electronic Commerce Through Online Word of
Mouth: An Examination Across Genders. Journal of
Management Information Systems,24 (4), 101-121.
3.
Nielsen, J. (2003). Usability 101. Retrieved August.
20 2010 from Jakob Nielsen's Web site: http://
www.useit.com/alertbox/20030825.html
4.
Tarafdar, M. & Zhang. J. (2005-2006). Analysis of
Critical Website Characteristics: A Cross-Category Study
of Successful Websites. Journal of Computer Information
Systems, 46 (2), 14-24.
5.
Karimov, F.P., Brengman, M. & Van Hove, L. (2011).
The Effect of Website Design Dimensions on Initial
Trust: A Synthesis of the Empirical Literature. Journal of
Electronic Commerce Research, 12 (4), 272-301.
6.
Wang, Y.D. & Emurian, H.H. (2005). An overview of
online trust: Concepts, elements, and implications.
Computers in Human Behavior, 21 (1), 105-125.
7.
(Chou, Y-J., Teng, C-I. & Lo, Sh-K. (2009). Mutual
self-disclosure online in the B2C context. Internet
Research, 19 (5), 466-478.
8.
Singh, M. (2002). E-services and their role in B2C e-
commerce. Managing Service Quality, 12 (6), 434446.
9.
Chang, H.H. & Chen, S.W. (2008). The impact of
online store environment cues on purchase intention:
Trust and perceived risk as a mediator. Online
Information Review, 32 (6), 818-841.
10.
Cyr, D. (2008). Modeling Web Site Design Across
Cultures: Relationships to Trust, Satisfaction, and
ELoyalty. Journal of Management Information Systems,
24 (4), 47-72.
11.
Benbunan-Fich, R. (2001). Using protocol analysis
to evaluate the usability of a commercial web site,
Information and Management, 39 (2), 151-163.
12.
Liu, Y. (2003). Developing a Scale to Measure the
Interactivity of Websites. Journal of Advertising
Research, 43 (2), 207-216.
13.
Sicilia, M. Ruiz, S & Munuera, J.L. (2005). Effects
of interactivity in a website. Journal of Advertising, 34
(3), 31-45.
14.
?berg, J. & Shahmehri, N. (2001, March-April). An
empirical study of human Web assistants: Implications
for user support in Web information systems. Paper
presented at SIGCHI'01, Seattle, WA. 15. Chen, Y.H. &
Barnes, S. (2007). Initial trust and online buyer behaviour.
Industrial Management & Data Systems, 107 (1), 21-36.
16.
Riemer, K. & Totz, C. (2001). The many faces of
personalization An integrative economic overview of
mass customization and personalization. Proceedings of
the MCPC 2001, Hong Kong, October 2001.
17.
Chellappa, R.K. & Sin, R.G. (2005). Personalization
versus Privacy: An Empirical Examination of the Online
Consumer's Dilemma. Information Technology and
Management, 6 (2-3), 181-202.
18.
Wunnava, P.V. & Leiter, D.B. (2009). Determinants
of Inter-Country Internet Diffusion Rates. American
Journal of Economics and Sociology, 68 (2), 413426.
19.
World Bank (2008).World Bank ICT At-a-Glance.
Retrieved August 20 2010 from World Bank Web site:
http://go.worldbank.org/7SlVU9WNZ0
20.
ICT Policy Project (ICTPP) (2008). Review of
Information
and
Communications
Technologies
Development in Uzbekistan for 2006 2008. UNDP.
CIAU.
21.
McGlinchey, E. & Johnson, E. (2005). Foreign Aid
and ICT Policy in Central Asia. Paper presented at the
annual meeting of the American Political Science
Association, Washington, DC, September 1, 2005.
22.
Asian
Development
Bank
(ADB)
(2007).
KyrgyzRepublic: Joint Country Support Strategy 2007-
2010.
23.
Garkavenko, V., Tiberghien, G., Sumina, S. &
Gimranova, D. (2010). Information and communication
technologies: Kazakhstan travel market perspective.
Special
Section:
ENTER
2010
Conference
on
Information and Communication Technologies in
Tourism. Lugano, Switzerland, February 10-12, 2010.
24.
Esekeev, K. (2007). Enhancing Efficiency and
Access to Government Services Kazakh Agency for
Informatisation and Communications. Egovernment
magazine.
25.
Bhuiyan,
S.H.
(2010).
E-Government
in
Kazakhstan: Challenges and Its Role to Development.
Public Organization Review, 10 (1), 31-47.
26.
Ibodova, P. & Atoev, A. (2008, p. 184). Tajikistan:
Civil Internet Policy Initiative (CIPI). Global Information
Society Watch (2008). 184-186.
27.
Howard, P.N., Anderson, K., Busch, L. & Nafus, D.
(2009). Sizing Up Information Societies: Toward a Better
Metric for the Cultures of ICT Adoption. The Information
Society, 25 (3), 208-219.
28.
Lee, C.Y. & Tugut, M. (2008). Transition Economy
110
Жамият ва бошкррув ■ 2013 №1
and its Implications on the Kyrgyz Business
Environment: Analysis and Recommendations. Journal of
International Management Studies. Issue February 2008.
177-186.
29.
Best, M.L., Kolko, B., Thakur, D. & Aitieva, M.
(2007). Assessment of Economic Growth Impacts of the
eCenters Project in Kyrgyzstan.
30.
Putnam, C., Rose, E., Walton, R. & Kolko, B. (2007).
Mobile phone users in Kyrgyzstan: A case study of
identifying user reguirements for diverse users. 2009
IEEE
International
Professional
Communication
Conference, pp.1-13.
31.
Kolko, B.E., Rose, E.J, & Johnson, E. (2007).
Communication as Information-Seeking: The Case for
Mobile Social Software for Developing Regions. Paper
read at 16th international conference on the World Wide
Web (WWW), at Banff, Alberta, Canada. ACM 978-1-
59593-654-7/07/0005.
32.
IRIN (2010).Turkmenistan: ICT training brings hope
to young people. Retrieved August 23 2010 from IRIN
Web site: http://www.irinnews.org/ report.aspx?reportid
= 24237.
33.
Janenova, S. (2010). E-Government in Kazakhstan:
Challenges for a transitional country. 18th NISPAcee
Annual Conference "Public Administration in Times of
Crisis" in Warsaw, Poland, 12-14 May 2010.
34.
Ariunaa, L. (2008). Public access to information &
ICTs final report: Kyrgyzstan. In: In Public Access
Landscape Study final report. Seattle: University of
Washington Center for Information & Society (CIS). 35.
Internet World Stats (2012) Internet Usage in Asia:
Internet Users & Population Statistics for 35 countries and
regions in Asia. Retrieved August 20 2012 from Internet
World Stats Web site.