Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Prosecutorial oversight of the implementation of
legislation aimed at safeguarding minors' rights to
housing: national legislation and foreign experience
Sardorbek KARIMOV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 25 May 2025
Available online
15 June 2025
The article provides a deep analysis of the legal acts of our
country aimed at ensuring the rights of minors to housing, as
well as international documents on this issue.
At the same time, the article examines the experience of
advanced foreign countries in further improving national
legislation aimed at ensuring the housing rights of minors.
The author emphasizes the importance of ensuring the right
of minors, especially orphans and children deprived of parental
care, to housing, and puts forward proposals for improving
legislation in this area.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss5/S-pp140-150
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Legislative acts on ensuring
the right of minors to
housing,
by-laws on ensuring the
right of minors to housing,
international acts on
ensuring the right of minors
to housing,
the Order of the Prosecutor
General of the Republic of
Uzbekistan on increasing the
effectiveness of control over
the implementation of
legislation on minors.
1
Independent Researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: sardorbekkarimov01072@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
141
Вояга етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини
таъминлашга қаратилган қонунчилик ижроси устидан
прокурор назорати: миллий қонунчилик ва хорижий
тажриба
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Вояга етмаганларнинг
уй
-
жойга бўлган ҳуқуқини
таъминлашга оид қонун
ҳужжатлари,
вояга етмаганларнинг
уй
-
жойга бўлган ҳуқуқини
таъминлашга оид
қонуности ҳужжатлари,
вояга етмаганларнинг
уй
-
жойга бўлган ҳуқуқини
таъминлашга оид халқаро
ҳужжатлар,
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокурорининг Вояга
етмаганлар ҳақидаги
қонунчилик ижроси
устидан назорат фаолияти
самарадорлигини
оширишга оид буйруғи.
Мазкур мақолада вояга етмаганларнинг уй
-
жойга
бўлган
ҳуқуқларини
таъминлашга
қаратилган
мамлакатимиздаги норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бу
борадаги халқаро ҳужжатлар чуқур таҳлил этилган.
Шу билан бирга, мақолада вояга етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган
миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга оид
илғор хорижий давлатлар тажрибаси муҳокама қилинган.
Муаллиф томонидан вояга етмаганларнинг, хусусан
айниқса
етим
ва
ота
-
она
қарамоғидан
маҳрум
бўлганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш ўта
муҳим аҳамиятга эга эганлиги таъкидланиб, бу борадаги
қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар илгари
сурилган.
Прокурорский
надзор
за
исполнением
законодательства, направленного на обеспечение
жилищных прав несовершеннолетних: национальное
законодательство и зарубежный опыт
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Законодательные акты об
обеспечении права
несовершеннолетних на
жилище,
подзаконные акты об
обеспечении права
несовершеннолетних на
жилище,
международные акты об
обеспечении права
несовершеннолетних на
жилище,
Приказ Генерального
прокурора Республики
Узбекистан о повышении
эффективности контроля
за исполнением
законодательства о
несовершеннолетних.
В статье дается глубокий анализ нормативно
-
правовых
актов нашей страны, направленных на обеспечение прав
несовершеннолетних на жилище, а также международных
документов по данному вопросу.
Вместе с тем в статье рассматривается опыт передовых
зарубежных стран по дальнейшему совершенствованию
национального законодательства, направленного на
обеспечение жилищных прав несовершеннолетних.
Автором подчеркнута важность обеспечения права
несовершеннолетних, особенно детей
-
сирот и детей,
лишенных родительской опеки, на жилище, и выдвинуты
предложения по совершенствованию законодательства в
этой сфере.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
142
КИРИШ
Мамалакатимизда прокуратура органларини инсон ва фуқароларнинг
асосий ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
ишончли ҳимоя қиладиган, чинакам халқчил тузилмага айлантириш борасида
ҳуқуқий асослари яратилди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясида
инсоннинг
ҳуқуқ
ва
эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан
эътироф этилиши ва кафолатланиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ажралмас
бўлиб, ушбу ҳуқуқ ва эркинликлар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли
эканлиги белгиланган. Хусусан, ҳар ким уй
-
жойли бўлиш ҳамда уй
-
жой
дахлсизлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларини киритиш мумкин
[1].
Уй
-
жойга бўлган ҳуқуқ мулкий муносабатларнинг алоҳида тури ҳисобланади
ҳамда бу шахснинг уй
-
жойга бўлган эҳтиёжи биринчи ўринда туриши билан
бевосита боғлиқ ҳисобланади.
Шу билан бирга, амалдаги Конституциянинг
47-
моддасига мувофиқ, аҳолининг
ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй
-
жой билан таъминлаш тартиби
қонун билан белгиланиши қайд этилган
[2]
. Бундан ташқари, Асосий қонунимизда
мулкдор ўзига тегишли бўлган мол
-
мулкка ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан
фойдаланиши ва уни тасарруф этиши алоҳида белгилаб қўйилган.
Фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг
уй
-
жойга
бўлган
ҳуқуқларини
таъминлаш
доимо
долзарб
ҳисобланган.
Давлат
вояга
етмаганларнинг малакали ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда
ғамхўрлик қилиш нуқтаи назаридан уларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини
амалга оширишга оид самарали механизмларни яратган. Мазкур механизмларнинг
ишлашида, яъни вояга етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини
таъминлашда прокуратура органлари муҳим рол ўйнайди.
Уй
-
жойга бўлган конституциявий ҳуқуқни ишончли ва тўлақонли
таъминлаш ва уни амалга ошириш ҳар бир
фуқаронинг ҳуқуқий ҳолатидан келиб
чиқади. Хусусан, фуқаронинг вояга етмаганлиги, унинг ёши, ақлий қобилияти,
етим эканлиги, ногиронлиги мавжудлиги, ота
-
она қарамоғидан маҳрум
бўлганлиги кабиларни шулар жумласига киритиш мумкин.
МАТЕРИАЛ ВА ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ
Илмий мақолада мантиқий, қиёсий
-
ҳуқуқий, илмий манбаларни аниқ тадқиқ
этиш статистик маълумотлар таҳлили, қонун ҳужжатларини шарҳлаш, қонунни
қўллаш амалиётини ўрганиш каби усуллардан фойдаланилган.
НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУҲОКАМАСИ
Бугунги кунда прокуратура органлари томонидан вояга етмаганлар, шу
жумладан етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй
-
жой
билан таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўзбекистонда вояга
етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг кўламли
ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан, бу борада қонунчиликка
киритилиши керак бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда қилиниши лозим
бўлган ишлар еталича, деб ҳисоблаймиз.
Шу боис, вояга етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини тўлақонли
таъминлаш мақсадида ушбу соҳани тартибга солувчи норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларни тартибга солмасдан туриб уларнинг ушбу конституциявий ҳуқуқини
таъминлашнинг имконияти мавжуд эмас.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
143
Фикримизча, вояга етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини
таъминлашга қаратилган
қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг
ҳуқуқий асосларига тўхталиб ўтишимиз керак. Буларга Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон
Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Ўзбекистон
Республикасининг Уй
-
жой кодекси ва бошқа қонунлар ҳамда вояга
етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши устидан прокурор
назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш масалаларини тартибга солувчи
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунида
прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари, прокуратура
органларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг асосий принциплари, соҳалар
бўйича қонунлар ижроси устидан назорат қилиш бўйича прокурор ваколатлари
қайд этилган. Шу билан бирга, мазкур қонуннинг 2
-
боби фуқаронинг ҳуқуқлари
ҳамда эркинликларига риоя этилиши устидан назоратга оид қоидалар
белгиланган. Бунда фуқаронинг, шу жумладан вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларига риоя этилиши устидан назорат предмети, прокурорнинг
ваколатлари ва унинг судга даъвоси акс эттирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси,
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида суд ишларини
юритиш босқичида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича
ваколатларини тартибга солишга қаратилган нормалари баён қилинган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Қонуни
25-
моддаси 3
-
қисмига кўра, фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши
маъмурий ҳуқуқбузарлик хусусиятига эга бўлган ҳолларда прокурор маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатади ёки зудлик билан ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги
маълумотни
ва
текширув
материалларини
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган
органга ёки мансабдор шахсга беради.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекси
275-
моддасида прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатишга, иш
материаллари билан танишиб чиқишга, иш юритиш вақтида органлар (мансабдор
шахслар)нинг ҳаракатлари қонунийлигини текширишга, ишни кўриб чиқишда
қатнашишга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган
қарорга ёки шикоят юзасидан чиқарилган қарорга протест келтиришга ваколатли
эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 50
-
моддасида
ишда прокурорнинг иштирокига оид нормалар белгиланган. Унга мувофиқ, агар
фуқаро соғлиғининг ҳолати, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда ўз ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга
бўлмаса, прокурор фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш учун ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
эгадир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
144
Ўзбекистон
Республикасининг
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Қонуни
26-
моддасига кўра, фуқаронинг суд тартибида ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва
эркинликлари бузилса, лекин фуқаро соғлиғига, ёши ёки бошқа сабабларга кўра
судда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаса,
даъвони прокурор тақдим этиш ва судда қувватлаш ваколатига эга.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки,
прокурорга
вояга етмаганлар, айниқса етим ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум
бўлганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш учун судга мурожаат қилиш
имконини беради.
Таъкидлаш
жоизки,
Ўзбекистон
Республикасининг
“Прокуратура
тўғрисида”ги Қонуни 13
-
моддасида Ўзбекистон
Республикасининг Бош прокурори
томонидан прокуратура органлари ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар
чиқариши белгиланган. Айнан вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари,
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ишончли ва самарали ҳимоя қилиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 11 сентябрдаги
“Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат фаолияти
самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
139-
сон буйруғи
[3]
қабул қилинган.
Унга кўра, бу борадаги қонунлар ижроси устидан назорат қилиш прокуратура
органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган фуқаронинг
ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан
назорат қилишнинг кичик бир йўналиши сифатида қайд этилган. Бундан ташқари,
ушбу буйруққа мувофиқ, вояга етмаганларнинг ижтимоий муҳофазаси соҳасида,
хусусан уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси
устидан назорат қилишда прокурор томонидан амалга ошириладиган хатти
-
ҳаракатлари баён қилинган. Масалан, прокуратура органлари болаларнинг уй
-
жой
ва мулкий ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларига зудлик билан муносабат билдириш
ҳамда прокуратура органлари уй
-
жой билан боғлиқ битимларни тузишда вояга
етмаганлар ҳуқуқларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарликнинг
муқаррарлигини тушунтириш, шунингдек, етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан
маҳрум бўлган болаларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда
етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй
-
жой билан
таъминлашга қаратилган қонунчилик нормаларининг масъул идоралар
томонидан сўзсиз бажарилиши таъминлаши зарурлиги қайд этилган.
Бу борада Россия Федерацияси тажрибасига эътибор қаратадиган
бўлсак, Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг 2021 йил 13 декабрдаги
“Вояга етмаганлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши, уларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан прокурор
назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 744
-
сон буйруғида
вояга этмаганларнинг
уй
-
жой ва бошқа мулкий ҳуқуқларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни
таъминлаш, вояга етмаган шахсга тегишли бўлган мол
-
мулк, шу жумладан, уй
-
жой
билан боғлиқ операцияларнинг алоҳида режимини таъминлашга эътибор
қаратиши қайд этилган.
Бундан ташқари, етим болалар, ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар
ва улар орасидан бўлган шахсларнинг уй
-
жой билан таъминлаш ҳуқуқларига риоя
этилишини тизимли равишда текшириш, шунингдек мазкур тадбирларни
молиялаштиришнинг тўлиқлиги, ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
145
маблағлари сарфланишининг қонунийлиги, сотиб олинган (қурилаётган)
уй
-
жойларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги масалаларига алоҳида
эътибор қаратилиши белгиланган
[4].
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
2017 йил 11 сентябрдаги
“Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан
назорат фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
139-
сон буйруғида
алоҳида боб шаклида вояга етмаганларнинг уй
-
жойга оид қонунчилик ижроси устидан
назорат фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қоидаларини белгилаш
керак.
Мазкур буйруқнинг янги ташкил этилиши назарда тутилган бобида
прокурорларга вояга етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга
қаратилган қонунлар ижроси устидан прокурор назорати самарадорлигини
ошириш ва давлат бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг хатти
-
ҳаракатларини
мунтазам баҳолаш имконини беради. Мазкур мансабдор шахслар томонидан
қонунчилик доирасида зарур ташкилий
-
амалий чоралар кўрилмаслиги уларга
нисбатан прокурор назорат ҳужжатларини қўлланилишига олиб келади.
Қайд этиш керакки, ушбу Ўзбекистон Бош
прокурорининг 2017 йил
11 сентябрдаги
“Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат
фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
139-
сон буйруғида ташкил
этилиши назарда тутилган боби прокурорлар томонидан вояга етмаганларнинг
уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши устидан прокурор назорат қилишнинг
самарали механизмини яратишга ҳамда ушбу соҳадаги ютуқ ва камчиликларни
белгиланган муддатларда умумлаштириш ва таҳлил этишга олиб келади.
Прокурорлар томонидан вояга етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини
ўз вақтида ва тўлақонли таъминлаш уларнинг ушбу соҳага оид бўлган Ўзбекистон
Республикаси ҳуқуқий тизимини етарли даражада ўзлаштиргани билан бевосита
боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош
Ассамблеяси томонидан 1989 йил 20 ноябрдаги 44/25 резолюцияси билан қабул
қилинган Бола ҳуқуқлари бўйича конвенциясига Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги 757
-XII-
сонли “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги
конвенцияга қўшилиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ қўшилган бўлиб, ушбу
конвенция қоидалари Ўзбекистон Республикаси учун 1994 йил 29 июлдан кучга
кирган. Мазкур конвенциянинг 27
-
моддасида иштирокчи
-
давлатлар ҳар бир
боланинг жисмоний, ақлий, маънавий, ахлоқий ва ижтимоий ривожланиши учун
мос келадиган турмуш даражасига бўлган ҳуқуқни тан олишлари ҳамда мазкур
иштирокчи
-
давлатлар миллий шарт
-
шароитларга мувофиқ ва ўз имкониятлари
доирасида зарур ҳолларда моддий ёрдам ва қўллаб
-
қувватлаш дастурларини,
айниқса озиқ
-
овқат, кийим
-
кечак ва
уй
-
жой билан таъминлаш
бўйича ҳуқуқни
амалга оширишда ёрдам бериш учун зарур чораларни кўришлари белгиланган
[5].
Ўзбекистон 1991 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси
Олий Советининг навбатдан ташқари VII сессиясида ратификация қилган Инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 25
-
моддасида ҳар бир инсон ўзи ва
оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш
даражасига, шу жумладан
уй
-
жой
ва зарур ижтимоий хизматларга эга бўлиш
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган
[6].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
146
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги
127-I-
сонли “1966 йил 16 декабрдаги фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги
халқаро пактга қўшилиш ҳақида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси
Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга қўшилган бўлиб, унинг
12-
моддасида бирор
-
бир давлат ҳудудида қонуний равишда турган ҳар бир киши
ушбу ҳудуд доирасида эркин кўчиб юриш ва яшаш жойини эркин танлаш
ҳуқуқига
эга эканлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги
126-I-
сонли “
1966 йил 16 декабрдаги Иқтисодий, ижтимоий ва маданий
ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга қўшилиш ҳақида
”ги қарорига асосан
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги
халқаро пактга қўшилган. Мазкур пактнинг 11
-
моддасида Пактда иштирок этувчи
давлатлар ҳар бир киши
ўзи ва оиласи учун уй
-
жой
ҳамда турмуш шароити
тўхтовсиз яхшиланиб боришини ўз ичига оладиган
етарли турмуш даражаси
бўлиш ҳуқуқини эътироф этиши белгиланган.
Юқоридаги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари
мазмуни вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, айниқса, уларнинг
уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш
Ўзбекистон миллий
қонунчилигида ўз аксини топди деб баралла айтиш мумкин.
Мамлакатимизда
бола
ҳуқуқларининг
кафолатлари
соҳасидаги
муносабатларни тартибга солиш учун 2008 йил 7 январь куни Ўзбекистон
Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–
139-
сон
Қонуни қабул қилинган бўлиб, бу қонун орқали Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида белгиланган вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинлари ҳамда
қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиниши таъминланишига замин
яратилди. Шунингдек, ушбу қонунда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича
давлат сиёсатининг асосий йўналишлари (боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини таъминлаш; бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий
асосларини такомиллаштириш; бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги
қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш;), давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органларининг бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ваколатлари (бола
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни ижро этиш; бола
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
таъминлаш бўйича давлат
дастурлари ҳамда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб
-
қувватлаш масалаларини ҳал этиш.),
бола ҳуқуқларини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки баён қилинган.
Бола ҳуқуқларининг асосий кафолатлари ҳисобланган бола ҳуқуқларининг
қонуний кафолатлари, боланинг ғайриқонуний кўчирилишдан ҳимояланиш
ҳуқуқи кафолатлари, боланинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқи кафолатлари,
боланинг турар жойга бўлган ҳуқуқлари кафолатлари, шу билан бирга, ижтимоий
ҳимояга муҳтож болаларнинг турар жойга бўлган ҳуқуқлари кафолатлари, тўлиқ
давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота
-
онасининг ёки бошқа қонуний
вакилларининг қарамоғидан маҳрум
бўлган болалар ҳуқуқларининг кафолатлари
белгиланган. Бундан ташқари, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатлари суд ва судгача бўлган босқичларда
ҳимоя қилиниши тартиби қайд этилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
147
Фикримизча, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январдаги “Бола
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–
139-
сон Қонуни қуйидаги
30
1
-
моддаси билан тўлдириш таклиф этилмоқда:
“
30
1
-
модда.
Ушбу қонунни амалга оширишда низоларни ҳал қилишнинг
суд тартиби
Ота
-
оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар),
прокурор
, шунингдек
педагогик, тиббий, ижтимоий ходимлар, психологлар ва таълим функцияларини
бажарадиган бошқа мутахассислар, болани ўқитиш, соғлиғини ҳимоя қилиш,
ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, унинг ижтимоий
мослашуви, ижтимоий реабилитациясига кўмаклашиш, Ўзбекистон Республикаси
қонунларида белгиланган тартибда болага унинг соғлиғига, мол
-
мулкига
етказилган зарарни, шунингдек маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво
билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги
ишларни судда кўриб чиқишда давлат божи ундирилмайди”.
Ўзбекистон Республикасининг Уй
-
жой кодексини таҳлил қилиш шуни
кўрсатмоқдаки, вужудга келган низоларни ҳал қилишнинг икки хил тури
белгиланган. Улардан биринчиси суд тартибида ҳимояланиш, иккинчиси эса
маъмурий тартибда прокурор рухсати асосида амалга оширишдир.
Прокурорлар томонидан фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг
уй
-
жойга бўлган ҳуқуқлари ҳар томонлама ва тўлақонли ҳимоя қилиш учун бу
борадаги қонун бузилишларини ўз вақтида аниқлаш, уларни бартараф этиш ва
олдини
олиш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикасининг
“Прокуратура
тўғрисида”ги қонунида берилган ваколатлардан унумли фойдаланадилар.
Фикримизча, уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишда энг самарали усул
бу прокурорнинг назорат ҳужжати орқали ҳаркатланишидир. Қайд этиш зарурки,
судда иш кўламининг кўплиги ушбу тартибда ҳимояланишдан кўра прокурорнинг
назорати орқали ҳимояланишни танловчилар сони кўпаймоқда.
Мамлакатимизда вояга етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш борасида нафақат бир нечта қонун ҳужжатлари, балки қонуности
ҳужжатлари ҳам қабул қилинган.
Шу билан бирга, айнан вояга етмаганлар, айниқса етим болалар ва ота
-
она
қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини ишончли
ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги
“Етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат
томонидан қўллаб
-
қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ–
5216-
сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан
маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб
-
қувватлашга доир қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 656
-
сон қарорини ўрганиш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги
ПҚ–
5216-
сон қарори асосида 2021 йил 15 августдан бошлаб етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй
-
жой
билан таъминлашнинг янги
тартиби ўрнатилган. Унга кўра, етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум
бўлган болаларни уй
-
жойлар билан таъминлаш «онлайн
-
навбат» тизими асосида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
148
амалга оширилади, бунда мазкур навбатга ўзгартириш киритилишига ҳамда
навбатидан олдин кейинги навбатдаги болаларга уй
-
жой ажратилишига йўл
қўйилмаслиги белгиланган.
Эътиборли жиҳати шундаки, Халқ таълими вазирлиги (ҳозирги Мактабгача
ва мактаб таълим вазирлиги) етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган
болаларнинг уй
-
жой билан таъминланиши ҳолати ҳақидаги ҳар ойда
янгиланадиган маълумотларни ўзининг расмий веб
-
сайтида жойлаштириб
бориши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги
656-
сон қарори билан тасдиқланган низомда етим бола ва ота
-
она қарамоғидан
маҳрум бўлган болаларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш ҳамда
ҳисобини юритиш тартиби ҳамда етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум
бўлган болалар учун уй
-
жойлар ажратиш ва харид қилиш тартиби баён қилинган.
Мазкур қарор мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, уй
-
жой –
етим болалар ва
ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаши учун барча зарур
шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган (ошхона анжомлари,
газ плита, каравот, телевизор, музлатгич, стол
-
стул)), фойдаланишга тайёр бўлган
уй
-
жой назарда тутилади.
Мазкур қарорни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, уй
-
жойга муҳтож етим
болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар
базаси ҳисобланган «онлайн
-
навбат» ахборот тизимига киритишга масъул бўлган
субъектлар сифатида ўқув
-
тарбия муассасаларида тарбияланаётган етим болалар
ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар
ўқув
-
тарбия муассасаси
томонидан, фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим
болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тум
ан (шаҳар)
ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари
томонидан киритиб
борилиши белгиланган.
Қайд этиш жоизки, Ҳукуматнинг 2021 йил 25 октябрдаги 656
-
сон қарори
билан тасдиқланган низом қоидаларини турлича талқин қилиниши оқибатида
камчиликларга йўл қўйилмоқда ва бунинг натижасида прокурорлар томонидан
ушбу шахсларга нисбатан прокурор назорати ҳужжатларини қўллашга олиб
келмоқда. Масалан, ҳудудий хокимликлар томонидан етим болалар ва ота
-
она
қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй
-
жой билан таъминлаш ишларини
ўрганиш давомида тўпланган материллар юзасидан прокуратура органалари
9 ҳудудда текширув ўтказишган. Текширув натижаларига кўра, етим болалар ва
ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй
-
жой билан таъминлашда
жиноят аломатлари аниқланмаган. Аммо айрим камчиликларга йўл қўйган
4 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган бўлса, айрим ҳудудларда
қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб
бераётган шарт
-
шароитларни бартараф этиш тўғрисида 3 та тақдимнома
киритилган
[7]
. Ушбу ўрганиш ва унинг натижалари ҳам ушбу соҳада етарлича
камчиликлар мавжудлиги ва уларни бартараф этиш учун амалий тадқиқот олиб
бориш зарурлигини кўрсатиб беради.
Яна бир муҳим ва баҳсли масалалардан бири бу етим болалар ва ота
-
она
қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй
-
жойлар билан таъминлашда уларга
яшаш жойи бўйича ажратилиши белгиланган. Яшаш жойи тушунчаси Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси 21
-
моддаси мувофиқ, икки хил мазмунда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
149
тушунилади. Биринчиси фуқаронинг
доимий
ёки асосан
яшаб
турган
жойи
унинг
яшаш жойи ҳисобланса, иккинчиси Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг
(кичик ёшдаги болаларнинг) ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний
вакиллари –
ота
-
оналари, фарзандликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган
жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг яшаш жойи
эканлиги қайд этилган.
Ҳукуматнинг 2021 йил 29 декабрдаги “Фуқароларни доимий яшаш ва турган
жойи бўйича рўйхатга олиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати
билан ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 785
-
сон қарори тарбиялаш, даволаш ва бошқа
муассасалардаги етим болалар, ота
-
оналарининг қаровисиз қолган болалар
кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жой майдонига доимий
рўйхатга олиниши белгиланаган.
Ўрганишларга кўра, етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган
болалар Ўзбекистоннинг бир ҳудудидан бўла туриб, бошқа ҳудудида жойлашган
ташкилотга доимий турар жойга эга бўлмаган ҳолда жойлаштирилган бўлса, ушбу
ҳолатда уларнинг яшаш жойини аниқлашда мураккаблик туғдирмоқда. Фикримизча,
келгусида бунга ўхшаш камчиликлар бўлмаслиги учун турар
-
жой мулкига ёки бошқа
ҳуқуққа эга бўлмаган етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар,
уларнинг қонуний вакиллари –
ота
-
оналари, фарзандликка олувчилари ёки
васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг
яшаш жойида ёхуд ушбу тоифадаги болалар жойлашган ўқув
-
тарбия муассасаси
доимий турар жойи тариқасида эътироф этилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиш мумкинки, ҳар ким
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 32
-
моддасида кўрсатилган турар ва
яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб, етим болалар ва
ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй
-
жой
билан таъминлашда ушбу
конституциявий қоидадан келиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги
ПҚ–
5216-
сон қарорига мувофиқ, ўзларига бириктирилган турар жойга эга
бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда квартира
ажратилиши белгиланган. Фикримизча, “онлайн
-
навбат”
тизимининг жорий
этилиши етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг
конституциявий кафолатларини қисман пасайтиришига олиб келиши мумкин.
ХУЛОСАЛАР
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, хулоса ўрнида айтиш
мумкинки, вояга етмаганларнинг уй
-
жойга оид норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни
етарлича билиш ҳамда уни амалиётда тўғри қўллаш уларнинг ҳуқуқлари ва
экринликларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ишончли
ҳимоя қилишга замин яратади.
Хулоса ўрнида, вояга етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган ҳуқуқларини
таъминлаш жуда муҳим эканлиги, шу боис мазкур соҳани чуқур ўрганиш зарур ва
уларни турлиса қўлламаслик, шунингдек, вояга етмаганларнинг уй
-
жойга бўлган
конституциявий ҳуқуқларини тўлақонли рўёбга чиқариш учун бу борадаги
қонунчиликни такомиллаштириш лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
150
ФОЙДЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Qonunchilik ma’lumotlari milli
y bazasi, 01.05.2023-y., 03/23/837/0241-son.
2.
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi. [Matn] Rasmiy nashr. –
Toshkent:
“O‘zbekiston” nashriyoti, 2023. –
80 b.
3.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 11 сентябрдаги
«Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат фаолияти
самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 139
-
сон буйруғи.
4.
Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг 2021 йил 13 декабрдаги
“
Вояга етмаганлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши, уларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан прокурор
назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 744
-
сон буйруғи.
5.
https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/childcon.shtml
6.
https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/declarations/declhr.shtml
7.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуранинг бошқарма амалиёт
материаллари.
